ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси" кўкрак нишони тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.09.2023 й. 467-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 13 сентябрдаги

467-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси"

кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Низом "Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мазкур Низом талаблари асосида тақдирланиши мумкин.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

       

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Сейсмик хавфсизлик соҳасида фаолият юритаётган ёки тизимида ушбу фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 15 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига (кейинги ўринларда - Фанлар академияси) тақдим этади.

Фанлар академиясининг ходимларини тақдирлаш бўйича таклифлар тегишли таркибий бўлинмалари томонидан Фанлар академиясининг физика-математика ва техника фанлари бўйича вице-президенти билан келишилган ҳолда Комиссияга киритилади.

Номзодлар бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизлик соҳасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома ҳамда номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси тақдим этилади.


5. Фанлар академияси президенти томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) таркиби тасдиқланади.

Комиссия Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг сейсмик хавфсизлик соҳасида фаолият юритувчи вакилларидан 11 кишилик таркибда ташкил этилади.


6. Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этганлиги;

сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшганлиги ҳамда мазкур соҳа бўйича чет элда тан олинган илмий-амалий натижаларга эришганлиги;

сейсмик хавфсизлик соҳасида замонавий ахборот технологиялари ва инновацион технологияларни кенг жорий этишда иштирок этганлиги;

кучли зилзилалар юз бериши хавфи пайдо бўлганда уларнинг оқибатларини бартараф этишга доир зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этганлиги;

бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини тадқиқ қилиш, уларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш ҳамда тегишли хулосалар беришда иштирок этганлиги;

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида монография, дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп этганлиги;

сув омборлари тўғонлари, эксплуатация қилинаётган нефть ва газ конлари ҳудудларида сейсмикликнинг намоён бўлишини мунтазам баҳолаб бориш ва уларнинг сейсмиклиги бўйича илмий асосланган хулосаларни беришда иштирок этганлиги;

республика ҳудудидаги сейсмологик станцияларда сейсмик ҳолатни мониторинг қилишда фаоллик кўрсатганлиги;

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилганлиги;

сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш бўйича замонавий ва илмий жиҳатдан асосланган илғор тажрибаларни ўрганиб, амалиётга татбиқ этганлиги.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тақдим этилган номзодларни баҳолаш ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


7. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган мезонларга мувофиқ баҳоланади ва ҳар йили 1 октябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.


8. Комиссия хулосаси асосида ҳар йили 5 октябрга қадар Фанлар академияси президентининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН

ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ

         

9. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 13 октябрь - Табиий офатлар хатарини камайтириш халқаро куни арафасида Фанлар академияси президенти (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.


10. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Фанлар академиясининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида, ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


11. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.


12. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.


13. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

          

14. Фанлар академияси ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холисона кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

        

        




Низомга

1-ИЛОВА



"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси"

кўкрак нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

           

     

Босқичлар

        


     

Субъектлар

       


     

Тадбирлар

     


    

Бажариш муддатлари

      



1-босқич


        

Сейсмик хавфсизлик соҳасида фаолият юритаётган ёки тизимида ушбу фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари

        


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига тақдим этади.


Ҳар йили

15 сентябрга қадар











2-босқич


Кўкрак нишони билан

тақдирлашга оид таклифларни

кўриб чиқиш бўйича

комиссия


   

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади.

         


Ҳар йили

1 октябрга қадар











3-босқич


   

Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академиясининг

президенти

       


Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида буйруқ қабул қилади.


Ҳар йили

5 октябрга қадар











4-босқич


    

Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академияси президенти

(ёки унинг топшириғига

мувофиқ бошқа масъул

шахслар)

      


"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирлайди.


Ҳар йили 13 октябрь -

Табиий офатлар

хатарини камайтириш

халқаро куни арафасида




      

        




Низомга

2-ИЛОВА



"Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси"

кўкрак нишонига номзодларни

баҳолаш мезонлари

СХЕМАСИ

           

Т/р

          

Кўрсаткичларнинг номланиши

     

Балл тизими

    

1.

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этганлиги


1 баллдан

10 баллгача


2.

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшганлиги ҳамда мазкур соҳа бўйича чет элда тан олинган илмий-амалий натижаларга эришганлиги


1 баллдан

10 баллгача


3.

Сейсмик хавфсизлик соҳасида замонавий ахборот технологиялари ва инновацион технологияларни кенг жорий этишда иштирок этганлиги


1 баллдан

10 баллгача


4.

Кучли зилзилалар юз бериши хавфи пайдо бўлганда уларнинг оқибатларини бартараф этишга доир зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этганлиги


1 баллдан

10 баллгача


5.

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини тадқиқ қилиш, уларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш ҳамда тегишли хулосалар беришда иштирок этганлиги


1 баллдан

10 баллгача


6.

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида монография, дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп этганлиги


1 баллдан

10 баллгача


7.

Сув омборлари тўғонлари, эксплуатация қилинаётган нефть ва газ конлари ҳудудларида сейсмикликнинг намоён бўлишини мунтазам баҳолаб бориш ва уларнинг сейсмиклиги бўйича илмий асосланган хулосаларни беришда иштирок этганлиги


1 баллдан

10 баллгача


8.

Республика ҳудудидаги сейсмологик станцияларда сейсмик ҳолатни мониторинг қилишда фаоллик кўрсатганлиги


1 баллдан

10 баллгача


9.

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилганлиги


1 баллдан

10 баллгача


10.

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш бўйича соҳага замонавий ва илмий жиҳатдан асосланган илғор тажрибаларни ўрганиб, амалиётга татбиқ этганлиги


1 баллдан

10 баллгача


         

Изоҳ. Номзодларнинг эришган натижалари бўйича қўйилган баллари жамланиб, энг юқори кўрсаткични қайд этганлар кўкрак нишонига номзод сифатида тавсия этилади.

Мазкур баҳолаш мезонларининг кўрсаткичлари давр талабидан келиб чиққан ҳолда доимий комиссиянинг тавсиялари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартирилиши мумкин.

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 сентябрь













































































Время: 0.0156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск