ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 21.08.2023 й. MH-12-сон "Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.08.2023 й. 2628-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.08.2023 й.

N 2628-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРИНИНГ

21.08.2023 й.

N MH-12


БУЙРУҒИ



"Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш,

тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш,

шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш

ва ундан олиб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2014 йил 3 ноябрдаги 01/06-4-сон "Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2628, 2014 йил 27 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 48-сон, 577-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 А.А. Абдухакимов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш,

тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш,

шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш

ва ундан олиб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг муқаддимасидаги "Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига" деган сўзлар "Қонунига" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


а) муқаддимадан "Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ботаника коллекцияси - илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар яшаш фаолияти маҳсулотларининг тизимлаштирилган тўплами (гербарийлар, уруғлар) ҳамда сунъий яратилган шароитларда (ботаника боғларида, дендрология боғларида, питомникларда, плантацияларда ва бошқаларда) етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;" ;


в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Юридик ва жисмоний шахслар (бундан буён матнда ботаника коллекцияси эгаси деб юритилади) томонидан ёввойи ўсимликлар ёки улар қисмларидан тўпланган мажмуалар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ёки Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) томонидан ҳисобга олинган тақдирда, у ботаника коллекцияси ҳисобланади.";


г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг маҳаллий аҳамиятга эга ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ва уларни реестрга киритиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Ҳудудий бошқармалар маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ва уларни реестрга киритиш билан боғлиқ маълумотларни ҳар йили Вазирликка тақдим этади.";


д) 7-бандда:

иккинчи ҳатбошидаги "Давбионазоратга" деган сўз "Вазирликка" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи ҳатбошидаги "ҳудудий қўмитага" деган сўзлар "ҳудудий бошқармага" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 8-банднинг учинчи хатбошисидаги "паспортининг нусхаси" деган сўзлар "паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда республика эксперт гуруҳи Вазирлик ҳузурида, маҳаллий эксперт гуруҳи эса ҳудудий бошқарма ҳузурида тегишли ҳудудий бошқарма қарорига асосан ташкил этилади. Эксперт гуруҳлари қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ фаолият юритади.";


з) 11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Вазирлик раҳбари лавозимига кўра республика эксперт гуруҳининг, ҳудудий бошқарманинг бошлиғи ўринбосари эса маҳаллий эксперт гуруҳининг раиси ҳисобланади. Эксперт гуруҳлари таркибига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, табиат ва ботаника боғларининг мутахассислари келишув асосида аъзо сифатида киритилиши мумкин.";


и) 12-банддаги "Давбионазорат ёки ҳудудий қўмиталар" деган сўзлар "Вазирлик ёки ҳудудий бошқармалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 15-банддаги "Давбионазорат ёки тегишли ҳудудий қўмита" деган сўзлар "Вазирлик ёки тегишли ҳудудий бошқарма" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ҳар бир гувоҳнома ҳисобда турувчи бланка бўлиб, ўз серияси ва тартиб рақамига эга бўлади. Бунда, Вазирлик томонидан бериладиган гувоҳномаларга "UZ" қисқартмаси, ҳудудий бошқармалар томонидан бериладиган гувоҳномаларда эса мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ қисқартмалар қўйилади.";


м) 17-банддаги "Давбионазорат ёки ҳудудий қўмитанинг" деган сўзлар "Вазирлик ёки ҳудудий бошқарманинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 18-банддаги "Давбионазорат ва ҳудудий қўмиталар" деган сўзлар "Вазирлик ва ҳудудий бошқарманинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 19-банднинг иккинчи хатбошиси ва 23-банддаги "Давбионазорат" деган сўз "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


п) 25 ва 26-бандлардаги "Давбионазорат ёки ҳудудий қўмита" деган сўзлар "Вазирлик ёки ҳудудий бошқарма" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


р) 1-илова матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 август





















































Время: 0.2183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск