ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2023 й. 432-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2023 й.

N 432




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ИЧКИ ИШЛАР

ОРГАНЛАРИНИНГ КИНОЛОГИЯ ХИЗМАТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ

9 СЕНТЯБРДАГИ 750-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Кейинги йилларда ички ишлар органлари кинология бўлинмаларининг фаолиятини такомиллаштириш, соҳада хизмат итларининг наслчилик ишлари самарадорлигини ошириш ҳамда хизмат итларини тайёрлаш ва ушбу йўналишда кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ички ишлар органлари томонидан аҳолига кинология соҳасида пулли хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш орқали кинология бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ички ишлар органлари кинология бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, аҳолига пулли хизматлар кўрсатишни ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда соҳага доир қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ички ишлар органларининг кинология бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун пулли хизматлар кўрсатиш;

ички ишлар органларининг наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш ҳуқуқини бериш;

ички ишлар органларининг кинология хизматлари кинология бўлинмалари сифатида қайта ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун пулли хизматлар кўрсатиш, шунингдек, наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартибини тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 31 августдаги

432-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар

органларининг кинология хизматлари фаолиятини

тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Номидаги, муқаддимадаги ва 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "хизматлари" сўзи "бўлинмалари" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизматига" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "патруль-пост хизмати ва" сўзлари "жамоат хавфсизлиги хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кинология бўлинмалари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатига асосан уларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатади, шунингдек, уларга етиштирилган ва ўзларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда комиссия томонидан хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш ҳуқуқи берилади".


3. 3-банднинг "б" кичик бандидаги "хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларининг" сўзлари "бўлим (бўлинма)ларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 5-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаларининг кинология бўлим (бўлинма)лари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати билан келишилган ҳолда, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

кинология бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади";

тўртинчи хатбошидаги "хизмати" сўзи "гуруҳи" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ва кинология хизмат (гуруҳ)ларида" сўзлари "кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)ларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "хизматлари" сўзи "бўлинмалари" сўзи билан алмаштирилсин.


5. 7-бандда:

"б" кичик банддаги "хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари" сўзлари "бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ж" кичик банддаги тегишли келишикдаги "хизматлари" сўзлари тегишли келишикдаги "бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 8-банддаги "хизматларининг" сўзи "бўлинмаларининг" сўзи билан алмаштирилсин.


7. 12-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"пулли хизматлар кўрсатиш ва эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотишдан тушадиган маблағлар ту?лиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш учун белгиланган тартибда фойдаланилади".


8. 1-иловада:


2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси кинология хизмати" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизматининг кинология бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари, кинология хизматлари ва кинология гуруҳлари" сўзлари "бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳар йили январь ойининг 10-санасига қадар кинология гуруҳи (наслчилик питомнигининг бўлинмаси) бошлиғи белгиланган мезонлар асосида тўпланган баллар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни кинология бўлими (бўлинмаси, наслчилик питомниги) бошлиғига тақдим этади";

тўртинчи хатбошидаги "хизмати (кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими" сўзлари "бўлими (бўлинмаси, наслчилик питомниги)" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими, наслчилик питомниги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари ходимларига махсус малака тоифаси ишга қабул қилинган (лавозимга тайинланган) давридан қатъи назар, кейинги ҳисобот йилида тўплаган баллар асосида йил якуни бўйича берилади";


14-банддаги "хизматлари" сўзи "бўлинмалари" сўзи билан алмаштирилсин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Махсус малака тоифасига эга кинолог ходимлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма)лари томонидан юритилади";


1-илованинг номидаги "Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология хизмат (гуруҳ)лари инспектор-кинолог (кичик инспектор-кинолог, ҳайдовчи-кинолог)ларининг" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари кичик инспектор-кинолог (ҳайдовчи-кинолог)ларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг номидаги "Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология хизмат (гуруҳ)лари" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлими (бўлинмаси)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илованинг номидаги "Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари, кинология хизмат (гуруҳ)лари ҳамда кинология хизматининг бўлинмалари" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари, кинология гуруҳлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма)лари ветеринария хизмати ходимларининг махсус малака тоифасини белгилаш мезонлари";


5-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими мутахассис (етакчи, катта мутахассис-кинолог ва бошқа) ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлими (бўлинмаси) мутахассис ходимларининг махсус малака тоифасини белгилаш мезонлари";


6-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма)лари бошлиқларининг махсус малака тоифасини белгилаш мезонлари".


7-илованинг номидаги "Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари таъминлаш бўлинмалари" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги хизматининг жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма)лари таъминлаш гуруҳи" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-илованинг номидаги ва 9-илованинг номидаги "бўлими" ва "бўлим" сўзлари тегишинча "бўлинмаси" ва "бўлинма" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-илованинг номидаги "бўлими" сўзлари "бўлинмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-илованинг номидаги "хизмати" сўзи "бўлинмаси" сўзи билан алмаштирилсин;


12-илованинг номидаги "молия ва моддий-техника таъминоти гуруҳи ходимларининг" сўзлари "бухгалтер ва комендантларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига

қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака

тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга

13-ИЛОВА


Ички ишлар органларининг кинолог

ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган

махсус малака даражасини бериш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

        


      

Субъектлар

       


       

Тадбирлар номи

    


    

Бажариш муддати

       










1-босқич


Кинология бўлинмалари бошлиқлари


Ходимнинг фаолиятини мунтазам баҳолаб бориш.


Йил давомида














2-босқич


Кинология гуруҳи (наслчилик питомнигининг бўлинмаси) бошлиғи


       

Белгиланган мезонлар асосида тўпланган баллар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни Кинология бўлими (бўлинмаси) ёки наслчилик питомниги бошлиғига тақдим этиш.

        


Ҳар йили январь ойининг 10-санасига қадар














3-босқич


Кинология бўлими (бўлинмаси) (наслчилик питомниги) бошлиғи


     

Махсус малака даражасини бериш масаласини кўриб чиқиш учун тўпланган ҳужжатларни доимий комиссияга тақдим этиш.

       


Уч кун муддатда














4-босқич


       

ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБ ҳузурида тузиладиган Махсус малака тоифасини бериш бўйича доимий комиссия

        


Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.


Ўн кун муддатда














5-босқич


         

ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБ ҳузурида тузиладиган Махсус малака тоифасини бериш бўйича доимий комиссия

         


Доимий комиссия қарорини ички ишлар органларининг молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмаларига тақдим этиш.


Доимий комиссия қарори қабул қилингандан сўнг уч кун муддатда














6-босқич


Молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмалари


        

Доимий комиссия қарори асосида қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлаш.

         


Уч кун муддатда














7-босқич


Ички ишлар органлари раҳбарлари

ва бошлиқлари


         

Қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқни чиқариш.

           


Бир кун муддатда

".




         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 сентябрь



















































































Время: 0.1806
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск