ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 31.08.2023 й. 435-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 31 августдаги

435-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат хизматларини жойларга

чиққан ҳолда кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) жойига чиққан ҳолда махсус техник қурилмалар (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) (кейинги ўринларда - махсус техник қурилмалар) ёрдамида кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш тартибини белгилайди.

Ушбу Регламент миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари марказлари;


ариза берувчи - давлат хизмати жойига чиқиш орқали кўрсатилиши истагини билдирган жисмоний ва юридик шахслар.


3. Давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда - Адлия вазирлиги) Алоқа марказига ёки унинг расмий веб-сайтига (кейинги ўринларда - "Call-марказ" ёки расмий веб-сайт) мурожаат қилиш орқали кўрсатилади.


4. Давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда - БҲМ) 50 фоизи, вилоят марказларида БҲМнинг 40 фоизи, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.

Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.


5. Давлат хизматларини кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун тўлов суммаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.


6. Жойига чиққан ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. АРИЗА БЕРУВЧИЛАРГА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ЁКИ ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН АРИЗА

ЮБОРИШ БЎЙИЧА СЎРОВНОМАЛАРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ҲАМДА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун "Call-марказ" ёки расмий веб-сайт орқали мурожаат қилади.

"Call-марказ" орқали сўровномалар соат 09:00 дан 18:00 гача иш вақти давомида қабул қилинади.

Расмий веб-сайт орқали сутканинг исталган вақтида мурожаат қилиниши мумкин.


8. Ариза берувчи "Call-марказ"га мурожаат қилган тақдирда, "Call-марказ" ходими ариза берувчи номидан, расмий веб-сайт орқали мурожаат этганда эса, Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради.


9. Давлат хизматларини кўрсатиш вақти ваколатли органнинг иш вақти доирасида белгиланади.


10. "Call-марказ"нинг масъул ходими ариза берувчига давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгиловчи қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган давлат хизматидан фойдаланиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар (маълумотлар) тўғрисида маълумот беради.

Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматини кўрсатишда талаб этиладиган барча ҳужжатларни (маълумотларни) тайёрлаб қўйиши лозим.


11. Сўровнома шакллантирилиб, сўровномадаги тегишли маълумотлар ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг унинг мобил телефон рақамига мазкур Регламентнинг 4-бандида белгиланган миқдордаги тўловни амалга ошириш учун инвойс автоматик равишда юборилади.

Ариза берувчи томонидан тўлов амалга оширилган вақтнинг ўзида сўровнома ваколатли органга автоматик равишда юборилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ЁКИ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

УЧУН АРИЗА ЮБОРИШ ТАРТИБИ


12. Ваколатли органнинг масъул ходими томонидан давлат хизматлари қуйидаги шаклларда кўрсатилади:

давлат хизматларини тўлиқ кўрсатиш (давлат хизматлари маркази давлат хизматларини кўрсатишга маъсул бўлганда);

давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматини кўрсатишга масъул бўлган ваколатли органларга ариза юбориш.


13. Ваколатли органнинг масъул ходими ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиқади ҳамда махсус техник қурилмалар ёрдамида давлат хизматларини кўрсатади ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматини кўрсатишга масъул бўлган ваколатли органларга ариза юборади.


14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан унинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.


15. Агар ваколатли органнинг масъул ходими сўровномада кўрсатилган жойга етиб келган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида ариза берувчи сўровномада кўрсатилган вақтда ва манзилда бўлмаса, давлат хизматларини кўрсатиш учун тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар (маълумотлар)ни тақдим этмаса, давлат хизматларини кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш рад этилади.

Бунда ваколатли органнинг масъул ходими томонидан ариза берувчига давлат хизматларини кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш рад этилганлиги тўғрисида СМС-хабарнома юборилади (рад этиш сабаблари батафсил кўрсатилади).

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш рад этилган тақдирда, тўланган тўловлар қайтарилмайди.


16. Ваколатли орган масъул ходимининг айби (кечикиши ёки келмаслиги, ахборот тизими ёки махсус техник қурилмалардаги носозликлар) билан давлат хизматлари белгиланган муддатларда ва тартибда кўрсатилмаган ҳолатларда давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишда ундириладиган тўлов миқдорлари ариза берувчининг мурожаатига асосан унга қайтарилади.

Ариза берувчи мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган ҳолатларда давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишда ундириладиган тўловни қайтариб олиши ёки давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишда ундириладиган тўловни такроран амалга оширмасдан давлат хизматларидан бошқа вақтда фойдаланиши мумкин. Бунда ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун мазкур бобда белгиланган тартибда мурожаат қилади.


17. Ариза берувчи хоҳишига кўра, давлат хизматларини кўрсатиш натижасини Давлат хизматлари марказларига бевосита ташриф буюриб, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ёки почта алоқаси орқали олиши мумкин. Бунда почта xаражатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.

Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


19. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


20. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

           




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Давлат хизматларини жойларга

чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби

СХЕМАСИ

          

     

Босқичлар

      


   

Субъектлар

    


    

Тадбирлар

     


      

Бажариш муддати

      








1-босқич


Ариза берувчи

(жисмоний ва

юридик шахслар)


       

1. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Адлия вазирлигининг Алоқа марказига ёки унинг расмий веб-сайтига (кейинги ўринларда - "Call-марказ" ёки расмий веб-сайт) орқали мурожаат этади.


2. Расмий веб-сайт орқали мурожаат қилганда сўровномани бевосита ўзи тўлдиради.

        


Ўз хоҳишига кўра








2-босқич


"Call-марказ"


          

1. "Call-марказ" масъул ходими ариза берувчи номидан сўровномани тўлдиради ва сўровномадаги маълумотлар тасдиқлангандан сўнг ариза берувчига тўлов инвойсини юборади.


2. Тегишли сўровномани ваколатли органга юборади.

       


       

1. Сўровнома тасдиқлангандан

кейин автоматик равишда



2. Тўлов амалга оширилгандан

кейин автоматик равишда

        














3-босқич


Ваколатли орган

(давлат хизматлари

маркази)






        

1. Масъул ходим ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиқади ҳамда махсус техник қурилмалар ёрдамида (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) давлат хизматини кўрсатади ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юборади.


2. Давлат хизматларини кўрсатиш натижасини ариза берувчига тақдим этади:

ариза берувчи давлат хизматлари марказларига бевосита ташриф буюрганда;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда;

почта хизмати орқали.

       


     

1. Сўровномада белгиланган

муддатларда





2. Давлат хизматларини

кўрсатиш якунлангандан сўнг

(давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгиловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда)

        

          

            




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Давлат хизматларини жойларга чиққан

ҳолда кўрсатиш ёки давлат хизматларидан

фойдаланиш учун ариза юбориш учун

СЎРОВНОМА

         

__________

(санаси)

__________

(рақами)

        

I. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

      

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:



2. Телефон рақами:



3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



4. Манзили:



        

II. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

         

1. Юридик шахснинг номи:



2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:



3. СТИР:



4. Телефон рақами:



5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



6. Жойлашган жойи:



         

III. Кўрсатиладиган давлат хизмати тўғрисида маълумот:

         

1. Давлат хизматлари номи:



2. Давлат хизмати шакли:

давлат хизматларини тўлиқ кўрсатиш



давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш



3. Давлат хизматини кўрсатиш жойи (манзили):



4. Давлат хизматини кўрсатиш санаси:



5. Давлат хизматини кўрсатиш вақти:



6. Кўрсатилган давлат хизматлари натижасини олиш усули:

Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда


Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда


Почта хизмати орқали

     

  

   

     

   

     

        

"Call-марказ"нинг масъул ходими Ф.И.О.: ____________________________

      

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 сентябрь















































































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск