ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Реклама /

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш ва демонтаж қилинган конструкцияларни сақлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.02.2020 й. 104-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 февралдаги

104-сон қарорига

8-ИЛОВА


Ташқи реклама ва ахборот объектларини

(конструкцияларини) демонтаж қилиш ва

демонтаж қилинган конструкцияларни

сақлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш тартибини белгилайди.


2. Реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи) қарорига мувофиқ демонтаж қилиниши лозим.

Бунда ваколатли давлат органининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдори томонидан ихтиёрий равишда демонтаж қилинмаган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан мажбурий тартибда демонтаж қилиниши мумкин.

Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ушбу Низомда кўрсатилган холларда мажбурий демонтаж қилинганида, демонтаж қилиш куни ва вақти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг веб-сайтларида демонтаж қилиш кунидан икки кун олдин (ушбу Низомнинг 9-банди бундан мустасно) жойлаштирилади ва демонтаж қилинадиган ташқи реклама ва объектларнинг мулкдорлари (эгалари, фойдаланувчилари) тегишли тартибда хабардор қилинган ҳисобланади.


3. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари (шу жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш Департаменти - кейинги ўринларда Департамент) томонидан тегишли ҳужжатлар ҳамда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдори тўғрисидаги маълумотлар ваколатли давлат органига киритилади.


4. Мулкдори номаълум бўлган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдорини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ўзларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида ҳамда "Ташқи реклама" рақамли мониторинг электрон тизимида ушбу ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ҳамда унинг мулкдори қидирилаётганлиги ҳақидаги эълон 30 кун давомида жойлаштирилган туради.

Ушбу муддатда мулкдор аниқланмаса, ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ваколатли давлат органининг тегишли қарорисиз мажбурий тартибда демонтаж қилиниши мумкин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш учун очиқ танловлар асосида махсус ташкилотларни ёллаш ҳуқуқига эга.

Ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мажбурий тартибда демонтаж қилинганида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки махсус ташкилот томонидан далолатнома расмийлаштирилади ва "Ташқи реклама" рақамли мониторинг электрон тизимида ушбу ҳақда маълумот жойлаштирилади.

Далолатномада ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) мажбурий тартибда демонтаж қилинган санаси, вақти, демонтаж қилиш сабаби, ҳолат бўйича қисқача маълумот, фото суратлар ҳамда сақлаш учун юборилган жой манзили кўрсатилиши шарт.

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш ва ундан кейинги ҳолати бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки махсус ташкилот жавобгар бўлмайди.


6. Мажбурий тартибда демонтаж қилинган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) улар демонтаж қилинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган махсус жойларда сақлаб турилади.


7. Мажбурий тартибда демонтаж қилинган ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мулкдори томонидан демонтаж қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) қайтариш тўғрисида мурожаат қилишга ҳақли. Бунда мулкдор томонидан ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) демонтаж қилиш, кўчириш, сақлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатларни қоплаб берган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мулкдорига қайтарилади.

Агар мажбурий тартибда демонтаж қилинган ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) демонтаж қилиш, кўчириш, сақлаш ва ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлари демонтаж қилинган кундан эътиборан ўттиз кун мобайнида унинг мулкдори томонидан қоплаб берилмаса ва сақланаётган жойидан олиб кетилмаса, ушбу ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан сотилиши ёки белгиланган тартибда утилизация қилиниши мумкин. Бунда ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) мулкдори маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига мурожаат қилган тақдирда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) сотишдан ёки утилизация қилинишидан тушган маблағлар уларни демонтаж қилиш, сақлаш, сотиш ва ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлар чегириб ташлаган ҳолда мулкдорга қайтарилади.


8. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш, кўчириш, сақлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, кейинчалик ушбу харажатларни ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мулкдорлари ёки сотишдан (утилизациядан) тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.


9. Ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) атроф-муҳит, инсон ҳаёти ва транспорт воситаларига хавф туғдирган тақдирда (техник носоз ҳолатдалиги, коммуникация ўтказмаларига зарар келтирганлиги аниқланган ва кечиктириб бўлмайдиган инсон ҳаёти учун хавфли бўлган вазиятларда), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, огоҳлантиришсиз ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мажбурий тартибда демонтаж қилинади ҳамда бу ҳақда ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мулкдорига икки иш кунидан кечиктирмасдан хабар берилади ва "Ташқи реклама" рақамли мониторинг электрон тизимида ушбу ҳақда маълумот жойлаштирилади.


10. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун паспортлари, гувоҳномалари, сертификатлари, рухсатномалари ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлари бекор қилинган ёки ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаган (рухсатсиз ўрнатилган) ҳолларда, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш чоралари кўрилади.


11. Ушбу Низомда белгиланган тартибда демонтаж қилинган ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) жойига ёки ён атрофига ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) такроран ноқонуний ўрнатилганда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан огоҳлантиришсиз мажбурий тартибда демонтаж қилинади. Бунда ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандлари қўлланилади.


12. Ушбу Низомда белгиланган тартибни бузганлик, қонунчилик талабларига риоя қилмаган холда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ўрнатганлиги учун айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 сентябрь














































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск