ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2023 й. 435-сон "Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2023 й.

N 435



ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ ЖОЙЛАРГА

ЧИҚҚАН ҲОЛДА КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ишларини жадаллаштириш, "Ҳар бир фуқаро - эътибор марказида" тамойили асосида аҳолининг барча қатламларига сифатли ва тезкор давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида давлат хизматини кўрсатувчи ходимни фуқаронинг яшаш жойига чақириш орқали махсус техник қурилмалар ёрдамида давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини кенгайтириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Алоқа маркази ёки унинг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда - "Call-марказ" ёки расмий веб-сайт) орқали мурожаат қилиш;

давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш бўйича сўровномаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;

давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда махсус техник қурилмалар ёрдамида (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) кўрсатиш.


3. Белгилансинки махсус техник қурилмалар ёрдамида (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш "Call-марказ" ёки расмий веб-сайтдан фойдаланган ҳолда 2023 йил 1 октябрдан бошлаб амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда "Call-марказ" ёки расмий веб-сайт орқали жойларга чиққан ҳолда кўрсатиладиган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича буюртмалар қабул қилиш ва мазкур буюртмаларни тегишли давлат хизматлари марказларига юбориш имкониятини яратсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

    

     

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов

     

   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 сентябрь









































































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск