ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилишдаги лойиҳалаш. Объектларни экспертиза қилиш ва рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2023 й. 488-сон "Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2023 й.

N 488




ОММАВИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА НОЁБ ВА АЛОҲИДА

МУҲИМ ОБЪЕКТЛАРНИНГ ЭСКИЗ ЛОЙИҲАСИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ УЧУН БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТИ

ТОМОНИДАН АРХИТЕКТУРА ТАНЛОВИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ-378-сон қарорига мувофиқ оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқишда архитектура танлови қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойихасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқишда архитектура танловини (кейинги ўринларда - танлов) ўтказиш тартибини белгилаш;

танловни ўтказиш бўйича ҳайъат аъзолари таркибини тасдиқлаш;

танлов иштирокчиларини баҳолаш мезонларини белгилаш;

танлов ғолибларига бериладиган диплом намунасини тасдиқлаш.


2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:

Миллий ахборот агентлиги ҳамда Миллий телерадиокомпания билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритилишини ташкил этсин.

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 сентябрь
































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск