ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Пенсияларни ҳисоблаб чиқиш, тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш тартиби. Пенсияларга устама хаклар /

Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.10.2022 й. 592-сон қарорига 1-1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 3 октябрдаги

592-сон қарорига

1-1-ИЛОВА


Пенсияни ҳисоблаш учун қабул

қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка

тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда

қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-илова. Ўзбекистон Республикасида белгиланган

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари

            

2-илова. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш

ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини

қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқишга мисол



1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини (кейинги ўринларда - ИҲЯТК) қўллаган ҳолда, пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.


2. ИҲЯТК - тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг айнан шу ой учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори нисбати сифатида аниқланадиган миқдор.


3. ИҲЯТКдан пенсионернинг (ёки пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг) пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш учун фойдаланилади.


4. Шахснинг ИҲЯТКи, ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар (пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг танлашига кўра), меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет олтмиш ойидан ҳар бир ойи учун аниқланади, бунда шахснинг пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи тегишли ойдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига бўлинади ва қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

      

ИҲЯТКi = ИҲi ÷ ПҲБМi, бунда:

       

ИҲЯТКi - i ой учун иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти;

ИҲi - i ой учун иш ҳақи, сўм;

ПҲБМi - i ой учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори, сўм.


5. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, яъни пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс олтмиш ойдан кам ишлаган тақдирда, якка тартибдаги иш ҳақи коэффициентлари унинг тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини айнан шу ойдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига бўлиш йўли билан мавжуд иш стажидан ҳар бир ой учун аниқланади.


6. ИҲЯТК вергулдан кейинги тўрт белгили миқдордан иборат бўлади.


7. ИҲЯТКни ҳисоблашда вергулдан кейин тўрт белгигача яхлит қилиб ҳисобланади. Агар вергулдан кейинги бешинчи белги "5" га тенг ва ундан юқори бўлса, у ҳолда тўртинчи белги бир бирликка кўпайтирилади.

Мисол. ИҲЯТК 5,62316 ни ташкил қилди. У яхлит қилиб ҳисоблангач - 5,6232 ҳосил бўлади.


8. ИҲЯТКни қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

       

ҚҲИҲi= ИҲЯТКi х ПҲБМ, бунда:

     

ҚҲИҲi - ИҲЯТКни қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи;

ПҲБМ - олдинги 12 ойдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори, сўм.


9. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

      

ПҲКИ = Σ ҚҲИҲi ÷ 60, бунда:

     

Σ - сумма белгиси шуни кўрсатадики, пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини белгилашда, ИҲЯТКни қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи миқдори шахснинг ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет беш йилнинг тегишли ойлари учун жамланиши керак.


10. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи бир тийингача яхлит қилиб ҳисобланади, ярим тийиндан кам сумма эса ташлаб юборилади.


11. 2011 йил 1 октябрга қадар тайинланган пенсияларга пенсияни ҳисоблаш учун ИҲЯТКни қўллаган ҳолда иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш механизми қўлланмайди.


12. Пенсия миқдори ИҲЯТКни қўллаган ҳолда қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинган санада қайта ҳисоблаб чиқилади:

пенсионер томонидан пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган (иш стажи ёки иш ҳақи тўғрисидаги ва бошқа) қўшимча ҳужжатлар тақдим этилганда;

пенсиянинг бир тури пенсиянинг бошқа турига ўтказилганда;

бошқа давлатдан келган шахснинг, шу жумладан, илгари Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилди ҳисобга қабул қилиб олинганда, у пенсияни бошқа давлатда олганлиги ҳолатидан қатъи назар;

битта боқувчининг вафоти муносабати билан боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган шахсга иккинчи боқувчисининг вафоти муносабати билан чин етим сифатида боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилганда.


13. 2011 йил 1 октябргача ва ундан кейин тайинланган пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи қуйидаги ҳолларда ИҲЯТКни қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилмайди:

I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик гуруҳи ўзгарганда ёки уларга пенсиялар тўлаш муддати узайтирилганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган оила аъзолари сони ўзгарганда;

фахрий унвонлар учун пенсияга устама ҳақ ва қўшимча тўловлар белгиланганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчига улуш ажратилганда;

илгари тўхтатиб қўйилган пенсияларни тўлаш тикланганда;

пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кетганда.

Бунда охирги марта 2011 йил 1 октябргача қайта ҳисоблаб чиқилган пенсиялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига биноан оширишларни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади.


14. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ёки халқаро шартномаларига мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда, пенсиялар тайинлаш учун яшайдиган мамлакатида олинган иш ҳақи қабул қилинади.

ИҲЯТКни қўллаш мақсадида хорижий фуқаронинг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаётган мамлакатида тегишли ой учун ҳисоблаб чиқилган ҳар ойлик иш ҳақи кўрсатиб ўтилган иш ҳақи, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисоблаб чиқилган ойнинг 15-санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган хорижий валютанинг сўмга нисбатан курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига ўтказилади.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари билан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорлари оширилган тақдирда, илгари тайинланган барча пенсиялар миқдорлари ушбу фармонлар ва қарорларда назарда тутилган шартларга мувофиқ оширилади (қайта ҳисоб-китоб қилинади).


16. Ўзбекистон Республикасида пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг белгиланган миқдорлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.


17. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳакини ИҲЯТКни қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқишга мисол ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида

белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг

базавий миқдорлари

           

Ўзгартиришлар санаси ва даври

         

Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг

базавий миқдори

     

      

Сўмларда

       

01.01.1973 йилдан


70,00

01.01.1992 йилдан


350,00

01.03.1992 йилдан


(350,00 + 550,00) ÷ 2 = 450,00

01.04.1992 йилдан


550,00

01.07.1992 йилдан


1000,00

01.09.1992 йилдан


1250,00

01.10.1992 йилдан


2000,00

01.01.1993 йилдан


2500,00

01.04.1993 йилдан


3 000,00

01.06.1993 йилдан


7 500,00

01.07.1993 йилдан


11 250,00

01.09.1993 йилдан


13 500,00

01.11.1993 йилдан


16 200,00

       

Сўм-купонларда

        

01.12.1993 йилдан


24 300,00

01.01.1994 йилдан


30 000,00

01.03.1994 йилдан


45 000,00

01.06.1994 йилдан


70 000,00

      

Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм)

    

01.07.1994 йилдан


70,00

01.08.1994 йилдан


100,00

01.03.1995 йилдан


150,00

01.09.1995 йилдан


250,00

01.04.1996 йилдан


400,00

01.09.1996 йилдан


550,00

01.12.1996 йилдан


600,00

01.07.1997 йилдан


750,00

01.07.1998 йилдан


1 100,00

01.01.1999 йилдан


1 320,00

01.08.1999 йилдан


1 750,00

01.08.2000 йилдан


2 450,00

01.08.2001 йилдан


3 430,00

01.04.2002 йилдан


3 945,00

01.08.2002 йилдан


4 535,00

01.05.2003 йилдан


5 440,00

01.08.2004 йилдан


6 530,00

01.05.2005 йилдан


7 835,00

01.10.2005 йилдан


9 400,00

01.07.2006 йилдан


10 800,00

01.11.2006 йилдан


12 420,00

01.08.2007 йилдан


15 525,00

01.11.2007 йилдан


(15 525,00 + 18 630,00) ÷ 2 = 17 077,50

01.12.2007 йилдан


18 630,00

01.04.2008 йилдан


20 865,00

01.09.2008 йилдан


25 040,00

01.11.2008 йилдан


(25 040,00 + 28 040,00) ÷ 2 = 26 540,00

01.12.2008 йилдан


28 040,00

01.08.2009 йилдан


33 645,00

01.12.2009 йилдан


37 680,00

01.08.2010 йилдан


45 215,00

01.12.2010 йилдан


49 735,00

01.08.2011 йилдан


57 200,00

01.12.2011 йилдан


62 920,00

01.08.2012 йилдан


72 355,00

01.12.2012 йилдан


79 590,00

01.08.2013 йилдан


(79 590,00 + 91 530,00) ÷ 2 = 85 560,00

01.09.2013 йилдан


91 530,00

01.12.2013 йилдан


(91 530,00 + 96 105,00) ÷ 2 = 93 817,50

01.01.2014 йилдан


96 105,00

01.09.2014 йилдан


107 635,00

01.12.2014 йилдан


(107 635,00 + 118 400) ÷ 2 = 113 017,50

01.01.2015 йилдан


118 400,00

01.09.2015 йилдан


130 240,00

01.10.2016 йилдан


149 775,00

01.12.2017 йилдан


172 240,00

01.07.2018 йилдан


(172 240,00 + 184 300,00) ÷ 2 = 178 270,00

01.08.2018 йилдан


184 300,00

01.11.2018 йилдан


202 730,00

01.08.2019 йилдан


223 000,00

01.02.2020 йилдан


238 610,00

01.09.2020 йилдан


262 470,00

01.09.2021 йилдан


289 000,00

01.05.2022 йилдан


324 000,00

01.04.2023 йилдан


347 000,00

     

Изоҳ: пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг кейинги ўзгаришларида ушбу жадвалга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг тегишли миқдори қўшилади.

     





Низомга

2-ИЛОВА



Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган

иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги

коэффициентларини қўллаган ҳолда

қайта ҳисоблаб чиқишга мисол

         

1. Эркак киши 2023 йил 12 июнда 60 ёшга тўлгач ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилди ва унинг охирги ўн йил мобайнида меҳнат фаолиятининг кетма-кет 5 йиллик даври учун 2018 йил апрель - 2023 йил март ойлари танланди.


2. Пенсия тайинланиш санасидан олдинги 12 ой учун ўртача пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорини аниқлаймиз.

Ўртача пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори = (324 000 сўм (2022 йил июнь - 2023 йил март ойларидаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори) х 10 + 347 000 сўм (2023 йил апрель - май ойларидаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори) х 2 ÷ 12 = 327 833,33 сўм.


3. Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар асосида (маълумотнома бўйича) иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини ва ҳар бир ой учун ҳисоблаб чиқилган иш ҳақини аниқлаймиз:

       

Даврлар

    

Пенсияни ҳисоблашнинг

базавий миқдори

   

Пенсияни ҳисоблаш учун

қўлланиладиган иш ҳақи

    

Иш ҳақининг

якка тартибдаги

коэффициенти

     

Ўртача пенсияни

ҳисоблашнинг

базавий миқдори

    

Қайта ҳисоблаб

чиқилган иш ҳақи

     

      

1

   

         

2

      

     

3

      

      

4 (3 ÷ 2)

    

    

5

       

  

6 (4 х 5)

       

        

2018 йил

    

Апрель


172 240

1 700 000

9,8699

327 833,33

3 235 682,18

Май


172 240

1 700 000

9,8699

327 833,33

3 235 682,18

Июнь


172 240

1 700 000

9,8699

327 833,33

3 235 682,18

Июль


178 270

1 900 000

10,6579

327 833,33

3 494 014,84

Август


184 300

2 000 000

10,8518

327 833,33

3 557 581,73

Сентябрь


184 300

2 200 000

11,9370

327 833,33

3 913 349,46

Октябрь


184 300

2 000 000

10,8518

327 833,33

3 557 581,73

Ноябрь


202 730

2 100 000

10,3586

327 833,33

3 395 594,33

Декабрь


202 730

2 200 000

10,8518

327 833,33

3 557 581,73

Жами:


17 500 000


31 182 750,36

      

2019 йил

        

Январь


202 730

2 200 000

10,8518

327 833,33

3 557 581,73

Февраль


202 730

2 200 000

10,8518

327 833,33

3 557 581,73

Март


202 730

2 500 000

12,3316

327 833,33

4 042 709,49

Апрель


202 730

2 200 000

10,8518

327 833,33

3 557 581,73

Май


202 730

2 200 000

10,8518

327 833,33

3 557 581,73

Июнь


202 730

2 200 000

10,8518

327 833,33

3 557 581,73

Июль


202 730

2 200 000

10,8518

327 833,33

3 557 581,73

Август


223 000

2 500 000

11,2107

327 833,33

3 675 241,11

Сентябрь


223 000

2 800 000

12,5560

327 833,33

4 116 275,29

Октябрь


223 000

2 500 000

11,2107

327 833,33

3 675 241,11

Ноябрь


223 000

2 500 000

11,2107

327 833,33

3 675 241,11

Декабрь


223 000

2 800 000

12,5560

327 833,33

4 116 275,29

Жами:


28 800 000


44 646 473,78

        

2020 йил

        

Январь


223 000

2 500 000

11,2107

327 833,33

3 675 241,11

Февраль


238 610

2 700 000

11,3155

327 833,33

3 709 598,04

Март


238 610

3 100 000

12,9919

327 833,33

4 259 175,24

Апрель


238 610

2 700 000

11,3155

327 833,33

3 709 598,04

Май


238 610

2 700 000

11,3155

327 833,33

3 709 598,04

Июнь


238 610

2 700 000

11,3155

327 833,33

3 709 598,04

Июль


238 610

2 700 000

11,3155

327 833,33

3 709 598,04

Август


238 610

2 700 000

11,3155

327 833,33

3 709 598,04

Сентябрь


262 470

3 400 000

12,9538

327 833,33

4 246 687,39

Октябрь


262 470

3 100 000

11,8108

327 833,33

3 871 973,89

Ноябрь


262 470

3 100 000

11,8108

327 833,33

3 871 973,89

Декабрь


262 470

3 400 000

12,9538

327 833,33

4 246 687,39

Жами:


34 800 000


46 429 309,15

     

2021 йил

         

Январь


262 470

3 100 000

11,8108

327 833,33

3 871 973,89

Февраль


262 470

3 100 000

11,8108

327 833,33

3 871 973,89

Март


262 470

3 400 000

12,9538

327 833,33

4 246 687,39

Апрель


262 470

3 100 000

11,8108

327 833,33

3 871 973,89

Май


262 470

3 100 000

11,8108

327 833,33

3 871 973,89

Июнь


262 470

3 100 000

11,8108

327 833,33

3 871 973,89

Июль


262 470

3 100 000

11,8108

327 833,33

3 871 973,89

Август


262 470

3 100 000

11,8108

327 833,33

3 871 973,89

Сентябрь


289 000

3 900 000

13,4948

327 833,33

4 424 045,22

Октябрь


289 000

3 500 000

12,1107

327 833,33

3 970 291,10

Ноябрь


289 000

3 500 000

12,1107

327 833,33

3 970 291,10

Декабрь


289 000

3 900 000

13,4948

327 833,33

4 424 045,22

Жами:


39 900 000


48 139 177,80

         

2022 йил

        

Январь


289 000

3 500 000

12,1107

327 833,33

3 970 291,10

Февраль


289 000

3 500 000

12,1107

327 833,33

3 970 291,10

Март


289 000

3 900 000

13,4948

327 833,33

4 424 045,22

Апрель


289 000

3 500 000

12,1107

327 833,33

3 970 291,10

Май


324 000

3 900 000

12,0370

327 833,33

3 946 129,73

Июнь


324 000

3 900 000

12,0370

327 833,33

3 946 129,73

Июль


324 000

3 900 000

12,0370

327 833,33

3 946 129,73

Август


324 000

3 900 000

12,0370

327 833,33

3 946 129,73

Сентябрь


324 000

4 400 000

13,5802

327 833,33

4 452 042,18

Октябрь


324 000

3 900 000

12,0370

327 833,33

3 946 129,73

Ноябрь


324 000

3 900 000

12,0370

327 833,33

3 946 129,73

Декабрь


324 000

4 400 000

13,5802

327 833,33

4 452 042,18

Жами



46 600 000


48 915 781,26

     

2023 йил

       

Январь


324 000

4 400 000

13,5802

327 833,33

4 452 042,18

Февраль


324 000

3 900 000

12,0370

327 833,33

3 946 129,73

Март


324 000

4 400 000

13,5802

327 833,33

4 452 042,18

Жами



12 700 000


12 850 214,09

Ҳаммаси



180 300 000


232 163 706,44

            

4. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқамиз:

ўртача ойлик иш ҳақи = 232 163 706,44 сўм ÷ 60 = 3 869 395,10 сўм.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 сентябрь













































Время: 0.2343
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск