Малое предприятие

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Государственные кадастры /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2023 й. 424-сон "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2023 й.

N 424



"КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА" ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш, шунингдек, "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг янги механизмлари, жумладан, кўчмас мулкларни бўлиш ва бирлаштиришнинг тартиб-таомиллари асослари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва ягона ҳужжатга бирлаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлиги фактини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомили;

кўчмас мулкни бўлиш, бирлаштириш ва уларнинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомили ҳамда ушбу хизматларни кўрсатганлик учун ундириладиган тўловлар миқдори;

давлат рўйхатидан ўтказилиб, бу ҳақда гувоҳнома берилган кўчмас мулкларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва ундан кўчирма бериш, шу жумладан, мазкур хизматларни бепул амалга ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 25 августдаги

424-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилансинки, иловада қайд этилган кўчмас мулк объектларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари қийматидан 10 фоизи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади";


б) иловада:


IV бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"IV. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш";


4.2 ва 4.3-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

4.2

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар


Базавий ҳисоблаш

миқдорининг 2,0 баравари




4.3

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 300 квадрат метрдан ортиқ бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар


Базавий ҳисоблаш

миқдорининг 3,0 баравари


";

      

4.12-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

"

4.12

Ипотекани, шунингдек, ижара ҳуқуқини (ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи бундан мустасно), ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш

         

Базавий ҳисоблаш

миқдорининг 1,25 баравари


";

        

Қуйидаги мазмундаги VI бўлим билан тўлдирилсин:

           

"

     

VI. КЎЧМАС МУЛКНИ БЎЛИШ, БИРЛАШТИРИШ

ВА УНИНГ ЯНГИ ЧЕГАРАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ

       



6.1

Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш


Базавий ҳисоблаш

миқдорининг 1,0 баравари




6.2

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш


Базавий ҳисоблаш

миқдорининг 1,0 баравари


";

        

в) изоҳлар қисмида:


2-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

аввал давлат рўйхатидан ўтказилиб, амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва реестрдан кўчирма бериш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳамда ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган ҳоллар бундан мустасно);

тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатининг "Хоразм вилояти" блоки 196-позициясининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "Хоразм вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида" сўзлари "Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида:


а) 1-бандда:

учинчи - бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага;

Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага;

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага";

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошидаги "5б-иловага" сўзлари "5а-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "5в-иловага" сўзлари "5б-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2 - 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат

рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат

хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлиги фактини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламент қоидалари фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

воситачилар - давлат хизматлари марказлари, нотариал идоралар, нотариуслар, риэлторлик ташкилотлари, тижорат банклари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги;

рўйхатдан ўтказувчи орган - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси;

ҳудудий бошқарма - Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.

4. Жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари (кейинги ўринларда - ариза берувчи) кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар юзага келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда, ушбу ҳолат юзага келган кундан бошлаб бир ой муддатда "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (кейинги ўринларда - Қонун) кўрсатилган тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки воситачилар орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса - ҳудудий бошқ

...
Время: 0.0335
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск