ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2023 й. 482-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2023 й.

N 482



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА САНОАТ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА ХОМАШЁ УЗЛУКСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимини янада соддалаштириш, саноат корхоналарининг хомашё таъминотини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш каби устувор вазифалар белгиланди.

Шунингдек, республикамиз экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда келгусида уларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-392-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-392-сон қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тегишли технологик асбоб-ускуналарни киритиш ҳисобидан кенгайтирилиши;

Инвестицияларни жалб қилиш‚ саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига қўшимча ваколатлар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилсин:

импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини кенгайтириш;

Инвестицияларни жалб қилиш‚ саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси функцияларини кенгайтириш.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар маҳкамасининг

2023 йил 19 сентябрдаги

482-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

             

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарорида:


а) номи ва 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Инвестицияларни жалб қилиш‚ саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


номи ва 1-банддаги "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Инвестицияларни жалб қилиш‚ саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг "в" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"республика худудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига киритилган, бироқ ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлган айрим технологик ускуналар рўйхатини фақат божхона божидан озод қилиш шарти билан тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 7 сентябрдаги ПФ-6306-сон Фармони 3-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган норма келиб чиқиш сертификати асосида ҳам қўлланиладиган юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатларни белгилаш;

мувофиқлик сертификатини тақдим этмаган ҳолда, уни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида белгиланган тартибда олиш шарти билан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган маҳсулотларнинг божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга йўл қўйиладиган ҳолатлар рўйхатини (импорт қилувчининг кафолат хати асосида) тасдиқлаш".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати:

          

а) 58-1 ва 74-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

58-1

8413810000

Насослар


...

...

...


74

8414805100

Ҳажмли қайтма-илгариланма компрессорлар


         

б) қуйидаги мазмундаги 147-1 ва 147-2-позициялар билан тўлдирилсин:

         

"

147-1

8426120000

Ғилдиракли, ҳаракатланадиган кўтарма фермалар ва портал юк ортгичлар


147-2

8426200000

Минора кранлари


";

           

в) қуйидаги мазмундаги 153-1 - 153-6-позициялар билан тўлдирилсин:

         

"

153-1

8428208001

Тўқимачилик толаларини транспортировка қилиш учун пневматик кўтаргичлар ва конвейрлар


153-2

8428208009

Бошқа пневматик кўтаргич ва конвейерлар


153-3

8428320000

Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа ковшли элеватор ва конвейерлар


153-4

8428330000

Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа тасмали элеватор ва конвейерлар


153-5

8428392000

Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа роликли конвейерлар


153-6

8428399009

Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа элеваторлар ва конвейерлар


";

           

г) қуйидаги мазмундаги 450-1-позиция билан тўлдирилсин:

               

"

450-1

8472300000

Почта жўнатмаларини саралаш, тахлаш ёки конвертларга жойлаш ёки ўраб боғлаш учун машиналар, почта жўнатмаларини очиш, ёпиш ёки муҳрлаш учун машиналар ҳамда почта маркаларини ёпиштириш ёки ҳисобдан чиқариш учун машиналар

           

";

            

д) қуйидаги мазмундаги 476-1-позиция билан тўлдирилсин:

           

"

476-1

8478100000

Тамаки таёқчалари (стиклари)ни ишлаб чиқариш учун ускуна

           

";

           

е) қуйидаги мазмундаги 520-1 ва 520-2-позициялар билан тўлдирилсин:

          

"

520-1

8501630000

Ўзгарувчан ток генераторлари (номинал чиқиш қуввати 375 кВА дан 750 кВА гача)

       

520-2

8501640000

Ўзгарувчан ток генераторлари (номинал чиқиш қуввати 750 кВА дан юқори)

       

";

           

ж) қуйидаги мазмундаги 538-1-позиция билан тўлдирилсин:

          

"

538-1

8515190000

Юқори ҳароратли пайвандлаш учун бошқа машина ва аппаратлар

             

";

          

з) қуйидаги мазмундаги 561-1-позиция билан тўлдирилсин:

          

"

561-1

8704109000

Йўлсиз шароитларда фойдаланиш учун мўлжалланган, электромеханик трансмиссияга эга (дизель ва электр двигателлари ўрнатилган), юк кўтариш қуввати 50 тоннадан юқори бўлган юк машинаси (автомобиль-самосвал)

            

";

        

и) қуйидаги мазмундаги 677-1-позиция билан тўлдирилсин:

       

"

677-1

9406903100

Иссиқхона учун ускуна ва жиҳозлар

             

";

          

к) изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу рўйхатга киритилган ва ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлган айрим технологик асбоб-ускуналарнинг рўйхати фақат уларни божхона божидан озод қилиш шарти билан Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади".

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 сентябрь






































































Время: 0.0166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск