Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш /

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир Маъмурий регламент (ЎзР ВМ 14.02.2022 й. 71-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 февралдаги

71-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик

шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара

ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи

асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"Yerхususiylashtirish" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Yerхususiylashtirish" ААТ) - ушбу тизимга уланган ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича маълумотларни йиғиш, кўриб чиқиш ва келишиш ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган автоматлаштирилган ахборот тизими;


"Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" - Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг кўчмас мулкларни ҳисобга олиш ҳамда кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган ахборот тизими;


ариза берувчи - ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида ариза берган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки юридик шахси;


ер участкасини хусусийлаштириш - давлат мулки бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ва (ёки) юридик шахсларининг мулкига ўтказиш;


хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати - ариза берувчи томонидан ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида тўланадиган, хусусийлаштириш пайтида белгиланган ер солиғи базавий ставкасининг каррали миқдоридаги тўлов;


қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси (кейинги ўринларда - ер участкаси) - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаси.


3. Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.


4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Ушбу Регламент кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари иштирокчиларига берилган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Ер участкаларини хусусийлаштириш учун ариза берувчилар ер участкаси жойлашган тегишли ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига ўзлари келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар.


7. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса - ариза берувчининг ўзи мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шаклларда ариза тўлдиради.

Ариза тўлдириш жараёнида:

ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги Кадастр агентлигининг "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" орқали;

хусусийлаштириш объектлари ва субъектлари "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 12 ва 13-моддалари талабларига мослиги "Yerхususiylashtirish" ААТга уланган ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади.

Агар хусусийлаштириладиган ер участкаси улушли ёки биргаликдаги эгалик қилишда (фойдаланишда) бўлса, ариза барча эгаларнинг (фойдаланувчиларнинг) фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган келишувига биноан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса - суд томонидан белгиланган тартибда ушбу Регламент талаблари асосида берилади.

Хусусийлаштирилаётган ер участкасида бошқа шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бино ва иншоотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг мазкур ер участкасига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мавжудлиги текширилади.


8. Ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризага қуйидагиларнинг сканер қилинган нусхаси илова қилиниши керак:

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган ҳолларда);

юридик шахснинг тегишли бошқарув органининг ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарори (ариза берувчи - юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлса).


9. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилишида ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимлар ва хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўланганлиги тасдиғи "Yerхususiylashtirish" ААТ орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммасини юритувчи Ягона биллинг тизимидан (кейинги ўринларда - Ягона биллинг тизими) олинган маълумотлар асосида амалга оширилади.


10. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

0,5 фоизи - тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг:

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси) ҳудудий бошқармаларининг банк ҳисобварағига;

50 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари банк ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

0,5 фоизи - тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг:

50 фоизи - Давлат кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаларининг банк ҳисобварағига;

50 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари банк ҳисобварағига ўтказилади.


11. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери (кейинги ўринларда - давлат ордери) берилгунига қадар уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг аризаси кўриб чиқилмайди ёки давлат хизматини кўрсатиш тўхатилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатиш учун қабул қилинган ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим қайтарилмайди.


12. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни "Yerхususiylashtirish" ААТ орқали туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси) туман (шаҳар) филиалига келишиш учун юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ариза автоматик равишда "Yerхususiylashtirish" ААТ орқали туман (шаҳар) қурилиш бўлими ва Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалига юборилади.


13. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими беш иш куни ичида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашган ҳудуднинг (аҳоли пункти ёки улар орасидаги ҳудудни) ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга ер участкаси жойлашувининг мувофиқлигини кўриб чиқади.

Аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва қуришга доир бошқа ҳужжатларда ер участкаларини хусусийлаштиришга бевосита монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Агар ариза бўйича хусусийлаштириш учун берилган ер участкаси ҳудудида тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) қурилиш бўлими ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашган ҳудудда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи хулоса тақдим этади. Бунда ариза берувчига 2021 йил 16 ноябрга қадар юзага келган доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари улардан фойдаланишнинг асосий мақсадини шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқлангунига қадар сақлаб қолиш шарти билан хусусийлаштирилиши мумкин.


14. Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида қуйидагиларни ўрганади:

ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлиги;

аризада кўрсатилган ер участкаси ва ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлиги;

хусусийлаштирилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори ҳақидаги маълумотларга мувофиқлиги;

хусусийлаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;

ер участкаси жойлашган жойга чиққан ҳолда ер участкаси чегараларини кадастр ҳужжатлари маълумотларига мослигини аниқлаш.

Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ер участкасининг топографик харитаси мавжуд бўлмаган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда топографик режани тайёрлайди.

Ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш учун тўлов суммаси бир гектар ер майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари ҳисобидан келиб чиқиб (бир квадрат метргача бўлган аниқликда) ҳисобланади ва ер участкасини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

15. Aризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризани келишади ёки уни келишиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хабар беради.

Келишув ҳеч қандай эслатма ва шартларсиз, тегишли ер участкаси бўйича ваколатли ташкилот масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланадиган розилик резолюцияси орқали амалга оширилади.

Келишиш рад этилган тақдирда ер участкасини хусусийлаштириш мумкин эмаслиги ҳақида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасига асосланган сабаблар кўрсатилган хабарнома тайёрланади.


16. "Yerхususiylashtirish" ААТ аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарномани шакллантиради ва уни ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали ариза берувчига юборади.

Ариза келишилган тақдирда, Ягона биллинг тизими "Yerхususiylashtirish" ААТ маълумотлари асосида хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш учун ҳисобварақни шакллантиради ва хабарномага илова қилади ҳамда тўланган маблағлар ҳисобини юритади.


17. Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати миллий валютада мазкур Регламентга 4-иловада кўрсатилган тегишли меъёрлар бўйича ҳисобланади.


18. Ариза берувчи тўлов юзасидан хабарномани олган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ер участкасини хусусийлаштириш учун тўловни амалга ошириши зарур.


19. Ариза берувчи хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қийматини тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда, "Yerхususiylashtirish" ААТ автоматик равишда хусусийлаштиришни рад этиш тўғрисида хабарномани тайёрлайди ва уни ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборади.


20. Ариза берувчи рад жавобини олган кундан бошлаб бир ой ичида, агар рад этиш сабаби фақат хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан ер участкасини хусусийлаштиришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда қайта ариза топширишга ҳақли.


21. Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш учун тўлов қуйидаги тартибда автоматик тақсимланади:

а) Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун - тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);

б) ушбу Регламентнинг 14-бандига мувофиқ ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун - тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;

в) 3 фоизи - "Yerxususiylashtirish" ААТни техник қўллаб-қувватлаш ишлари учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳисобварағига;

г) 0,5 фоизи - тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

д) қолган маблағларнинг:

30 фоизи - Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага;

50 фоизи - мазкур ер участкалари жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетига уларнинг қўшимча манбалари сифатида ўтказилади.

22. Ариза берувчи хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўловини тўлиқ амалга оширганидан сўнг "Yerхususiylashtirish" ААТ автоматик равишда ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ жисмоний шахс бўйича - фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт рақами, ЖШШИР, юридик шахс бўйича - юридик шахс номи, СТИР рақамини кўрсатган ҳолда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини белгиланган тартибда шакллантиради ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига имзолаш учун юборади.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармалари "Yerхususiylashtirish" ААТ орқали олган давлат ордерига бир иш куни ичида электрон рақамли имзо қўяди ва уни Кадастр агентлигининг "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" орқали Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.

Ариза берувчи, зарур ҳолларда Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган ҳолда чоп этилган қоғоз шаклидаги ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерининг аслини олиши ҳам мумкин.

23. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари давлат ордери тақдим этилгандан сўнг икки иш куни ичида давлат ордерига асосан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани давлат ордери билан бирга "Yerхususiylashtirish" ААТ орқали ЯИДХП орқали ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига юборади.


24. Давлат хизматлари маркази давлат ордери ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма олганидан сўнг реал вақт режимида уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма ва давлат ордери ЯИДХП орқали ариза берувчига юборилганда автоматик равишда хабарнома берилади.

Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича QR-код (матрик штрих-код) қўйилган электрон ҳужжатлар аслига тенглаштирилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари, шу жумладан, ЯИДХП орқали, ушбу Регламентнинг талаблари ижроси юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини доимий равишда назорат қилади ва мониторинг олиб боради.

26. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


27. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик

шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара

ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш

ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ  хўжалигига

мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш

СХЕМАСИ

      

     

Босқичлар

     


     

Субъектлар

    


   

Тадбирлар

     


    

Муддатлар

     








1-босқич


Ариза берувчи


    

1. Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ер участкасини хусусийлаштиришга ариза тақдим этади.


2. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланади.

    


Ўз хоҳишига кўра











2-босқич


Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП


Ариза туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали томонидан кўриб чиқилиши учун "Yerхususiylashtirish" ААТга юборилади.


    

Реал вақт режимида (автоматик равишда ЯИДХП орқали)

  








3-босқич


Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали


      

1. Ариза тушган кундан бошлаб қуйидагиларни текширади:

аризада кўрсатилган ер участкаси ва ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлиги;

хусусийлаштирилаётган ер участкаси ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори ҳақидаги маълумотларга мувофиқлиги;

хусусийлаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;

ер участкаси жойлашган жойга чиққан ҳолда ер участкаси чегаралари, кадастр ҳужжатлари билан мослиги.


2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича "Yerхususiylashtirish" ААТ орқали келишади.

     


5 иш кунида








Туман (шаҳар) қурилиш бўлими


     

1. Аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашган ҳудуднинг (аҳоли пункти ёки улар орасидаги ҳудудни) ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга ер участкаси жойлашувининг мувофиқлигини кўриб чиқади.


2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича "Yerхususiylashtirish" ААТ орқали келишади.

     


5 иш кунида








4-босқич


"Yerхususiy-lasнtirisн" ААТ


       

Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарномани шакллантиради ва уни ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали ариза берувчига юборади.

     


Автоматик равишда










Ягона биллинг тизими


      

Ариза келишилган тақдирда, "Yerхususiylashtirish" ААТ маълумотлари асосида ер участкасини сотиб олиш учун ҳисобварақни шакллантиради ва хабарномага илова қилади ҳамда тўланган маблағлар ҳисобини юритади.

     












5-босқич


Ариза берувчи


   

Ер участкасини сотиб олиш қийматининг тўловини амалга оширади.

     


10 иш кунида











6-босқич


"Yerхususiy-

lasнtirisн" ААТ


     

1. Ер участкасини сотиб олиш қиймати ўз вақтида ва тўлиқ тўланган тақдирда, ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини белгиланган тартибда шакллантиради ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига имзолаш учун юборади.


2. Ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда, хусусийлаштиришни рад этиш тўғрисида хабарномани тайёрлайди ва уни ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборади.

     


Автоматик равишда











7-босқич


        

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари

    


Ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерига электрон рақамли имзо қўяди ва уни Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.


1 иш кунида











8-босқич


Давлат кадастрлари палатасининг бошқармаси


     

1. Давлат ордери тақдим этилгандан сўнг давлат ордерига асосан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.


2. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани давлат ордери билан бирга ЯИДХП орқали ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига юборади.

     


2 иш кунида











9-босқич


Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП


Давлат ордери ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади.


      

Реал вақт режимида (автоматик равишда ЯИДХП орқали)

    

      

       




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Юридик шахсларга доимий фойдаланиш

(эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли

бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер

участкаларини хусусийлаштириш бўйича

АРИЗА

     

      





(сана)



(рақам)


I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:


1. СТИР



2. Юридик шахснинг номи (тизим орқали олинади)



3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли (тизим орқали олинади)



4. Жойлашган жойи (почта манзили)



5. Телефон рақами



II. Хусусийлаштириладиган ер участкаси тўғрисидаги маълумот:


1. Ер участкасининг кадастр рақами



2. Ер участкасининг майдони (кв. м)



3. Ер участкасининг манзили



III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. Юридик шахснинг ер участкасини сотиб олиш тўғрисидаги қарори (агар бу ариза берувчи - юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлса);


2. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган ҳолларда).


        

        




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаросига якка

тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш

учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик

қилиш ҳуқуқи билан берилган ер участкасини

хусусийлаштириш бўйича

АРИЗА

      

      





(сана)



(рақам)

   

    

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:


1. Ариза берувчининг ЖШШИР



II. Хусусийлаштириладиган ер участкаси тўғрисидаги маълумот:


1. Ер участкасининг кадастр рақами



2. Ер участкасининг майдони (кв. м)



3. Ер участкасининг манзили



III. Илова қилинадиган ҳужжат:


Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган тақдирда)


       

      




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА


Хусусийлаштирилаётган ер участкасини

сотиб олиш қийматини ҳисоблаш

ТАРТИБИ


Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати қуйидаги формула орқали ҳисобланади:


а) юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари учун:

        

С = Кюр х S + В + Т;

      

б) умрбод мерос қилиб қолдирилган, доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли ер участкалари учун:

       

С = Кжис х S + В + Т;

         

бунда:

С - хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати (сўмда);

Кюр, Кжис - юридик ва жисмоний шахслар учун сотиб олиш қийматини аниқлашда ўша кунда белгиланган базавий солиқ ставкасининг Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 10 баравари, бошқа ҳудудларда 5 баравари (1 квадрат метр учун сўмда);

S - хусусийлаштирилаётган ер участкасининг майдони (квадрат метрда);

В - Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан давлат реестридан кўчирмани бериш ва кўчмас мулк объектларини рўйхатга олиш хизматларига белгиланган ставкалар асосида (сўмда);

Т - бир гектар ер майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари ҳисобидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш учун тўлов миқдори (сўмда)






Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

     

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ

____________________________ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ

                                                                                     (ҳудуд номи)

   

ЕР УЧАСТКАСИГА МУЛК

ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ N ______

     

Мулкдорнинг номи



(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

       

Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)




      

паспорт серияси ____ рақами __________ ким томонидан ва қачон берилган

       

(жисмоний шахслар учун)

     


   

СТИР

,

ЖШШИР





(жисмоний шахслар учун)

       


манзилидаги

      

ўзига


ҳуқуқи асосида тегишли бўлган


(доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш)


       


қийматидаги

(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)


      

умумий _____________ кв. м ер майдонига мулк ҳуқуқи берилди.

    

Ушбу ордер



(ордерни берган давлат органининг номи)

       


га асосан берилди.

(ордерни беришнинг асоси)


        

Ордер рўйхатдан ўтказилган сана


         

       

Ҳудудий бошқарма бошлиғи

QR-коди

Ф.И.О.

     

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 февраль
























































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск