ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экологик экспертиза. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш /

Экологик аудиторлик ташкилотлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.08.2023 й. 402-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 19 августдаги

402-сон қарорига

2-ИЛОВА



Экологик аудиторлик ташкилотлари

реестрини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Экологик аудиторлик ташкилотлари реестрини (кейинги ўринларда - Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;


экологик аудитор - экологик аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;


экологик аудиторлик ташкилоти - экологик аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс.


3. Реестрга киритиш ваколатли орган томонидан бепул амалга оширилади.



2-БОБ. РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ЮРИТИШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Реестрни шакллантириш ва юритишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

экологик аудиторлик ташкилотлари рўйхатини шакллантириш ва манфаатдор шахслар учун улар тўғрисидаги маълумотлардан электрон фойдаланиш имкониятини яратиш;

экологик аудиторлик ташкилотлари томонидан экологик аудиторлик хизматларини кўрсатиш ҳақидаги маълумотларнинг ягона электрон базасини яратиш;

экологик аудиторлик ташкилотларининг ҳолати ва салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни тизимли жамлаб бориш;

экологик аудиторлик ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар мониторингини юритиш имкониятини яратиш.



3-БОБ. РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Реестрни шакллантириш ва тизимли юритиш ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан белгиланган масъул ходим (кейинги ўринларда - масъул ходим) томонидан амалга оширилади.

Экологик аудиторлик ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин Реестрга киритиш ҳақида ваколатли органга мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича ариза билан ихтиёрий равишда мурожаат қилади.


6. Ариза экологик аудиторлик ташкилоти томонидан бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда ваколатли органнинг электрон ёки почта манзилига олинганлиги тўғрисида хабардор қилиш шарти билан тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.


7. Экологик аудиторлик ташкилотининг аризаси ваколатли орган томонидан қабул қилингандан сўнг беш иш куни ичида кўриб чиқилади.


8. Экологик аудиторлик ташкилоти томонидан тақдим этилган аризада:

камчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда, масъул ходим томонидан имзоланган ҳамда ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланган хулосага асосан экологик аудиторлик ташкилоти Реестрга киритилади ва экологик аудиторлик ташкилотига унинг Реестрга киритилганлиги ҳақида (реестр рақамини кўрсатган ҳолда) хабарнома юборилади;

камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, уч иш кунида ваколатли орган бу ҳақда асосларни кўрсатган ҳолда, экологик аудиторлик ташкилотини ёзма равишда хабардор қилади.


9. Экологик аудиторлик ташкилоти томонидан Реестрга киритмасликка асос бўлган камчиликлар бартараф этилганда, аризани қабул қилишда такроран рад қилинишига йўл қўйилмайди.



4-БОБ. РЕЕСТРНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


10. Реестр электрон маълумотлар базаси шаклида ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали юритилади.

Реестрнинг шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади.


11. Реестрда экологик аудиторлик ташкилоти тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

давлат рўйхатига олиш рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

жойлашган ери (почта манзили);

телефони рақами;

электрон почта манзили ва расмий веб-сайти (агар мавжуд бўлса);

экологик аудиторларнинг жамоат бирлашмаларига аъзолиги (агар аъзо бўлса);

ташкилот раҳбари ва экологик аудиторларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

экологик аудиторнинг малака сертификати берилган санаси, рақами ва амал қилиш муддати;

экологик аудиторлик ташкилотининг Реестрга киритилган санаси;

экологик аудиторлик ташкилотининг Реестрдан чиқарилиш асослари ва санаси (агар мавжуд бўлса).

Реестрга киритилиши зарур бўлган маълумотлар экологик аудиторлик ташкилотлари аризасида кўрсатилган, шунингдек, ваколатли орган томонидан ўзаро маълумот ахборот ҳамкорлиги орқали белгиланган тартибда олинадиган бошқа ваколатли органлардаги қўшимча маълумотлар асосида мустақил юритилади.


12. Реестрга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, экологик аудиторлик ташкилоти томонидан ушбу ўзгаришлар ҳақида ўн иш кунида ваколатли органга ўзгаришларни тасдиқловчи маълумотлар тақдим этилиши лозим. Бундай маълумотлар ваколатли органга тақдим этилганда, беш иш кунида масъул ходим томонидан имзоланган ҳамда ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланган хулоса асосида Реестрга ўзгартиришлар киритилади.


13. Экологик аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилиши мумкин:

экологик аудиторлик ташкилоти томонидан Реестрдан ихтиёрий чиқариш тўғрисида ёзма мурожаат қилинганда;

экологик аудиторлик ташкилотининг фаолият тури ўзгарганда;

экологик аудиторлик ташкилоти тугатилганда;

экологик аудиторлик ташкилотининг қонунчилик ҳужжатларида экологик аудиторлик ташкилотига қўйилган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда.


14. Масъул ходим томонидан имзоланган ҳамда ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланган тегишли хулоса санаси Реестрга киритиш ёки ундан чиқариш санаси ҳисобланади.


15. Реестрни юритиш давомида тўпланган барча ҳужжатлар ваколатли органда беш йил мобайнида сақланади.



5-БОБ. РЕЕСТРДАН МАЪЛУМОТЛАР

ТАҚДИМ ЭТИШ


16. Ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган Реестр маълумотлари барча фойдаланиши учун очиқ ҳисобланади.


17. Реестрдан маълумотлар манфаатдор шахсларнинг мурожаатларига асосан ҳам берилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Ваколатли орган маълумотларнинг Реестрга тўғри ва ўз вақтида киритилиши ҳамда ундан доимий равишда маълумотлар олиш имкониятининг яратилиши учун масъул ҳисобланади.


19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

           




Низомга

ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси

экология, атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига

______________________________га

(Ф.И.О.)

____________________________дан

(ариза берувчи Ф.И.О.)

         

         

Экологик аудиторлик ташкилотлари

реестрига киритиш учун

АРИЗА


Сиздан


ни


(экологик аудиторлик ташкилотининг тўлиқ номи)


         

Экологик аудиторлик ташкилотлари реестрига киритишингизни сўрайман.

Экологик аудиторлик ташкилоти тўғрисида қуйидаги маълумотларни тасдиқлайман:

            

жойлашган ери (почта манзили)


         

телефон рақами (коди билан)


         

СТИР рақами


         

электрон почта манзили (мавжуд бўлса)


         

расмий веб-сайти (мавжуд бўлса)


         

экологик аудиторларнинг жамоат

бирлашмаларига аъзолиги (агар аъзо бўлса)



(жамоат бирлашмаси номи)

         

экологик аудиторларнинг малака сертификати рақамлари


1)________________________

2)________________________

__________________________

          

Ташкилот раҳбари

        

имзо ёки

электрон

рақамли имзо

ўрни

      

___________________________________________

(Ф.И.О.)

          

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 август


























































































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск