язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 11.01.2005 й. 1440-сон билан рўйхатга олинган Ўздавэнергоназорат инспекцияси бошлиғининг 24.12.2004 й. 415-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 11 январда 1440-сон

билан рўйхатга олинган

“Ўздавэнергоназорат”

инспекцияси бошлиғининг

2004 йил 24 декабрдаги

415-сон Буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Истеъмолчиларга электр энергиясини

етказиб бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги “Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида” 57-сон ва 2004 йил 1 ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 511-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мазкур Низом электр энергиясини беришнинг оддий ва махсус тартиблари билан биргаликда истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) электр энергиясини етказиб бериш тартибини белгилайди ва энергия билан таъминловчи ташкилот билан истеъмолчи ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги атама ва таърифлар қўлланган:


энергия билан таъминловчи ташкилот - энергияни шартнома бўйича сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;


абонент - энергия билан таъминловчи ташкилотнинг тармоқларига бевосита уланган, у билан электр тармоқларининг балансга мансублик чегарасига, энергия билан таъминловчи ташкилотнинг истеъмолчи ёки унинг юқори ташкилоти билан шартномасида таъкидланган электр энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқи ва шартларига эга бўлган истеъмолчи. Маиший истеъмолчилар учун - квартира, иморат ёки шахсий мулк бўлган, ҳудудий жиҳатдан бирлаштирилган иморатлар гуруҳи;


ёрдамчи абонент - энергия билан таъминловчи ташкилотнинг розилиги билан абонентнинг электр тармоқларига бевосита уланган ва абонент билан электр энергиясидан фойдаланишга доир шартномага эга бўлган

...