ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2023 й. ПФ-159-сон "Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимлар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.09.2023 й.

N ПФ-159



ВАТАН ҲИМОЯСИ ВА ЭЛ-ЮРТ ТИНЧЛИГИ

ЙЎЛИДА ҲАЛОК БЎЛГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ

ВА ХОДИМЛАР ОИЛА АЪЗОЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯСИ КУЧАЙТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 мартдаги "Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахслар ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ҳамда Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзоларини (кейинги ўринларда - ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзолари) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига киритиш;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа бериш тартибини белгилаш;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларни Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимига интеграция қилинадиган маълумотлар рўйхатига киритиш.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 13 сентябрдаги

ПФ-159-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони билан тасдиқланган Юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати қуйидаги мазмундаги 18-банд билан тўлдирилсин:

"18. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида (Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтида, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда) яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари (ота-онаси, ҳалок бўлган вақтда қонуний никоҳда бўлган хотини (эри) ва фарзандлари)".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сон Фармони 7-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 июлдаги ПҚ-4382-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банд "оила аъзоларига" сўзларидан кейин ", шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтида, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим)";

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши "оила аъзоларига" сўзларидан кейин ", шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига";

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ҳарбий хизматчи (ходим) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий-таълим муассасаси курсанти, тингловчиси стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.

Ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти, тингловчисининг стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 100 баробари миқдорида нафақа тайинланади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган нафақа 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланади.

Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган нафақаларнинг иккаласини ҳам олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига фақат ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган нафақа тайинланади";


д) 19-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"е) командирнинг (бошлиқнинг) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳарбий хизматчи (ходим) яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлганлигини (иштирок этган даврини кўрсатган ҳолда) тасдиқловчи буйруғидан кўчирма";

ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон қарори билан тасдиқланган Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимига интеграция қилинадиган маълумотлар рўйхати қуйидаги мазмундаги 5-позиция билан тўлдирилсин:

"

5.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази


Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзолари тўғрисидаги маълумот


".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 сентябрь



















































Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск