ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Гидрометеорология. Геодезия ва картография. Сейсмология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2023 й. 479-сон "Сув омборларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 17 декабрдаги 792-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2023 й.

N 479




СУВ ОМБОРЛАРИДА СЕЙСМОЛОГИК

ВА СЕЙСМОМЕТРИК КУЗАТУВЛАР ТИЗИМИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "РЕСПУБЛИКАНИНГ

СЕЙСМИК ФАОЛ ҲУДУДЛАРИДА ЖОЙЛАШГАН СУВ

ОМБОРЛАРИДА ИНСТРУМЕНТАЛ СЕЙСМОЛОГИК

КУЗАТУВЛАРНИ   ДОИМИЙ   АМАЛГА   ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 2020 ЙИЛ

17 ДЕКАБРДАГИ 792-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижадорлигини ошириш, сейсмик хавфнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилишга қаратилган изчил чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, сўнгги икки йилда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни жорий қилиш мақсадида замонавий турдаги илмий асбоб-ускуналар харид қилиниб, фойдаланишга топширилди ва бу ислоҳотлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш мақсадида сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга оширишнинг яхлит тизимини шакллантириш ҳамда сув омборлари тўғонларининг сейсмик мустаҳкамлигини доимий назорат қилиб бориш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон қарорига мувофиқ:

"Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси"ни (кейинги ўринларда - электрон платформа) ишга тушириш ва юритиш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази масъул этиб белгиланлиги;

республика ҳудудидаги сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга оширишнинг яхлит тизимини шакллантириш доирасида сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш, сув омборларини тўлдириш билан боғлиқ зилзилаларни мониторинг қилиш, сув омборларини сув билан тўлдириш ва сувдан фойдаланиш жараёнида сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолаш Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан амалга оширилиши;

сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар икки йилда малакасини ошириш амалиётини йўлга қўйиш ҳамда малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул этиб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 17 декабрдаги 792-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан ишга туширилиши ва юритилиши;

сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга оширишнинг яхлит тизимини шакллантириш доирасида сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш;

сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар йўлга қўйилган сув омборлари тўғонларида МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда, сув омборларида сейсмик режимнинг ўзгариши ва тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати бўйича маълумотлар ва хулосаларни электрон платформага киритиб бориш;

электрон платформага киритилган маълумотлар ва хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, зудлик билан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 19 сентябрдаги

479-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида

жойлашган  сув  омборларида  инструментал

сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш

тизимини  жорий  этиш  тўғрисида"  2020 йил

17 декабрдаги 792-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

            

1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин."


2. 3-бандда:

"а)" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази билан биргаликда 2023 йил 1 августдан бошлаб:";

"б)" кичик банддаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 1-иловада:


а) илова белгисидаги "1-илова" сўзлари "илова" сўзи билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар йўлга қўйилган сув омборлари тўғонларида МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда қуйидаги маълумотлар "Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси"га (кейинги ўринларда - электрон платформаси) киритиб борилади:

сейсмологик ва сейсмометрик кузатув маълумотлар;

чўкиш, силжиш, ёриқлар пайдо бўлиши, фильтрация режими ўзгариши каби зилзиланинг салбий оқибатлари бўйича маълумотлар;

сув омборлари тўғонларининг динамик хоссалари, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати бўйича маълумотлар ва хулосалар";


в) 14 ва 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ҳамда Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти билан келишган ҳолда, сув омборларида олиб бориладиган доимий сейсмологик кузатув натижалари ва сув омборлари тўғонларининг динамик хоссалари, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам олиш мақсадида ҳар йили 10 январга қадар шартнома тузади.

15. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан сув омборларида олиб бориладиган доимий кузатув натижалари ва сув омборлари тўғонларининг динамик хоссалари, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади";


г) 16 - 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ белгиланган ҳудудларда доимий сейсмологик кузатув тизими Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ходимлари томонидан амалга оширилади";


е) 24-банддаги "сув омборларини тўлдириш билан боғлиқ зилзилаларни мониторинг қилиш мақсадида доимий сейсмометрик кузатувлар олиб боради" сўзлари "сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга оширади ва сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолаб боради" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 25 - 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолайди ҳамда сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ҳақида берилган маълумотларда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар тайёрлайди ва электрон платформага киритади.

26. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамлигини доимий назорат қилиш услубларини ишлаб чиқади.

27. Электрон платформага киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда зудлик билан тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, амалга оширади";


з) қуйидаги мазмундаги 27-1-банд билан тўлдирилсин:

"27-1. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар икки йилда малакасини ошириб боради";


и) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида

жойлашган сув омборларида инструментал

сейсмологик кузатувларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

             

        

Босқичлар

         


      

Масъуллар

        


         

Тадбирлар

              


      

Муддатлар

      













1-босқич


Сув хўжалиги вазирлиги,

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ


       

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ҳамда Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти билан келишган ҳолда, сув омборларида доимий сейсмологик кузатувларни олиб бориш, асбоб-ускуналарни созлаш (калибровка), маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадида шартнома тузиш.

         


Ҳар йили

10 январга қадар










2-босқич


Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг

Сейсмопрогностик

мониторинг республика

маркази


       

1. Сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни олиб бориш.


2. Сув омборлари тўғонларида сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолаб бориш.

      


Доимий










3-босқич


Фанлар академияси


      

1. Электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш.


2. Сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ҳақида берилган маълумотларда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар тайёрлаш ва электрон платформага киритиш.

          


       

Доимий,





МСК-64 шкаласи бўйича

5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда зудлик билан










4-босқич


Сув хўжалиги вазирлиги,

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ


Чўкиш, силжиш, ёриқлар пайдо бўлиши, фильтрация режими ўзгариши каби зилзиланинг салбий оқибатларини аниқлаб, маълумотларни электрон платформага киритиб бориш.


       

Доимий,

МСК-64 шкаласи бўйича

5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда зудлик билан

       











5-босқич


    

Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

         


Электрон платформага киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Зудлик билан











6-босқич


Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги, Фанлар

академияси


             

Сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни олиб бориш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича малакасини ошириш.

        


Ҳар

икки йилда

";

           

6. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 сентябрь







































































Время: 0.0188
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск