ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 12.08.2023 й. МН-6-сон, Ички ишлар вазирлигининг 10.08.2023 й. 42-ққ-сон "Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.09.2023 й. 2368-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.09.2023 й.

N 2368-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ

ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.08.2023 й.

N МН-6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.08.2023 й.

N 42-ққ


ҚАРОРИ



Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги ҳамда 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 29 мартдаги 3, 9-сон қарори (рўйхат рақами 2368, 2012 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 240-модда) билан тасдиқланган Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

А.А. Абдухакимов

Ички ишлар вазири

П.Р. Бобожонов

       





Қарорга

ИЛОВА



Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банддаги "ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномалари" деган сўзлар "ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга мувофиқ берилади.".


3. 8-бандда:

"a" кичик банддаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "Маҳалла посбонлари" жамоатчилик тузилмалари аъзолари" деган сўзлар "профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва "Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Бригада таркиби, шу жумладан бригада бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг (бундан буён матнда вилоят ички ишлар бошқармаси деб юритилади) жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси билан келишилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларининг қўшма қарори билан тасдиқланади.".


5. 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ҳайвонларни бевосита отиб ташлаш бригада таркибига киритилган овчилик жамиятлари ходимлари, ҳаваскор овчилар томонидан уларга тегишли бўлган фуқаровий ўқотар ов қуроли, ўрмон, овчилик, ўрмон-овчилик хўжаликлари, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари вакиллари томонидан уларга топширилган ҳудудда, хизмат қуроли орқали амалга оширилади.".


6. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "кесма стволли (комбинациялаштирилган) ўқотар ов қуролидан" деган сўзлар "сойли стволли ўқотар ов қуролидан ҳамда комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар ов қуролидан, шу жумладан алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволли ўқотар ов қуролидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 16-бандда:

"л" кичик банддаги "кесма стволли (комбинациялаштирилган) ўқотар ов қуролидан" деган сўзлар "сойли стволли ўқотар ов қуролидан ҳамда комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар ов қуролидан, шу жумладан алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволли ўқотар ов қуролидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"з" кичик банддаги "ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномалари" деган сўзлар "ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 20-банднинг биринчи хатбошисидаги "Маҳалла посбонлари" жамоатчилик тузилмалари аъзолари" деган сўзлар "профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва "Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 22-банди "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошисидагиқотар  ов қуролининг ва унга ўқ-дориларнинг" деган сўзлар "ўқотар ов қуроли ва унинг ўқ-дорилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 26-бандда:

еттинчи хатбошидаги "ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида" деган сўзлар "ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 27-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўзида овчилик гувоҳномаси ҳамда ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатномага эга бўлишга";

еттинчи хатбошидаги "ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида" деган сўзлар "ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 28-бандда:

учинчи хатбошидаги "Маҳалла посбонлари" жамоатчилик тузилмалари аъзолари" деган сўзлар "профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва "Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "қуролни олиб юриш, сақлаш ва қўллаш" дегансўзлар "ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юриш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида" деган сўзлар "ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 31-банддаги "патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг" деган сўзлар "жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Бригадаларга патронларни тақсимлаш ва бериш ҳудудий экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бошқармалари), қишлоқ хўжалиги бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармалари) ҳамда овчилик жамияти томонидан тасдиқланадиган тақсимлаш нормаларига мувофиқ амалга оширилади. Тақсимлаш нормаларида бригада ихтиёрига бериладиган патронлар турлари ва сони кўрсатилиши керак.".


15. 33-банддаги "Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига" деган сўзлар "Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизматига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 44-банддаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 46-банддаги "патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси" деган сўзлар "жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Ҳисоботнинг биринчи ва иккинчи нусхалари вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) овчилик жамиятида ҳамда ички ишлар бошқармасининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармасида қолади, учинчи, тўртинчи ва бешинчи нусхалари - таҳлил қилиш, умумлаштириш ва мавжуд материалларга қўшиб қўйиш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 30 январидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига, Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизматига, шунингдек рағбатлантириш чораларини кўриш учун Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига берилади.".


19. 48-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 1-илованинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Патронларни олган шахс Ф.И.О., лавозими, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картасининг (шахсини тасдиқловчи ҳужжати) серияси, рақами".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 сентябрь



























































Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск