ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 25.07.2023 й. 68-сон "Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.08.2023 й. 2564-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.08.2023 й.

N 2564-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

25.07.2023 й.

N 68


БУЙРУҒИ



"Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий

ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 17 февралдаги 9-сон "Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2564, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 102-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                              Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



"Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий

ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ буюраман:".


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом суғурталовчилар томонидан эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шаклини, шунингдек уни эълон қилиш тартиби ва муддатларини белгилайди.";


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Суғурталовчи йиллик молиявий ҳисоботни мажбурий аудиторлик текшируви якунланганидан кейин ўн беш кун ичида, лекин суғурталовчининг юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин, ўзининг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.";


в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Суғурталовчи ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларига мувофиқ ўзи томонидан йиллик молиявий ҳисобот (ўзгартирилган йиллик молиявий ҳисобот) эълон қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигини хабардор қилади.".

         

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 август










































































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск