ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2023 й. 477-сон "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2023 й.

N 477




ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРГА МАЛАКА

ТОИФАЛАРИ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, талабгорлар ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали электрон шаклда мурожаат қиладилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда:

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

б) тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг навбатдаги малака тоифаларини беришда ҳамда амалдаги малака тоифасининг муддати тугагунга қадар ҳисобга олинишини таъминласин;

в) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Тизимида даволаш-профилактика ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар:

бўйсунувидаги тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан навбатдаги аттестациядан ўтадиган ҳамда навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш хоҳишини билдирган;

аттестациядан ўтганига беш йил тўлган ва беш йил давомида амалдаги малака тоифасини ҳимоя қилмаган ёки малакасини оширмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини навбатдаги аттестацияга жалб этиш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сон қарорига мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбий маҳоратини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш функцияларини амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказига аҳолининг декретирланган гуруҳлари, шу жумладан, фаолияти озиқ-овқат хомашёси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш, болаларни ўқитиш ва тарбиялаш, аҳолига коммунал ва маиший хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган шахслар учун ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиеник ўқитиш бўйича пулли курслар ташкил қилиш ҳуқуқи берилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов зиммасига юклансин.

      

        

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов

     

   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 сентябрь





































































Время: 0.0086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск