ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2023 й. /Сентябрь
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2023
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ
ТАҚВИМИ
(юридик шахслар учун)
СЕНТЯБРЬ
ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):
q 5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160
q 6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 159
q 36 соатли иш ҳафтасида - 143
ИШ КУНЛАРИ СОНИ:
q 5 кунлик иш ҳафтасида - 20
q 6 кунлик иш ҳафтасида - 24
- 2023 йил август ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд
|
|||
|
|||
- 2023 йил август ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС тўлашнинг сўнгги куни. Даромадлар натура шаклида амалга оширилганда солиқ натура тарзидаги тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 390-модда, иккинчи қисм
|
|||
|
|||
- 2023 йил сентябрь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 460-модда, бешинчи қисм
|
|||
|
|||
- 2023 йил август ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм
|
|||
- 2023 йилнинг август ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар
|
|||
- 2023 йил сентябрь ойи мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм
|
|||
- айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2023 йил сентябрь ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм
|
|||
|
|||
- 2023 йил август ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадаллар тўлашнинг сўнгги куни |
|||
|
(Халқ банки томонидан фуқароларни Жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова)
|
||
|
|
||
- 2023 йил август ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни. ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд, 390-модда, 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар |
|||
- 2023 йил сентябрь ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади
|
|||
Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар
|
|||
- 2023 йил август ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно)
|
|||
Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи қисм, 1-банд, 470-1-модда, саккизинчи қисм
|
|||
- айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2023 йил октябрь ойидан бошлаб солиқ ҳисобида турган жойи бўйича ДСҚда белгиланган шакл бўйича қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни***. Бунда солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли
|
|||
Солиқ кодекси, 470-1-модда, биринчи ва олтинчи қисмла
|
|||
|
|
||
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини: q 2023 йил август ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми тўлашнинг сўнгги куни; q 2023 йилнинг III чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни |
|||
Солиқ кодекси, 448 модда, учинчи қисм
|
|||
- 2023 йил август ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи-тўртинчи қисм
|
|||
- 2023 йилнинг III чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 432 модда, биринчи қисм
|
|||
- 2023 йилнинг III чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 417 модда, олтинчи қисм
|
|||
- 2023 йил август ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар, 470-1-модда, саккизинчи қисм
|
|||
- 2023 йил август ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни*. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар
|
|||
- 2023 йил август ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 259 модда, 273 модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлар
|
|||
- 2023 йил август ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар
|
|||
|
|||
- 2023 йил сентябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни**
|
|||
Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисм
|
|||
|
|
||
- 2023 йил август ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
|
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди, АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.
|
*) ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади.
**) Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.
Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.
***) Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.
Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-8-қ., 86-м. 6-қ.).
Солиқ тўловчининг тақвими - "Солиқ ва божхона хабарлари" газетаси ва "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг қайтадан чоп этилиши "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.