ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2023 й. 430-сон "Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 17 июлдаги 543-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2023 й.

N 430



ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА

МАҲКУМЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ

МАНФААТЛАРИНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ОЗОДЛИКДАН

МАҲРУМ ЭТИШ ЖОЙЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН

ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-МАИШИЙ ТАЪМИНЛАШ

ВА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 17 ИЮЛДАГИ

543-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳкумлар учун қулай шарт-шароитлар яратилиши уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши ҳамда шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, маҳкумлар билан тарбиявий ишларни самарали ташкил этиш орқали уларнинг тузалиш йўлига ўтишига кўмаклашиш, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида меҳнатга жалб этилган маҳкумларга ҳақ тўланадиган иш даврини уларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тизимини жорий этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2023 йил 15 февралдаги ЎРҚ-817-сон Қонунига мувофиқ, шунингдек, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2023 йил 15 февралдаги ЎРҚ-817-сон Қонуни билан:

жазони ижро этиш муассасаларининг озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқ бўйича солиқ солиш объекти этиб белгиланганлиги;

ижтимоий солиқ тўланган давр озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши;

маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлигини аниқлаш мезонлари белгилаб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:

жазони ижро этиш муассасаларида меҳнатга жалб этилган маҳкумларнинг ҳақ тўланадиган ишга жалб этилган даврига оид маълумотларни юритишни назарда тутувчи ахборот тизимини (кейинги ўринларда - ахборот тизими) жорий қилсин;

жазони ижро этиш муассасалари томонидан маҳкумларга ҳисобланган ижтимоий солиқ тўловларини электрон тартибда солиқ органларига тақдим этиш амалиётини йўлга қўйсин.


3. Белгилансинки, ахборот тизимини жорий этиш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги - буюртмачи ҳисобланади;

бош пудрат ташкилоти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари асосида аниқланади;

ахборот тизимини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 17 июлдаги 543-сон қарорининг 4-бандига иловага мувофиқ тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган тоифадаги маҳкумлар билан тарбиявий ишларни амалга оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 31 августдаги

430-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Озодликдан

маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни

ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш

тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий

чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 17 июлдаги

543-сон қарорининг 4-бандига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Олтинчи - еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) тузалиш йўлига ўтмаганлар - уларга тарбиячилар бириктирилиб, маънавий қиёфасини яхшилашга доир чора-тадбирлар амалга оширилади, уларни содир этган жиноятидан пушаймон бўлишга ва қонунга итоаткор турмуш тарзига риоя қилишга ундайди;

б) тузалиш йўлига ўтганлар - уларда мустақил меҳнат кўникмасини уйғотиш ва ижтимоий фаол ҳаётий позициясини ривожлантириш мақсадида уларга нисбатан тўлиқ ижтимоий мослаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади";


2. Саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 сентябрь
































































Время: 0.1800
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск