ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сейсмология /

ЎзР ВМ 17.12.2020 й. 792-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 17.12.2020 й. 792-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 19.09.2023 й. 479-сон Қароридан олдинги таҳрири



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан сув омборларида олиб бориладиган доимий сейсмологик кузатув натижалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам олиш мақсадида ҳар йили 10 январга қадар шартнома тузади.



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази, Фанлар академияси Сейсмология институти ҳамда Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти томонидан сув омборларидан фойдаланувчи ташкилотлар иштирокида ҳар ойнинг 25 санасига қадар сейсмологик кузатувлар давомида олинган маълумотлар таҳлил қилинади, умумлаштирилади ва тегишли хулосалар ишлаб чиқилади.



23-банднинг олдинги таҳрири


23. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ томонидан белгиланган ҳудудларда доимий сейсмологик кузатув тизими Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари ва Фанлар академияси тизимидаги илмий тадқиқот институтининг илмий ходимлари томонидан амалга оширилади.



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институти сув омборлари тўғонларида сейсмологик кузатувлар олиб боради. Сув омбори таъсир ҳудудида сейсмик кузатув тизимини такомиллаштириш бўйича илмий хулосалар беради. Сув омборларини сув билан тўлдириш ва сувдан фойдаланиш жараёнида сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолайди.



26-банднинг олдинги таҳрири


26. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамлигини доимий назорат қилиш услубларини ишлаб чиқади ва инструментал кузатув маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолайди.



27-банднинг олдинги таҳрири


27. Сейсмологик кузатувлар ҳақида берилган ахборотда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар ва тавсиялар бериб борилади.



Низомга илованинг олдинги таҳрири


Низомга

ИЛОВА



Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида

жойлашган сув омборларида инструментал

сейсмологик кузатувларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Амалга ошириш механизми


Муддати



1-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги,

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан сув омборларида олиб бориладиган доимий сейсмологик кузатув натижалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам олиш мақсадида шартнома тузиш.


ҳар йили 10 январга қадар










2-босқич

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази, Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти


Сув омборларидан фойдаланувчи ташкилотлар иштирокида сейсмологик кузатувлар давомида олинган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва тегишли хулосалар ишлаб чиқиш.


ҳар ойнинг 25 санасига қадар










3-босқич

Сейсмология институти


Кузатув натижаларини комплекс таҳлил қилиш, тегишли хулосалар асосида ҳисоботлар тайёрлаш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиш.


ҳар ойдан кейинги ойнинг 5 санасига қадар










4-босқич

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Сейсмологик кузатув тизими фаолияти натижасида олинган ахборот, илмий-таҳлилий натижалар, хулоса ва амалий таклифларни "Сувхўжаликназорат" инспекциясига, Сув хўжалиги вазирлигига ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖга тақдим этиш. (ЎзР ВМ 27.09.2023 й. 500-сон Қарори таҳриридаги устун)



ҳисобот келиб тушгандан бошлаб 10 кун муддатда










5-босқич

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Сувхўжаликназорат" инспекцияси, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (ЎзР ВМ 27.09.2023 й. 500-сон Қарори таҳриридаги устун)



1. Олинган ахборот, илмий-таҳлилий натижалар, хулоса ва амалий таклифларни ўрганиб чиқиш.



ҳисобот келиб тушгандан бошлаб 3 кун муддатда




2. Сейсмик режимнинг ўзгариши натижасида фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиши аниқланган ҳолатларда ёки кучли зилзилаларнинг эҳтимоли прогноз қилинганда ҳамда алоҳида хавфли вазиятлар тўғрисида ахборот олинганда тезкорлик билан тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

     


доимий

              























































Время: 0.2322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск