ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Реклама /

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларни) ўрнатиш чизмаларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.02.2020 й. 104-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 февралдаги

104-сон қарорига

6-ИЛОВА


Ташқи реклама ва ахборот объектларини

(конструкцияларни) ўрнатиш чизмаларини

шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом мулкчилик шаклидан қатъи назар, ер участкаларида шунингдек, биноларда ёки бошқа кўчмас мулк объектларида жойлаштирилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасини шакллантириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси/чизма - ўрнатилишига йўл қўйиладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш жойларини белгилайдиган, уларнинг турлари, шакллари, техник тавсифлари, ахборот майдонларининг сатҳи кўрсатилган ҳолдаги маълумотларни ўз ичига олган ҳамда ҳудудий режалаштириш чизмаси асосида ишлаб чиқиладиган ҳужжат;

масъул органлар ва ташкилотлар:

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг (таркиблари бўйича) ҳудудий органлари;

ҳудудлар ва иншоотлардан алоҳида режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари ҳузуридаги ҳудудий ижара марказлари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати;

муҳандислик коммуникация тармоқлари балансда сақловчилари;

реклама жойининг паспорти - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бериладиган ҳужжат бўлиб, ушбу ҳужжат юридик ва жисмоний шахсларнинг ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) унда кўрсатилган ер участкасига, бинога ёки иншоотга мулкчилик шаклидан қатъи назар, ўрнатиш ҳуқуқини тасдиқлайди.


3. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) қуриш учун мўлжалланган ер участкалари, бино ва иншоотларнинг рўйхати, ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) намунавий дизайн кўриниши ҳамда ўлчамлари ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг таклифлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида киритилади.

Бунда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасини шакллантириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун:

таклифлар ҳар йили 1 октябрдан 31 декабргача "Ташқи реклама" рақамли мониторинг электрон тизими орқали қабул қилинади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар Рақамли ривожланиш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) томонидан ҳар йили 1 мартга қадар ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси шакллантирилади ёки унга ўзгартириш киритилади. Заруратга кўра чизмага ўзгартириш навбатдан ташқари киритилиши мумкин.

Ташаббускорларнинг таклифлари шаҳарсозлик нормалари асосида кўриб чиқилади ва келиб тушган таклифларнинг барчаси ҳам ер участкаларида, мулкдоридан қатъи назар, бино ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари)ни ўрнатиш ҳуқуқини бермайди.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкциялари)ни ўрнатиш учун ер участкалари, бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида ўз ҳудудларини хатловдан ўтказади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларини хатловдан ўтказиш мақсадида:

а) махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда, кўчмас мулк объектларини кўздан кечиради ва мутахассисларни жалб қилади;

б) ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ўрнатиладиган жойни (геолокация) ва манзилни аниқлаштиради;

в) ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ўрнатиладиган жойларни ва объектларни фотосуратга олади;

г) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) таснифларга ажратади ва бошқа зарур маълумотларни тўплайди.


6. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳудудларнинг алоҳида участкалари (кўчалар, автомобил йўллари, майдонлар ва бошқалар) бўйича ўзаро ҳудудий бўлинмаларга ажратилган кичик схемалардан иборат бўлади.

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси шаҳарсозлик режалаштириш ҳужжатларига мувофиқ бўлиши ҳамда мавжуд биноларнинг ташқи меъморий қиёфасига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаши ҳамда реклама конструкцияларининг турлари ва шакллари, ахборот майдонларининг сатҳи ҳамда реклама конструкцияларининг техник тавсифлари кўрсатилган ҳолда реклама конструкцияларини ўрнатиш хариталарини ўз ичига олган бўлиши керак.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига киритиш учун жойларни электрон тизим орқали қуйидаги масъул орган ва ташкилотлар билан келишиш учун юборилади:

а) ташқи реклама ва ахборот объекти ўрнатилиши режалаштирилаётган жойнинг ва ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) шаҳарсозлик нормаларига мослиги, асосий дизайн ечимлари ва реклама тузилмаларининг ўлчамлари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига;

б) ташқи реклама ва ахборот объекти ўрнатилиши режалаштирилаётган жойнинг ва ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига мослиги бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларига;

в) ташқи реклама ва объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши режалаштирилаётган жой ва ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) бўйича - ташқи реклама ва объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш кўзда тутилган жойни тасарруф этувчи ташкилотларга (тегишлилиги бўйича);

г) ташқи реклама ва объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши режалаштирилаётган жой ва ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари, газ қувурлари ҳамда тегишли инфратузилма остида ва/ёки устида жойлашган бўлса, шунингдек, ер участкасини кавлаш ва ёки ер ишларига боғлиқ бошқа ишларни бажариш талаб этилса, бундай ишларни бажариш бўйича - муҳандислик коммуникация тармоқларини тасарруф этувчи ташкилотларга;

д) заруратга кўра тегишли ташкилотларга;

е) алоҳида режим асосида фойдаланадиган бино-иншоотларда ва махсус йўналишларда ташқи реклама ва объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши режалаштирилаётган жойларни танлаш бўйича - тегишли ваколатли органларга.

Мазкур банднинг -г" кичик бандларида кўрсатилган масъул орган ва ташкилотлар уларга сўров келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида электрон тизимга тегишли хулосани жойлаштириш орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, ташқи реклама ва объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш мумкинлигини келишади ёки келишишни рад этади.

Белгиланган муддатда масъул орган ва ташкилотлар жавоб тақдим этмаган тақдирда, ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш мумкинлиги тўғрисида хулоса олинган ҳисобланади.

Масъул орган ва ташкилотларнинг раҳбарлари ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш бўйича ўз вақтида келишилиши ва хулосалар чиқарилиши, шунингдек, уларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик оқибатлари учун шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олади.


8. Рекламадан ҳоли ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Маданий мерос агентлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан келишилади. Бунда:

а) қуйидаги бино ва унинг ёндош ҳудудлари рекламадан ҳоли ҳудудлар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланган ҳудудлар;

маданий мерос ва диний объектлар;

б) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) рекламадан холи ҳудудлар ер чегарасидан 50 метр ёки ундан кам бўлган масофада жойлаштиришга (қуришга) йўл қўйилмайди;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан келишиш учун юборилган сўровга тегишли давлат органлари томонидан ўн иш куни ичида хулоса берилиши шарт.


9. Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун жойлар барча тегишли ташкилотлар билан келишувлардан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ишлаб чиқилади.


10. Ишлаб чиқилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан келишилади.

Ижобий келишувдан кейин ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси лойиҳаси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланади.


11. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳамда унга киритиладиган ўзгартишлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилинади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси тасдиқланганидан кейин ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ҳуқуқи электрон аукционларда жойлаштирилади ёки ЯИДХП орқали белгиланган тартибда реклама жойининг паспортини расмийлаштириш орқали берилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 сентябрь













































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск