Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2023 й. 460-сон "Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларини сертификатлаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2023 й.

N 460




ШАҲАРСОЗЛИК ВА УЙ-ЖОЙ

КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ СОҲАЛАРИ

МУТАХАССИСЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларини мақсадли тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишда амалиётга татбиқ этилган янгича ёндашувларни ўргатиш ҳамда уларни сертификатлаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг:

а) "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон қарори билан:

2023 йил 1 октябрдан бошлаб сейсмик хавфсизлиги II, III ва IV тоифадаги бино ва иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва назорат функцияларини амалга ошириш йўналишларида фаолият юритувчи мутахассисларни сертификатлаш тартиби жорий этилганлиги;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутахассисларни сертификатлаш доирасида ўқув курсларини сифатли ташкил этиш, таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва бунинг учун миллий тренерлар корпусини шакллантиришга масъул давлат бошқаруви органи этиб белгиланганлиги;

б) "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сон Фармони билан:

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида Архитектура, қурилиш, муҳандислик ва коммунал хўжалик соҳаларида кадрлар тайёрлаш (жумладан, махсус мақсадли), қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг малакасини баҳолаш бўйича ихтисослашган давлат олий таълим муассасаси шаклидаги Компетенцияни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда - институт), шунингдек, унинг асосий функцияларини амалга оширувчи таркибий бўлинмалари - Архитекторлар ва муҳандислар олий мактаби, Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази, Малакани баҳолаш маркази ҳамда уларнинг ҳудудий филиаллари (юридик шахс мақомига эга бўлмаган) ташкил этилганлиги;

2023 йил 1 октябрдан бошлаб шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларидаги мутахассисларни (кейинги ўринларда - мутахассислар) уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар уч йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилганлиги;

мутахассисларни сертификатлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи орган функцияси институтга юкланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.


2. Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида мутахассисларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб сертификатга эга бўлмаган:

мутахассисларга хавфлилик даражаси II, III ва IV тоифали қурилиш объектларининг, шунингдек, бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган I тоифали қурилиш объектларининг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, техник назоратни амалга ошириш, қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш ва назорат ўлчовини амалга ошириш;

жисмоний шахсларга кўп квартирали уйларнинг бошқарув органларига раҳбарлик қилиш тақиқланади.


4. Мутахассисларни даврий сертификатлашни жорий этишда устувор йўналишлар сифатида қуйидагилар белгилансин:

шаҳарсозлик ҳужжатлари шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига, шаҳарсозлик, зилзилабардошлик, муҳандислик изланишлар, ёнғинга қарши ҳамда экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш;

қурилиш-монтаж ишларида пудратчи, буюртмачи, лойиҳачи ва қурилиш органлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, шунингдек, қурилиш-монтаж ишларининг хавфга учраши мумкинлиги юқори бўлган босқичларида давлат қурилиш назоратини олиб бориш;

объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, объектни ўз муддатида фойдаланишга топшириш юзасидан шартнома мажбуриятини бажариш, бирламчи рухсат берувчи, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини сифатли тайёрлаш бўйича техник назоратни олиб бориш;

қурилиш объектининг мураккаблик, хавфлилик даражалари ва объектга бориш мунтазамлигидан келиб чиқиб, объектнинг технологик, меъморий-қурилиш ва бошқа техник ечимлари, техник-иқтисодий кўрсаткичлари тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларида кўзда тутилган ечимлар ҳамда кўрсаткичларга мувофиқлиги юзасидан муаллифлик назоратини амалга ошириш;

қурилиш объектида ҳақиқатда бажарилган физик иш ҳажмларни лойиҳа ҳужжатлари, оферта ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоб-фактура асосида ўлчовдан ўтказиш, лойиҳадан четга чиқиш ҳолатларини аниқлаш, ҳақиқатда бажарилиб, ҳисоботларда акс эттирилган асбоб-ускуналар ва коммуникация тизимларининг синовдан ўтказилганлигини ҳамда ҳисоботларда арифметик хатоларнинг мавжудлиги ва бошқа ҳисоб-китобларни назорат ўлчовини ўтказган ҳолда текшириш;

мутахассисларнинг белгиланган малака талабларига мослигини таъминлаш орқали улар бажараётган ишлар сифатини ошириш, соҳада шаффофлик ва рақобатбардошликни таъминлаш, халқаро стандартларга мос иш юритиш механизмларини босқичма-босқич жорий этиб бориш ҳамда аҳолининг ҳаёти, саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, мулкдорлар ҳуқуқини ҳимоя қилишда мутахассислар масъулиятини ошириш.


5. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида ривожланган давлатларда қўлланадиган таълим стандартлари асосида сертификатланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича қуйидаги йўналишлардаги ўқув дастурларини (кейинги ўринларда - дастур) ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

а) 2023 йил 1 октябрга қадар:

лойиҳа бошқарувини ва техник назоратни, шу жумладан йўналишлар бўйича назоратни олиб борувчи мутахассислар;

лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассислар, шунингдек, лойиҳа бош муҳандислари ва бош архитекторлари;

пудрат ташкилотларининг ички назоратини амалга оширувчи мутахассислар бўйича;

б) 2024 йил 1 январга қадар:

назорат ўлчовини амалга оширувчи мутахассислар;

эксперт ташкилотлари экспертлари;

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарлари бўйича;

в) 2024 йил 1 апрелга қадар:

туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторлари бўйича.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ юқори малакали хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, илғор хорижий стандартлар асосида дастурларни ишлаб чиқиш учун зарур миқдордаги маблағларни республика бюджети ҳисобидан ажратсин.


7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда институтда ва унинг ҳудудий филиалларида (кейинги ўринларда - таълим муассасаси) қурилиш соҳаси мутахассисларини ўқитишни ташкил этсин.


8. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб дастур асосида таълим олган мутахассисларнинг соҳавий билимларини тест синовидан ўтказиб бориш тизимини жорий этсин.


9. Рақамли технологиялар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида таълим муассасасида ўқиб, тест синовларидан ўтган мутахассисларнинг сертификат олишларини;

тест натижалари тўғрисидаги ахборотларнинг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида шакллантирилишини;

QR-код қўйиладиган электрон тарзда шакллантириладиган сертификат тестдан ўтган мутахассислар томонидан юклаб олинишини;

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида автоматик тарзда сертификатланган мутахассислар реестри шакллантирилишини назарда тутувчи идоралараро маълумотлар базаларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминловчи дастурий таъминот ишлаб чиқилишини ҳамда жорий этилишини таъминласин.


10. Белгилаб қўйилсинки:

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, унинг тизимидаги ва соҳа ташкилотларининг буюртманомалари асосида Архитекторлар ва муҳандислар олий мактабида кадрлар тўлов-контракт асосида мақсадли тайёрланади (турли шаклларда, қисқартирилган муддатларда) ҳамда унинг битирувчиларига белгиланган тартибда давлат намунасидаги институт дипломи берилади;

институтда мутахассислик бўйича турдош йўналишларда қайта тайёрлаш кундузги таълим шакли бўйича олий маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича 3 йил ва ундан ортиқ иш стажига эга бўлган кадрларни тўлов-контракт асосида камида олти ой муддат давомида ўқитиш ва имтиҳон натижалари бўйича тегишли диплом берган ҳолда амалга оширилади;

институтда малака ошириш жараёнлари Вазирлар Маҳкамасининг "Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 31 майдаги 451-сон қарори асосида ташкил этилади;

институт биносини унинг фаолиятига мослаб реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилади.


11. Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларига (кейинги ўринларда - соҳалар) оид тегишли йўналишларда кадрларни мақсадли махсус тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган компетенция тасдиғини олишни хоҳловчи жисмоний шахсларнинг касбий билим, кўникма ва маҳоратини баҳолаш;

ўқитишнинг замонавий шакллари, илғор педагогик ва ахборот технологиялари асосида назарий тайёргарликнинг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этиш;

талабалар ва тингловчиларнинг амалиётини нуфузли маҳаллий ҳамда хорижий корхона ва ташкилотларда ташкил этиш;

кафедралар ва бўлинмаларни тармоқ корхоналари, ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасаларига бириктириш ҳамда ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар, ходимлар, талабалар ва тингловчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш, тадқиқот натижаларини синовдан ўтказиш ва илмий лойиҳалардаги иштирокини йўлга қўйиш;

талабалар ва тингловчиларга соҳалардаги янгиликларни, шаҳарсозликка оид қонунчилик ҳамда техник тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни мазмун-моҳиятини етказиш;

соҳаларда долзарб масалалар бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар лойиҳаларини миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;

таълим ва илмий жараёнга маҳаллий ва хорижий мутахассисларни кенг жалб этиш, илғор педагогик тажриба алмашиш борасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

ташкилот ва корхоналар буюртмалари асосида таълим хизматларини кўрсатиш ҳамда илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда махсус мақсадли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш харажатлари ҳамда мутахассислар малакасини баҳолаш бўйича тўловлар миқдорларини белгилаш.


12. Қуйидагилар институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

тўлов-шартнома асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

талабгорларнинг малакасини баҳолаш хизматлари учун амалга ошириладиган тўлов маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


13. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда институт таъсис ҳужжатларининг тасдиқланиши ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

институтни малакали кадрлар билан таъминлаш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш чораларини кўрсин;

институтда ўқув платформаларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тажриба асосида ташкил этиш чораларини кўрсин;

ўқув курслари бўйича ўқув контентларини яратиш учун малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилсин ҳамда уларни видеодарслар, интерфаол дастурлар, таҳлилий материаллар ва инфографикалар билан бойитиш чораларини кўрсин;

институт ва унинг ҳудудий филиалларида мутахассисларни ўқитишни ташкил этсин;

ўқув жараёнлари учун миллий тренерлар тайёрлаш мақсадида илғор хорижий мамлакатлардан соҳалар бўйича юқори малакали мутахассисларни жалб этсин;

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали мутахассисларга сертификатлар берилишини таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 сентябрь

































































Время: 0.0363
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск