ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 25.07.2023 й. 67-сон "Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.08.2023 й. 1806-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.08.2023 й.

N 1806-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

25.07.2023 й.

N 67


БУЙРУҒИ



Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг

тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги ҳамда 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сон "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон буйруғи (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 178-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                              Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг

тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўлов қобилияти нормативларини ва уларни аниқлаш тартибини, суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта операцияларига оид талабларни белгилайди.".


2. 2-бандда:


а) учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

қайта суғурта шартномаси - суғурталовчи ўзининг суғурта шартномасига доир барча мажбуриятларини ёки уларнинг бир қисмини қайта суғурталовчига қайси шартномага мувофиқ ўтказса ўша шартнома;";


б) бешинчи, олтинчи, ўн еттинчи ва йигирма иккинчи хатбошилардаги "(қайта суғурта қилиш)" деган сўзлар "(қайта суғурта)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қайта суғурта - суғурта шартномаси бўйича қабул қилинган суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлаш таваккалчилигини бошқа суғурталовчи (қайта суғурталовчи) билан тузилган қайта суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан тўлиқ ёки қисман суғурта қилиш;";


г) тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қайта суғурталовчи - бошқа суғурта ташкилотидан қайта суғурта қилиш учун суғурта таваккалчиликларини қабул қиладиган суғурта ёки қайта суғурта ташкилоти;".


3. 5-банддаги "қайта суғурта қилиш" деган сўзлар "қайта суғурта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "қайта суғурта қилиш" деган сўзлар "қайта суғурта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "(қайта суғурта қилиш)" деган сўзлар "(қайта суғурта)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "(қайта суғурта қилиш)" деган сўзлар "(қайта суғурта)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 12-банднинг "б" кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "(қайта суғурта қилиш)" деган сўзлар "(қайта суғурта)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 14-бандда:

олтинчи хатбоши "акциядорларга" деган сўздан кейин ", лизинг ташкилотларига (молиявий ёрдам)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "(қайта суғурта қилиш)" деган сўзлар "(қайта суғурта)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. 16-банднинг биринчи хатбошисидаги "қайта суғурта қилиш" деган сўзлар "қайта суғурта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 24-банд "акциядорлари" деган сўздан кейин ", лизинг ташкилотлари (молиявий ёрдам)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


11. 25 ва 31-бандлардаги "Давсуғуртаназоратни" деган сўзлар "ваколатли давлат органини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 5-бобнинг номидаги "Қайта суғурта қилиш" деган сўзлар "Қайта суғурта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 33-банднинг "а" ва "б" кичик бандларидаги "қайта суғурта қилиш" деган сўзлар "қайта суғурта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 34-банддаги "(қайта суғурта қилиш)" деган сўзлар "(қайта суғурта)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 6 ва 7-бобларнинг номидаги "қайта суғурта қилиш" деган сўзлар "қайта суғурта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 36-банддаги "қайта суғурта қилиш" ва "Давсуғуртаназоратга" деган сўзлар тегишли равишда "қайта суғурта" ва "ваколатли давлат органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 37-банддаги "қайта суғурта қилиш" деган сўзлар "қайта суғурта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 42-банддаги "қайта суғурта қилиш" деган сўзлар "қайта суғурта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 43 - 47-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


20. 48-банддаги "тугатилади" деган сўз "бекор қилинади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. 49-бандда:

биринчи хатбошидаги "қайта суғурта қилиш" ва "Давсуғуртаназорат" деган сўзлар тегишли равишда "қайта суғурта" ва "ваколатли давлат органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Давсуғуртаназоратга" деган сўзлар "ваколатли давлат органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан мазкур Низомда белгиланган норматив ва талабларга риоя қилинмаган, белгиланган муддатда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги ваколатли давлат органи кўрсатмаси бажарилмаган тақдирда, суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) лицензияси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.".


23. 1-иловада:


кириш қисмидаги "фақат қайта суғурта қилиш" деган сўзлар "фақат қайта суғурта" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5, 6, 7, 10, 12 ва 23-позициялардаги "(қайта суғурта қилиш)" деган сўзлар "(қайта суғурта)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21-позиция "акциядорларга" деган сўздан кейин ", лизинг ташкилотларига (молиявий ёрдам)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


24-позициядаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


24. 2-иловада:


6, 7, 9, 10 ва 25-позициялардаги "(қайта суғурта қилиш)" деган сўзлар "(қайта суғурта)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23-позиция "акциядорларга" деган сўздан кейин ", лизинг ташкилотларига (молиявий ёрдам)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


26-позициядаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


25. 3-илованинг 8-позицияси "акциядорлари" деган сўздан кейин ", лизинг ташкилотлари (молиявий ёрдам)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


26. 6-илованинг номи ва 1-жадвали 5-позициясидаги "қайта суғурта қилиш" деган сўзлар "қайта суғурта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 август



































































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск