ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2023 й. 409-сон "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.08.2023 й.
N 409
КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН
ҲУҚУҚЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН
ЎТКАЗУВЧИЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
ВА УЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартибини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш;
рўйхатдан ўтказувчининг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат ҳамда аттестациядан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномалар шаклини тасдиқлаш.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 23 август