ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш. Сувдан фойдаланиш лимитлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.2023 й. ПҚ-107-сон "Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.2023 й.

N ПҚ-107



СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА

КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

       

       

Мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар натижасида бугунги кунда сувни тежайдиган технологиялар қамраб олган майдон суғориладиган майдонларнинг қарийб 25 фоизини ташкил қилиб, бунинг ҳисобига 2022 йилда 3 млрд куб метр сув иқтисод қилинди ҳамда 830 минг гектар такрорий экин майдонларини суғоришга йўналтирилди.

Прогноз маълумотларга кўра, 2023 йил вегетация даврида сув ресурслари ҳажми кўп йиллик меъёрга нисбатан Сирдарё ҳавзасида 10-15 фоизга, Амударё ҳавзасида 15-20 фоизга кам бўлиши кутилмоқда.

2023 йил ёзги суғориш мавсумида кутилаётган сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан барқарор таъминлаш ҳамда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. 2023 йилда мавжуд сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

мавжуд сув ресурсларини сув истеъмолчилари орасида қатъий тақсимлаган ҳолда фойдаланиш;

сувни тежайдиган технологиялар жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш;

ирригация тизимларида сув йўқотишларни камайтириш;

сув ресурсларини фермер даласигача етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш орқали тўлов шаффофлигини ошириш;

сув ресурсларнинг бошқарувига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий қилиш.


2. Сув хўжалиги вазирлигининг сув манбаларининг сувлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда 2023 йилда ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун 1-иловага мувофиқ сув олиш лимитларини ўрнатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Сув хўжалиги вазирлиги (А.С. Назаров) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2023 йилда туманларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув истеъмолчилари кесимида сув олиш лимитларини ишлаб чиқсин.


3.

Сув хўжалиги вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни билан тасдиқланган пахта хом ашёсини етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан, истисно тариқасида, 2023 йилда пахта хом ашёсини етиштирувчилар томонидан дискрет суғориш тизимларини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳам ажратилишига рухсат берилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-144-сон қарорида белгиланган сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишни қўллаб-қувватлаш тартиби сақлаб қолинади.


4. 2023 йилда сув хўжалиги объектларида рақамли қурилмаларни жорий қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари Сув хўжалиги вазирлиги (А.С. Назаров) ва Рақамли технологиялар вазирлиги (О.А. Пекось) билан биргаликда 2-иловада назарда тутилган тадбирларнинг маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилишини таъминласин.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (М.М. Мирзаев) Сув хўжалиги вазирлиги (А.С. Назаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қ.А. Юлдашев) ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Б. Азимов) билан биргаликда:

2028 йил 1 мартга қадар Қашқадарё вилояти Касби туманида барча сув кириш нуқталари бошқарувини рақамлаштириш ва сувни фойдаланувчиларга етказиб бериш бўйича тажриба-синов лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга оширсин;

бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни ташкил этишга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси тасарруфида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилиши, молиялаштириш солиқ органларининг моддий ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши, фойдаланилган сув ресурсларининг истеъмолчилар кесимида аниқ ҳисобини юритиш тизими яратилиши ва бошқа зарурий чора-тадбирлар назарда тутилсин.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Д. Қудбиев) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.А. Хаитов) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2023 йил 31 декабрга қадар сув ресурсларини фермер даласигача етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш орқали тўлов шаффофлигини ошириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.

Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув етказиб бериш бўйича тўловларини мақбуллаштириш;

қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини қайта кўриб чиқиш;

сув хўжалигида махсус хизматларнинг молиялаштирилиш тизимини такомиллаштириш.


7. Сув хўжалиги вазирлиги (А.С. Назаров) Рақамли технологиялар вазирлиги (О.А. Пекось) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (М.М. Мирзаев) билан биргаликда сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сув истеъмолчилари ўртасида расмийлаштирилган далолатномаларни ҳар ой якуни билан электрон шаклда тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзолар орқали тасдиқлаш имконини берувчи "Suv hisobi" ахборот тизимини (кейинги ўринларда - "Suv hisobi" АТ) яратсин.


8. 2025 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин:

республиканинг барча ҳудудларида "Suv hisobi" АТнинг жорий қилинади;

қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда ишлатилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни ҳисоблашда "Suv hisobi" АТ орқали тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини автоматик шакллантириб бериш амалиёти жорий этилади.


9. Қуйидаги маълумотлар қишлоқ хўжалиги корхоналари ва деҳқон хўжаликлари кесимида "Suv hisobi" АТга киритиб борилиши таъминлансин:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили 10 майга қадар асосий майдонларга экиладиган экин турлари (пахта, ғалла, полиз, сабзавот, шоли ва бошқалар), ҳар йили 15 июлга қадар такрорий майдонларга экиладиган экин турлари тўғрисида;

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили 1 августга қадар жорий йилда экилган экин турлари бўйича белгиланган сув истеъмоли нормативлари ва сув олиш лимитлари тўғрисида.


10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Д. Қудбиев):

2024 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчилари учун сувни ўлчаш ва бошқаришнинг замонавий технологияларидан фойдаланилганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига камайтирувчи ва мазкур технологиялар ўрнатилмаган ҳолларда солиқ ставкаларига оширувчи коэффициентлар қўллаш бўйича 2023 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Ўзбекистон Республикасининг келгуси йил учун Давлат бюджетини ишлаб чиқишда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини босқичма-босқич унификация қилиш чораларини кўрсин.


11. Сув хўжалиги вазирлиги (Р.Ж. Қаршиев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Я. Хайдаров), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Т.А. Саттаров) билан биргаликда 2023 йил ноябрь ойига қадар 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган ҳамда субсидия маблағларининг 50 фоизини олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тизимларнинг ишлатилишига қараб белгиланган субсидия миқдорининг қолган 50 фоизи туман ишчи гуруҳи хулосаси асосида ажратилишини таъминласин.

12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Д.Ш. Султанов) Сув хўжалиги вазирлиги (А.С. Назаров) билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар Сув хўжалиги вазирлигининг ҳисоб-китобларига асосан ҳар ойда сув хўжалиги махсус хизматлари ходимлари иш ҳақини молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағларнинг Сув хўжалиги вазирлигининг алоҳида ҳисоб рақамига ўтказиб боришни ташкил қилиш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А.Д. Вахабов) Сув хўжалиги вазирлиги (З.А. Ирисбоев) билан биргаликда 2023 йил 1 майга қадар сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларининг гидротехник иншоотларидан ноқонуний фойдаланиш юзасидан жавобгарликни кучайтириш бўйича таклиф киритсин.


14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Д.Ш. Султанов):

уч ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб, "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

"2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун қабул қилингунга қадар мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 1 апрелдаги

ПҚ-107-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023 йилда қишлоқ хўжалиги

экинларини   суғориш   учун

СУВ ОЛИШ ЛИМИТЛАРИ

         

Ҳудудлар номи

    

Сув олиш лимити

млн куб метр

       

шу жумладан ойлар бўйича

      

апрель

     

май

   

июнь

   

июль

   

август

     

сентябрь

     

Қорақалпоғистон Республикаси


3 856,6

460,5

609,6

794,9

837,5

664,3

489,9

Андижон вилояти


1 702,0

197,8

200,3

278,1

476,9

306,1

242,7

Бухоро вилояти


2 077,3

199,4

208,5

374,6

721,8

458,2

114,8

Жиззах вилояти


1 870,3

240,7

299,3

352,6

450,8

319,9

207,0

Қашқадарё вилояти


2 998,0

465,6

374,8

570,6

848,5

495,7

242,9

Навоий вилояти


869,0

125,7

143,8

151,4

161,5

150,1

136,5

Наманган вилояти


1 709,7

194,5

273,4

316,5

427,7

349,0

148,6

Самарқанд вилояти


2 290,5

213,0

324,9

417,2

542,5

359,0

433,9

Сурхондарё вилояти


2 361,7

276,5

376,0

435,8

494,9

376,8

401,7

Сирдарё вилояти


1 647,3

150,0

214,4

350,1

468,4

321,3

143,1

Тошкент вилояти


2 395,1

331,0

402,3

440,9

573,6

438,2

209,1

Фарғона вилояти


2 086,4

262,8

337,5

373,5

419,7

362,5

330,4

Хоразм вилояти


2 588,8

255,6

415,3

535,2

602,8

526,4

253,7

ЖАМИ


28 452,6

3 373,1

4 179,9

5 391,4

7 026,6

5 127,4

3 354,3

           

Изоҳ: манбалардаги сувнинг ҳақиқий миқдоридан ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув олиш лимитларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 1 апрелдаги

ПҚ-107-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023 йилда сув хўжалиги объектларида

рақамли қурилмаларни жорий қилиш бўйича

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАР

           

Ҳудудлар номи

     

Жами талаб

этиладиган

маблағ

(млрд сўм)


шу жумладан

       

қлли сув" қурилмалари

   

"Дайвер" қурилмалари

      

сув хўжалиги объектларини

автоматлаштириш

   

қурилмалар

(дона)

       

қиймати

(млрд сўм)

      

қурилмалар

(дона)

    

қиймати

(млрд сўм)

      

объектлар

(дона)

       

қиймати

(млрд сўм)


Қорақалпоғистон Республикаси


29,4

733

21,9

262

6,5

2

1,0

Андижон вилояти


49,1

1 503

45,1

141

3,5

1

0,5

Бухоро вилояти


30,2

752

22,5

242

6,2

3

1,5

Жиззах вилояти


15,8

362

10,9

174

4,4

1

0,5

Қашқадарё вилояти


32,8

846

25,4

276

6,9

1

0,5

Навоий вилояти


8,5

183

5,5

102

2,5

1

0,5

Наманган вилояти


44,6

1 360

40,8

113

2,8

2

1,0

Самарқанд вилояти


23,8

708

21,2

66

1,6

2

1,0

Сурхондарё вилояти


20,1

560

16,8

113

2,8

1

0,5

Сирдарё вилояти


30

848

25,4

165

4,1

1

0,5

Тошкент вилояти


46,1

1 416

42,5

104

2,6

2

1,0

Фарғона вилояти


50,2

1 479

44,5

187

4,7

2

1,0

Хоразм вилояти


10

187

5,6

155

3,9

1

0,5

ЖАМИ


390,6

10 937

328,1

2 100

52,5

20

10

               





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 1 апрелдаги

ПҚ-107-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-144-сон қарорида:


а) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган қоида мевали боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳаларига татбиқ этилмайди. Бунда, мевали боғ ва токзорлар барпо этган талабгорлар томонидан мурожаат қилинганда уларга субсидия маблағларининг 100 фоизи ажратилади";


б) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2023 йил 1 апрелдан бошлаб мазкур қарорнинг 4-бандида назарда тутилган субсидия маблағлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига алоҳида махсус ҳисобрақамлар (23210) очиш орқали биринчи навбатда ажратилган кредитларни сўндиришга йўналтирилади";


в) 9-банднинг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


г) 2-илованинг III бўлимида:


2-банддаги жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

минг сўм

Сувни тежайдиган

суғориш тизими тури

     

Пахта

      

Дон экинлари

       

Сабзавот

экинлари ва

картошка

     

Полиз экинлари

    

Озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар

       

Мевали экинлар

     

Узум

  

Томчилатиб суғориш


8 000*

х

8 000

1 300

2 500***

6 000

8 000

Кенг қамровли ва мобиль суғориш тизими


х

8 000**

8 000

х

2 500***

х

х

"Спринклер" тизими


х

8 000**

8 000

х

2 000***

х

х

Дискретли суғориш


4 000

х

х

х

х

х

х

        

*) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун 12 000 минг сўм этиб белгиланади.


**) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги донли экинлар етиштириш майдонларида жорий этилган кенг қамровли ҳамда "спринклер" тизимлари учун 9 000 минг сўм этиб белгиланади.


***) Озуқа экин ер майдонларида томчилатиб суғориш, кенг қамровли ва мобиль суғориш ҳамда "спринклер" тизимларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига 8 000 минг сўм этиб белгиланади";


3-банддаги 3.1-жадвалда:

3.1-позициядаги "гидроциклонли, тозаланиши автоматлаштирилган қумли гидравлик автомат фильтр ва ўғит бериш мосламаси" сўзлари "гидроциклонли, тозаланиши автоматлаштирилган қумли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

3.2-позициядаги "гидроциклонли, қумли, дискли ёки сеткали ҳамда тозаланиши автоматлаштирилган фильтр ва ўғит бериш мосламаси" сўзлари "дискли ёки сеткали, тозаланиши автоматлаштирилган қумли фильтр ва ўғит бериш мосламаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 3-иловадаги жадвалда:

"Пахта*" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

        

Пахта*

        

Томчилатиб суғориш

1 гектар экин майдони учун 25 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича лойиҳа сонидан қатъи назар, тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлари бўйича асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда

           

Дискретли суғориш

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда

      

";

        

"Донли экинлар*" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

       

Донли экинлар*

        

Кенг қамровли ва мобиль суғориш

        

1 гектар экин майдони учун 25 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича лойиҳа сонидан қатъи назар, тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлари бўйича асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда

          

"Спринклер" тизими

         

".

        

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 95-сон қарорига 1-иловада:


а) 19-банддаги "ҳудудий ишчи гуруҳга" сўзлари "тегишли вазирлик ва идораларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатининг 142-1- ва 143-1-позициялари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 441-сон қарорига 3-илованинг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 1 апрелдаги

ПҚ-107-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги "Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4087-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги "Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4499-сон қарорининг 11-банди ҳамда қарорга 2-илова.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 апрель












































































Время: 0.0208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск