ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 11.09.2023 й. 3456-сон билан рўйхатга олинган Миллий гвардияси қўмондонининг 19.08.2023 й. 211-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 11 сентябрда 3456-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси қўмондонининг

2023 йил 19 августдаги

211-сон буйруғига

ИЛОВА



Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш

бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп

сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари (бундан ўта муҳим ва тоифаланган объектларни, шунингдек махсус юкларни қўриқлашда хизмат ўтайдиган идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари мустасно) шахсий таркибининг энг кўп сонига бўлган талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш - давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўз объектларини қўриқлаш бўйича махсус вазифаларни бажариш учун юридик шахс ташкил этмасдан тузиладиган, хизмат фаолияти қоровуллик хизматини ташкил этиш ва ўташ тартиби талабларига мувофиқ ташкил этиладиган таркибий бўлинмаси томонидан амалга ошириладиган қўриқлаш фаолиятининг тури;


объект - қўриқлашга олинган юридик шахсларнинг бинолари, иморатлари, иншоотлари, уларнинг ҳудудлари, жойнинг участкалари, транспорт воситалари, транспортда ташиладиган юклари, пул маблағлари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулки;


ўта муҳим ва тоифаланган объект - ижтимоий-иқтисодий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган юридик шахсларнинг бинолари, иморатлари ва иншоотлари;


махсус юклар - қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, хавфли юклар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши давлат назорати остида бўлган ашёлар;


пост - объект ёки унинг бир қисмида хизмат ўташ учун белгиланган жой ёки ҳудуд;


патруллик йўналиши - объектни қўриқлаш мақсадида идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибига белгиланган йўналишда хизмат ўташ учун ажратилган жой ёки ҳудуд.


2. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сони объектда ташкил этиладиган постлар сонидан ва унга ажратиладиган штат бирлиги сонидан келиб чиқади.


3. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг лавозимлари, тоифалари ва штат бирлиги мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.


4. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг объектларни қўриқлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш, хизматга тўғри тақсимлаш ва назорат қилиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари гуруҳлари тузилади.



2-БОБ. ОБЪЕКТДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ПОСТЛАР

СОНИНИ ВА УНГА АЖРАТИЛАДИГАН ШТАТ

БИРЛИК СОНИНИ БЕЛГИЛАШ


5. Постлар объектнинг қуйидаги ҳудудларида ташкил этилади:

фуқаролар (транспортлар) учун мўлжалланган назорат-ўтказиш жойларида;

объект ҳудудининг чегараси (периметри) бўйлаб унинг ички ёки ташқи қисмларида ёхуд унга яқин ҳудудларда;

объектнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган муайян қисмида.


6. Назорат-ўтказиш жойларида битта пост қуйидаги асосларга кўра ташкил этилади:

ўртача арифметик ҳисоб бўйича бир соатда объектнинг 400 тагача ходимлари назорат-ўтказиш жойидан кириб-чиққан тақдирда;

ўртача арифметик ҳисоб бўйича бир соатда 20 тагача транспорт воситалари назорат-ўтказиш жойидан кириб-чиққан тақдирда.


7. Объект ҳудудининг чегараси (периметри) бўйлаб унинг ички ёки ташқи қисмларида ёхуд унга яқин ҳудудларда ҳар 500 метргача бўлган масофада битта пост ташкил этилади.


8. Объектнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган муайян қисмида, шунингдек объектнинг қўриниши чекланган ҳудудларида (бурилиш ва нотекисликлар) мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масофа инобатга олинмаган ҳолда битта пост ёки битта патруллик йўналиши ташкил этилади.

Бунда, патруллик йўналиши қуйидаги масофаларда ташкил этилади:

кундузи - 1000 метргача ва кечаси - 500 метргача;

қўриқлашнинг техник воситалари билан жиҳозланган объектларда кундузи - 2000 метргача ва кечаси - 1000 метргача.


9. Объектни қўриқлашда битта 24 соатлик пост учун 9 штат бирлик ажратилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


10. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари

шахсий таркибининг лавозимлари, тоифалари ва штатлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Лавозим номлари


Тоифаси


Штат сони


1.

Отряд бошлиғи


Катта бошлиқ


Ажратилган штат бирликлари сони 76 бирликдан ошганда киритилади.


2.

Отряд бошлиғи ўринбосари


3.

Отряд бошлиғининг моддий таъминот бўйича ёрдамчиси


4.

Алоҳида команда ва отряд таркибидаги команда бошлиғи


Ажратилган штат бирликлари сони 16 бирликдан 75 бирликкача бўлганда киритилади.


5.

Отряд (команда) қоровул итлари инструктори


Ўрта бошлиқ


Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди (командаси) таркибидаги мавжуд 7 бирлик кинолог штат лавозимига 1 бирлик қоровул итлари инструктори киритилади.


6.

Отряд (команда) старшинаси


Кичик бошлиқ


Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди (командаси) иш ҳажми ва хизмат заруриятига мувофиқ 1 бирлик киритилади.


7.

Қоровул бошлиғи


Ажратилган штат бирликлари 16 бирликдан ошганда кейинчалик ҳар 25 бирлик учун киритилади.


8.

Гуруҳ бошлиғи


Ажратилган штат бирликлари сони 6 бирликдан 15 бирликкача бўлганда киритилади.


9.

Рухсатномалар бюроси бошлиғи


3 бирлик рухсатномалар бюроси навбатчиси бўлганда киритилади.


10.

Рухсатномалар бюроси навбатчиси


Рухсатномалар бюроси ташкил этилган назорат-ўтказиш жойларида 3 бирлик рухсатномалар бюроси навбатчиси киритилади.


11.

Кинолог


Оддий таркиб


Хизмат фаолиятида фойдаланилаётган ҳар бир қоровул ити учун идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш штати ҳисобидан 1 бирлик киритилади.


12.

Назоратчи


Қўриқлаш вақти ҳисобига мувофиқ киритилади.


13.

Ўқчи

Қўриқлаш вақти ҳисобига мувофиқ киритилади.


         





Низомга

2-ИЛОВА



Идоравий ҳарбийлаштирилган

қўриқлаш бўлинмалари гуруҳлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Гуруҳлар


Штат сони


1.

Гуруҳ


1 - 15 бирлик


2.

3-гуруҳ командаси


16 - 35 бирлик


3.

2-гуруҳ командаси


36 - 50 бирлик


4.

1-гуруҳ командаси


51 - 75 бирлик


5.

3-гуруҳ отряди


76 - 200 бирлик


6.

2-гуруҳ отряди


201 - 350 бирлик


7.

1-гуруҳ отряди


351 бирлик ва ундан ортиқ


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 сентябрь











































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск