ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.2023 й. ПФ-161-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-189-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
26.09.2023 й.
N ПФ-161
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2022 ЙИЛ 11 АВГУСТДАГИ
"ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ БЎЙИЧА БИРИНЧИ
НАВБАТДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ
ПФ-189-СОН ФАРМОНИГА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Санитар тозалаш корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳада узоқ муддатли инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда бир қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялар мавжуд.
Бугунги кунда аҳолига сифатли санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ёқилғи харажатларини тежаш мақсадида газ баллонлари билан жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланиб келмоқда.
Мазкур экологик хавфсиз ёқилғи турларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини республика ҳудудига олиб киришда имтиёзларнинг мавжуд эмаслиги улардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари учун молиявий қийинчиликлар туғдирмоқда.
Шу муносабат билан, аҳолига сифатли санитар тозалаш хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-189-сон Фармонининг 2-банди қуйидаги мазмундаги "в-1" кичик банд билан тўлдирилсин:
"в-1) 2024 йил 1 январга қадар янги юк ташувчи транспорт воситаларини (чиқинди ташиш машиналари ва самосваллар) (ТИФ ТН коди 8704 32 9209) импорт қилишда божхона божи ставкаси 5 фоиз миқдорида ўрнатилсин ва улар утилизация йиғимидан озод қилинсин".
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 27 сентябрь