ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2023 й. 405-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасидаги давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2023 й.

N 405




МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДА МАДАНИЙ

МЕРОС СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ САМАРАЛИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУРИЗМ ВА МАДАНИЙ

МЕРОС ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МАДАНИЙ МЕРОС

АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 2021 ЙИЛ 15 ОКТЯБРДАГИ 649-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сон қарори билан маданий мерос соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиб, Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди ҳамда унинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) Агентликка маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш, шунингдек, Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш, ишини самарали ташкил этиш, уларга юклатилган вазифалар ва функциялар тўлиқ бажарилиши бўйича тавсиялар бериш вазифалари юклатилди.

Агентлик директори жамоатчилик асосида Жамғарма раисининг ўринбосари ҳисобланиши ва у Агентлик фаолиятига оид масалаларни Жамғарма раиси билан бамаслаҳат ҳолда олиб бориши белгиланди.

Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги" 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарорини юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига мувофиклаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони ҳамда "Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Агентлик алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланганлиги муносабати билан ушбу қарорни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқлаштириш;

Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланганлиги, унинг ташкилий тузилмаси тасдиқланганлиги, шунингдек, Жамғарма билан ўзаро ҳамкорлик масалалари назарда тутилганлиги муносабати билан ушбу қарорни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сон қарорига мувофиқлаштириш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори Б.Г. Абдукаримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 21 августдаги

405-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий

мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"

2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номидаги, 1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Иловада:


а) номидаги ва 1-банддаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Агентлик ўз фаолиятини бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан маслаҳатлашган ҳолда олиб боради ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Агентликка маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга кўмаклашади, шунингдек, Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш, ишини самарали ташкил этиш, уларга юклатилган вазифалар ва функциялар тўлиқ бажарилиши бўйича тавсиялар беради";


в) 5-банддаги ", шунингдек, Туризм ва маданий мерос вазирининг қарорлари ҳамда буйруқларига" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 8-бандда:


"а" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


"б" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "при Министерстве туризма и кулътурного наследия" сўзлари чиқариб ташлансин;


"в" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "under the Ministry of tourism and cultural heritage" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Агентликнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй, 100029";


е) 10-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон давлат табиат музейи" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши "Абдулла Қодирий мемориал музейи" сўзларидан кейин ", Тўра Сулаймон уй музейи" сўзлари билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Самарқанд археология институти" сўзлари "Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

""Маданий мерос илмий-тадқиқот институти", "Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси ва унинг минтақавий марказлари";


ж) 13-банднинг "в" кичик бандида:

учинчи хатбошидаги "белгиланган тартибда" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан келишган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) билан келишган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбошидаги "Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири" сўзлари "Агентлик директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 14-банднинг "а" кичик банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 15-банднинг "б" кичик банди тўртинчи хатбошисидаги, 16-банднинг "б" кичик банди олтинчи хатбошисидаги "Инспекция билан келишган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


и) 18-бандда:


13-кичик банддаги "Туризм ва маданий мерос вазири" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-кичик банддаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 20-банднинг 7-кичик бандидаги ", зарур бўлганда, Инспекция," сўзлари чиқариб ташлансин;


л) 22-бандда:


2-кичик банддаги ", Туризм ва маданий мерос вазирининг қарорлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-кичик банддаги ", Туризм ва маданий мерос вазирининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


14-кичик банддаги "Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


19-кичик банддаги "Вазирлик" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


22-кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25) Агентлик марказий аппарати ходимларини (директор ўринбосарларидан ташқари) тайинлаш, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш.

Бунда ушбу кичик банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган раҳбарлар ва ходимларни, шу жумладан, давлат музейлари директорлари лавозимларига номзодларни тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан кўриб чиқилади;";


27-кичик банд "ҳудудий бошқармаларининг" сўзларидан кейин ", шунингдек, Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотларнинг тузилмаларини," сўзлари билан тўлдирилсин;


28-кичик банддаги "бўйича таклифларни Инспекция билан келишилган ҳолда Туризм ва маданий мерос вазирига киритиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


33-кичик банддаги "туризм ва маданий мерос вазирининг" сўзлари "Агентлик директорининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) қуйидаги мазмундаги 22-1-банд билан тўлдирилсин:

"22-1. Агентлик директори жамоатчилик асосида Жамғарма раисининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда у Агентлик фаолиятига оид масалаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси билан бамаслаҳат ҳолда олиб боради";


н) 23-бандда:


"б" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги " - бош меъмор" сўзлари чиқариб ташлансин;


"г" кичик банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳайъати, туризм ва маданий мерос вазири ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


о) 24-бандда:


6-кичик банддаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳайъати, туризм ва маданий мерос вазири ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


18-кичик банддаги "ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари" сўзлари чиқариб ташлансин;


п) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади";


р) 34-банднинг биринчи хатбошисидаги "туризм ва маданий мерос вазири билан келишган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


с) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Агентлик директори Агентлик марказий аппаратининг бошқармалари ва бўлимлари, ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг низомларини белгиланган тартибда тасдиқлайди";


т) 2-параграф (Агентликнинг Туризм ва маданий мерос вазирлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


у) 40-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Инспекция билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


ф) 48-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


х) 51-банднинг биринчи хатбошисидаги "Инспекция," сўзи чиқариб ташлансин;


ц) 53-банддаги "Туризм ва маданий мерос вазирига ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


ч) 54-банддаги "Туризм ва маданий мерос вазири" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 август
















































Время: 0.2015
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск