Внимание!

NB! Мазкур карорга илованинг 5-банди 2025 йил 1 январдан амалга киритилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2023 й. 407-сон "Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2023 й.

N 407



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИГИ ЖАҲОН САВДО

ТАШКИЛОТИ БИТИМЛАРИГА УЙҒУНЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди, шу жумладан, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг йиғилишлари ўтказилди ҳамда тегишли мамлакатлар билан товар ва хизматлар бозорларига кириш бўйича икки томонлама муҳокамалар олиб борилмоқда.

Бунда миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш мазкур Ташкилотга аъзо бўлишнинг асосий шартларидан ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши борасида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш ҳамда миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

товарларни экспорт ва импорт қилишда ундириладиган божхона йиғимларини унификaция қилиш;

импорт товарларини давлат тилида маркировка қилиш тартибига ўзгартириш киритиш;

ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш.


2. Мазкур қарор 2024 йил 1 январдан кучга киради. Бунда мазкур қарорга илованинг 5-банди 2025 йил 1 январдан амалга киритилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 21 августдаги

407-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 13 майдаги 127-сон қарорида:


а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ишлаб чиқарувчи корхоналар" сўзлари "Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "ишлаб чиқарувчи корхоналар" сўзлари "ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илованинг рус тилидаги номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Перечень

отдельных видов импортируемых

потребительских товаров, подлежащих обязательному

маркированию на государственном языке".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 5 февралдаги 22-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Ишлаб чиқарувчи корхоналар" сўзлари "Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


номи ва 9-банддаги "Ишлаб чиқарувчи корхоналар" сўзлари "Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин;


1 ва 3-бандлардаги "ишлаб чиқарувчи корхона" сўзлари "ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 675-сон қарорига илова билан тасдиқланган Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Юридик маслаҳатчи юридик маслаҳатчилар ташкилотини реестрга киритиш вақтида бу ҳақда хабар қилган ҳолда, халқаро ҳуқуқ ва хорижий давлат қонунчилиги бўйича маслаҳат бериши мумкин".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлари институти тўғрисидаги уставнинг 9-банди "в" кичик банди қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллашда Жаҳон савдо ташкилоти Савдодаги техник тўсиқлар келишувининг Виждонан ёндашиш амалиёти кодекси талабларининг бажарилишини таъминлайди".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 641-сон қарорига илова билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:


а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 август





































































Время: 0.0252
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск