ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг директори, директор ўринбосарлари, тренери, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.09.2023 й. 458-сон карорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 сентябрдаги

458-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол

академияларининг директори, директор ўринбосарлари,

тренери, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут)

ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда

уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг (кейинги ўринларда - академия) директорлари, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


академиянинг айрим ходимлари - спорт психологи (психолог), врач, тиббиёт ҳамшираси ва уқаловчи;


директор ўринбосарлари - директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари;


тренерлар - бош тренер, ёрдамчи тренер, жисмоний тайёргарлик бўйича тренер, индивидуал тайёргарлик бўйича тренер, дарвозабонларни тайёрлаш бўйича тренер.


3. Академиянинг директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимлари иш ҳақи таркибига базавий тариф ставкаси, қонунчилик ҳужжатларида ҳамда мазкур Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлар киради. Бунда:

директор, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тренерлар, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут)нинг базавий тариф ставкалари миқдорлари мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ;

директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларида ишлайдиган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг касблари ва лавозимлари бўйича тариф разрядларини тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 15 июлдаги 235-сон қарорига мувофиқ;

врач, тиббиёт ҳамшираси ва уқаловчи меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ;

спорт психологи меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрлари ва тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ белгиланади.


4. Мазкур Низом қоидалари академиянинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. АКАДЕМИЯНИНГ ДИРЕКТОРИ,

ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ, ТРЕНЕРЛАРИ,

СПОРТ ТАҲЛИЛЧИСИ, СПОРТ СЕЛЕКЦИОНЕРИ

(СКАУТ) ВА АЙРИМ ХОДИМЛАРИГА УСТАМАЛАР

ҲАМДА ҚЎШИМЧА ҲАҚЛАРНИ БЕЛГИЛАШ

        

5. Академиянинг директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимлари меҳнатига устамалар Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ҳамда Осиё чемпионатлари ва кубоклари ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, ёш тоифалари бўйича футбол терма жамоаларининг асосий таркибига футболчилар (стажёрлар) тайёрлашни таъминлаганлик учун базавий тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизларда белгиланади:

         

Академия футболчиларининг

спортдаги натижалари

       

Спорт

натижаси

       

Футболчини тайёрлашда бевосита қатнашган ходимларга

бир нафар ўқувчи-спортчи учун устама ҳақ миқдори,

базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда

       

Бош тренер, тренер, дарвозабонларни тайёрлаш, жисмоний тайёргарлик бўйича тренер

     

Индивидуал тайёргарлик бўйича тренер, спорт таҳлилчиси,

спорт

селекционери

(скаут)

       

Директор

    

Директор

ўринбосарлари

         

Айрим

ходимлар

       

     

1. НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО МУСОБАҚАЛАРГА

ФУТБОЛЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

       

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари совриндори


I ўрин


100

25

30

25

15

II ўрин


90

20

25

20

13

III ўрин


80

15

20

15

10

Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндори


I ўрин


80

15

20

15

10

II ўрин


70

10

15

10

8

III ўрин


60

7

10

7

6

         

2. ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВА ЗАХИРА (СТАЖЁР) ТАРКИБЛАРИГА

ФУТБОЛЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

         

Ўзбекистон спорт терма жамоаларининг асосий таркиби


Бутун даврда

30

8

10

8

7

Ўзбекистон спорт терма жамоалари захира (стажёр) таркиби


Бутун даврда

20

6

8

6

5

          

6. Устамаларнинг жами миқдори директор, директор ўринбосарлари, тренерлар, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимлар учун белгиланган базавий тариф ставкасининг 200 фоизидан ошмаслиги керак.

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари ғолиб ҳамда совриндорларини тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган айрим тренерларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг қарори билан устамаларнинг жами миқдори уларга белгиланган базавий тариф ставкасининг 300 фоизигача миқдорда белгиланиши мумкин.

Дарвозабонларни тайёрлаш, жисмоний ва индивидуал тайёргарлик бўйича тренерлар ўзларига бириктирилган гуруҳ футболчиларининг эришган натижалари ҳисобидан устама олади.


7. Футболчи бир вақтнинг ўзида турли спорт натижаларига эришган тақдирда, унга нисбатан фоиз белгилашда энг юқори даражаси ҳисобга олинади.


8. Мазкур Низом билан белгиланаётган академиянинг директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашдаги ҳар ойлик устамалар академия тренерлар кенгашининг қарорига асосан директор буйруғи билан расмийлаштирилади.


9. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган устамалар календарь йил учун тренерлар тарификацияси ва ходимлар штат жадвалида футболчиларнинг олдинги йилда эришган спорт натижаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Йил давомида устамалар миқдори тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари доирасида ўзгартирилади.


10. Директор, директор ўринбосарлари ва айрим ходимларга устамаларни белгилаш тартиби:

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари, Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида футболчилар томонидан тегишли натижага (I-III-ўринлар) эришилган вақтдан бошлаб ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари, Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади;

футболчи Ўзбекистон терма жамоасининг асосий ва захира (стажёр) таркибига киритилган ойнинг биринчи санасидан эътиборан белгиланади ва футболчининг жамоа таркибида бўладиган бутун даврида сақлаб қолинади.


11. Академиянинг директори, директор ўринбосарлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимларига футболчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш футболчининг академия таркибидан расман чиқиб кетиш санасидан кейинги ойнинг 1-санасидан эътиборан тўхтатилади.


12. Тренерларга устамаларни белгилаш тартиби:

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида футболчи томонидан эришилган натижа (I-III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро спорт мусобақалари (кейинги Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари ва шу кабилар) ўтказилгунгача сақланиб қолади;

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибига футболчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун - футболчи Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва футболчи жамоа таркибида бўладиган бутун даврда сақланиб қолади;


13. Агар академиянинг тренери меҳнатига ҳақ тўлаш нормативининг белгиланган миқдори амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган футболчи спортдаги натижасини яхшиласа (масалан, Ўзбекистон спорт терма жамоасининг асосий таркиби аъзоси Осиё ўйинлари совриндори бўлса), у ҳолда тренернинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори, футболчи ютуқларини ҳисобга олган ҳолда энг юқори кўрсаткич бўйича тегишли равишда қайта кўриб чиқилади ва унинг янгидан ҳисоблаб чиқилган амал қилиш муддати белгиланади.


14. Агар академиянинг тренери меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган нормативи амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган футболчи мазкур тренернинг спорт-ўқув гуруҳи таркибидан чиқиб кетса (бошқа тренер раҳбарлигидаги бошқа спорт-ўқув гуруҳига, бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилса ёки академияда ўқишни тамомлаганда ва шу каби ҳолатларда), тренер меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибига футболчи (стажёрлар) тайёрлаганлик учун футболчи тренернинг спорт-ўқув гуруҳи таркибидан расман чиқиб кетган санадан кейинги ой бошидан эътиборан камайиш томонига қайта кўриб чиқилади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган муддат мобайнида сақланиб қолади.


15. Йил мобайнида бошқа тренер раҳбарлигида юқори спорт натижаларига эришган футболчи спорт-ўқув гуруҳига ўтказилган академиянинг тренери меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун футболчи мазкур тренернинг спорт-ўқув гуруҳи таркибига расман қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун футболчи мазкур тренер раҳбарлигида кўрсатиб ўтилган мусобақаларда мазкур натижага (I - III ўринлар) такроран эришгунгача белгиланмайди.


16. Академияда ишлаётган бош тренерларга, шунингдек, "Хизмат кўрсатган спорт устаси" фахрий унвонига эга бўлган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7,1 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.


17. Академиянинг фахрий унвонга эга бўлган ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига асосан тўловлар белгиланади.



3-БОБ. АКАДЕМИЯДА СПОРТ ТАЙЁРГАРЛИГИ

БОСҚИЧЛАРИ, СПОРТ-ЎҚУВ ГУРУҲЛАРИ, УЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ВА ТРЕНЕРЛАРНИНГ

ИШ ҲАЖМИНИ ҲИСОБЛАШ

          

18. Спорт тайёргарлиги босқичлари қуйидагилардан иборат:


ўқув-машқ босқичи - бу босқичда футболнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ўйиннинг реал шароитларига имкон қадар яқин бўлиши керак бўлган махсус воситалар ёрдамида техникани чуқур ўргатиш билан ажралиб туради. Ушбу босқичда машғулотларда қўлланиладиган машқлар кўп сонли боғланишлар, қаршиликлар, шароитларнинг тез ўзгариши ва мусобақалар шароитига яқин шароитларда техникани барқарорлаштиришга интиладиган ҳаракатлар амалга оширилади;


спортни такомиллаштириш босқичи - ушбу босқичда ўқув-машғулотлар жараёнида интенсивлик ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, техник тайёргарликнинг жисмоний ва тактик тайёргарлик билан услубий боғлиқлиги асосий тамойил ҳисобланади. Шунингдек, бу босқичда индивидуал техник элементлар ва усулларни ўрганиш ва мустаҳкамлаш билан куч қобилиятлари ва футбол салоҳиятини шакллантириш ҳамда ўйинда техник ва моторли муаммоларни ҳал қилиш учун кўникмалар эгалланади ва мустаҳкамланади.


19. Спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича спорт-ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулот ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар) ва гуруҳлардаги футболчилар сони қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

         

Футболчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари

     

Ўқув йили


Синфи


Спорт-ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулот ишлари режими

(ҳафтадаги академик соатлар*)

        

Футболчилар

сони


Ўқув-машқ


1 йил


5-синф

12

22

2 йил


6-синф

14

22

3 йил


7-синф

18

22

3 йилдан кўп


8-синф

20

22

Спорт такомиллаштириш


1 йил


9-синф

24

22

2 йил


10-синф

26

22

2 йилдан кўп


11-синф

28

22

     

*) Ўқув машғулотлари академик соат бўйича белгиланади, бунда 1 академик соат - 45 дақиқадан иборат бўлади.


20. Ўқув йиллари бўйича спорт тайёргарлиги босқичларида шуғулланаётган футболчиларга қўйиладиган меъёрий ва спорт разряди талаблари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

         

Футболчи тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари

     

Ўқитиш йили

Синфи

Футболчига қўйиладиган меъёрий

ва спорт разряди талаблари

       

I - III спорт турлари гуруҳлари

      

Ўқув-машқ

1 йил

5-синф

Спорт тайёргарлиги бўйича умумий жисмоний тайёргарлик (УЖТ) ва махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ) меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки ўсмирлар учун учинчи спорт разряди


2 йил

6-синф

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки ўсмирлар учун иккинчи спорт разряди


3 йил

7-синф

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки ўсмирлар учун биринчи спорт разряди


3 йилдан кўп

8-синф

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки учинчи спорт разряди


Спорт такомиллаштириш

1 йил

9-синф

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки иккинчи спорт разряди


2 йил

     

10-синф

     

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки биринчи спорт разряди

       

2 йилдан кўп

    

11-синф

   

                

         

4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

        

21. Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ва стажёрларининг таркиблари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда академияга етказилади.


22. Академия директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик академия директори ва бош бухгалтери зиммасига юкланади.


23. Академия директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимларига қўшимча ҳақ ва устамалар уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда тўланади.


24. Тайинланган ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар суммаси тегишли академиянинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ва улар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар тарзида олинган даромадлари қонунчиликда белгиланган тартибда солиққа тортилади.


25. Академия директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холислиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

       

         




Низомга

ИЛОВА



Академия директори, директорнинг спорт ишлари

бўйича ўринбосари, ўқув ва маънавий-маърифий

ишлари бўйича ўринбосари, тренерлари, спорт

таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут)нинг

базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

          

Т/р

Лавозим номи

Лавозим маоши

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг

кам миқдорига нисбатан

(сўмда)

     

1.

Директор


8 баравар миқдори

2.

Директор ўринбосарлари (директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари - Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг "А" лицензияси ҳамда 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши лозим)


7 баравар миқдори

3.

    

ОФКнинг "PRO" ёки "А" лицензияси бўлган,

5 йилдан кам бўлмаган тренерлик иш стажи учун

      

Бош тренер


7,5 баравар миқдори

Тренер (дарвозабонларни тайёрлаш, жисмоний тайёргарлик, индивидуал тайёргарлик бўйича)


6,5 баравар миқдори

4.

    

ОФКнинг "В" лицензияси бўлган,

4 йилдан кам бўлмаган тренерлик иш стажи учун

      

Бош тренер


6 баравар миқдори

Тренер (дарвозабонларни тайёрлаш, жисмоний тайёргарлик, индивидуал тайёргарлик бўйича)


5,5 баравар миқдори

Спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут)


5,5 баравар миқдори

5.

       

ОФКнинг "С" лицензияси бўлган,

3 йилдан кам бўлмаган тренерлик иш стажи учун

        

Бош тренер


5 баравар миқдори

Тренер (дарвозабонларни тайёрлаш, жисмоний тайёргарлик, индивидуал тайёргарлик бўйича)


4,5 баравар миқдори

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 сентябрь















































































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск