ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2023 й. 332-сон "Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2023 й.

N 332




ЁНҒИНЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ЁНҒИН

ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ишончли ҳимоясини таъминлайдиган яхлит ёнғин хавфсизлиги тизими шакллантирилди.

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни" этиб белгиланиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бир қатор вазифалар юклатилди.

Шу билан бирга, ёнғинлар профилактикаси соҳасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, аҳолининг маиший ҳаётида ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ёнғинлар билан боғлиқ нохуш ҳодисалар рўй бермоқда.

Республикамизда 2022 йилда 10 260 та ёнғин ҳодисаси юз бериб, унда 284 нафар фуқаро жабрланган, шундан 107 таси вафот этган, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга 214,6 млрд сўмлик зарар етказилган.

Жумладан, 2023 йилда Қўқон шаҳридаги "Ризқ барака" ва "Истиқлол" бозорларида, Хива шаҳридаги буюм бозорида, шунингдек, Фарғона шаҳрининг Сайилгоҳ кўчаси 24-уй манзилидаги бинода содир бўлган ёнғин оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига жиддий зиён етган.

Юқоридаги нохуш ҳодисаларнинг юзага келиши давлат ёнғин назорати бўйича қонунчиликда белгиланган механизмларни қайта кўриб чиқиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ёнғин хавфсизлиги маданиятини оширишга қаратилган қатъий чора-тадбирларни амалга ошириш заруратини кўрсатмоқда.

Хусусан, 2023 йил 29 июль куни Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 24-уй манзилида жойлашган бинонинг ертўласида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ҳамда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Хукумат комиссияси) ташкил этилди.

Ҳукумат комиссияси томонидан содир бўлган ёнғиннинг техник ва ташкилий сабаблари ўрганилганда, бино ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар ва қоидаларга умуман жавоб бермаслиги, шу жумладан, бинода ҳаво айланиш тизими ва қўшимча чиқиш жойлари мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шунингдек, Ҳукумат комиссияси хулосасида давлат ёнғин назорати органларининг ваколатлари етарли эмаслиги сабабли, улар томонидан ёнғинларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмасдан қолаётганлиги, ёнғин натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни мажбурий суғурталаш орқали қоплашнинг самарали механизмлари мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Ҳукумат комиссияси томонидан бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича тақдим қилинган дастлабки хулоса ва таклифлардан келиб чиқиб, шунингдек, аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, жисмоний ва юридик шахслар мулкини ёнғин хавфидан асраш, ёнғинларнинг келиб чиқиш хавфи юқори бўлган, биринчи навбатда, аҳоли оммавий йиғиладиган объектларда ёнғинларнинг олдини олиш самарадорлигини тубдан ошириш ҳамда ушбу йўналишда таъсирчан назорат механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат назоратининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ёнғиндан огоҳлигини ошириш, ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилишни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, шунингдек, самарали идоравий ёнғин назоратини таъминлаш;

ёнғинларнинг олдини олиш ва келиб чиқиш сабаблари ҳамда омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, бу борада давлат назоратини янада кучайтириш орқали қонунчилик талабларини бузган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сўзсиз бажарилиши устидан тизимли мониторинг тизимини жорий этиш;

давлат ёнғин назорати органлари фаолиятига замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларнинг барвақт олдини олиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб мунтазам равишда жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда, қуйидагиларни назарда тутувчи "Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий кампаниясини амалга оширсин:

таълим ташкилотларида ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин содир бўлган вазиятда ҳаракат қилиш бўйича батафсил услубий машғулотлар ўтказиш;

давлат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларда иш жойларида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан, эвакуация режалари, ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоидалари билан таништириш ва ёнғин келиб чиқиш хавфи бўлган ҳоллардан огоҳ бўлиш;

ёнғин хавфсизлиги мавзусида семинарлар, маърузалар, маҳорат дарслари, танловлар ва тақдимотлар ўтказиш, аҳолини тарқатма материаллар билан таъминлаш;

Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин содир бўлган вазиятда ҳаракат қилиш бўйича батафсил қўлланмаларни тарқатиш, шунингдек, мавзу бўйича махсус саҳифаларни ташкил этиш;

оммавий ахборот воситаларида ушбу мавзудаги мақолалар, интервьюлар ва махсус кўрсатувларни йўлга қўйиш;

жамоат жойларида, таълим ташкилотларида, иш жойларида ва турар жой комплексларида ўт ўчириш бўйича амалий машғулотлар ўтказиш.


3. 2024 йилдан бошлаб "Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий кампанияси доирасида ҳар бир ҳудудда тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган "Ёнғин хавфсизлиги аълочиси" йиллик танлови (кейинги ўринларда - танлов) ўтказиб борилсин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

танловда иштирок этиш учун аризалар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизими орқали қабул қилинади;

танлов ғолиби талабгорларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб беришини ўрганиш орқали аниқланади;

танлов ғолибига 100 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади ҳамда унинг фаолияти икки йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди;

танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


4. 2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолаш тартиби (ёнғин аудити) жорий этилсин.


5. Белгилансинки:

ёнғин аудити Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотлар томонидан ўтказилади ҳамда бино ва иншоотлари ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ мувофиқ бўлган жисмоний ва юридик шахсларга бир йил муддатга ёнғин аудити хулосаси берилади;

ёнғин аудити бўйича ижобий хулосасини олган, ёнғин ва бошқа хатарлардан ўзига тегишли бино ҳамда иншоотларни суғурталаган тадбиркорлик субъектларига нисбатан бир йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширувлар ўтказилмайди.


6. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ёнғин назорати органларига қуйидаги ваколатларни бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

а) ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган объектларда:

бир йилда кўпи билан бир мартадан батафсил (дастлабки) текширув ва назорат текширувини ўтказиш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида тезкор текширувлар ўтказиш;

б) бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одам тўпланадиган объектларда (бозорлар, савдо-кўнгилочар мажмуалари, умумий овқатланиш корхоналари ва бошқалар) давлат ёнғин назорати органлари томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасдиқлаган режа-график асосида ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ва профилактика тадбирларини ўтказиш.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 ноябрдан:

а) давлат ёнғин назорати органларининг ижобий хулосасини олмасдан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукционга чиқариш, қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тақиқланади. Бунда:

давлат ёнғин назорати органлари томонидан хулоса бериш муддати етти кун этиб белгиланади;

давлат ёнғин назорати органларига лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун мазкур ҳужжатларнинг барча қисмлари тақдим этилади;

б) давлат ёнғин назорати органлари қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилади;

в) аҳоли гавжум бўладиган объектларда қонунчиликка мувофиқ ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан мажбурий тартибда идоравий ёнғин назорати ўрнатилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

2023 йил 1 ноябрга қадар текширувлар жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш ва тезкор ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ҳисобидан давлат ёнғин назорати инспекторларининг фаолиятини такомиллаштириш имконини берувчи "E-inspektor" аппарат-дастурий мажмуасини жорий этсин;

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда ҳар йили тасдиқланадиган дастур асосида давлат ёнғин назорати инспекторлари фаолиятида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уларнинг жавобгарлигини кучайтириш бўйича қатъий чораларни кўрсин;

Вазирликнинг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида Вазирлик марказий аппарати тузилмасида ёнғинларнинг олдини олиш йўналишида тарғибот ишларини олиб боришга масъул бўлган махсус таркибий бўлинма ташкил қилсин.


10. Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Кулдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 августдаги

332-сон қарорига

ИЛОВА



Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини

ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат

назоратини такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш

шакли


Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

"Ёнғиндан ҳушёрлик" умуммиллий кампаниясини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Чора-тадбирлар режаси


2023 йил

1 сентябрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2.

"Ёнғин хавфсизлиги аълочиси" йиллик танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Ҳукумат қарори лойиҳаси


2023 йил

1 октябрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


3.

"Ёнғин хавфсизлиги аълочиси" йиллик танловини ўтказиш жараёнларини рақамлаштиршп имкониятига эга ахборот тизимини ишга тушириш.


Амалий чора-тадбирлар


2023 йил

1 декабрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Пекось)


4.

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолаш (ёнғин аудити) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Ҳукумат қарори лойиҳаси


2023 йил

1 октябрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


5.

Бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одамлар бўладиган объектларда давлат ёнғин назорати органлари томонидан ҳар чоракда камида бир маротаба профилактика тадбирларини ўтказиш бўйича режа-график тасдиқлаш.


Чора-тадбирлар режаси


2023 йил

1 сентябрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев)


6.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан давлат ёнғин назорати органларига маъмурий жазо чораларини тўғридан-тўғри қўллаш ваколатини бериш;

ёнғин хавфсизлиги коидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш.


Қонун лойиҳаси

2023 йил

1 октябрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев)


7.

Давлат ёнғин назорати органларининг ижобий хулосаси асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукционга чиқариш, қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда қурилиш-монтаж шплари тугалланган объектларни фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартибини белгилаш. Бунда:

давлат ёнғин назорати органлари томонидан хулоса бериш муддати етти кун этиб белгилаш;

давлат ёнғин назорати органларига лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун мазкур ҳужжатларнинг барча қисмлари тақдим этиш;

давлат ёнғин назорати органлари қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилишини назарда тутиш.


Ҳукумат қарори лойиҳаси


2023 йил

1 октябрь


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев)


8.

Одамлар оммавий бўладиган объектларда қонунчиликка мувофиқ ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилилиши устидан мажбурий тартибда идоравий ёнғин назоратини ўрнатиш тартибини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

1 октябрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев)


10.

Давлат ёнғин назорати инспекторларининг фаолиятига "E-inspektor" аппарат-дастурий мажмуасини жорий этиш.

Бунда, давлат ёнғин назорати инспекторларини махсус планшетлар билан таъминлашни назарда тутиш.


Амалий чора-тадбирлар


2023 йил

1 ноябрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Пекосъ)


11.

Давлат ёнғин назорати инспекторлари фаолиятида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг жавобгарлигини кучайтириш бўйича қатъий чораларни белгилаш ва амалга ошириш.


Чора-тадбирлар режаси


2023 йил

1 октябрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов)


12.

Ҳудудларда давлат ёнғин назоратини кучайтириш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимига қўшимча давлат ёнғин назорати инспектори штат бирликларини ажратиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкмасига киритиш.


Таҳлилий маълумот

2023 йил

1 сентябрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


13.

Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензияланадиган фаолият турига ўтказиш.


Қонун лойиҳаси


2023 йил

1 декабрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Адлия вазирлиги (Ташкулов)

14.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ёнғин хавфсизлиги талабларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича дастурни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Чора-тадбирлар режаси


2023 йил

1 декабрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров)


15.

Илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида ёнғинлар профилактикаси тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкмасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

1 октябрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Адлия вазирлиги (Ташкулов)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 август








































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск