ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2023 й. ПҚ-298-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2023 й.

N ПҚ-298



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИ ТАШКИЛ ТОПГАНЛИГИНИНГ

80   ЙИЛЛИГИГА   БАҒИШЛАНГАН   ЮБИЛЕЙ

ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШНИНГ ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Илм-фан соҳасида муҳим ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини, соҳа ходимлари ва олимларга бўлган эътибор янада оширилаётганини, Фанлар академиясининг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги юксак ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 173-бандида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигини (кейинги ўринларда - юбилей тадбирлари) кенг нишонлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Фанлар академиясининг юбилей тадбирларини чет элдаги олимларни жалб қилган ҳолда 2023 йил 12-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Илм-фан - Янги Ўзбекистон пойдевори" мавзусида халқаро конференция ташкил этиш ва ўтказиш;

Инновацион ишланмалар кўргазмасини ташкил этиш;

Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига (академикликка) танлов ўтказиш;

"Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тарихи" экспозициясини ташкил этиш.


5. Ташкилий қўмита (А.Арипов):

Дастурда белгиланган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан вазирлик ва идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган почта маркалари ва конвертлар, тақвимлар ва кўргазмали ахборот воситалари туркумини яратиш, эсдалик, кумуш ва олтин юбилей тангаларини муомалага чиқариш;

юбилей тадбирлари ўтказиладиган объектларни, шу жумладан меҳмонхоналарни тайёрлаш, Тошкент шаҳридаги ташриф буюриладиган жойларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;

юбилей тадбирлари иштирокчиларининг етиб келиши, уларни жойлаштириш, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг жўнаб кетиши масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш;

юбилей тадбирлари ўтказиладиган ва иштирокчилар яшайдиган жойларда, шунингдек, Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида санитария-эпидемиологик тадбирларни амалга ошириш;

юбилей тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини тасдиқлаш ва зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминлаш;

юбилей тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ амалга оширилган ҳақиқий харажатларнинг асослилигини назорат қилиш;

юбилей тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш чораларини кўрсин.


6. Белгилансинки:

Дастурда кўрсатилган чора-тадбирларни молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

юбилей тадбирларининг очилиш маросими "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида ҳамда юбилей тадбирлари доирасидаги халқаро конференция Фанлар академиясининг мажлислар залида ўтказилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатининг 28-бандига мувофиқ халқаро ва давлатлараро даражадаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


8. Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) Фанлар академиясининг виза талабномаларига биноан юбилей тадбирларида иштирок этувчи хорижий иштирокчилар учун Ўзбекистон Республикасига кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов) юбилей тадбирлари доирасида ўтказилиши белгиланган Инновацион ишланмалар кўргазмасини ташкил этишда Фанлар академиясига кўмаклашсин.


10. Маданият вазирлиги (О.Назарбеков) бир ой муддатда Фанлар академиясининг ташкил топиши ва ривожланиши ҳамда мустақиллик йилларида фаннинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига ва илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган ҳужжатли фильмни яратсин ва юбилей тадбирлари доирасида унинг тақдимотини ўтказсин.


11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов) юбилей тадбирлари ўтадиган объектларда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини қатъий назоратга олсин, шунингдек, туну кун ишлайдиган тез тиббий ёрдам мобиль гуруҳлари навбатчилигини ташкил этсин.


12. Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов):

Миллий гвардия (Р.Джураев) билан биргаликда юбилей тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда иштирокчи ва меҳмонлар тўпланадиган жойларда, меҳмонхоналарда ҳамда уларнинг атрофида жамоат тартибини сақлаш;

юбилей тадбирларига ташриф буюрадиган делегация аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ ҳамроҳлик қилиш чораларини кўрсин.


13. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев) юбилей тадбирлари ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкиллаштирсин.


14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев) Фанлар академияси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга қаратилган мақолалар эълон қилиш, тематик телекўрсатувлар намойиш этиш бўйича медиа-режа қабул қилсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 9 сентябрдаги

ПҚ-298-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фанлар академияси ташкил топганлигининг

80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини

ашкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

             

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси


2. О.Қ. Абдурахманов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. Б.С. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


4. И.Ю. Абдураҳмонов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


5. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


6. А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазири


7. Б.О. Саидов

-

ташқи ишлар вазири


8. П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


9. А.Ҳ. Қўлдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


10. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


11. Р.М. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони


12. О.Р. Фазилкаримов

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


13. Ф.Ф. Абдухолиқов

-

Кинематография агентлиги бош директори


14. А.К. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


15. А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


16. Ш.Б. Умурзаков

-

Тошкент шаҳри ҳокими в.б.


17. Ш.Ш. Худайкулов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқаруви раиси


18. А.М. Абдукаримов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, Ташкилий қўмита котиби

          

Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 9 сентябрдаги

ПҚ-298-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фанлар академияси ташкил топганлигининг

80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини

ташкил этиш ва ўтказиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

     

Т/р

      

Чора-тадбирлар номи

    

Амалга ошириш шакли

ва механизми

     

Ижро муддати

     

Молиялаштириш

манбалари

      

Ижро учун масъуллар

   

            

Фанлар академияси ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг

юбилейга бағишланган тадбирлари

           

1.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 80 йиллигига бағишланган тантанали мажлис ва "Илм-фан - янги Ўзбекистон пойдевори" мавзусидаги халқаро конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш.


1. Тантанали мажлис ва халқаро конференцияни ўтказиш жойини тайёрлаш.


2. Тантанали мажлис ва халқаро конференция дастури ва иштирокчилари рўйхатларини шакллантириш.


3. Тантанали мажлис ва халқаро конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

декабрь


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари*


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фазилкаримов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзаков)


2.

Астрономия институти ташкил топганлигининг 150 йиллигига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

декабрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Астрономия институти (Ш.Эгамбердиев)


3.

Бухоро вилоятида "Ядровий тиббиёт" мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

октябрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ядро физикаси институти (И.Садиқов)


4.

Астрономия институтида "Суффа" лойиҳаси - миллиметр ва субмиллиметр астрономияси ривожланишининг истиқболлари" мавзусидаги Учинчи Ўзбекистон-Россия илмий анжуманини ўтказиш.


1. Анжуманни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Анжуман материалларини шакллантириш.


3. Анжуман дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Анжуманни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

октябрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Астрономия институти (Ш.Эгамбердиев)


5.

Инновацион ишланмалар кўргазмасини ташкил этиш.


1. Инновацион ишланмалар рўйхатини шакллантириш.


2. Ишланмаларнинг кўргазмали материалларини тайёрлаш.


3. Кўргазма ўтказиладиган жойни тайёрлаш.


4. Кўргазма тўғрисида ОАВда эълон бериш.


5. Кўргазмани манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

декабрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фазилкаримов)


6.

Биоорганик кимё институтида академик Обид Содиқов таваллудининг 110 йиллигига бағишланган "Биоорганик кимёни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари" мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

ноябрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Биоорганик кимё институти (А.Тураев)


7.

Фанлар академиясининг Хоразм Маъмун академиясида "Табиий фанларда инновацион ечимлар: замонавий тадқиқотлар ва илм-фан интеграцияси" мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш

.

1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

октябрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Хоразм Маъмун академияси (И.Абдуллаев)


8.

Умумий ва ноорганик кимё институти ташкил топганлигининг 90 йиллигига бағишланган "Ўзбекистон минерал-хомашё ресурсларини қайта ишлашнинг илғор технологияларини яратиш ва фойдаланишнинг долзарб муаммолари" мавзусидаги республика конференциясини ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

ноябрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Умумий ва ноорганик кимё институти (А.Ибрагимов)


9.

"Замонавий физиканинг фундаментал ва татбиқий муаммолари" мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш.


1. Конференцияни ўтк

азиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

октябрь

Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Физика-техника институти (Х.Олимов)


10.

"Фундаментал ва амалий микробиологиянинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

сентябрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев) Микробиология институти (К.Давранов)


11.

Али ал-Қушчининг 620 йиллигига бағишланган "Математика ва астрономиянинг замонавий муаммолари ва ривожланиш омиллари" мавзусидаги халқаро илмий конференцияни ўтказиш.


1. Али ал-Қушчининг 620 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

сентябрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Математика институти (Ш.Аюпов), Астрономия институти (Ш.Эгамбердиев)


12.

"Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тарихи" экспозициясини ташкил этиш.


1. Фанлар академияси илмий ташкилотлари материаллари асосида экспозиция рўйхатини шакллантириш.


2. Кўргазмали материалларни тайёрлаш.


3. Экспозиция ўтказиладиган жойни тайёрлаш.


4. Экспозиция тўғрисида ОАВда эълон бериш.


5. Экспозицияни манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

декабрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ўзбекистон тарихи давлат музейи (Ж.Исмоилова)


13.

Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида "Оптик ва лазер физикасининг муаммо ва истиқболлари" республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

октябрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ион-плазма ва лазер технологиялари институти (Х.Ашуров)


14.

Иммунология ва инсон геномикаси институтида академик Т.У.Арипова таваллудининг 70 йиллигига бағишланган "Чегара билмас ҳамдўстлик" орфан касалликларни ташхислаш ва даволаш бўйича Иккинчи Евроосиё форумини ташкил этиш.


1. Форумни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Форум материалларини шакллантириш.


3. Форум дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Форумни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

октябрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Иммунология ва инсон геномикаси институти (Т.Арипова)


15.

Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига танлов ўтказиш.


1. Танлов комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш.


2. Танлов бўйича ўрнатилган тартибда ОАВда эълон бериш.


3. Талабгорлар ҳужжатларини йиғиб олиш.


4. Келиб тушган ҳужжатларни дастлабки техник экспертизадан ўтказиш.


5. Талабгорларни маърузалари ва ҳужжатлари асосида ўрнатилган тартибда баҳолаш.


6. Танлов якуни бўйича комиссия хулосасини шакллантириш ва тасдиқлаш учун Фанлар академияси президиумига тақдим этиш.


7. Фанлар академияси президиуми қарори асосида тегишли материалларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

сентябрь-

ноябрь


Давлат бюджети маблағлари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


16.

Фанлар академияси Ёш олимлар конференциясини ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

октябрь

Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


17.

"Полимерлар ҳақидаги фаннинг истиқболлари. Нанополимерлар синтези, структураси ва қўлланиши" мавзусидаги Ўзбекистон-Россия симпозиумини ўтказиш.


1. Симпозиумни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Симпозиум материалларини шакллантириш.


3. Симпозиум дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Симпозиумни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

ноябрь

Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Полимерлар кимёси ва физикаси институти (С.Рашидова)


18.

"Яримўтказгичли микро ва наноструктураларда оптик ва фотоэлектрик жараёнлар" мавзусидаги VI халқаро конференцияни ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

сентябрь

Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


19.

Ўзбекистон тарихи давлат музейида "Музейлар: анъана, новация ва реновация интеграцияси" мавзусида халқаро конференция ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

октябрь

Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ўзбекистон тарихи давлат музейи (Ж.Исмоилова)


20.

"Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти 80 ёшда" мавзусидаги анжуман ҳамда китоблар кўргазмасини ўтказиш.


1. Анжуманни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Анжуман материалларини шакллантириш.


3. Анжуман дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Анжуманни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

ноябрь

Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Шарқшунослик институти (Б.Абдухалимов)


21.

Темурийлар тарихи давлат музейида "Темурийлар даврида илм-фан ва маданият ривожини ўрганиш ва тарғиб қилишнинг умумбашарий аҳамияти" мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

октябрь

Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Темурийлар тарихи давлат музейи (Х.Файзиев)


22.

Ўзбекистон ёш ботаник олимларининг анъанавий III республика конференциясини ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

октябрь

Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ботаника институти (К.Тожибаев)


23.

"Ўрта Осиё моддий маданияти тарихи" мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

октябрь

Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Миллий археология маркази (Ф.Максудов)


24.

"Ўзбекистон археологияси - муаммо ва ечимлар" мавзусидаги республика конференциясини ўтказиш.


1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.


2. Конференция материалларини шакллантириш.


3. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш.


4. Конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

ноябрь

Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Миллий археология маркази (Ф.Максудов)


25.

Фанлар академияси фаолиятига оид китобни ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш ва нашр қилиш.


1. Китобнинг дастлабки вариантини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш.


2. Китобни таҳрирлаш ишларини амалга ошириш.


3. Китобни келишилган ададда ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этиш.


2023 йил

ноябрь


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари*

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фазилкаримов)


          

Юбилей тадбирларини оммавий ахборот

воситаларида кенг ёритиш

          

26.

Аҳоли орасида Фанлар академиясининг 80 йиллигини кенг тарғиб қилиш ҳамда юбилей тадбирлари ҳақидаги маълумотларни интернет, ижтимоий тармоқлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш чораларини кўриш.


1. Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишланган кўрсатувлар ва видеороликларни тайёрлаш ҳамда намойиш этиш.


2. Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишланган радиоэшиттиришлар тайёрлаш ҳамда эфирга узатиш.


3. Ижтимоий тармоқларда Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишланган материалларни жойлаштириш.


2023 йил

сентябрь-

декабрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), ЎзМТРК (А.Хаджаев), АОКА (А.Ходжаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


27.

Фанлар академияси ва унинг илмий ташкилотлари фаолиятига оид роликлар тайёрлаш.


1. Роликларни тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни шакллантириш.


2. Роликларнинг сценарийсини тайёрлаш.


3. Суратга олиш ишлари бўйича амалий чора- тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


4. Режа асосида суратга олиш ишларини амалга ошириш.


5. Роликларнинг якуний вариантини тайёрлаш.


2023 йил

октябрь


Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


28.

Фанлар академияси илмий ташкилотлари фаолиятига оид пресс-тур ва пресс-конференциялар ташкил этиш.


1. Фанлар академиясини

нг илмий ташкилотлари фаолиятига оид пресс-тур ва пресс-конференциялар медиа-режасини шакллантириш.


2. Медиа-режани ўрнатилган тартибда келишиш ва тасдиқлаш.


3. Медиа-режа асосида манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ва пресс-конференцияларни юқори савияда ўтказиш.


Медиа-режа

асосида

Давлат бюджетидан Фанлар академиясига ажратилган маблағлар ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


29.

Илм-фан билан шуғулланувчиларни рағбатлантириш ва мазкур соҳага эътиборни ошириш.


1. Илм-фан кунини белгилаш мақсадида Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор ташкилотлар ҳамда олимлардан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш.


2023 йил

октябрь


-

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов), манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар


2. Ўзбекистонда илм-фан кунини белгилаш юзасидан музокаралар ва давра суҳбатларини ўтказиш.


2023 йил

декабрь


3. Илм-фан куни белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

февраль


30.

Ёшлар учун Фанлар академияси илмий ташкилотларида очиқ эшиклар кунларини ташкил этиш.


1. Фанлар академияси илмий ташкилотларида очиқ эшиклар кунларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини шакллантириш.


2. Чора-тадбирлар режаси ўрнатилган тартибда келишиш ва тасдиқлаш.


3. Чора-тадбирлар режаси асосида манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ёшлар учун Фанлар академияси илмий ташкилотларида очиқ эшиклар кунларини ташкил этиш.


2023 йил

октябрь-

декабрь


-

Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


31.

Фанлар академиясининг ташкил топиши ва ривожланиши ҳамда мустақиллик йилларида фаннинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига ва илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган ҳужжатли фильмни яратиш ва юбилей тадбирлари доирасида унинг тақдимотини ўтказиш.


1. Фильмни тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни шакллантириш.


2. Фильмнинг сценарийсини тайёрлаш.


3. Суратга олиш ишлари бўйича амалий чора- тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


4. Режа асосида суратга олиш ишларини амалга ошириш.


5. Фильмнинг якуний вариантини тайёрлаш.


2023 йил

ноябрь


Фанлар академиясига ажратилган давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик маблағлари


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухолиқов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


32.

Фанлар академиясининг академиклари томонидан олий таълим муассасалари, мактаблар, ишлаб чиқариш корхоналари ва маҳаллаларда илм-фан соҳасида эришилган ютуқлар бўйича маърузалар қилиш.


1. Жойларда маърузалар билан иштирок этувчи академиклар рўйхатини шакллантириш.


2. Олий таълим муассасалари, мактаблар, ишлаб чиқариш корхоналари ва маҳаллаларда илм-фан соҳасида эришилган ютуқлар бўйича маърузаларни ташкил этиш.


2023 йил

октябрь-

декабрь


-

Фанлар академияси

(Б.Юлдашев)

33.

Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишлаб тизим илмий ташкилотлари ёш олимлар жамоалари иштирокида "Заковат" интеллектуал ўйини мусобақаларини ўтказиш.


1. "Заковат" интеллектуал ўйинини ташкил қилиш бўйича чора-тадбир режасини ишлаб чиқиш.


2. "Заковат" ўйинини ўтказиш жойини аниқлаш, ўйин учун зарурий техника билан жиҳозлаш ва интеллектуал саволлар билан таъминлаш чораларини кўриш.


2023 йил

сентябрь


-

Фанлар академияси (Б.Юлдашев) "Заковат" интеллектуал клуби (У.Наримов)


3. Фанлар академияси илмий муассасалари ўртасида саралаш босқичини ўтказиш.


2023 йил

сентябрь


4. Финалга чиққан икки жамоа ўртасида "Заковат" брейн-ринг ўтказиш.


2023 йил

декабрь


34.

Мамлакатимиз илм-фан ривожи йўлидаги катта хизматлари, олий малакали илмий ходимларни тайёрлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати билан танилган ходимларни тақдирлаш.


1. Республикамизнинг иқтисодий ва маънавий юксалишига қўшаётган беқиёс ҳиссаси, кўп йиллик самарали илмий-ижодий фаолияти, юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, бой маънавий меросимизни ўрганиш, уни халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш борасидаги хизмати билан ажралиб турган ҳамда жамоат ишларида фаол қатнашаётган ходимлар рўйхатини шакллантириш.


2. Рўйхатни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.


3. Тақдирлаш маросимини тантанали мажлис ва халқаро конференция доирасида ўтказиш.


2023 йил

декабрь


-

Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


             

            

*) Юбилей тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ маблағлар ҳақиқий харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ ажратилади.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 сентябрь

























































































Время: 0.0156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск