ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ижтимоий ва хусусий шериклик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2023 й. ПҚ-307-сон "Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2023 й.

N ПҚ-307



ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқаро молия институтлари кўмагида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва самарали амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий маслаҳатчилар ва консалтинг компанияларини жалб қилиш мақсадида:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ЕТТБ) ўртасида ЕТТБ бошқарувида бўлган 5 йил муддатга (кейинчалик узайтириш шарти билан) Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш бўйича англашув меморандуми имзоланганлиги ва тегишли бизнес-режа ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ЕТТБнинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Жамғарма фаолиятини бошқариш учун ЕТТБ томонидан юридик шахс мақомига эга бўлмаган Жамғармани бошқариш гуруҳини тузиш;

Жамғармани бошқариш гуруҳи ўз фаолиятида ЕТТБга ҳисобдор бўлиши;

Жамғармани ЕТТБ томонидан жалб этиладиган 10 млн евро миқдоридаги грант ва ЕТТБ томонидан Ўзбекистон Республикасига тақдим этиладиган 10 млн евро миқдоридаги кредит маблағлари ҳисобидан шакллантириш;

Жамғарма томонидан фақат тендер асосида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда - ДХШ) лойиҳалари бўйича уларнинг концепцияси, молиявий модели, лойиҳани баҳолаш, тендер ҳужжатлари ва ДХШ битимларини ишлаб чиқиш учун маслаҳатчилар ва консалтинг компанияларини (кейинги ўринларда - консультантлар) жалб қилиш ҳамда тендер жараёнларини ташкил қилиш ва ўтказиш, ДХШ лойиҳалари билан ишлайдиган маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ва ДХШ соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун маблағлар ажратилиши;

Жамғарма ҳисобидан консультантларни ЕТТБнинг ички харид қоидаларига мувофиқ жалб қилиш;

ДХШ лойиҳалари доирасида Жамғармадан ажратилган маблағлар, қоида тариқасида, тендер савдолари натижасида аниқланган хусусий шериклар томонидан Жамғармага қайтарилиши;

Жамғарма, шу жумладан Жамғармани бошқариш гуруҳи фаолияти билан боғлиқ бўлган барча харажатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

Жамғарма томонидан умумий қиймати 10 млн АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳалари бўйича консультантлар хизмати молиялаштирилади;

умумий қиймати 10 млн АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳалари "SOURCE" халқаро платформасида жойлаштириб борилади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Жамғарма томонидан консультантлар хизматлари молиялаштириладиган ДХШ лойиҳалари рўйхатини (кейинги ўринларда - рўйхат) ЕТТБ билан келишган ҳолда ҳар йили 1 ноябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради ҳамда мазкур рўйхат ҳар йили 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


4. Рўйхатга киритилган лойиҳалар бўйича давлат шериги бўлган вазирлик ва идоралар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ДХШ лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида консультантларни жалб қилиш учун тегишли техник топшириқлар ишлаб чиқилиши ва Жамғармага тақдим қилинишини таъминласин.


5. Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж. Қўчқоровга ЕТТБ билан Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармаси бўйича ҳамкорлик шартномасини тузиш ҳамда 10 млн евро миқдоридаги қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


6. Белгилансинки:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларини қайтариш, фоиз, бир марталик бошланғич ва бошқарув, мажбурият учун тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


7. ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларини қайтариш, фоиз, бир марталик бошланғич ва бошқарув, мажбурият учун тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ЕТТБ ўртасида имзоланган қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-307-сон қарорига

ИЛОВА



ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз

маблағларини қайтариш, фоиз, бир марталик

бошланғич ва бошқарув, мажбурият учун

тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

            

Қарз суммаси



10 миллион АҚШ доллари


Қарз муддати



12 йил




Имтиёзли давр



4 йил




Фоиз ставкаси



6 ойлик Euribor + 1,0 %

Мажбурият учун тўлов



0,50% (ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан)

Бир марталик бошланғич тўлов



1,0% (умумий қарз миқдоридан)

Бир марталик бошқарув учун тўлов


4,0% (умумий қарз миқдоридан)

       

          

АҚШ доллари

Тўлов даври


Қарз

ўзлашти-

рилиши

  

Қарз қолдиғи

     

Тўлов миқдори

   

Тўланиши лозим бўлган умумий маблағ****

     

асосий қарз

    

фоизлар*

   

бир марталик бошланғич

ва бошқарув учун тўлов**

   

мажбурият

учун тўлов***

    

15.12.2023

10 000 000,00

10 000 000,00



0,00

500 000,00

4 305,56

4 305,56

15.04.2024


10 000 000,00



167 411,11



167 411,11

15.10.2024


10 000 000,00



251 116,67



251 116,67

15.04.2025


10 000 000,00



249 744,44



249 744,44

15.10.2025


10 000 000,00



251 116,67



251 116,67

15.04.2026


10 000 000,00



249 744,44



249 744,44

15.10.2026


10 000 000,00



251 116,67



251 116,67

15.04.2027


10 000 000,00



249 744,44



249 744,44

15.10.2027


9 375 000,00


625 000,00

251 116,67



876 116,67

15.04.2028


8 750 000,00


625 000,00

235 421,88



860 421,88

15.10.2028


8 125 000,00


625 000,00

219 727,08



844 727,08

15.04.2029


7 500 000,00


625 000,00

202 917,36



827 917,36

15.10.2029


6 875 000,00


625 000,00

188 337,50



813 337,50

15.04.2030


6 250 000,00


625 000,00

171 699,31



796 699,31

15.10.2030


5 625 000,00


625 000,00

156 947,92



781 947,92

15.04.2031


5 000 000,00


625 000,00

140 481,25



765 481,25

15.10.2031


4 375 000,00


625 000,00

125 558,33



750 558,33

15.04.2032


3 750 000,00


625 000,00

109 863,54



734 863,54

15.10.2032


3 125 000,00


625 000,00

94 168,75



719 168,75

15.04.2033


2 500 000,00


625 000,00

78 045,14



703 045,14

15.10.2033


1 875 000,00


625 000,00

62 779,17



687 779,17

15.04.2034


1 250 000,00


625 000,00

46 827,08



671 827,08

15.10.2034


625 000,00


625 000,00

31 389,58



656 389,58

15.04.2035


0,00


625 000,00

15 609,03



640 609,03

Жами

10 000 000,00

0,00


10 000 000,00

3 800 884,03

500 000,00

4 305,56

13 805 189,59

        

*) Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда 2023 йил 28 август ҳолатига 6 ойлик Euribor 3,94% га тенг деб ҳисобланади.


**) Бир марталик бошланғич ва бошқарув тўловлари қарз маблағи ҳисобидан тўланади.


***) Мажбурият учун тўлов қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади.


****) Тўлов суммалари қарзнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 сентябрь




















































































Время: 0.0150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск