ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига номзодларни қабул қилиш, ўқув жараёнини ташкил этиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.09.2023 й. 458-сон карорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 сентябрдаги

458-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол

академияларига номзодларни қабул қилиш,

ўқув жараёнини ташкил этиш, аттестациядан ўтказиш

ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон футбол ассоциациясининг футбол академияларига (кейинги ўринларда - футбол академияси) номзодларни қабул қилиш, ўқув жараёнини ташкил этиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим ташкилотига кўчириш тартибини белгилайди.


2. Футбол академиясига номзодлар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ қабул қилинади.



2-БОБ. ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИГА

НОМЗОДЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

    

3. Футбол академиясига футбол мактаблари, спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, футбол клублари ёки бошқа спорт-таълим ташкилотларида бошланғич тайёргарликдан ўтган ҳамда футбол академиясида таълим олиш истагини билдирган номзодлар танлов асосида 5-синфга қабул қилинадилар.


4. Футбол академиясида хорижий давлатлар фуқаролари ўқитилмайди, халқаро шартномаларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


5. Футбол академиясида номзод-футболчилар 7 та ёш тоифасидан иборат бўлади ҳамда ҳар бир ёш тоифасида 22 нафар номзод-футболчи шуғулланади.

Футбол академиясида номзод-футболчиларнинг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этади.


6. Футбол академиясига номзодларни танлаб олишни сифатли ташкил этиш мақсадида ҳужжатлар қабул қилиниши бошланишидан бир ой олдин Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий веб-сайтида футбол академиясига номзодларни қабул қилиш бўйича танловни ўтказиш тартиби ва муддатлари, футбол академияси манзили, телефон рақамлари, ўқишга қабул қилиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати тўғрисида эълон берилади.


7. Футбол академиясига номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, амалий имтиҳонларда иштирок этувчи номзодлар рўйхатини шакллантириш ва имтиҳонларни ўтказиш учун ҳар бир футбол академиясида камида 7 кишидан иборат қабул комиссияси тузилади.


8. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан қабул комиссияси раиси ва аъзолари тасдиқланади.

Қуйидагилар қабул комиссиясининг вазифалари ҳисобланади:

ўқишга қабул қилиш бўйича қабул жараёнини шаффоф ташкил этиш;

ўқишга қабул қилиш бўйича номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш;

ўқишга қабул қилиш бўйича амалий имтиҳонлар ўтказиш жойи, куни ва вақтини белгилаш;

амалий имтиҳонларни қабул қилиб олишда кўмаклашувчи тренер ва мутахассислардан иборат бўлган ишчи гуруҳ рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига тақдим этиш.


9. Ҳужжатлар онлайн шаклда (Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ёки Давлат хизматлари маркази) ёхуд номзодлар томонидан ҳужжатларни футбол академиясига шахсан тақдим этиши орқали қабул қилинади.

Ҳужжатлар ҳар йили 15 июндан 30 июлга қадар қабул қилинади.


10. Футбол академиясига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

номзоднинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан футбол мактаби директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси ёки 16 ёшга тўлган шахслар учун биометрик паспорт (ID карта) ёхуд хорижга чиқиш паспорти нусхаси;

тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома);

номзоднинг спорт паспорти нусхаси ёки футболчи паспорти (мавжуд бўлса).


11. Мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.


12. Ҳужжатларни топширган ота-оналарга уларнинг ҳужжатлари қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади. Аризалар ЯИДХП орқали топширилганда, уларнинг ҳужжатларини қабул қилиб олинганлиги ҳақида ЯИДХП орқали электрон шаклда хабарнома юборилади.



3-БОБ. АМАЛИЙ ИМТИҲОНЛАРНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

          

13. Футбол академиясига номзодларни қабул қилиш учун амалий имтиҳонлар ўтказилади.


14. Амалий имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган номзодлар учун қайта имтиҳонлар ўтказилмайди ва улар ўқишга қабул қилинмайди.


15. Амалий имтиҳонлар ўтказиш куни, муддати, меъёрлари ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


16. Амалий имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб имтиҳондан ўта олмаган номзодларнинг ҳужжатлари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.


17. Футбол академиясига номзодларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, қабулнинг очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида онлайн видеокузатув олиб борилади.


18. Амалий имтиҳон натижаларидан норози бўлган шахслар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли қабул комиссиясига ёзма ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Амалий имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч нафар мутахассисдан иборат апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси уч кун муддатда аризани ва имтиҳон ҳужжатларини кўриб чиқиб, апелляция натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

қабул комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва аризани қаноатлантиришни рад этиш;

аризани қаноатлантириш.



4-БОБ. ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИДА ЎҚУВ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

        

19. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбия, шунингдек, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари тасдиқланган таълим стандартига мувофиқ амалга оширилади.


20. Ўқув йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.


21. Футбол академиясида ўқув машғулотларининг қанча давом этиши, ўқувчи-спортчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари тасдиқланган ўқув режага мувофиқ белгиланади.


22. Таълим сифати ва спорт тайёргарлиги даражасини назорат қилиш тасдиқланган меъёрлар талабига мувофиқ амалга оширилади.


23. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган битирувчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда умумий ўрта таълимни тамомлаганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади.


24. Футбол академиясида ўқиш, спорт тайёргарлиги, овқатланиш, тиббий даволаниш, иш ва дам олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ўқувчи-спортчиларнинг яшаш шароитлари, шунингдек, уларнинг таъминоти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


25. Футбол академияси ўқувчи-спортчиларининг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида таътил вақтида 60 кун давом этадиган ўқув-машқ йиғинлари ўтказган ҳолда ўқувчи-спортчиларнинг фаол дам олишлари ташкил этилади.


26. Футбол академиясига қабул қилинган ўқувчи-спортчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

умумий ўрта таълим фанлари бўйича ўқиш;

ўқув-машқ жараёнида ва мусобақаларда иштирок этиш;

футбол академиясининг ўқувчи-спортчилари учун бир кунлик озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ текин озиқ-овқат билан таъминланиш (истеъмол қилиш);

футбол академияси моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;

ўқувчи-спортчилар турар жойида бепул яшаш;

белгиланган тартибда ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш.


27. Футбол академиясида ўқувчи-спортчилар умумтаълим ва махсус фанларни ўқитиш бўйича синфларга, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича - спорт гуруҳларига бирлашади.

Ўқувчи-спортчилар сони ўқув синфларида 22 нафардан ортиқ бўлмаслиги, рус тилида машғулотлар олиб бориладиган гуруҳлар мавжуд бўлган тақдирда, 8-12 нафар бўлиши талаб этилади.


28. Таълим стандартларига мувофиқ тасдиқланган ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган, шунингдек, босқичли назорат имтиҳонларини муваффақиятли топширган ўқувчи-спортчилар навбатдаги синфга футбол академияси директорининг буйруғи билан ўтказилади.



5-БОБ. ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИНИНГ ЎҚУВЧИ-

СПОРТЧИЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ

        

29. Футбол академиясининг ўқувчи-спортчиларига ўқув йили давомида икки маротаба (қишки ва ёзги) фанларни ўзлаштириши, тегишли спорт нормативларини топширганлиги, спорт натижалари ва тиббий мувофиқлик ҳолатлари юзасидан аттестациядан ўтказиш орқали холисона баҳо бериш ва уларни синфдан-синфга ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчи-спортчиларини ўқишдан четлатиш директор буйруғи асосида тузилган Аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади.


30. Аттестация футбол академиясининг ўқувчи-спортчилари ўқув йили давомидаги спорт тайёргарлиги даражасини таҳлил қилиш, Ўзбекистон футбол ассоциацияси йиллик календарь режасига мувофиқ ўтказилган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчи-спортчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


31. Аттестация комиссияси аъзолари 7-9 кишини ташкил этади, футбол академияси директори - комиссия раиси, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари - комиссия масъул котиби, таълим ташкилотининг касаба уюшмаси қўмитаси раиси, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, синф раҳбарлари, тренерлар ва услубчилардан иборат таркибда шакллантирилади.

Аттестация комиссияси таркибига Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари жалб қилиниши мумкин.


32. Тренерлар аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумот ва ҳужжатларини тўплайди ва аттестация комиссиясига тақдим этади.


33. Аттестация комиссиясига аттестациядан ўтувчи ўқувчи-спортчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари тақдим этилади:

йил (ўқув йили) давомида эришган натижалари;

йил бошидаги ва аттестация ўтказилаётган вақтдаги спорт разряди (унвони);

йил давомида қатнашган мусобақалари сони ва кўрсатган натижалари таҳлили;

терма жамоага алоқадорлик даражаси;

кўрсатган энг яхши натижаси;

тренерлар жамоасининг тавсияси;

йил (ўқув йили) давомида умумтаълим ва махсус фанларни ўзлаштириши;

йил (ўқув йили) давомида ўқувчи-спортчилар турар жойида ички тартиб-қоидаларга риоя этиши;

соғлиғи тўғрисида шифокор хулосаси.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчи ўқувчи-спортчиларнинг фаолиятига оид қўшимча маълумотларни сўраш ҳуқуқига эга.


34. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигида 3 кишидан иборат эксперт гуруҳи тузилиб, аттестацияга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинади. Ушбу эксперт гуруҳи аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида аттестация варақасини тайёрлайди.


35. Аттестация варақаси бош тренер, гуруҳнинг шахсий тренери, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва бўлим врачи томонидан имзоланади.


36. Тўпланган ҳужжатлар асосида ўқувчи-спортчилар билан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади ҳамда жараёнлар видеотасвирга туширилади.


37. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссиянинг қарори комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


38. Аттестация комиссияси қарори аттестация варағига ёзилади ва аттестациядан ўтувчига аттестациядан сўнг эълон қилинади.


39. Аттестация натижаларига кўра аттестация комиссияси "Футбол академиясида ўқишга лойиқ" ёки "Футбол академиясида ўқишга нолойиқ" деган хулосалардан бирини қабул қилади.


40. Аттестация комиссиясининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва улар асосида тегишли буйруқлар чиқарилади ҳамда ўқувчи-спортчиларга футбол академияси томонидан маълум қилинади.


41. Аттестациядан ўтувчи ўқувчи-спортчилар аттестацияга узрли сабаб (соғлиғида муаммолар юзага келганлиги, спорт мусобақаларида иштирок этаётганлиги ва бошқалар) билан келмаган тақдирда, уни аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади.


42. Аттестация якунларига кўра ўқувчи-спортчилар сафидан чиқарилганлар ўрнига ўқувчи-спортчилар умумий сони (контингенти) доирасида бир йилда икки маротаба (қишда ва ёзда) иқтидорли спортчиларни белгиланган тартибда танлов асосида қабул қилинади.



6-БОБ. ЎҚУВЧИ-СПОРТЧИЛАРНИНГ

ЎҚИШИНИ ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИДАН БОШҚА

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА КЎЧИРИШ


43. Ўқувчи-спортчиларнинг ўқиши футбол академиясидан бошқа таълим ташкилотига қуйидаги ҳолатларда кўчирилади:

а) ўз хоҳишига кўра (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

б) аттестация комиссиясининг хулосасига кўра;

в) тиббий номувофиқлик бўлганда - врач хулосасига кўра;

г) ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларни бузганда, тегишли норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда, шу жумладан, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголь ва гиёҳванд воситалар имстеъмол қилинган ҳолларда - педагогик ва тренерлар кенгашининг қарорига мувофиқ.

Мазкур банднинг "б", "в" ва "г" кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда ўқувчи-спортчиларнинг ўқишини бошқа таълим ташкилотига кўчиришда ўқувчи-спортчилар ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.

Мазкур банднинг "а" кичик банди ўқувчи-спортчиларнинг ота-онаси (ёки унинг ўрнини босувчи шахс) билан имзоланган битимда бошқа шартлар назарда тутилган бўлса, татбиқ этилмайди.


44. Ўқувчи-спортчилар сафидан чиқарилган ўқувчи-спортчилар ўқишини доимий турар жойи бўйича умумтаълим мактабида давом эттиради.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

          

45. Мазкур Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.


46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

       

       




Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол

академиясига номзодларни қабул қилиш

СХЕМАСИ

          

   

Босқичлар

   


    

Субъектлар

    


    

Тадбирлар

    


     

Бажариш муддати

     











1-босқич


Қабул комиссияси


        

1. Академияга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида ОАВда эълон беради.


2. Академияга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталарини Ўзбекистон футбол ассоциациясининг веб-сайтида эълон қилади.

      


Ҳужжатларни қабул

қилиш бошланишидан

камида 10 кун олдин











2-босқич


   

Ариза берувчи

(номзоднинг ота-

оналари ёки уларнинг

ўрнини босувчи

шахслар)

     


Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн ариза топширади ёки қабул комиссиясига шахсан ўзи ҳужжатларни тақдим этади.


Ҳар йили

15 июндан

30 июлга қадар











3-босқич


Қабул комиссияси


      

1. Ҳужжатларни қабул қилиб олади ва номзодлар рўйхатини шакллантиради.


2. Амалий имтиҳонларни ўтказишга тайёргарлик кўради


3. Белгиланган муддатларда амалий имтиҳонларни ўтказади.


4. Натижаларни эълон қилади ва амалий имтиҳонлар якунланганлиги бўйича қарор чиқаради.

        


Тасдиқланган жадвал

асосида











4-босқич


Апелляция

комиссияси


    

Апелляция натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

қабул комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва аризани қаноатлантиришни рад этиш;

аризани қаноатлантириш.

         


Кириш имтиҳонлари

тугагандан сўнг 3 кун

муддатда











5-босқич


Академия

директори


       

Қабул комиссияси қарори асосида номзод-спортчиларни академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади ва номзод-спортчиларнинг шахсий ҳужжатларини расмийлаштиради.

        


Кириш имтиҳонлари

тугагандан сўнг 5 кун

муддатда




        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 сентябрь












































































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск