ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маъмурий жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2023 й. 459-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2023 й.

N 459




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИ

МАХСУС ҚАБУЛХОНАЛАРДА САҚЛАШ ВА УЛАРНИ

САҚЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРНИ УНДИРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сон Қонунига мувофиқ маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазо чорасини қўллаш ваколати туман (шаҳар) маъмурий судларидан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига ўтказилди.

Шу билан бирга, қонунчилик ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати юзага келмоқда.

Қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

маъмурий қамоққа олиш жазо чорасини қўллаш ваколати туман (шаҳар) маъмурий судларидан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига ўтказилганлиги сабабли қарорларни Қонунга мувофиқлаштириш;

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилганлиги муносабати билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;

маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва уларни сақлаш харажатларни ундириш тартибини такомиллаштириш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 сентябрдаги

459-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "туман (шаҳар) маъмурий суди" сўзлари "жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "туман (шаҳар) маъмурий суди" сўзлари "жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 13-банддаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Махсус қабулхоналар фаолияти устидан назорат бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармалари томонидан амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ушбу Низомга иловадаги" сўзлари "ушбу Низомга 1-иловадаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Навбатчи кун давомида қабул қилинган шахсларнинг йиғмажилдлари ва маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларни жамлаб, махсус қабулхона бошлиғи томонидан тайинланган махсус қабулхонанинг ҳисоб-китоби билан шуғулланувчи масъул ходим (ҳисобчи)га топширади.

9. Масъул ходим (ҳисобчи) йиғмажилдларнинг юритилишини ва маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларнинг сақланишини таъминлайди ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда алоҳида китобда қайд этиб боради.

Олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёлар масъул ходим (ҳисобчи) хонасида ўрнатилган, алоҳида ячейкалардан иборат, рақамланадиган ҳамда қулфланадиган шкафларда сақланади";


г) 11-банд "қоплаганлиги тўғрисида" сўзларидан кейин "ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда" сўзлари билан тўлдирилсин;


д) 12-банднинг биринчи хатбошиси "лозимлиги тўғрисида" сўзларидан кейин "ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда" сўзлари билан тўлдирилсин;


е) 13-банд "ушбу шахсдан" сўзларидан кейин "мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда" сўзлари билан тўлдирилсин;


ж) 15-банддаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) илова белгисидаги "илова" сўзи "1-илова" сўзи билан алмаштирилсин;


и) қуйидаги мазмундаги 2-5-иловалар билан тўлдирилсин:


"Маъмурий қамоққа олинган шахсларни

махсус қабулхонада сақлаш билан

боғлиқ харажатларни ундириш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган

ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо

буюмлар ва бошқа ашёларни қайд этиш

ДАФТАРИ

Т/р

Шахснинг

Ф.И.О.

Шахсдан

олиб

қўйилган

муҳим

нарсалар

қайд этилган

ҳужжат тури

ва санаси


Сақлаш учун

қабул қилинган

муҳим

нарсаларнинг

сони, тури,

тавсифлари ва

идентификация

рақамларининг

ҳужжатда улар

ҳақида қайд

этилган

маълумотлар

билан мослиги

ёки тафовутлар

мавжудлиги


Қабул

қилиб

олинган

сана ва

вақт


Сақлашга

топширган

масъул

ходимнинг

лавозими,

унвони,

Ф.И.О.


Сақлаш

учун

жойлаш-

тирилган

ячейка-

нинг

рақами


Маъмурий қамоққа

олинган шахснинг

муҳим нарсалари

тўлиқ қабул қилиб

олинганлиги

тўғрисида тилхати,

қабул қилиб олиш

санаси ва имзоси


...









       





Маъмурий қамоққа олинган шахсларни

махсус қабулхонада сақлаш билан

боғлиқ харажатларни ундириш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



МАЪЛУМОТНОМА

Берилди ушбу маълумотнома

__.__.______

йилда туғилган,



(кун, ой, йил)




яшовчи

(яшаш манзили тўлиқ кўрсатилади)


фуқаро


га,


(Ф.И.О. тўлиқ ёзилади)


ҳақиқатдан ҳам туман (шаҳар)



нинг

(жиноят ишлари бўйича суди судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)


         

қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ________________-моддаси(лари)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун тайинланган "____" сутка маъмурий қамоқ жазосини ўташ давомида "____" кун мобайнида ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилиши орқали махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ бўлган


сўм миқдоридаги харажатларни

(сумма рақам ҳамда ҳарфларда акс эттирилади)


махсус қабулхонанинг


ҳисобварағига тўлиқ миқдорда қоплади.


(махсус ҳисобварақ акс эттирилади)


_____________ вилояти ИИБ

Махсус қабулхона бошлиғи





(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

(маълумотноманинг қирқиб олинадиган қисми)

Махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ



(сумма сақланган шахс томонидан тўлдирилади)

сўм миқдоридаги харажатларни тўлиқ қопланганлигим тўғрисидаги маълумотномани қабул қилиб олдим.

(имзо)


(Ф.И.О.)

            





Маъмурий қамоққа олинган шахсларни

махсус қабулхонада сақлаш билан

боғлиқ харажатларни ундириш

тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА


Фуқаро __________________________________га

         (маъмурий қамоқни ўтаган шахснинг Ф.И.О.)

БИЛДИРИШНОМА



Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг _____________-моддаси(лари)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жиноят ишлари бўйича _______________________ туман (шаҳар)


нинг

(жиноят ишлари бўйича суди судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)


қарорига асосан 20___ йил "___" ___________ дан 20___ йил "___" __________ га қадар махсус қабулхонада сақланганлигингиз учун ______________________

              

(суд, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)

томонидан ундирилиши белгиланган _____________________ сўмнинг _________________ сўм миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди талабларига мувофиқ бир банк иш куни мобайнида қопланиши лозимлиги маълум қилинади.

_____________ вилояти ИИБ

Махсус қабулхона бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

(билдиришноманинг қирқиб олинадиган қисми)

Махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан тўланмай қолган ________________________________________________ сўмни бир банк иш куни мобайнида қоплаш тўғрисида расман огоҳлантирилдим.

(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Маъмурий қамоққа олинган шахсларни

махсус қабулхонада сақлаш билан

боғлиқ харажатларни ундириш

тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА


_____________________ вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона бошлиғи

(Ф.И.О.)га


фуқаро (Ф.И.О., туғилган санаси, доимий яшаш манзили, уяли телефон рақами, паспорт серияси ва берилган вақти кўрсатилади)

АРИЗА



_____________ вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада сақланган фуқаро ______________


га

(Ф.И.О., туғилган санаси, ойи, йили кўрсатилади)


__________ туман (шаҳар)



(жиноят ишлари бўйича суди судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)

томонидан ундирилиши белгиланган махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ __________________________ сўм миқдоридаги харажатларни бир банк иш куни мобайнида ўз маблағим ҳисобидан қоплашга рухсат беришингизни сўрайман.



(ариза ёзилган сана)


(имзо)


(Ф.И.О)".

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 сентябрь





































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск