ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

"Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишони тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.09.2023 й. 444-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 сентябрдаги

444-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Халқ саломатлиги посбони"

кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан қуйидагилар тақдирланади:

мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган барча даражадаги идора ва ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари;

жисмоний фаолликни кундалик одатга айлантириб, уни ўз жамоаси ва аҳоли орасида тарғиб қилишда алоҳида намуна бўлаётган шахслар ва спорт мураббийлари;

зарарли одатларнинг олдини олиш, бартараф этиш, уларга қарши курашишда ижобий натижаларга эришган ва жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда фаоллик кўрсатган фуқаролар;

аҳолининг соғлом овқатланишини йўлга қўйиш учун етарли шарт-шароитлар яратган шахслар;

ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги, атрофмуҳит тоза ва озодалигини таъминлаш, аҳолида санитария-гигиеник кўникмаларни ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш орқали касалликларнинг олдини олишга эришган мутахассислар;

сурункали касалликлар профилактикасида хавф омилларини бартараф этиш ва турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартиришга ундайдиган долзарб материаллар тайёрлаган оммавий ахборот воситалари вакиллари;

профилактик тиббиётни ривожлантиришга ва бу йўналишда малакали кадрларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган тиббиёт соҳаси ходимлари ва бошқа мутахассислар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН

ТАҚДИРЛАШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳар йили 10 сентябрга қадар ҳудудлардаги тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакилларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича дастлабки таклифларни шакллантиради ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига (кейинги ўринларда - ҳудудий соғлиқни сақлаш идоралари) тақдим этади.


5. Ҳудудий соғлиқни сақлаш идоралари ҳар йили 1 октябрга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига (кейинги ўринларда - вазирлик) тақдим этади.


6. Республика даражасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари ҳар йили 1 октябрга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни вазирликка тақдим этади.


7. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзодлар ҳақида қуйидаги хужжатлар илова қилинади:

номзод ҳақида маълумотнома;

номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта);

номзоднинг сўнгги уч йил давомида ўз ҳудудида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги амалий ишлари акс эттирилган тавсифнома.


8. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири (кейинги ўринларда - вазир) томонидан соҳада кўп йиллик тажрибага эга бўлган беш кишидан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) ташкил этилади.


9. Комиссия таркиби вазир томонидан тасдиқланади.

Комиссия таркибига вазирликнинг Жамоатчилик кенгаши ва соҳадаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат экспертлар киритилиши мумкин.


10. Комиссия йиғилишида номзодларга оид ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганилади, мазкур Низомга 2-иловада белгиланган мезонларга мувофиқ баҳоланади ва ўз таклифларини билдирилган ҳолда ҳар йили 20 октябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН

ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ


11. Комиссия хулосаси асосида вазирнинг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 ноябрга қадар чиқарилади.


12. Кўкрак нишони ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси - Тиббиёт ходимлари куни арафасида вазир (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.


13. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, вазирнинг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.


14. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.


15. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати вазирликнинг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


16 Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.


17. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Вазирлик мазкур Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

          




Низомга

1-ИЛОВА



"Халқ саломатлиги посбони"

кўкрак нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

          

     

Босқичлар

         


     

Масъуллар

    


     

Тадбирлар

     


    

Муддатлар

      











1-босқич


Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари


     

Ҳудудлардаги тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакилларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича дастлабки таклифларни шакллантиради.

Таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига тақдим этади.



Ҳар йили

10 сентябрга қадар








2-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси


Республика даражасидаги

давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари


       

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг таклифларини ўрганиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.




Республика даражасидаги идоралар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритади.

       


Ҳар йили

1 октябрга қадар











3-босқич


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


       

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан комиссия ташкил этилади.

Комиссия йиғилишида номзодларга оид ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганилади, ўз таклифларини билдирган ҳолда энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

       


Ҳар йили

20 октябрга қадар











4-босқич


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


     

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

        


Ҳар йили

1 ноябрга қадар











5-босқич


    

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

(ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар)

      


Кўкрак нишони тантанали тарзда топширилади.


Ҳар йили ноябрь ойининг 2-якшанбаси - Тиббиёт ходимлари куни арафасида




         

            




Низомга

2-ИЛОВА



"Халқ саломатлиги посбони"

кўкрак нишонига номзодларни баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

          

Т/р

     

Кўрсаткичларнинг номланиши

      

Балл тизими

       

1.

Халқ саломатлигини асраш, жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ибратли фаолияти ва тизимдаги меҳнат стажи.


1 баллдан 5 баллгача

2.

Аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилган ўқув қўлланмалари яратгани, давра суҳбатлари ва халқ билан учрашувларда тарғибот-ташвиқот ишларини кенг олиб бораётгани.


1 баллдан 5 баллгача

3.

Халқ саломатлиги борасида ўтказилган танловларда фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритгани, шогирдлари нуфузли танлов ва мусобақаларда юқори натижаларга эришаётгани.


1 баллдан 5 баллгача

4.

Ўз ҳудудида санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлашга, аҳолининг шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш орқали юқумли касалликлар профилактикасига эришаётганлиги.


1 баллдан 5 баллгача

5.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида "Саломатлик мактаби"ни яратгани ва фаолиятини самарали ташкил этаётгани


1 баллдан 5 баллгача

6.

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол ривожлантиришга, жумладан, тўғри овқатланишга ва зарарли одатлардан холи бўлиш кўникмаларини шакллантиришга ҳисса қўшаётгани.


1 баллдан 5 баллгача

7.

Ўз ҳудуди ва маҳалласида сурункали касалликлар профилактикаси, юрак-қон томир, ҳазм аъзолари тизими сурункали касалликларининг камайишига эришаётганлиги.


1 баллдан 5 баллгача

8.

Жамоаси ва маҳаллада "Саломатлик бурчаги" ташкил этилганлиги ва улардаги маълумотлардан аҳолининг фойдаланиш самарадорлиги.


1 баллдан 5 баллгача

9.

Оилада соғлом турмуш тарзи яхши йўлга қўйилгани, оила аъзоларининг спорт билан мунтазам шуғулланиши ва шахсий намуна кўрсатгани, зарур шароитлар ва жиҳозлар билан таъминлангани.


1 баллдан 5 баллгача

10.

Маҳаллада жисмоний фаоллик билан шуғулланувчи "Эъзозли аёллар" ва "Фахрий нуронийлар" клублари фаолиятини йўлга қўйганлиги.


1 баллдан 5 баллгача

11.

Маҳалласида жисмоний фаолликни тизимли тарғиб этаётгани ва натижада тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилган ҳолда ортиқча вазндан холос бўлган фуқаролар улушининг кўпайганлиги.


1 баллдан 5 баллгача

12.

Амалга ошираётган ибратли ишларининг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилиши даражаси.


1 баллдан 5 баллгача

            

Изоҳ. Номзодларнинг эришган натижалари бўйича қўйилган баллар жамланиб, энг юқори кўрсаткични қайд этганлар кўкрак нишонига номзод сифатида тавсия этилади.

Мазкур баҳолаш мезонларининг кўрсаткичлари давр талабидан келиб чиққан ҳолда комиссиянинг тавсиялари асосида соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан ўзгартирилиши мумкин.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 сентябрь









































































Время: 0.0134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск