ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш. Сувдан фойдаланиш лимитлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2023 й. 441-сон "Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2023 й.

N 441




ДАВЛАТГА ТЕГИШЛИ СУВ ҲАВЗАЛАРИНИ

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА "E-AUKSION"

ЭЛЕКТРОН САВДО ПЛАТФОРМАСИ ОРҚАЛИ

ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 18 августдаги ПҚ-281-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 18 августдаги ПҚ-281-сон қарорига мувофиқ 2023 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагилар:

давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) - балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;

табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари - сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати хизматларини кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан, балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун тадбиркорлик субъектларига "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилиши;

бунда мазкур бандда белгиланган талаблар ижара шартномаларининг амал қилиш муддати тугамаган табиий ва сунъий сув ҳавзаларига (сув омборларига) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Айдар-арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 февралдаги ПҚ-141-сон қарори билан бошқаруви такомиллаштирилган Айдар-Арнасой кўллар тизимига нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

сув ҳавзасини ижарага бериш юзасидан ташаббус кўрсатиш;

сув ҳавзасини ижарага бериш ва ижара шартномасини тузиш тартиби;

сув ҳавзасини ижарага беришда ижарага берувчи, балансда сақловчи ва ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

сув ҳавзаларини ижарага бериш муддати ва уни узайтириш шартлари, ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 2 сентябрдаги

441-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ва Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси ва унга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2019 йил 15 майдаги 403-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 173-банди.

        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 сентябрь




































































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск