ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Крипто активлар /

Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида ("Тартибга солиш қумдони" махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.12.2022 й. 3409-сон билан рўйхатга олинган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 28.12.2022 й. 68-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 30 декабрда 3409-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Истиқболли лойиҳалар миллий

агентлиги директорининг

2022 йил 28 декабрдаги

68-сон буйруғига

ИЛОВА



Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга

солиш махсус режимида ("Тартибга солиш қумдони"

махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида ("Тартибга солиш қумдони" махсус режимида) (бундан буён матнда махсус режим деб юритилади) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, тажриба-синов лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш, махсус режим иштирокчиларини мақомидан маҳрум қилиш ҳамда махсус режим иштирокчиларининг реестрини юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


махсус режим - крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологияларни жорий этаётган юридик шахслар учун алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, тажриба-синов лойиҳаларини синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этишда юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратиш жараёни;


тажриба-синов лойиҳаси - крипто-активлар айланмаси соҳасидаги янги технологияларни синовдан ўтказиш ва тажриба тариқасида амалга ошириш учун лойиҳа;


махсус режим иштирокчиси - махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган ва тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширувчи юридик шахс;


махсус режим иштирокчиларининг реестри (бундан буён матнда реестр деб юритилади) - рўйхатдан ўтказилган махсус режим иштирокчилари ва улар томонидан амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар акс эттириладиган, ҳамма фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборот ресурси;


аризачи - махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилган юридик шахс;


мижозлар - тажриба-синов лойиҳалари доирасида махсус режим иштирокчиси билан шартномавий муносабатларни ўрнатаётган жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан чет эллик жисмоний ва юридик шахслар;


охирги бенефициар мулкдор - аризачини бевосита ёки билвосита таъсис этувчи ёхуд унинг устав жамғармасидаги (капиталидаги) улушларига (акцияларига) бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи ёхуд ушбу шахсга бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган ёхуд уни назорат қиладиган жисмоний шахс.


2. Махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


3. Агентликнинг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳаларини мониторинг қилиш бўйича вазифалари унинг ишчи органи - Агентликнинг Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режими ("Тартибга солиш қумдони") шўъбаси (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


4. Ишчи орган:

аризачининг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларини қабул қилади, рўйхатдан ўтказади ва кўриб чиқади;

таклиф этилаётган тажриба-синов лойиҳалари бўйича тақдим этилган аризалар, ҳужжатлар ва маълумотларни Агентликнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда ўрганади;

тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишда истисно қилинаётган қонуности ҳужжатларининг тегишли нормалари рўйхатини шакллантиради;

махсус режим иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалари доирасида тузиладиган хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар (оферталар, битимлар)нинг максимал қиймати ва мижозларнинг чекланган сонини келишиб беради;

аризачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақидаги хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади;

тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади;

реестрни юритади;

махсус режим иштирокчиларини ташкилий-ҳуқуқий ва консультатив жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

тажриба-синов лойиҳалари амалга оширилишини мониторинг қилади, самарадорлигини баҳолайди ҳамда уларни амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш бўйича таклифларни Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади;

тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида махсус режим иштирокчиларига берилган имтиёз ва преференциялар ҳисобини олиб боради;

махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ва амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳаларини тугатиш ҳақидаги таклифларни Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади.


5. Аризачилар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда махсус режим иштирокчисини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.



2-БОБ. МАХСУС РЕЖИМ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Махсус режим доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

крипто-активларни тўлов воситаси сифатида қабул қилиниши ёки фойдаланилиши;

аноним крипто-активлар билан операциялар, аноним крипто-активлар майнинги ҳамда яширин майнингни амалга оширилиши тақиқланади.


7. Қуйидагилар махсус режим иштирокчиларининг охирги бенефициар мулкдорлари ва раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) бўлиши мумкин эмас:

террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар;

иқтисодий жиноятлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

бенефициар мулкдорлари, бошқарув органлари аъзолари имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказишда ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ва ҳудуднинг резиденти бўлган, шундай давлат ва ҳудудда яшайдиган ёки рўйхатдан ўтган шахслар.


8. Махсус режим доирасида тажрибадан ўтказиладиган ва фойдаланиладиган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологиялар (маҳсулотлар, хизматлар) Ўзбекистон Республикасида ноёб бўлиши ёки крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологиялардан фойдаланишда инновацион ёндашув қўлланилиши лозим.


9. Махсус режим иштирокчилари тажриба-синов лойиҳаларини крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олмасдан амалга оширадилар.


10. Тажриба-синов лойиҳаларини махсус режим доирасида амалга ошириш муддати уч йилдан ошмаслиги лозим.

Белгиланган муддат ўтгач Агентлик тажриба-синов лойиҳаларини махсус режим доирасидан чиқариш мақсадида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида (тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш натижалари ижобий баҳоланган тақдирда) тегишли муносабатларни тартибга солиш учун тегишли нормаларни тарқатиш ёхуд тегишли асосларни кўрсатган ҳолда тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.



3-БОБ. АРИЗАНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


11. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун аризачи мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза ҳамда қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этади:

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги анкета;

тажриба-синов лойиҳаси доирасида хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалар (оферталар, битимлар) қиймати ва мижозларнинг сони;

тажриба-синов лойиҳаси доирасида эришилиши режалаштирилган аниқ мақсадли кўрсаткичлар назарда тутиладиган бизнес-режа;

юридик шахс (аризачи)нинг низоми ва бошқа таъсис ҳужжатлари;

аризачининг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда таъсисчилари чет эл фуқаролари бўлганда, мазкур Низомнинг 7-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган жиноятлар бўйича тегишли хорижий мамлакатнинг ваколатли органидан олинган судланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома;

аризачининг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда таъсисчилари ҳақидаги мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган маълумотлар. Бунда, таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар охирги бенефициар мулкдоргача кўрсатилади.

Аризачи томонидан тажриба-синов лойиҳасида иштирок этишга мижозларнинг ёзма розиликлари Агентликка тақдим этилиши мумкин.

Аризачининг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда охирги бенефициар мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлганда, Агентлик мазкур Низомнинг 7-банди иккинчи-тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларни мустақил тарзда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали текширади.


12. Мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатлар аризачининг раҳбари томонидан тасдиқланиши (имзоланиши) керак.

Электрон шаклда тақдим этилаётган маълумотлар юқори сифатда ва "PDF", "PNG" ёки "JPEG" форматларда бўлиши лозим.


13. Аризачи томонидан тақдим этиладиган бизнес режада махсус режим доирасида тажрибадан ўтказиладиган ва фойдаланиладиган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологиялар (маҳсулотлар, хизматлар) Ўзбекистон Республикасида ноёб ҳисобланиши ёки крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологиялардан фойдаланишда инновацион ёндашув қўлланилиши кўрсатилиши лозим.


14. Агентлик ариза келиб тушган кундан бошлаб йигирма иш куни ичида аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда қўшимча равишда текшириш талаб қилинган тақдирда, ишчи органнинг таклифига кўра аризани кўриб чиқиш муддати Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан ўн иш кунига узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда аризачи шу куннинг ўзида хабардор қилинади.


15. Ишчи орган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ўн беш иш куни, қўшимча ўрганиш талаб этилганда йигирма беш иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижаси бўйича хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га тақдим этади.


16. Ишчи орган аризани кўриб чиқиш жараёнида тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини истисно қилиш талаб этилиши ёки талаб этилмаслигини аниқлайди.

Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини истисно қилиш талаб қилинганда, ишчи орган тегишли ваколатли органлар билан маслаҳатлашувлар ўтказади ҳамда хулосада тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда истисно қилинадиган қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини кўрсатади.


17. Ишчи орган томонидан хулоса киритилган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.


18. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

аризачи мазкур Низомнинг 6 -8-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;

аризачи махсус режим иштирокчиси томонидан тажрибадан ўтказилаётган ва фойдаланилаётган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологиялар (маҳсулотлар, хизматлар)ни таклиф этганда;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда.


19. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига ишчи орган томонидан рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда бир иш куни ичида хабарнома юборилади.


20. Аризачи рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда хабарномани олган кундан бошлаб ўттиз кун ичида такроран ариза бериши мумкин.

Такроран берилган ариза бўйича ўн иш куни ичида аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризалар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади.


21. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ишчи орган бир иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.

Бунда, рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорда махсус режим доирасида тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун қўйиладиган талаблар ва шартлар белгиланади.

Ишчи орган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида аризачини мазкур қарор билан ёзма равишда таништиради ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш талаблари ва шартларига риоя қилинмаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисида огоҳлантиради.



4-БОБ. ТАЖРИБА-СИНОВ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ, РЕЕСТРГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ


22. Махсус режим иштирокчисига тажриба синов-лойиҳасини амалга ошириш учун дастлабки ўн икки ой муддат берилади.


23. Махсус режим иштирокчиси тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш истаги бўлган тақдирда, бу ҳақидаги ариза билан мазкур муддат тугашидан ўттиз кун олдин Агентликка мурожаат қилади.


24. Ишчи орган аризани, у келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқади ва тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади.

Ишчи орган томонидан хулоса киритилган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан тажриба-синов лойиҳасининг амалга ошириш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақда махсус режим иштирокчисига бир иш куни ичида хабарнома юборилади.


25. Агентлик қуйидаги ҳолатларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтиришни рад этиши мумкин:

тажриба-синов лойиҳасини амалиётга жорий этиш учун қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарор қабул қилиш учун етарли маълумотлар олинганда;

бизнес-режанинг аниқ мақсадли кўрсаткичларига эришилмаганда.

Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда, махсус режим иштирокчиси ўн календарь кун ичида лойиҳани амалга оширишни тугатиши лозим.


26. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, унинг муддати ўн икки ойга узайтирилади. Бунда, тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддати мазкур Низомнинг 10-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан ошмаслиги лозим.


27. Махсус режим иштирокчиси ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, махсус режим иштирокчиси ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин беш иш куни ичида Агентликка реестрга ўзгартиришни киритиш учун тегишли ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт.

Агентлик аризани қабул қилгандан сўнг икки иш куни ичида реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.



5-БОБ. ТАЖРИБА-СИНОВ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ ВА МАХСУС РЕЖИМ ИШТИРОКЧИСИНИ

МАҚОМИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ


28. Ишчи орган махсус режим иштирокчилари томонидан тажриба-синов лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда махсус режим талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан доимий мониторингни амалга оширади.


29. Махсус режим иштирокчилари ҳар ойда ўз фаолияти ҳамда уларга берилган имтиёз ва преференциялардан фойдаланилиши бўйича Агентлик томонидан тасдиқланган шаклдаги ҳисоботларни кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Агентликка тақдим этади.


30. Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ва тажриба-синов лойиҳасини тугатиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун белгиланган муддатнинг тугаши;

махсус режим иштирокчисининг махсус режим иштирокчиси мақомидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси;

махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва (ёки) тажриба-синов лойиҳалари бўйича берилган ҳисоботларда ёлғон маълумотлар берилганлиги;

тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш талаблари ва шартларининг бузилиши;

тажриба-синов лойиҳалари бўйича ҳисоботлар мазкур Низомнинг 29-бандида белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги;

тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда учинчи шахслар билан тузилган шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги;

суд қарорига асосан махсус режим иштирокчиси тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилиши;

махсус режим иштирокчиси (раҳбарияти ва ходимлари) томонидан тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги натижасида ҳуқуқбузарлик (жиноят) содир этилганлиги.


31. Мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида Агентлик томонидан махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳамда амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


32. Ишчи орган махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.



6-БОБ. МАХСУС РЕЖИМ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


33. Реестр ишчи орган томонидан юритилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

махсус режим иштирокчисининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами;

махсус режим иштирокчисининг рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси;

махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш асослари ва санаси;

тажриба-синов лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар ва уларни амалга ошириш муддати;

тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддатини узайтириш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асослари ва санаси.


34. Реестрда мавжуд бўлган маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


35. Махсус режим иштирокчиси махсус режим доирасида Агентлик томонидан қабул қилинган қарорлар устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


36. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга

солиш махсус режимида ("Тартибга солиш қумдони"

махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш,

махсус режимнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда

махсус режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич

Аризачи


1. Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида ("Тартибга солиш қумдони" махсус режими) (кейинги ўринларда - махсус режим) иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза ва ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ариза ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) тақдим этади.


Ўз хоҳишига кўра









2-босқич

Агентлик


Ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


20 иш куни, ўзайтирилган тақдирда

30 иш куни






Агентлик


1. Ишчи орган ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.


2. Ишчи орган хулосаси асосида махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


15 иш куни

ўзайтирилган тақдирда

25 иш куни



5 иш куни







3-босқич

Ишчи орган


Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.


1 иш куни









4-босқич

Аризачи


Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда такроран ариза беради.


30 кун






Агентлик


1. Такроран берилган ариза бўйича аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


2. Мазкур муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризаларни ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқади.


10 иш куни



белгиланган муддатда







5-босқич

Ишчи орган


1. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бир иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.


2. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор билан ёзма равишда таништиради ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш талаблари ва шартларига риоя қилинмаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисида огоҳлантиради.


1 иш куни



3 иш куни









6-босқич

Махсус режим иштирокчиси


1. Махсус режим талаблари ва шартларига риоя қилган ҳолда тажриба синов-лойиҳасини амалга оширади.


2. Тажриба-синов лойиҳасининг амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза билан Агентликка мурожаат қилади.


12 ой



муддат тугашидан ўттиз кун олдин









7-босқич

Агентлик


1. Ишчи орган ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади.


2. Ишчи орган хулосаси асосида тажриба-синов лойиҳасининг амалга ошириш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


3. Қабул қилинган қарор тўғрисида махсус режим иштирокчисига бир иш куни ичида хабарнома юборилади.


10 иш куни




5 иш куни




1 иш куни









8-босқич

Махсус режим иштирокчиси


1. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лойиҳани амалга оширишни давом эттиради.


2. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда, махсус режим иштирокчиси лойиҳани амалга оширишни тугатади.


12 ой




10 кун







9-босқич

Махсус режим иштирокчиси


Ўзгартирилган, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради.


5 иш куни






Агентлик


Аризани қабул қилгандан сўнг реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.


2 иш куни







10-босқич

Агентлик


Мазкур Низомда кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳамда амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.


3 иш куни






Ишчи орган


Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор асосида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.


1 иш куни






Низомга

2-ИЛОВА



АРИЗА

1.

Юридик шахснинг номи:



2.

Жойлашган жойи (почта манзили):



3.

Электрон почта манзили:



4.

Телефон рақами:



5.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):



6.

Хизмат кўрсатувчи банки:



7.

Раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми:



8.

Аризани топширишга ваколатли шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, телефон рақами, электрон почта манзили:



     

Сиздан Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида ("Тартибга солиш қумдони" махсус режими)

          


ҳамда

(мурожаат мақсади: махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки унинг муддатини узайтириш)


          

           

(таклиф этилаётган тажриба-синов лойиҳасининг қисқача таснифи)

       

амалга ошириш учун рухсат беришингизни сўраймиз.


Аризага қуйидагилар илова қилинади:


1. Анкета ___ варақда;


2. Тажриба-синов лойиҳа доирасида хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалар (оферталар, битимлар)нинг қиймати ва мижозларнинг сони, тажриба-синов лойиҳасида иштирок этиш учун мижозларнинг ёзма розиликлари;


3. Бизнес-режа;


4. Низом ва таъсис ҳужжатларининг нусхаси;


5. Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда таъсисчиси ҳақидаги маълумотлар.

Юридик шахс раҳбарининг имзоси



(Ф.И.О.)

20___ йил "___"__________






Низомга

3-ИЛОВА



Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга

солиш махсус режимида ("Тартибга солиш қумдони"

махсус режими) иштирокчиси сифатида давлат

рўйхатидан ўтказиш учун аризачининг

АНКЕТАСИ


1-БОБ. ЮРИДИК ШАХС (АРИЗАЧИ) ВА ТАЖРИБА-СИНОВ

ЛОЙИҲАСИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

Юридик шахснинг номи:



Жойлашган жойи (почта манзили):



Телефон рақами:



Электрон почта манзили:



Расмий веб-сайти:



Давлат рўйхатдан ўтган санаси ва рақами



Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):



1. Юридик шахс ҳақидаги маълумотлар:

1.1. Юридик шахснинг фаолияти, шу жумладан ташкилот тузилмаси, фаолият йўналиши ва эришган ютуқлари ҳақидаги маълумотлар.


1.2. Юридик шахснинг молиявий аҳволи, тажриба-синов лойиҳасининг қиймати, тажриба-синов лойиҳасининг молиялаштириш манбалари, шу жумладан ҳар қандай жалб қилинган ва (ёки) қарз маблағлари ҳақидаги маълумотлар.

2. Махсус режим доирасида тажрибадан ўтказилиши ёки фойдаланилиши режалаштирилаётган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технология (маҳсулот, хизмат) ёки крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологиялардан фойдаланишда қўлланиладиган инновацион ёндашув ҳақидаги маълумотлар:

2.1. Таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи, шу жумладан:

таклиф этилаётган янги технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) хос хусусиятлари ва устунликлари;

Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси соҳасида фойдаланилаётган технологиялар (маҳсулотлар, хизматлар) билан махсус режим доирасида фойдаланилиши таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) фарқи, мазкур технологиялардан (маҳсулотлардан, хизматлардан) қайси давлатларда фойдаланилиши ҳамда қандай натижаларга эришилганлиги.


2.2. Таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) фойдаланиш бизнес-модели ва схемаси. Ҳар бир ҳолат бўйича таклиф этилаётган технологиядан (маҳсулотдан, хизматдан) фойдаланишнинг комплекс иллюстрация (схемаси) батафсил баён этиш, шу жумладан:

мижозлар билан крипто-активлар айланмасини ташкил этиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизми;

мижозларнинг крипто-активлари ва маблағларини сақлаш, ахборот хавсизлигини таъминлаш чоралари.

2.3. Таклиф этилаётган технологияни (маҳсулотни, хизматни) батафсил тавсифловчи техник тизим ва ечимлар ҳамда ундан фойдаланишнинг инновацион усуллари.


2.4. Таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) прототипи тайёрлиги, ишлаб чиқиш, шу жумладан комплекс намойиш этиш муддатлари.


3. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун қўлланиши лозим бўлган имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумот:

3.1. Тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари.


3.2. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш давомида истисно этиш сўралаётган қонуности ҳужжатларининг аниқ нормалари ҳамда уларни истисно этиш заруриятини асослантириш.

4. Тажриба-синов лойиҳасининг концепцияси ва шакли ҳақидаги маълумотлар:

4.1. Тажриба-синов лойиҳаси бўйича крипто-активлар айланмаси соҳасида ўтказилиши режалаштирилаётган экспериментлар, шу жумладан операциялар турлари ва уларни амалга ошириш шакллари.


4.2. 4.1-бандда кўрсатилган ҳар бир экспериментни амалга оширилишини баҳолаш ва мониторинг қилиш кўрсаткичлари.

4.3. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш қўлланиладиган чекловлар:

амалга ошириш муддати (лойиҳанинг бошланиш ва тугатиш санаси);

мижозлар сони ва тури (масалан, жисмоний ёки юридик шахслар);

крипто-активлар ва маблағларни сақлаш лимитлари ёки транзакцияларнинг бошланғич қийматлари ҳамда бошқа миқдорий чекловлар;

кўрилиши мумкин бўлган максимал юқотиш ва зарарлар.


4.4. Тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда юзага келадиган хавфлар, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм молиялаштириш, технологик хавфлар ва муваффақиятсизликларни бошқаришни учун жорий этиладиган назорат механизмлари.


4.5. Мижозлар билан низоли ҳолатларни ҳал этиш ва уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишининг кафолатлари.

4.6. Тажриба-синов лойиҳасини тугатиш режаси. Бунда, тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда қатнашаётган мижозларни лойиҳадан чиқариш, маблағларини қайтариш ва харажатларини тўлаш бўйича чоралар кўрсатилиши лозим.


2-БОБ. ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ

5. Юридик шахснинг раҳбарияти (директор, бошқарув раиси ва ўринбосарлари), таъсисчилари, акциядорлари ва охирги бенефициар мулкдорлари:

ҳар қандай жиноят учун терговда қатнашган, айбланаётган, судланган ёҳуд жиноий таъқиб остида бўлганми?;

оҳирги 5 йил ичида лицензиялаш ёки қонунчилик ҳужжатларнинг бошқа талабларини бузганлиги учун маъмурий ёки бошқа жавобгарликка (молиявий санкциялар, лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишнинг тўхтатиш, тугатиш ёки бекор қилиш билан боғлиқ) тортилганми?


q Ҳа q Йуқ

5.1. Юридик шахс оҳирги 5 йил ичида шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар юзасидан судда даъво ёки бошқа ишларда иштирок этган ёки бугунги кунда иштирок этяптими?


q Ҳа q Йуқ

5.2. Юридик шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилган ёки бугунги кунда қўлланиляптими?


q Ҳа q Йуқ

5.3. Тажриба-синов лойиҳалари аризачи томонидан илгари тақдим этилганми?


q Ҳа q Йуқ

5.4. Юридик шахс томонидан бугунги кунда ҳар қандай имтиёз ва преференциялардан фойдаланиляптими?


q Ҳа q Йуқ

Юқорида кўрсатиб ўтилган саволларга ижобий жавоб берилган тақдирда, қуйида батафсил маълумотлар кўрсатилиши лозим.


q Мазкур анкета ва унга илова қилинаётган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини ҳамда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар берилмаганлигини тасдиқлайман.


q Аризам қаноатлантирилганидан кейин тақдим этган ҳужжатларимда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этилишим мумкинлигини тушунаман.

Юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми


Боғланиш телефон рақами


Электрон почта манзили



Юридик шахс раҳбарининг имзоси


Сана



Юридик шахс томонидан ариза ва ҳужжатларни тақдим этишга

ваколат берилган шахс (агар юқоридагидан фарқ қилса)


Лавозими


Боғланиш телефон рақами


Электрон почта манзили

Изоҳ:

Анкетанинг барча бандлари тўлиқ тўлдирилиши лозим.

Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, анкетанинг тегишли бандида тақдим этилаётган ҳужжатлар кўрсатилиши керак.






Низомга

4-ИЛОВА



Юридик шахснинг (аризачининг) раҳбарияти (раҳбари

ва ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги

МАЪЛУМОТ


1-жадвал

Т/р

Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари)


Лавозими


Фамилияси, исми,

отасининг исми


Фуқаролиги


ЖШШИР

(Ўзбекистон

Республикаси

резидентлари

учун)


Шахсини тасдиқловчи ҳужжат


Ҳужжат тури


Серия ва

Рақами


Берилган вақти

ва амал қилиш

муддати


Ким томонидан

берилган


1

2

3

4

5

6

7

8



















2-жадвал

Т/р

Юридик шахснинг таъсисчилари


Фамилияси, исми,

отасининг исми ёки

юридик шахс номи


Улуш

миқдори


Фуқаролиги

(жисмоний шахслар

учун) ёки давлат

рўйхатидан ўтган

жойи (юридик

шахслар учун)


ЖШШИР

(Ўзбекистон Республикаси

резидентлари-жисмоний

шахслар учун) ёки

СТИР (Ўзбекистон

Республикаси резидентлари-

юридик шахслар учун)


Шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки

давлат рўйхатдан ўтказилганлиги

ҳақидаги гувоҳнома


Ҳужжат

тури


Серия ва

рақами


Берилган вақти

ва амал қилиш

муддати


Ким томонидан

берилган


1


2

3

4

5

6

7

8















Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 декабрь



























Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск