Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.08.2023 й. ПҚ-286-сон "Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО - Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2023 й.

N ПҚ-286



АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ

ЮНЕСКО - ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО

МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон тамаддунига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини халқаро даражада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ, инклюзивлик ва маданий хилма-хилликни рағбатлантириш, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги илмий-маданий алоқаларни янада кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 августдаги "Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-361-сон қарорига мувофиқ:


1. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма), ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академиясининг:

ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО - Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этиш;

Париж шаҳридаги (Франция) ЮНЕСКО бош қароргоҳида 2023 йил 4-8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни (кейинги ўринларда - Кўргазма) юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.


2. Қуйидагилар:

ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ;

ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Жамғарма:

Фанлар академияси билан биргаликда Кўргазмада тақдим этиш учун дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаларидан иборат Кўргазмага бағишланган махсус каталогнинг инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилишини таъминласин;

Маданият вазирлиги билан биргаликда Кўргазма доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг концерт дастурини юқори савияда ташкил этсин.


4. Ташқи ишлар вазирлиги Жамғарма буюртманомасига биноан, Кўргазмада иштирок этиш учун таклиф этилган Ўзбекистон делегацияси аъзолари, халқаро консультантлар ва тадбир меҳмонларининг чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек, Кўргазмани юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларга кўмаклашсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО - Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этиш ҳамда Кўргазмага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаларини белгиласин, шунингдек, унинг харажатлар сметасини тасдиқласин.

Белгилансинки, Жамғарма ушбу қарор ижроси доирасида харажатларни молиялаштириш билан боғлиқ маблағлар ажратилгунига қадар ўз маблағлари ҳисобидан шартномалар тузади ва тўловларни амалга оширади, шунингдек, маблағлар ажратилгандан сўнг Жамғарма томонидан сарфланган маблағлар қоплаб берилади.


6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарор ижроси доирасида амалга оширилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 25 августдаги

ПҚ-286-сон қарорига

1-ИЛОВА



ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний

ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма

ва тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси


С.Ш. Мирзиёева

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


Г.О. Умерова

-

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси - ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


И.Р.Махкамов

-

транспорт вазири


Б.Г. Абдикаримов

-

Маданий мерос агентлиги директори


И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


Г.Г. Фазилов

-

ташқи ишлар вазири ўринбосари


Б.А. Абдуҳалимов

-

Фанлар академияси вице-президенти


Э.И. Нажимов

-

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг маслаҳатчиси, Ташкилий қўмита котиби


       

Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 25 августдаги

ПҚ-286-сон қарорига

2-ИЛОВА



ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти

ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларга

тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Ижро

муддатлари


Масъул ижрочилар


    

I. ЮНЕСКО БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА СУНЪИЙ ИДРОК СОҲАСИДА

ОДОБ-АХЛОҚНИ ТАРҒИБ ЭТИШ ОРҚАЛИ ИЛМИЙ МУЛОҚОТНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ

ЮНЕСКО - ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ

  

1.

Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО - Ўзбекистон халқаро мукофотини (кейинги ўринларда - Мукофот) таъсис этиш бўйича ўзаро мақбул концепция ва мукофот низомини ишлаб чиқиш мақсадида ЮНЕСКОнинг Ижтимоий ва гуманитар фанлар сектори ташқи экспертизаси томонидан техник-иқтисодий асосномани (Feasibility Study) тайёрлашда иштирок этиш.


2023 йил

август


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма), Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси


2.

Ташқи экспертиза хулосалари асосида ЮНЕСКО Ижроия кенгашида кўриб чиқишга киритиш учун Ўзбекистоннинг Мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги ташаббуси юзасидан ЮНЕСКО резолюцияси лойиҳасини тайёрлаш.


2023 йил

август


Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси


3.

Мукофот расман маъқуллангандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ва ЮНЕСКО ўртасида Мақсадли жамғарма тўғрисидаги шериклик битимни имзолаш ҳамда Мукофотга номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий фаолият юритувчи бюрога маблағ ўтказиш.


2023 йил

август


Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


II. 2023 ЙИЛ 4-8 СЕНТЯБРЬ КУНЛАРИ ЮНЕСКО БОШ ҚАРОРГОҲИДА АБУ

РАЙҲОН БЕРУНИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО

КЎРГАЗМА ВА ТАДБИРЛАРНИ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИШ

4.

2023 йил 4-8 сентябрь кунлари ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишлаб ўтказиладиган халқаро кўргазма ва тадбирлар (кейинги ўринларда - Кўргазма)нинг илмий концепциясини ишлаб чиқиш, намойиш этиладиган қўлёзмалар муляж нусхаларининг рўйхатини хорижий мутахассислар билан биргаликда шакллантириш.


2023 йил

август


Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Маданий мерос агентлиги


5.

ЮНЕСКО бош қароргоҳи залларини Кўргазма ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун ажратишга эришиш.


2023 йил

август


Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги


6.

Кўргазмада иштирок этадиган масъуллар ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

Ташкилий қўмита аъзолари, кўргазма иштирокчилари ва меҳмонлари учун авиачипталарни брон қилиш.


2023 йил

август -

сентябрь


Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, "Uzbekistan Airways" АЖ


7.

Кўргазмада иштирок этиши назарда тутилган масъуллар ва мутахассисларнинг хорижга чиқиш билан боғлиқ ҳужжатларини расмийлаштириш.


2023 йил

август -

сентябрь


Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги


8.

Францияда туристлар оқимининг кескин ортгани муносабати билан меҳмонхона нархлари кўтарилишини инобатга олиб, Кўргазма ва бошқа тадбирларга жалб қилинадиган маҳаллий мутахассислар, вазирлик ва идоралар вакилларининг меҳмонхона харажатларини белгиланган хизмат сафари меъёрларидан юқори нархларда қоплаш.


2023 йил

август -

сентябрь


Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


9.

Кўргазманинг сценография дизайни ва аудиовизуалини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.


2023 йил

август


Жамғарма


10.

Кўргазмада намойиш этиладиган қўлёзмаларнинг муляж нусхаларини тайёрлаш ва уларни Францияга олиб чиқиш учун махсус сертификат расмийлаштириш.


2023 йил

август -

сентябрь


Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Маданий мерос агентлиги


11.

Кўргазма экспозиция залида монтаж ва демонтаж ишларини олиб бориш.


2023 йил

август -

сентябрь


Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги


12.

Кўргазманинг очилиш маросими, унинг доирасида режалаштирилган илмий ва маданий тадбирларни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

4-8 сентябрь


Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги


13.

Кўргазмага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

август -

ноябрь


Жамғарма, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси


14.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг концерт дастурларини юқори савияда ўтказиш.

Концерт дастури учун махсус мусиқа ва 3D проекция визуал маҳсулот яратиш.


2023 йил

4-8 сентябрь


Жамғарма, Маданият вазирлиги


III. АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИГА БАҒИШЛАНГАН

КЎРГАЗМА УЧУН МАХСУС КАТАЛОГ НАШР ЭТИШ, МУКОФОТ

ВА КЎРГАЗМАНИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИШ

15.

Фанлар академияси илмий ходимлари ва халқаро мутахассислар иштирокида каталог учун махсус мақолалар тайёрлаш.


2023 йил

август -

сентябрь


Жамғарма, Фанлар академияси


16.

Каталогнинг умумий дизайнини ва махсус фотосуратларни тайёрлаш.


2023 йил

август -

сентябрь


Жамғарма, Фанлар академияси


17.

Каталогни халқаро нашриёт уйи билан биргаликда чоп этишни таъминлаш.


2023 йил

август -

сентябрь


Жамғарма, Фанлар академияси


18.

Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий меросига бағишланган бадиий, мультипликацион ва тўлиқ метражли ҳужжатли фильмлар яратиш.

Бунда:

фильм сценарийси, эскизлар ва бошқа материалларни тайёрлаш, уларга асосан фильмларни яратиш;

фильмларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг намойиш қилиш.


2023-2025

йиллар

давомида


Жамғарма, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги


19.

Кўргазма ва унинг доирасидаги бошқа тадбирларни маҳаллий ва халқаро даражада ёритиш.

Кўргазмага ташриф буюрган таниқли шахслар иштирокида интервьюлар ташкил қилиш.


2023 йил

август -

сентябрь


Жамғарма, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 август





















































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск