ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Санъатнинг бошқа турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2023 й. ПҚ-289-сон "Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш ва соҳа вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2023 й.

N ПҚ-289



ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МАҚОМ САНЪАТИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА СОҲА ВАКИЛЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъатини кенг тарғиб этиш, унинг ўзига хос ижро мактаблари ва анъаналарини янги босқичда равнақ топтириш ҳамда халқаро нуфузини ошириш йўлида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2023 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбек миллий мақом санъати маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув, илмий ва ижодий ходимларининг янгиланган ойлик иш ҳақи миқдорлари 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри давлат муассасасининг маъмурий-бошқарув, бадиий, ижодий ҳамда мутахассис ходимларининг янгиланган ойлик иш ҳақи миқдорлари 1б-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч кун муддатда Марказнинг ўзбек миллий мақом санъатини ривожлантириш бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағини (кейинги ўринларда - Ҳисобварақ) очсин.

Қуйидагилар Ҳисобварақ маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Марказнинг концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва маданий тадбирларни ўтказишдан олинадиган даромадлари;

халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

Ҳисобварақнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Белгилансинки, Ҳисобварақ маблағлари қуйидаги йўналишларга сарфланади:

маҳаллий ва хорижий гастроль сафарларини ташкил этиш;

оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мақом ва бастакорлар асарларини тарғиб этиш;

либослар, мусиқа чолғулари ва овоз кучайтиргич ускуналарни харид қилиш;

Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари моддий-техника базасини ривожлантириш;

Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш;

мақом санъатини ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (А.Н. Арипов) бир ҳафта муддатда Ҳисобварақни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 100 миллиард сўм маблағнинг молиявий манбаларини аниқлаб, тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилишини таъминласин.

Белгилансинки:

Ҳисобварақ маблағлари Марказнинг бош директори томонидан бошқарилади;

мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар Ҳисобвараққа йўналтирилади.


5. Марказ ходимлари фаолиятининг қуйидаги йўналишларида эришилган натижалари асосида Ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг бир баравари миқдоригача устамалар белгилаш тартиби жорий этилсин:

республика ҳудудларида ва хорижий давлатларда гастроль концерт-томоша тадбирларида қатнашиш;

мумтоз мусиқа йўналишида мақом намуналарига хос асарларни яратиш ва уларни нотага олиш;

мақом ва бастакорлар томонидан басталанган асарларни такомиллаштириш;

оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали соф ва мукаммал ижродаги мақомларни тарғиб этиш;

мумтоз мусиқа меросига оид илмий мақолалар чоп этиш, изланишлар олиб бориш, китоблар ва тўпламлар яратиш;

мақом ва бастакорлар томонидан басталанган асарларнинг замонавий оҳангдаги караокеларини яратиш;

"устоз-шогирд" анъаналари давом эттириш;

мақом санъатини ривожлантиришга қаратилган бошқа йўналишлар.

Маданият вазирлиги бир ой муддатда Марказ бошқарув, илмий ҳамда ижодий ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари рўйхати ва уларнинг ижросини баҳолаш тартибини тасдиқласин.


6. Қуйидагилар:

2023-2024 йилларда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг маҳаллий гастроль сафарларини ташкил этиш режаси 2-иловага мувофиқ;

2023-2024 йилларда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг корхона ва ташкилотларга гастроль сафарларини ташкил этиш режаси 3-иловага мувофиқ;

2023-2025 йилларда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг хорижий гастроль сафарларини ташкил этиш режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:

ушбу қарорга 2 - 4-иловалар билан тасдиқланган гастроль сафарларини ташкил этиш режаларида назарда тутилган тадбирларни юқори бадиий савияда ўтказиш учун шахсан масъул этиб белгилансин;

бошқа ҳудудларга ёки хорижий гастроль сафарларини амалга ошириш билан боғлиқхаражатларнинг50 фоизи тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.


8. Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:

ушбу қарорга 2 - 4-иловалар билан тасдиқланган гастроль сафарларини ташкил этиш режаларида назарда тутилган тадбирларни ўтказиш жойи, вақти, иштирок этадиган ижодкорлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ахборот тарқатишнинг бошқа манбалари орқали, шу жумладан тадбир ўтказиладиган ҳудудлар аҳолисини олдиндан хабардор қилиш тизимини йўлга қўйсин;

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари алоҳида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида мунтазам ташкил этилишини таъминласин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 164-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбошиси "Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда унинг Нукус филиалида" сўзларидан кейин ", Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа санъати академиясида" сўзлари билан тўлдирилсин.


10. Мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатлар 2023 йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин ҳамда 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 августдаги

ПҚ-289-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбек миллий мақом санъати маркази

бошқарув, илмий ва ижодий ходимларининг

ойлик иш ҳақи миқдорлари

         

Т/р

Бўлим ва лавозим номи

Ойлик иш ҳақи миқдори

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг

кам миқдорига нисбатан)


1.

Бош директор


9 баравари

2.

Бош директор ўринбосари


7 баравари

3.

Бош администратор


5 баравари

4.

Бош ҳисобчи


6 баравари

5.

Кадрлар бўйича бош мутахассис


5 баравари

6.

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи


5 баравари

7.

Юрисконсульт


6 баравари

8.

Хўжалик бўлими мудири


5 баравари

9.

АКТ ва матбуот ходими


5 баравари


Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли


10.

Бадиий раҳбар


10 баравари

11.

Мусиқа раҳбари



8 баравари

12.

Хормейстер


7 баравари

13.

Олий тоифали артист-мақомчи


7 баравари

14.

Биринчи тоифали артист-мақомчи


7 баравари

15.

Иккинчи тоифали артист-мақомчи


6 баравари

16.

Тоифасиз артист-мақомчи


6 баравари

17.

Олий тоифали артист-созанда


7 баравари

18.

Биринчи тоифали артист-созанда


7 баравари

19.

Иккинчи тоифали артист-созанда


6 баравари

20.

Тоифасиз артист-созанда


6 баравари


"Устоз-шогирд" мактаби бўлими


21.

Бўлим бошлиғи


7 баравари

22.

Етакчи илмий ходим


6 баравари

23.

Катта илмий ходим


5 баравари

24.

Кичик илмий ходим


5 баравари


Чолғуларнинг акустик хусусиятларини ўрганиш бўлими


25.

Бўлим бошлиғи


б баравари

26.

Бош мутахассис


б баравари


Мақом санъати тарихий экспозицияси бўлими


27.

Бўлим бошлиғи


6 баравари

28.

Бош мутахассис


6 баравари


Мақом санъатини илмий ривожлантириш бўлими


29.

Бўлим бошлиғи


6 баравари

30.

Катта илмий ходим


5 баравари

31.

Кичик илмий ходим


5 баравари

        

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 августдаги

ПҚ-289-сон қарорига

1а-ИЛОВА


Ўзбек миллий мақом санъати марказининг

ҳудудий бўлимлари бошқарув, илмий ва ижодий

ходимларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари

        

Т/р

Бўлим ва лавозим номи

Ойлик иш ҳақи миқдори

(Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг

кам миқдорига нисбатан)

       

1.

Директор


5,5 баравари

2.

Бадиий раҳбар


6 баравари

3.

Бош администратор


4 баравари

4.

Ҳисобчи


4,5 баравари

5.

Кадрлар бўйича инспектор


3,5 баравари

6.

Олий тоифали артист-мақомчи


5,5 баравари

7.

Биринчи тоифали артист-мақомчи


4,5 баравари

8.

Иккинчи тоифали артист-мақомчи


4 баравари

9.

Тоифасиз артист-мақомчи


3,5 баравари

10.

Олий тоифали артист-созанда


5,5 баравари

11.

Биринчи тоифали артист-созанда


4,5 баравари

12.

Иккинчи тоифали артист-созанда


4 баравари

13.

Тоифасиз артист-созанда


3,5 баравари

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 августдаги

ПҚ-289-сон қарорига

1б-ИЛОВА


Ўзбек миллий мақом маркази ҳузуридаги

Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри давлат

муассасасининг маъмурий-бошқарув, бадиий,

ижодий ҳамда мутахассис ходимларининг

ойлик иш ҳақи миқдорлари

         

Т/р

Бўлим ва лавозим номи

Ойлик иш ҳақи миқдори

(Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг

кам миқдорига нисбатан)

         

1.

Директор


5 баравари

2.

Директор ўринбосари


4,5 баравари

3.

Бош муҳандис


4 баравари

4.

Бош бухгалтер


4 баравари

5.

Омборхона мудири


3 баравари

6.

Чипталар бюроси мудири


3 баравари

7.

Бош режиссёр


5 баравари

8.

Бош рассом


5 баравари

9.

Бадиий саҳналаштириш бўлими мудири


4,5 баравари

10.

Мусиқа бўлими мудири


4,5 баравари

11.

Адабий бўлим мудири


4,5 баравари

12.

Труппа раҳбари


4,5 баравари

13.

Саҳналаштирувчи режиссёр


4,5 баравари

14.

Саҳналаштирувчи рассом


4,5 баравари

15.

Хормейстер


4,5 баравари

16.

Балетмейстер


4,5 баравари

17.

Вокал бўйича репетитор


4 баравари

18.

Овоз режиссёри


3,5 баравари

19.

Овоз оператори


3 баравари

20.

Режиссёр ёрдамчиси


2 баравари

21.

Чироқ бўйича рассом


3 баравари

22.

Артист-мақомчи олий тоифали


4,5 баравари

23.

Артист-мақомчи биринчи тоифали


3,5 баравари

24.

Артист-мақомчи иккинчи тоифали


3 баравари

25.

Артист-мақомчи тоифасиз


2,5 баравари

26.

Артист-созанда олий тоифали


4,5 баравари

27.

Артист-созанда биринчи тоифали


3,5 баравари

28.

Артист-созанда иккинчи тоифали


3 баравари

29.

Артист-созанда тоифасиз


2,5 баравари

30.

Артист-вокалчи олий тоифали


4,5 баравари

31.

Артист-вокалчи биринчи тоифали


3,5 баравари

32.

Артист-вокалчи иккинчи тоифали


3 баравари

33.

Артист-вокалчи тоифасиз


2,5 баравари

34.

Хор артисти биринчи тоифали


3,5 баравари

35.

Хор артисти иккинчи тоифали


3 баравари

36.

Хор артисти тоифасиз


2,5 баравари

37.

Балет артисти олий тоифали


4,5 баравари

38.

Балет артисти биринчи тоифали


3,5 баравари

39.

Балет артисти иккинчи тоифали


3 баравари

40.

Балет артисти тоифасиз


2,5 баравари

41.

Драма артисти олий тоифали


4,5 баравари

42.

Драма артисти биринчи тоифали


3,5 баравари

43.

Драма артисти иккинчи тоифали


3 баравари

44.

Драма артисти тоифасиз


2,5 баравари

45.

Юрисконсульт


3 баравари

46.

Кадрлар бўйича инспектор


3 баравари

47.

Бухгалтер


3 баравари

48.

Муҳандис-механик


2 баравари

49.

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича муҳандис


2 баравари

50.

Маъмур


2 баравари

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 августдаги

ПҚ-289-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023-2024 йилларда Ўзбек миллий

мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий

бўлимлари мақом ансамблларининг маҳаллий

гастроль сафарларини ташкил этиш

РЕЖАСИ

          

Т/р

Ижодий жамоалар

Қора-

қалпо-

ғистон-

Рес-

пуб-

лика-

си

        

Анди-

жон

вило-

яти

Бу-

хоро

вило-

яти

Жиз-

зах

вило-

яти

Қаш-

қада-

рё ви-

лояти

На-

воий

вило-

яти

Наман-

ган

вило-

яти

Са-

мар-

қанд

вило-

яти

Сур-

хон-

дарё

вило-

яти

Сир-

дарё

вило-

яти

Тош-

кент

вило-

яти

Фар-

ғона

вило-

яти

Хо-

разм

вило-

яти

Тош-

кент

шаҳ-

ри

1.

Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли


2024 йил

октябрь


2023 йил

ноябрь

2023 йил

декабрь



2024 йил

февраль


2024 йил

май


2024 йил

июль


2024 йил

сентябрь


2024 йил

июнь


2.

Қорақалпоғистон Республикаси



2024 йил

октябрь


2024 йил

май




2024 йил

октябрь



2024 йил

май


2024 йил

ноябрь

2024 йил

апрель


3.

Андижон вилояти


2024 йил

апрель


2024 йил

сентябрь


2024 йил

апрель





2024 йил

апрель


2024 йил

май


2024 йил

апрель

2024 йил

май


4.

Бухоро вилояти


2024 йил

июнь



2024 йил

июль



2024 йил

июнь

2024 йил

апрель




2024 йил

июль


2023 йил

декабрь


5.

Жиззах вилояти

2024 йил

февраль


2024 йил

июль



2024 йил

апрель



2024 йил

май


2024 йил

июнь



2024 йил

март


6.

Қашқадарё вилояти



2024 йил

май


2023 йил

ноябрь




2024 йил

май


2024 йил

сентябрь

2024 йил

апрель


2024 йил

май


2024 йил

апрель


7.

Навоий вилояти

2024 йил

сентябрь


2023 йил

декабрь


2024 йил

февраль




2023 йил

ноябрь



2024 йил

январь


2024 йил

май


8.

Наманган вилояти


2024 йил

июль



2024 йил

январь



2024 йил

февраль


2024 йил

март


2024 йил

июнь




2024 йил

сентябрь


9.

Самарқанд вилояти



2024 йил

апрель

2023 йил

октябрь


2024 йил

январь





2024 йил

февраль


2024 йил

апрель

2024 йил

март



10.

Сурхондарё вилояти


2024 йил

май



2024 йил

апрель



2023 йил

декабрь


2024 йил

январь


2024 йил

февраль




2024 йил

март


11.

Сирдарё вилояти


2023 йил

ноябрь



2024 йил

май



2023 йил

декабрь


2024 йил

январь


2024 йил

март

2024 йил

апрель



12.

Тошкент вилояти


2024 йил

июнь


2024 йил

июль



2024 йил

март



2023 йил

декабрь


2024 йил

сентябрь



2023 йил

ноябрь


13.

Фарғона вилояти


2024 йил

март


2024 йил

февраль




2024 йил

март


2023 йил

ноябрь


2023 йил

декабрь



2024 йил

июль


14.

Хоразм вилояти


2024 йил

сентябрь



2024 йил

апрель



2024 йил

сентябрь


2024 йил

март



2024 йил

октябрь


2024 йил

август


          

Изоҳлар:

Маданият вазирлигига заруратга кўра ушбу режа-жадвалда кўрсатилган ҳудудлар ва муддатларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

Режа-жадвалга асосан гастроль сафарларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджет, меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 августдаги

ПҚ-289-сон қарорига

3-ИЛОВА



2023-2024 йилларда Ўзбек миллий мақом

санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом

ансамблларининг корхона ва ташкилотларга

гастроль сафарларини ташкил этиш

РЕЖАСИ

    

Т/р

        

Гастроль сафарлари ташкил этиладиган

корхона ва ташкилотлар

      

Муддати

         

l.

"Навоийазот" АЖ


2023 йил

октябрь-ноябрь

2.

"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ


3.

"Навоийуран" ДК


4.

"Ўзбеккумир" АЖ


5.

"Ўзметкомбинат" АЖ


2023 йил

ноябрь-декабрь

6.

"Олмалик, кон-металлургия комбинати" АЖ


7.

"Ўзавтосаноат" АЖ


8.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


9.

АT "Алоқабанк"


2024 йил

январь-февраль

10.

"Асакабанк" АЖ


11.

"Uzbekistan airways" АЖ


12.

"Ўзбекистон почтаси" АЖ


13.

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ


14.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ


2024 йил

март-апрель

15.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ


16.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ


17.

"Ўзбектелеком" АЖ


18.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


2024 йил

май-июнь

19.

"Ўзтрансгаз" АЖ


20.

"Туронбанк" АТБ


21.

"Ўзкимёсаноат" АЖ


22.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ


2024 йил

июль-август

23.

АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"


24.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ


25.

"Микрокредитбанк" АТБ


26.

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ


2024 йил

сентябрь-октябрь

27.

АТ "Халқ банки"


28.

"Агробанк" АТБ


29.

"UzGasTrade" АЖ


30.

"Uzbekistan Airports" АЖ


2024 йил

ноябрь-декабрь

31.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ


32.

"Навоийазот" АЖ


33.

"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ


         

Изоҳлар:

Гастроль сафарларини ташкил этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар корхона ва ташкилотларнинг ташаббусига кўра улар томонидан қопланади.

Гастроль сафарларига юбориладиган мақом ансамбли жамоасининг таркиби Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тадбир бошланишидан олдин тегишли корхона ва ташкилотларга етказилади.

Маданият вазирлиги, заруратга кўра, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ушбу режага ўзгартириш киритиши мумкин. Шунингдек, гастроль сафарлари бошқа корхона ва ташкилотларнинг ташаббусига кўра улар учун ҳам ташкил этилиши мумкин.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 августдаги

ПҚ-289-сон қарорига

4-ИЛОВА



2023-2025 йилларда Ўзбек миллий мақом

санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари

мақом ансамблларининг хорижий гастроль

сафарларини ташкил этиш

РЕЖАСИ

          

Т/р

        

Давлатлар номи

         

Муддат

      

Масъуллар

   

1.

Озарбайжон


2023 йил ноябрь

Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент

шаҳри ҳокимликлари


2.

Исроил


2024 йил март

3.

Миср


2024 йил июль

4.

Тожикистон


2024 йил октябрь

5.

АҚШ


2025 йил март

6.

Туркия


2025 йил июль

7.

Ҳиндистон


2025 йил октябрь

8.

Эрон


2025 йил декабрь

          

Изоҳлар:

Маданият вазирлиги, заруратга кўра, ушбу режа-жадвалда кўрсатилган давлатлар ва муддатларга ўзгартириш киритиши мумкин.

Гастроль сафарлари Ўзбек миллий мақом санъати марказининг ўзбек миллий мақом санъатини ривожлантириш бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

                

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 сентябрь









































































Время: 0.0453
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск