ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2023 й. ПҚ-306-сон "Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2023 й.

N ПҚ-306



КИЧИК БИЗНЕСНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯВИЙ ВА

ИНСТИТУЦИОНАЛ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жорий йилнинг 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича "узлуксиз хизматлар занжири"ни яратиш мақсадида:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Бизнесни ривожлантириш банки" акциядорлик тижорат банкининг (кейинги ўринларда - Бизнесни ривожлантириш банки) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) амалга ошириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

Бизнесни ривожлантириш банки Дастурни самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк этиб белгилансин.

"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурининг ташкилий-институционал тузилмаси ва мутасадди ташкилотларнинг асосий вазифалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Дастурни 2023-2026 йилларда амалга ошириш учун давлат маблағлари ҳисобидан 6 триллион сўм ва халқаро молия институтларининг 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари йўналтирилсин.


2. Белгилансинки, қуйидагилар "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" масъулияти чекланган жамиятларига (кейинги ўринларда - марказлар) онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:

камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.

Бунда, Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларини шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олиш тартиб-таомиллари 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

марказлар томонидан танлаб олинган ташаббускорлар бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишида қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида ўқитилади;

амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган ташаббускорлар Дастур доирасидаги қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланади.


4. 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш чоралари этиб қуйидагилар белгилансин:

а) молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишида:

тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш. Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;

қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш;

24 ойдан ортиқ фаолият юритаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг янги лойиҳаларига ва мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтиришга оид лойиҳаларига бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино-иншоотлар ва бошқа кўринишдаги моддий активлар билан 20 фоизгача, бироқ 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қийматда улушдор бўлиб кириш;

инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағларини ажратиш;

б) консультатив қўллаб-қувватлаш йўналишида:

лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш масалалари, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, экспорт ва импорт операциялари, шартномаларни расмийлаштириш;

давлат харидларида иштирок этиш, шунингдек, ер участкалари ва бино-иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш ва лойиҳалаштириш;

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги имтиёз ва преференциялар, мавжуд бошқа енгилликлар ва имкониятлар бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш.

Дастур иштирокчиларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш инструментлари ва улардан фойдаланиш шартлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказларга ўзи томонидан кичик бизнес лойиҳаларига киритилган улушни 7 йил давомида бозор қийматида лойиҳа ташаббускорига ёки бошқа салоҳиятли инвесторларга реализация қилиш ҳуқуқи тақдим этилсин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурни узлуксиз равишда зарур молиявий ресурслар билан таъминлаб боришга масъул этиб белгилансин. Бунда, Дастурни барқарор молиявий ресурслар билан таъминлаш учун халқаро молия бозорлари ҳамда халқаро молия институтлари ҳисобидан зарур ҳажм ва муддатларда маблағлар жалб этилади.


5. Бизнесни ривожлантириш банки уч ой муддатда халқаро молия институтларининг техник кўмаги ва бошқа манбалар ҳисобидан бизнес жараёнларини автоматлаштирган ҳолда ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш учун Бизнес порталнинг ишга туширилишини таъминласин.

Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:

2024 йил 1 январга қадар ушбу қарорга 4-иловага мувофиқ вазирлик ва идораларнинг тадбиркорлик йўналишидаги ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг Бизнес порталга интеграция қилинишини таъминласин;

2024 йил 1 майга қадар тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги мавжуд ахборот тизимлари ва маълумот базаларини Бизнес порталга бирлаштиришни назарда тутувчи амалий чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, АТ "Халқ банки" ва "Микрокредитбанк" АТБ билан биргаликда бир ой муддатда қуйидаги йўналишлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларнинг ҳар бирида деҳқончилик учун ижара ҳуқуқи билан берилаётган ер майдонларида маҳсулотни етиштиришдан бошлаб уни сотишгача занжирни яратишни назарда тутувчи камида биттадан "агрегатор" ва "кооперация" тизимига асосланган лойиҳаларни амалга ошириш;

тажрибали касаначилар билан бирга касаначиларга комплекс ёрдам берувчи "касаначилар мактабларини" ташкил этиш ва уларни ушбу мактабларнинг устав капиталида иштирок этишга жалб қилиш.

Бунда, ушбу йўналишдаги лойиҳаларни амалга оширишда Дастурда назарда тутилган механизм ва инструментлар қўлланилиши белгилансин.


7. Бизнесни ривожлантириш банки "Кичик бизнeсни ривожлантириш жамғармаси" МЧЖ (кейинги ўринларда - Жамғарма) билан биргаликда 2023 йил якунига қадар ҳар бир ҳудуд учун лойиҳаларни баҳолаш ва танлаб олиш, бизнесга ўқитиш, ташқи бозорларга чиқиш ҳамда марказлар фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича малакали хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилишни таъминласин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бизнесни ривожлантириш банкининг марказлар ходимларининг камида 20 фоизини ва камида бир нафар раҳбар ходимини хусусий секторда муваффақиятли фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари орасидан танлов асосида тайинлаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Бизнесни ривожлантириш банки устав капиталини 2023 йил 1 октябрдан 2024 йил якунига қадар босқичма-босқич 3 триллион сўмга етказсин;

Марказий банк ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқ, "Қишлоқ қурилиш банки" АТБга ажратилган умумий қиймати 544 миллиард сўм бўлган кредит линиялари маблағларини Бизнесни ривожлантириш банкига субординар қарз сифатида қайта расмийлаштирсин;

2024 йил 1 апрелга қадар Жамғарма устав капитали 1 триллион сўм миқдорида шакллантирилишини таъминласин;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Рақамли трансформация маркази" ДУКни бутун моддий-техника базаси билан бирга масъулияти чекланган жамиятга айлантириш ва унинг устав капиталидаги давлат улушини номинал қийматда Жамғарма устав капиталига Бизнесни ривожлантириш банкининг улуши ва банкдаги давлат улушини ошириш ҳисобига берилишини таъминласин;

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда марказлар орқали инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни сотишдан тушадиган 1 триллион сўм миқдоридаги маблағларни Жамғармага 10 йил муддатга фоизсиз бюджет ссудаси сифатида ажратсин.


9. Бизнесни ривожлантириш банки ва ҳамкор банкларга Дастур доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб этиладиган ресурс маблағларини қайта молиялаштириш ваколати берилсин.


10. 2024 йил 1 январдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилдан 4 йилгача муддатга 6 ойдан 1 йилгача имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилиши белгилансин.

11. Бизнесни ривожлантириш банкига Дастурни амалга ошириш доирасида унинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ малакали мутахассислардан иборат танлов комиссияси томонидан мустақил равишда қуйидаги харид жараёнларини амалга ошириш ва тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин:

халқаро юридик, аудиторлик компаниялари, инвестиция маслаҳатчилари ва инвестиция банклари, илғор хорижий ва маҳаллий таълим муассасалари, юқори малакали хорижий эксперт ва консультантларни жалб этиш;

ахборотлаштириш қурилмалари, дастурий таъминотлар ва банкоматлар етказиб берувчи компаниялар билан шартномалар тузиш.


12. Белгилансинки, Бизнесни ривожлантириш банки мулкий, молиявий ва бошқа мажбуриятлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини сақлаш ҳамда ўз вақтида қайтаришни кафолатловчи талаблар бўйича "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


13. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш ва давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар, тижорат банклари, Жамғарма ва марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида Кичик ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилсин.


14. Бизнесни ривожлантириш банки, Инновацион ривожланиш агентлиги, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги стартап экотизимини ривожлантириш мақсадида бизнес лойиҳаларни акселерация тамойили асосида танлаб олиш жараёнларини тўлиқ акс эттирувчи туркум шоу-кўрсатувлар тайёрласин ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш чораларини кўриб борсин.


15. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни тасдиқласин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда марказларни жойлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда манфаатдор идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни киритсин:

бир ой муддатда марказлар фаолиятини ташкил этиш ва юритиш, марказлар томонидан кичик бизнес лойиҳаларини танлаб олиш, қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тартибларини тасдиқлаш ҳақидаги қарор лойиҳасини;

икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни.


17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-306-сон қарорига

1-ИЛОВА



I. "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш"

комплекс дастурининг ташкилий-институционал

ТУЗИЛМАСИ

         













"Бизнесни ривожлантириш

банки" АТБ

Кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ва комплекс хизматлар кўрсатиш таянч банки

("Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" МЧЖ таъсисчиси)






































Ҳамкор тижорат банклари

АТ "Халқ банки", "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ





<



>

       

"Кичик бизнесни ривожлантириш

жамғармаси" МЧЖ

"Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" МЧЖлар таъсисчиси ва молиявий таъминоти манбаси

      













^











^










^

















































































































V


V


V














        

Ваколатли органлар

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Туризм қўмитаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва бошқалар

      

<


>

"Кичик бизнесга кўмаклашиш

маркази" МЧЖлар

      

Кичик бизнес лойиҳаларини танлаш, ташаббускорларни ўқитиш, молиялаштириш, ахборот билан таъминлаш, бизнес режалар ва техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, бозор топиш билан боғлиқ комплекс хизматлар кўрсатадиган ҳудудий марказлар

<


>

Лойиҳаларни баҳолаш

ва танлаш гуруҳи

Банк ходимлари, тадбиркорлар, хорижий экспертлар





























Ҳоким ёрдамчилари Ташаббускорни жойига чиққан ҳолда ўрганишни амалга оширувчи ва Дастурда бевосита қатнашувчи вакил

<


>

<


>

        

Консультантлар ва жалб қилинган бошқа ташкилотлар

Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар, олий таълим муассасалари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар, кластерлар ва тадбиркорлар

        





















^































































V

















        

Кичик тадбиркорлик субъектлари

Камида 1 йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.

           






      

       

II. "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш"

комплекс дастури доирасида мутасадди

ташкилотларнинг асосий вазифалари

    

1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) мувофиқлаштиради ва молиявий ресурслар билан таъминлаб боради;

Дастур доирасида зарур бўладиган маблағлар ҳисоб-китобини амалга ошириб, уларнинг аниқ манбаларини, шу жумладан давлат бюджети, халқаро молия институтлари, хорижий ва тижорат банклари ҳамда бошқа манбалардан жалб қилинадиган ресурслар бўйича режа-жадвални тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;

Марказий банк билан биргаликда оилавий тадбиркорлик ва бошқа дастурлар доирасида имтиёзли ставкаларда ажратиладиган кредитларни босқичма-босқич бозор механизмларига ўтказади.


2. Бизнесни ривожлантириш банки:

Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ва кичик бизнесга кўмаклашиш марказларининг (кейинги ўринларда - марказлар) фаолиятини ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва уларнинг харажатларини қоплаш чораларини кўради;

кичик тадбиркорлик субъектларини ўрганишдан бошлаб молиялаштириш ва ишлаб чиқаришни барқарор йўлга қўйгунга қадар бўлган жараёнда моддий ва техник қўллаб-қувватлашни амалга оширади;

ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига соддалаштирилган кредитлаш тизимини жорий қилади;

"бизнес ипотекаси" амалиётини жорий қилади ва ҳудудларнинг мастер-режасини ишлаб чиқиб, коммуникация ва инфратузилмага уланган объектларни ипотекага беради;

бизнес режа, молиявий ҳисоботлар, экспорт-импорт амалиётлари, мулкларни баҳолаш, суғурталаш ва нотариал хизматлардан фойдаланиш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштиришда тадбиркорларга амалий ёрдам беради ва бепул юридик хизматлар ташкил қилади;

тадбиркорларга бозор конъюнктураси ва бизнесни ташкил қилиш масалаларида узлуксиз ишловчи банк ва консалтинг хизматларини кўрсатувчи "Бизнес 24/7" - "ягона дарча" тизимини яратади ҳамда фаолиятини таъминлайди.


3. Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси:

ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти, тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси ва бошқа мезонлардан келиб чиқиб, марказларнинг дастлабки устав капиталини шакллантиради;

Жамғарма ва марказлар фаолиятининг институционал ва молиявий салоҳиятини ошириш мақсадида халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг экспертлари, кредитлари, инвестициялари ва техник кўмакларини жалб қилади;

Дастур доирасида марказларнинг фаолиятини ташкил қилишни методологик жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

марказларни босқичма-босқич мустақил ташкилотга айлантириш учун уларнинг устав капиталига тижорат банклари ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қисқа ва ўрта муддатли стратегия ҳамда ёндашувларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

марказларга юклатилган вазифалар ижросини назорат қилади, уларнинг ягона тизим асосида ишлашини таъминлайди ҳамда бу борада замонавий билим, тажриба ва технологияларни жорий қилади;

Бизнесни ривожлантириш банки ва марказларга юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишни ташкил этиш учун мувофиқлаштирувчи ва боғловчи бўғин вазифасини бажаради;

бизнес жараёнларини, шу жумладан кредит ажратишнинг барча босқичларини автоматлаштирган ҳолда ташкил этиш, онлайн тарзда мувофиқлаштириб бориш учун Бизнес платформасини юритишни таъминлайди.


4. Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази:

кичик тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга тушириш, сотув бозорларини кенгайтириш, хусусий инвестиция шерикларини жалб қилиш, бизнес режалар ва техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва бизнесни ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ бошқа йўналишларда амалий ўқув-консультация курсларини ташкил этади ҳамда сертификат бериш тизимини йўлга қўяди;

Дастурда қатнашиш истаги бўлган ташаббускорларнинг лойиҳаларини дастлабки ва якуний таҳлил ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этади;

салоҳиятли ва сертификатга эга бўлган тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга кўмаклашади ҳамда уларга улушдор бўлиб киради;

кичик тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш ва юритиш борасида комплекс консультация хизматларни кўрсатади;

бизнес стратегиясини ишлаб чиқиш, бозорга чиқиш, хорижий ва маҳаллий брендлар билан боғланишга ва йирик корхоналар билан кооперация алоқаларини ўрнатишга кўмаклашади;

янги бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида ижтимоий сўровлар ташкил қилиш, тадбиркорликка оид маълумотларни таҳлил қилиш асосида ҳудудларнинг драйвер йўналишларини аниқлайди ва тадбиркорларга тақдим қилади.


5. Вазирлик, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар:

Дастурни самарали ташкил этиш, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратиш мақсадида:

Давлат активларини бошқариш агентлиги - бўш турган давлат мулки объектининг ва ер майдонининг бозор қийматини аниқлаб, марказга ўтказиб берилишини ташкил қилади;

Инновацион ривожланиш агентлиги - юқори технологик стартап лойиҳаларга давлат илмий дастурлари доирасида грант маблағлари ажратади;

Туризм қўмитаси - туристик салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарлардаги ҳудудларнинг мастер режаларини ишлаб чиқиб, ушбу ҳудуддаги ер майдонларини 7 йил муддатгача сотиб олиш шарти билан улуш киритиш ёки узоқ муддатли ижара асосида тадбиркорлик субъектларига марказ орқали берилишини ташкил қилади;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги - кам захирали фойдали қазилма конларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш учун марказларга ўз лойиҳалари тўғрисида маълумотларни киритиб боради;

Рақамли технологиялар вазирлиги - тадбиркорлик йўналишидаги ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини Бизнес платформага интеграция қилади;

тижорат банклари - марказлар билан биргаликда танлаб олинган лойиҳаларни молиялаштиради ва мониторинг ўтказишда иштирок этади;

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси:

ижарага берилган ер майдонлари ҳисобини ва мониторингини юритиш учун тегишли ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилади;

ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда электрон платформа орқали кутилаётган ҳосил ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш тизимини йўлга қўяди;

ҳоким ёрдамчилари - ҳамкор банклар билан биргаликда скоринг баҳолашдан ўтган дастурда қатнашаётган ташаббускор тадбиркорлар билан бевосита жойида учрашиб, лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ва ташаббускорларнинг дастлабки рўйхатини шакллантиради.

             

                




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-306-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш"

комплекс дастурида иштирок этувчи кичик тадбиркорлик

субъектларини шаффофлик тамойиллари асосида

танлаб олиш тартиб-таомиллари

СХЕМАСИ

        

        

Ариза бериш ва скоринг тизими



Ҳоким ёрдамчилари



Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш

гуруҳлари



Марказлар


Тижорат банклари, Жамғарма ва Марказлар



Марказлар ва тижорат банклари


















Ташаббускор томонидан ариза берилади, тижорат банклар кўмагида скоринг баҳолаш ўтказилади



Тижорат банклар кўмагида скоринг баҳолашдан ўтган ташаббускорлар билан бевосита жойида учрашиб, тасдиқланган

саволнома асосида белгиланган мезонларга мувофиқлиги ўрганилади ва ташаббускорларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади



Дастлабки рўйхатга киритилган ташаббускорларнинг тадбиркорлик кўникмаси ва бизнес-режаларининг яшовчанлигини

баҳолаш асосида истиқболли лойиҳалар танлаб олинади ва улар фаолияти даври, пул айланмаси ва ишчилар сонига қараб тоифаларга ажратилади



Ўқитиш ташкил этилади ва имтиҳондан муваффақиятли ўтганларга сертификат

берилади



Танлаб олинган лойиҳалар қуйидагича молиявий ва консультатив қўллаб-

қувватланади:

а) кредитлар ажратиш;

б) лизинг хизматлари кўрсатиш;

в) бўлиб-

бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш;

г) улушдор бўлиб иштирок этиш;

д) грант маблағлари тақдим этиш;

е) консультация хизматларини кўрсатиш



Тегишли бизнес режалари амалга оширилишининг мониторинги юритилади ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришилгандан сўнг киритилган улушни белгиланган тартибда сотиш чоралари кўрилади

















         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-306-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш"

комплекс дастури иштирокчиларини молиявий

ва консультатив қўллаб-қувватлаш инструментлари

ва улардан фойдаланиш шартлари


I. МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ИНСТРУМЕНТЛАРИ


1. Кредитлар ажратиш:


а) 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар

Иштирокчилар:

камида бир йил мобайнида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар


Фоиз ставкаси:


Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада


Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари:

лойиҳани* амалга ошириш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади.

Бунда, лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача ажратилиши мумкин.


б) 150 миллион сўмгача гаров талаби пасайтирилган револьвер кредитлар

Иштирокчилар:


кичик тадбиркорлик субъектлари


Фоиз ставкаси:


Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада


Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари:

очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 36 ойгача ажратилади

б-1) 500 миллион сўмгача кредитлар

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 200 млн сўмдан зиёд бўлган;

камида тўрт нафар кишини доимий иш билан таъминлаган


Фоиз ставкаси:


Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада


Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари:


лойиҳани* амалга ошириш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади.

Бунда, лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача ажратилиши мумкин.


в) 1 миллиард сўмгача кредитлар

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 500 млн сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган;

камида беш нафар кишини доимий иш билан таъминлаган


Фоиз ставкаси:


Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада


Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари:

лойиҳани* амалга ошириш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади.


г) 1,5 миллиард сўмгача кредитлар

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:

24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган;

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган;

камида ўн нафар кишини доимий иш билан таъминлаган


Фоиз ставкаси:


Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада


Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари:

лойиҳани* амалга ошириш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади.

г-1) 1,5 миллиард сўмгача экспортёрларга револьвер кредитлар

Иштирокчилар:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи қуйидаги тадбиркорлик субъектлари:


охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 500 млн сўмдан зиёд бўлган;

камида тўрт нафар кишини доимий иш билан таъминлаган


Фоиз ставкаси:

Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада


Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари:

айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шартида 6 ой имтиёзли давр билан 36 ойгача муддатга ажратилади.


2. 1,5 миллиард сўмгача лизинг хизматлари кўрсатиш:

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:

24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган;

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган;

камида ўн нафар кишини доимий иш билан таъминлаган


Фоиз ставкаси:


Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада


Мақсади ва муддатлари:

асбоб ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача амалга оширилади

3. 1,5 миллиард сўмгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга асосий восита олиб бериш:

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:

24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган;

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган;

камида ўн нафар кишини доимий иш билан таъминлаган


Мақсади ва муддатлари:

асбоб ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача амалга оширилади.

4. Лойиҳаларда 1 миллиард сўмгача миқдорда улушдор бўлиб иштирок этиш:

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:

24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган;

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган;

камида ўн нафар кишини доимий иш билан таъминлаган


Қўллаб-қувватлаш тури:


бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино-иншоотлар ва бошқа кўринишдаги моддий активлар билан 20 фоизгача, бироқ 1 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган қийматда улушдор бўлиб иштирок этиш


Улушдан даромад:

кичик тадбиркорлик субъекти фаолияти натижасидаги соф фойдадан дивидендлар;

улушни бозор баҳосида баҳолаб сотишда кўриладиган фойда


Улушдан фойдаланиш муддатлари:

марказлар томонидан лойиҳага киритилган улушни 7 йил давомида бозор қийматида лойиҳа ташаббускорига ёки бошқа салоҳиятли инвесторларга реализация қилиш.

5. 2 миллиард сўмгача грант маблағлари тақдим этиш:

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган кичик тадбиркорлик субъектлари


Қўллаб-қувватлаш тури:

кичик тадбиркорлик субъектларида инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларга давлат илмий дастурлари доирасида 2 млрд сўмгача грант маблағлар ажратиб борилади. Бунда:

марказларда ташкил этиладиган Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳлари томонидан ушбу йўналишдаги лойиҳалар танлаб олинади ва Инновацион ривожланиш агентлигига маъқуллаш учун тақдим этилади;

Инновацион ривожланиш агентлиги 15 иш кунида белгиланган тартибда кўриб чиқиб, маъқулланган лойиҳаларни Марказларга тақдим этади;

марказлар маъқулланган лойиҳалар ташаббускорларини махсус дастурлар асосида ўқитади ва сертификат олган ташаббускорларни грант маблағлари ажратиш учун Инновацион ривожланиш агентлигига йўналтиради;

Инновацион ривожланиш агентлиги мазкур лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштиради;

Инновацион ривожланиш агентлиги давлат илмий дастурлари доирасида молиялаштирилган тижоратлаштириш ва стартап лойиҳалари рўйхатини амалиётга жорий қилиш ва кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида марказларга тақдим этиб боради.

     

           

II. КОНСУЛЬТАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ

         

Қуйидаги масалалар бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш:

лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, экспорт ва импорт операциялари, шартномаларни расмийлаштириш;

давлат харидларида иштирок этиш, шунингдек, ер участкалари ва бино-иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш ва лойиҳалаштириш;

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги имтиёз ва преференциялар, мавжуд бошқа енгилликлар ва имкониятлар.

       

Изоҳ: *) лойиҳа - саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш, шунингдек, замонавий савдо марказлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш (модернизация қилиш).





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-306-сон қарорига

4-ИЛОВА



Бизнес порталга тадбиркорлик йўналишидаги

ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари

интеграция қилинадиган вазирлик

ва идораларнинг

РЎЙХАТИ

         

1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.


2. Адлия вазирлиги.


3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги.


4. Рақамли технологиялар вазирлиги.


5. Ички ишлар вазирлиги.


6. Марказий банк ва тижорат банклари.


7. Давлат активларини бошқариш агентлиги.


8. Солиқ қўмитаси.


9. Божхона қўмитаси.


10. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги.


11. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси.


12. Савдо-саноат палатаси.

        

Изоҳ: заруратга кўра, бошқа вазирлик ва идораларнинг тадбиркорлик йўналишидаги ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг Бизнес порталга интеграция қилинишига рухсат этилади.

     

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 сентябрь















































































Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск