ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Реклама /

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.02.2020 й. 104-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 февралдаги

104-сон қарорига

7-ИЛОВА


Ташқи реклама ва ахборот

объектларини (конструкцияларини)

жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш

бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) тегишли бўлган:

хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларида (кейинги ўринларда - ер участкаларида), шунингдек, транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) ҳамда хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш;

илгари берилган ва амал қилиш муддати белгиланмаган реклама жойи паспортларининг амал қилиш муддатини белгилаш;

илгари берилган реклама жойи паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Илгари берилган реклама жойи паспортлари эгалари Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар уларни янги шаклдаги паспортга алмаштириш учун ЯИДХП ахборот тизими орқали ариза топшириши шарт ва ушбу муддатларда янги шаклдаги паспортларга алмаштириш учун ариза топширилмаганда, ушбу паспортлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

2. Реклама жойининг паспорти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) томонидан берилади.

Транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборотни ўрнатиш учун реклама жойининг паспорти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда бир йил муддатга берилади.

Реклама жойининг паспорти "Ташқи реклама" рақамли мониторинг электрон тизимида автоматик равишда шакллантирилади.


3. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан кўрсатилади.


4. Давлат хизмати мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида кўрсатилади.


5. Юридик ёки жисмоний шахслар ер участкалардаги, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлардаги реклама жойининг паспортини ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларнинг мулкдорлари билан тузилган шартномалар асосида олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда реклама жойининг паспорти ушбу шартномаларда белгиланган муддатга берилади, бироқ бу муддат ўн йилдан ошиши мумкин эмас.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномани мустақил равишда электрон шаклда тўлдиради.

Бунда сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун:

ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) эскиз лойиҳаси (эскиз лойиҳада техник хусусиятлари акс эттирилади ва ўрнатиш манзили ҳамда ўрнатиш чизмасидаги реклама жойининг рақами белгиланади);

ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ўрнатиладиган жойнинг охирги бир ҳафта ичида олинган фотосуратлари (JPEG форматида);

кадастр ҳужжатлари;

ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларнинг мулкдорлари билан тузилган шартномалар (ариза берувчи мулкдор бўлмаган тақдирда);

ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларнинг мулкдорларининг розилик хати (ариза берувчи мулкдор бўлмаган тақдирда);

кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорлари (агар ташқи реклама ва ахборот объекти кўп квартирали уйнинг том қисми ёки фасадига ўрнатилиши назарда тутилаётган бўлса);

кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлар номидан тузилган шартнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда);

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда);

б) транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун:

автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами;

транспорт воситасида жойлаштирилиши назарда тутилган реклама ва ахборотнинг (транспорт воситасининг тўрт тарафдан кўриниш) эскизи;

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда);

в) илгари берилган реклама жойи паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш, шу жумладан, амал қилиш муддатини белгилаш учун:

ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар ёки тўлов ва йиғимлардан бўлган қарздорлик суммасидан камида 30 фоиз миқдорида биринчи тўлов амалга оширилганлигини асословчи ҳужжатлар ва қарздорликни бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома;

бериладиган реклама жойининг паспорти ва техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси (ўрнатилган манзили (мўлжал) ва локацияси кўрсатилган бўлиши шарт);

илгари берилган реклама жойи паспортининг электрон нусхаси (агар паспорт эгаси қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворислигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, паспортга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида суд қарори нусхаси);

ташқи реклама ва ахборот конструкциясининг тўлиқ кўринишини орқа томони ва олди томонини акс эттирувчи (фундаменти ва юқори қисми) охирги бир ҳафта ичида олинган фотосуратлари (JPEG форматида);

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда).

Ариза берувчилардан ушбу бандда ва сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.


7. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Илгари берилган паспортлар эгалари мулкчилик шаклидан қатъи назар, реклама ўрнатилган жойнинг паспортини янги шаклдаги паспортга алмаштириш, шу жумладан, паспорт муддатини белгилаш учун ЯИДХП ахборот тизими орқали ариза топширганда давлат хизматлари учун тўлов ундирилмайди.

Ундириладиган йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи-Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

39,75 фоизи - тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига, Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаментига (кейинги ўринларда - Департамент);

39 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказилади.


8. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


9. Ариза берувчи сўровномани тўлдирган сўнг сўровнома автоматик тарзда "Ташқи реклама" рақамли мониторинг электрон тизимига (кейинги ўринларда - электрон тизим) юборилади ва ушбу электрон тизим орқали тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига ва Тошкент шаҳрида Департаментга юборилади.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан аризалар ўн беш иш куни ичида кўриб чиқилади ва электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқланган, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспорти расмийлаштирилади ёки рад этишга асослар мавжуд бўлганда, расмийлаштириш рад этилади.

Бунда келиб тушган аризалардаги:

ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар - Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари;

бериладиган реклама жойининг паспорти ва техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ўн иш кунида электрон тизим орқали тўғрилигини тасдиқлайди ёки рад этади.


11. Ариза берувчи ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун шартнома оммавий офертасини тасдиқлаш орқали реклама жойининг паспортини олади.


12. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилган тақдирда, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ҳокимлиги ёки Тошкент шаҳрида Департаментдан рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган хабарнома ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.


13. Реклама жойининг паспортини расмийлаштиришни (унинг муддатини белгилаш ёки янги шаклдаги паспортга алмаштиришни) рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланмаганлиги;

ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) таклиф қилинаётган жойи ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига киритилмаганлиги;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши ёки ҳужжатлар сўровномага асосан тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги;

ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;

транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш бўйича эса ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига мос келмаслиги;

ваколати бўлмаган шахс томонидан ариза берилганлиги;

илгари берилган реклама жойининг паспортида кўрсатилган эгаси тўғрисидаги маълумотлар, ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ўлчамлари, жойлашган жойи (локацияси) унинг жорий ҳолатига тўғри келмаслиги ҳамда охирги беш йил учун ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан қарздорлик тўлиқ қопланмаганлиги.

Бунда илгари берилган реклама жойининг паспорти бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан қарздорлик ва улар бўйича тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар солиштирма далолатномасига асосан ўрганилиб, қарздорлик аниқланганда, реклама жойининг паспорти эгаларига қарздорликни тўлаш учун инвойс ва қўшимча 10 иш кун муддат берилади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


14. Ариза берувчи ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини ёки транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборотни ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш рад этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда, транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) паспортини расмийлаштириш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириб беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини олиш бўйича қайта мурожаат қилади.

Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириб бериш бўйича қайта мурожаатни кўриб чиқишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

Реклама жойининг паспортини олиш учун қайта мурожаат рад этилган тақдирда, кейинги мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда кўриб чиқилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўладилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ташқи реклама ва ахборот объектларини

(конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини

расмийлаштириш тартиби

СХЕМАСИ

        

      

Босқичлар

    


     

Субъектлар

       


       

Тадбирлар

      


       

Бажариш

муддатлари

       











1-босқич


Ариза берувчи


     

1. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


2. Хизмат кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йигим тўлайди (илгари берилган реклама жойининг паспортини янгилаш бундан мустасно).

       


Мурожаат этганда








2-босқич


ЯИДХП


   

Сўровнома "Ташқи реклама" рақамли мониторинг электрон тизимига юборилади ва ушбу тизим орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департаментга юборилади.

       


Автоматик тарзда








3-босқич


Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар

ҳокимликлари ва

Тошкент шаҳрида

Департамент


         

а) Илгари берилган реклама жойи паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш, шу жумладан, амал қилиш муддатини белгилаш учун: Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига қарздорлик бор йўқлигини ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига реклама жойининг паспорти ва техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаларини текшириш учун юборади.


10 иш кун ичида



Тегишли хулосалар олиниб, қолган маълумотлар текширилганидан кейин паспортни расмийлаштирилади ёки сўровномага рад жавобини беради;


5 иш куни ичида

(тўловлар билан

боғлиқ ҳолда

қўшимча 10 кунга

узайтирилади)



б) Ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун:

паспортни расмийлаштиради ёки сўровномага рад жавобини беради;



15 иш кун ичида



в) автотранспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун:



15 иш кун ичида



паспортни расмийлаштиради ёки сўровномага рад жавобини беради.

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган паспортни ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборади;



Реал вақт режимида



Ариза берувчи ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун шартнома оммавий офертасини тасдиқлаш орқали реклама жойининг паспортини олади.



Шартнома

оммавий офертаси

тасдиқланганда

       





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ташқи реклама ва ахборот объектларини

(конструкцияларини) жойлаштириш

ҳуқуқини расмийлаштириш учун

СЎРОВНОМА

          

I. АРИЗА БЕРУВЧИ - ЮРИДИК ШАХС ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:


1. Тўлиқ номи



2. СТИР



3. Ҳисобварағи



4. Жойлашган жойи



5. Телефон рақами



6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда):




II. АРИЗА БЕРУВЧИ-ЖИСМОНИЙ ШАХС (ЯТТ):


1.Ф.И.О.



2. Биометрик паспорт (идеитификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси, рақами)



3. ЖШШИР



4. СТИР



5. Ҳисобварағи



6. Фаолият тури



7. Яшаш манзили



8. Телефон рақами



9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда):




III. ЮРИДИК ЁКИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ЕР УЧАСТКАЛАРИДАГИ,

ШУНИНГДЕК, ХУСУСИЙ МУЛК БЎЛГАН БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАРДАГИ

РЕКЛАМА ВА АХБОРОТ ОБЪЕКТИНИ (КОНСТРУКЦИЯСИНИ)

ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН МАЪЛУМОТЛАР ВА ИЛОВА

ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:


1. Объектнинг жойлашган манзили ва ўрнатиш чизмасидаги реклама жойининг рақами



2. Ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) эскиз лойиҳаси (эскиз лойиҳада техник хусусиятлари акс эттирилади)



3. Ер участкасига, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (шу жумладан, кадастр рақами)



4. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорлари (агар ташқи реклама ва ахборот объектини кўп квартирали уйнинг том қисми ёки фасад қисмига ўрнатилиши назарда тутилаётган бўлса)



5. Ер участкалари, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлар эгасининг розилик хати (агар ташқи реклама ва ахборот объекти учинчи шахс томонидан жойлаштирилса)



6. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари ёки ер участкалари, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлар эгаси билан тузилган шартнома (агар ташқи реклама ва ахборот объекти учинчи шахс томонидан жойлаштирилса)



7. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда)



8. Ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ўрнатиладиган жойнинг охирги бир ҳафта ичида олинган фотосуратлари (JPEG форматида)




IV. ИЛГАРИ БЕРИЛГАН РЕКЛАМА ЖОЙИ ПАСПОРТЛАРИНИ

ЯНГИ ШАКЛДАГИ ПАСПОРТГА АЛМАШТИРИШ, ШУ ЖУМЛАДАН,

АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ БЕЛГИЛАШ УЧУН МАЪЛУМОТЛАР

ВА ИЛОВА ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:


1. Объектнинг жойлашган манзили ва ўрнатиш чизмасидаги реклама жойининг рақами



2. Илгари берилган реклама жойи паспортининг электрон нусхаси (агар паспорт эгаси қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворислигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, паспортга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида суд қарори нусхаси)



3. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг амалдаги умумий йиғилиши қарорлари (агар ташқи реклама ва ахборот объекти кўп квартирали уйнинг том қисми ёки фасад қисмида ўрнатилган бўлса)



4. Техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси (ўрнатилган манзили (мўлжал) ва локацияси кўрсатилган бўлиши шарт)



5. Ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар ёки тўлов ва йиғимлардан бўлган қарздорлик суммасидан камида 30 фоиз миқдорида биринчи тўлов амалга оширилганлигини асословчи ҳужжатлар ва қарздорликни бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома


6. Ташқи реклама ва ахборот конструкцияси тўлиқ кўринишининг орқа томони ва олди томонини акс эттирувчи (фундаменти ва юқори қисми) охирги бир ҳафта ичида олинган фотосуратлари (JPEG форматида)



7. Ер участкасига, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (шу жумладан, кадастр рақами)



8. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари ёки ер участкалари, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлар эгаси билан тузилган шартнома (агар ташқи реклама ва ахборот объекти учинчи шахс томонидан жойлаштирилса)



9. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда)





V. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАГИ РЕКЛАМА

ВА АХБОРОТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР ВА ИЛОВА

ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:



1. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами



2. Автотранспорт воситасида жойлаштирилиши назарда тутилган реклама ва ахборотнинг (транспорт воситасининг тўрт тарафдан кўриниш) эскизи



3. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда)






Ариза берувчининг

ЭРИ/имзоси

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 сентябрь




















































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск