ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 27.09.2023 й. ЎРҚ-869-сон "Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.05.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.08.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

27.09.2023 й.

N ЎРҚ-869



СУД ҚАРОРЛАРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ,

АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ

ИНСТИТУТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 23 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 4 августда маъқулланган



Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилди.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш натижаларига кўра суд ишларини юритиш жараёнига янги институтлар жорий этилди, фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ярашув, дастлабки эшитув, медиация, шунингдек суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш каби институтлар такомиллаштирилди.

Шу билан бирга судларда ишнинг ҳажми кескин ортганлиги ишларни қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиш имкониятининг йўқолишига олиб келиб, бу фуқароларнинг ўринли эътирозлари кўпайишига сабаб бўлди.

Бундан ташқари узил-кесил қарор қабул қилишда суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини уч босқичли тизим воситасида текшириш имкониятлари чекланганлиги сабаби мазкур тизимни ўрта бўғиннинг - вилоят судларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали такомиллаштириш зарурлигидан далолат бермоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қонуний кучга кирмаган суд қарорларини шикоят (протест) асосида апелляция тартибида, қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўришга, шунингдек қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида кўриш бўйича ваколатларни вилоят судларига ва уларга тенглаштирилган судларга ўтказишга ҳамда юқори судлар томонидан суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун қуйи инстанция судларига юбориш амалиётини тугатишга доир процессуал нормаларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун судьяларнинг масъулиятини оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, суд қарорларини қайта кўришда вилоят судларининг ҳамда уларга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланишга, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ва норозиликларнинг олдини олишга, шунингдек ортиқча сарсонгарчиликларга йўл қўймасликка хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9, 589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 204-модда, N 5, 296-модда, N 12, 689-модда; 2021 йил, N 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 973-модда, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 216-модда, N 4, 337-модда, N 6, 575-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185-моддалар, N 4, 265, 269-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 13-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тегишли суд ҳайъатларида апелляция, кассация ва тафтиш тартибида ишларни кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмлари устидан апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида берилган шикоятлар (протестлар) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида - Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда кўрилади";


2) 27-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари суднинг ҳукми (ажрими) устидан тегишинча апелляция, кассация ва тафтиш тартибида шикоят беришга, прокурор протест билдиришга ҳақли";


3) 28-модда:

иккинчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ҳукмлари ва ажримлари устидан, агар улар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, шикоятлар (протестлар) бўйича ишларни кўриб, ҳукм ёки ажрим чиқаради";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тафтиш инстанцияси суди биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судида кўриб чиқилган ҳукмлари ва ажримлари устидан, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судининг ҳукмлари ёхуд ажримлари устидан берилган шикоятлар (протестлар) бўйича ишларни кўриб, ҳукм, ажрим ёхуд қарор чиқаради";


4) 29-модданинг биринчи қисмидаги "апелляция, кассация тартибида" деган сўзлар "апелляция, кассация ва тафтиш тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 46-модданинг биринчи қисмидаги "кассация инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш" деган сўзлар "кассация ва тафтиш инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан хабардор бўлиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 51-модда биринчи қисмининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9) апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари суди томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячи иштирок этиши шарт";


7) 53-модданинг биринчи қисми "апелляция, кассация" деган сўзлардан кейин "ва тафтиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


8) 55-модданинг биринчи қисми "апелляция, кассация" деган сўзлардан кейин "ва тафтиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9) 57-модданинг биринчи қисми "апелляция, кассация" деган сўзлардан кейин "ва тафтиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10) 59-модданинг биринчи қисми "апелляция, кассация" деган сўзлардан кейин "ва тафтиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


11) 76-модда:

учинчи қисмидаги "ёки кассация" деган сўзлар "кассация ва тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "ёки кассация" деган сўзлар "кассация ва тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "ёки кассация" деган сўзлар "ёки тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас";

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жиноят ишини тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья ушбу жиноят ишини биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек ишни юқори инстанция судида тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок этиши мумкин эмас";

еттинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;


12) 273-модданинг матнидаги "ёхуд кассация" деган сўзлар "кассация ёхуд тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 306-модданинг иккинчи қисмидаги "ёки кассация" деган сўзлар "кассация ёки тафтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 389-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судловига ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари ҳамма жиноят ишлари тегишлидир.

Агар бир судда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси пайтида судланувчи томонидан бошқа суд судловига тегишли жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишни кўриб чиқиш суд муҳокамасини бошлаган суд томонидан давом эттирилади.

Ҳарбий судларнинг судловига тегишли ишлар қонунчилик билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судловига ўта мураккаб ва аҳамиятли ишлар тегишлидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси жиноят ишини, агар у мазмунан ўта мураккаб ва аҳамиятли бўлса, Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига кўриш учун топширишга ҳақли.

Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси, вилоят, Тошкент шаҳар судининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси жиноят ишини, агар у мазмунан ўта мураккаб бўлмаса, жиноят ишлари бўйича тегишли туман (шаҳар) судига, шунингдек ҳудудий ҳарбий судга кўриш учун топширишга ҳақли";


15) 405-6-модданинг учинчи қисми "ҳимоячиси" деган сўздан кейин "қонуний вакили" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


16) 409-модданинг еттинчи қисми "кассация" деган сўздан кейин "ва тафтиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


17) 414-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


18) 471-модданинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) ҳукм устидан апелляция, кассация шикояти бериш, протест билдиришнинг ушбу Кодекснинг тегишинча 497-3, 497-4, 500 ва 501-моддаларида назарда тутилган тартиби, муддатлари";


19) 473-модданинг тўртинчи қисми "апелляция" деган сўздан кейин "ёки кассация" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


20) ўн биринчи бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ЎН БИРИНЧИ БЎЛИМ.

ҲУКМЛАРНИНГ, АЖРИМЛАРНИНГ,

ҚАРОРЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ

ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ";


21) қуйидаги мазмундаги 55-боб билан тўлдирилсин:


"55-БОБ. ҲУКМЛАРНИНГ, АЖРИМЛАРНИНГ,

ҚАРОРЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ

ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШНИНГ

УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


478-модда. Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги

ва адолатлилигини текшириш турлари


Суд ҳукмларининг, ажримларининг, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва тафтиш тартибида текширилиши мумкин.

Ишни юқори инстанция суди томонидан кўриш:

1) апелляция тартибида - ушбу Кодекснинг 497-2-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;

2) кассация тартибида - ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;

3) тафтиш тартибида:

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан - ушбу Кодекснинг 511 ва 512-моддаларида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан:

жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судларнинг туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари устидан ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларини ўрганиш натижаларига кўра чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, унинг ўринбосарларининг протестига ёки Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажримига биноан;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судлар томонидан биринчи инстанция тариқасида кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари устидан ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, унинг ўринбосарларининг протестига биноан;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатида - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида чиқарилган қарорлари устидан ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг аризасига (илтимосномасига), судьянинг тақдимномасига, оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра киритилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг протестига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг протестига биноан амалга оширилади.


479-модда. Суд қарорлари устидан шикоят бериш ва

протест билдириш ҳуқуқи ҳамда унинг таъминланиши


Ушбу Кодекснинг 497-2, 499 ва 511-моддаларида назарда тутилган процесс иштирокчилари биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга, шунингдек тафтиш тартибида шикоят (илтимоснома) беришга ёхуд протест билдиришга ҳақлидир. Бунда улар ўз важларини тасдиқлаш учун қўшимча материалларни тақдим этиши мумкин.

Апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида шикоят ёки протест тушганлиги тўғрисида суд ушбу шикоят ёки протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, ўша процесс иштирокчиларини уч сутка ичида хабардор қилади ва бир вақтнинг ўзида уларга ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини почта орқали ёхуд ҳукм, ажрим чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали юборади. Бунда тарафларга уларнинг шикоятга, протестга доир эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи, эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят, протест юзасидан келиб тушган эътирозлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади. Процесс иштирокчилари иш билан, шу жумладан қўшимча тақдим этилган материаллар билан танишишга ва судга ўз эътирозларини хабар қилишга ҳақлидир.

Апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида шикоят ёки протест берган шахс, шунингдек шикоят ёки протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, ўша процесс иштирокчилари иш апелляция, кассация ёхуд тафтиш тартибида кўриладиган вақт ва жой тўғрисида суд томонидан хабардор қилинади.

Маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида иштирок этишга ҳақлидир. Мазкур шахслар ишни кассация ёки тафтиш тартибида кўриш чоғида ҳам иштирок этишга ҳақли, бундан жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкум мустасно. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг мажлисида иштирок этиши, шунингдек маҳкумни суд мажлисига олиб келиш зарурлиги тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал қилинади. Иш кўриладиган вақт ва жой ҳақида ўз вақтида хабардор қилинган мазкур шахсларнинг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги ишни кўришга монелик қилмайди. Бироқ суд маҳкумни, оқланган шахсни, шунингдек жабрланувчини, фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини тушунтиришлар бериш учун чақириши мумкин.

Маҳкумнинг ёки оқланган шахснинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида иштирок этиши шарт.


480-модда. Апелляция, кассация шикояти ва

протестининг мазмунига қўйиладиган талаблар


Апелляция, кассация шикояти ва протестида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) шикоят, протест йўлланаётган суднинг номи;

2) шикоят (протест) берган шахс, унинг процессуал мавқеи, унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар;

3) ҳукм, ажрим чиқарган суднинг номи, ҳукм, ажрим чиқарилган сана, суд ишининг рақами, шикоят (протест) берилаётган ҳукм, ажрим, ўзига нисбатан ҳукм, ажрим чиқарилган шахс тўғрисидаги маълумотлар;

4) шикоят (протест) бераётган шахснинг фикрига кўра ҳукмнинг, ажримнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлигига доир важлари, судга қадар иш юритишни ёки суд муҳокамасини амалга ошириш чоғида қарор қабул қилишга таъсир кўрсатган қонуннинг қайси нормалари бузилганлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;

5) шахс ўз талабларини асослаётган далиллар, хусусан, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далиллар;

6) янгидан тақдим этилаётган далиллар ва уларнинг биринчи инстанция судига тақдим этилмаганлигининг сабаби;

7) шикоятга (протестга) илова қилинаётган материаллар рўйхати;

8) шикоят (протест) берилган сана, шикоят (протест) берган шахснинг имзоси.

Агар апелляция, кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса ва бу ишни кейинчалик мазмунан кўриб чиқишга тўсқинлик қилса, биринчи инстанция судининг судьяси апелляция, кассация шикоятини (протестини) уни берган шахсга қайтариш тўғрисида уч кунлик муддатда ажрим чиқариб, апелляция, кассация шикоятини ёки протестини қайта тузиш учун муддат белгилайди.

Судьянинг апелляция, кассация шикоятини, протестини қайтариш тўғрисидаги ажримининг талаблари бажарилмаган ва апелляция, кассация шикояти (протести) белгиланган вақтда келиб тушмаган ҳолларда, у берилмаган деб ҳисобланади.


481-модда. Жиноят ишини юқори суд томонидан

кўришда прокурорнинг иштирок этиши


Жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда прокурор иштирок этади.

Жиноят ишининг кўрилишида:

1) Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳайъатларида - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор;

2) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор;

3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари иштирок этади.


482-модда. Юқори инстанция суди муҳокамасининг предмети


Апелляция, кассация инстанцияси суди апелляция, кассация шикояти (протести) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлигини ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлигини, биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ҳамда апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширади.

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ҳайъатларида тафтиш тартибида ишни кўришда тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлиги ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлиги, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлиги, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмларини, ажримларини, шунингдек туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг ҳукмларини ва ажримларини тафтиш тартибида кўришда шикоят ёхуд протест бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлиги ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлиги, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлиги, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмларини, ажримларини тафтиш тартибида кўришда тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлиги ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлиги, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлиги, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати ишни тафтиш тартибида кўришда протест бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлигини ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлигини, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширади.


483-модда. Жиноят ишини апелляция, кассация,

тафтиш тартибида кўриш доираси


Суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади.

Жиноят ишини апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд қарор қабул қилиш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан текширилган далилларни ҳам, ишни кўришда апелляция, кассация инстанцияси ёки тегишли тафтиш инстанцияси судига тарафлар томонидан тақдим этилган ёки улар томонидан талаб қилиб олинган ва текширилган, эътиборга олинадиган янги далилларни ҳам текширади.

Агар қуйи инстанция суди томонидан суд терговининг тўлиқ эмаслигига ёки бир ёқламалилигига ёки процессуал бузилишларга йўл қўйилган бўлса, апелляция, кассация ёхуд тафтиш тартибида жиноят ишини кўриб чиқаётган суд тўлиқ ёки қисман суд терговини ўтказиш йўли билан бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш, процессуал бузилишларни бартараф этиш чораларини кўради. Ишни апелляция, кассация ёхуд тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд шу мақсадда:

1) ишни ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни тарафларнинг илтимосномасига кўра талаб қилиб олишга;

2) зарур суд экспертизасини тайинлашга;

3) суд мажлисига қўшимча гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни чақиришга ва сўроқ қилишга, тарафлар томонидан тақдим этилган ёки уларнинг илтимосига кўра суд томонидан талаб қилиб олинган ёзма, ашёвий ва бошқа далилларни текширишга;

4) қуйи инстанция суди томонидан текширилган далилларни мақбул эмас деб топишга ва уларни далиллар мажмуидан чиқариб ташлашга;

5) қуйи инстанция суди томонидан мақбул эмас деб топилганлиги учун далиллар мажмуидан чиқариб ташланган далилларни мақбул далиллар деб топишга ва уларни текширишга;

6) фуқаровий даъвога тааллуқли бўлган ҳолатларни текширишга ва фуқаровий даъво бўйича қарор қабул қилишга;

7) ишнинг барча материаллари тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона текширилишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни бажаришга ҳақли.

Жиноят иши бўйича бир неча шахс ҳукм қилинган ёки оқланган тақдирда, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга ёки оқланган шахсларга тааллуқли ҳукмни, ажримни бекор қилишга, агар ҳукмнинг, ажримнинг бекор қилиниши уларнинг аҳволини оғирлаштирса, ҳақли эмас.


484-модда. Жиноят ишини юқори суд томонидан

кўриш муддатлари


Апелляция, кассация инстанцияси ва жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд иш шикоят ёки протест билан келиб тушган кундан эътиборан ўн беш суткадан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда тегишли суд раиси бу муддатни кўпи билан бир ойга узайтириши мумкин, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жиноят иши шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари бу муддатни кўпи билан икки ойга узайтириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати жиноят иши протест билан бирга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси бу муддатни кўпи билан икки ойга узайтириши мумкин.

Жиноят ишини кўриш муддати узайтирилганлиги тўғрисида процесснинг манфаатдор иштирокчилари хабардор қилиниши керак.

Апелляция, кассация инстанцияси ва ишни тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан уч ойдан ошмаслиги керак. Мазкур муддат иш мураккаб бўлган ёки унинг ҳажми катта бўлган, шунингдек бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, апелляция, кассация инстанцияси судининг ва ишни тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суднинг ажримига кўра кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва Раёсати томонидан тафтиш тартибида кўрилиши лозим бўлган жиноят иши оқилона муддатларда, бироқ уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан кўпи билан уч ойда кўриб чиқилиши керак. Ушбу муддат ишнинг мураккаблиги ёки ҳажми катталиги туфайли, шунингдек бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва Раёсатининг ажрими (қарори) билан узайтирилиши мумкин. Бунда жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.


485-модда. Ҳукмни, ажримни бекор қилиш

ёки ўзгартириш асослари


Апелляция, кассация ва тафтиш тартибида ҳукмни, ажримни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари қуйидагилардан иборат:

1) суд терговининг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлиги;

2) ҳукмда, ажримда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;

3) ушбу Кодекс нормаларининг жиддий равишда бузилганлиги;

4) Жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлиги;

5) жазонинг адолатсизлиги;

6) Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасидаги етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги ҳақидаги норманинг қўлланилиш зарурияти мавжудлиги;

7) қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонуннинг қонуний кучга кирганлиги;

8) судланувчига нисбатан айбловнинг оғирроғи билан ёки ҳақиқий ҳолатларга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштирилганлиги ёки судланувчининг янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортилганлиги ёхуд бошқа шахснинг ишда айбланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилинганлиги.


486-модда. Суд терговининг тўлиқ эмаслиги ва бир ёқламалиги


Суд тергови қуйидаги ҳолларда тўлиқ эмас ва бир ёқлама деб эътироф этилади, агар иш бўйича:

1) ушбу Кодекснинг 82 - 84-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар етарлича тўлиқ аниқланмаган бўлса;

2) кўрсатувлари ишни ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган шахслар сўроқ қилинмаган бўлса;

3) ўтказилиши шарт бўлган экспертиза ўтказилмаган бўлса;

4) иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар ёки ашёвий далиллар талаб қилиб олинмаган бўлса;

5) натижалари иш учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилмаган бўлса.


487-модда. Ҳукмда, ажримда баён этилган

суд хулосаларининг ишнинг ҳақиқий

ҳолатларига мувофиқ эмаслиги


Суд ҳукми, ажрими қуйидаги ҳолларда жиноят ишининг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмас деб эътироф этилади, агар:

1) суд хулосалари суд мажлисида кўрилган далиллар билан тасдиқланмаган бўлса;

2) суд ўз хулосаларига жиддий таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатларни ҳисобга олмаган бўлса;

3) иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларга нисбатан бир-бирига зид далиллар мавжуд бўлгани ҳолда, суд қайси сабабларга кўра ушбу далилларнинг айримларини ишонарли деб топганлиги ва бошқаларини рад этганлиги ҳукмда, ажримда кўрсатилмаган бўлса;

4) ҳукмда, ажримда баён этилган хулосаларда жиддий зиддиятлар мавжуд бўлиб, улар судланувчининг айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишга, Жиноят кодекси нормаларининг тўғри қўлланилишига ёки жазо чорасини белгилашга таъсир кўрсатган бўлса ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлса.


488-модда. Ушбу Кодекс нормаларининг жиддий бузилишлари


Процесс иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқлардан маҳрум қилган ёки бу ҳуқуқларни чеклаган ёхуд судга ишни ҳар томонлама кўриб чиқишга бошқача тарзда халал берган ҳамда қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқаришга таъсир қилган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган қоидабузарликлар ушбу Кодекс нормаларини жиддий бузиш деб эътироф этилади.

Қуйидаги ҳолларда ҳукм, ажрим бекор қилиниши лозим, агар:

1) ҳукмни, ажримни қонунга хилоф таркибдаги суд чиқарган бўлса;

2) судьянинг ҳукмни, ажримни якка ўзи чиқариши тартиби ёки ҳукмни, ажримни чиқаришда судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши бузилган бўлса;

3) иш судланувчи йўқлигида кўрилган бўлса, бундан ушбу Кодекс 410-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно;

4) суриштирув ёки дастлабки тергов тамомланганидан сўнг айбланувчи ишдаги барча материаллар билан таништирилмаган ва бу қоидабузарлик ҳукмни, ажримни чиқарган суд томонидан бартараф этилмаган бўлса;

5) ҳимоячиси бўлмаган судланувчига ҳимоя нутқи учун сўз берилмаган бўлса;

6) судланувчига охирги сўз берилмаган бўлса;

7) судланувчининг она тилидан ва таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган бўлса;

8) қонунга кўра ҳимоячи, қонуний вакил иштирок этиши шарт бўлса-ю, иш уларнинг иштирокисиз тергов қилинган ёки кўриб чиқилган бўлса;

9) ишни юритишни истисно этадиган ҳолатлар мавжуд бўла туриб, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси ўтказилган бўлса;

10) суд мажлиси баённомаси ишда мавжуд бўлмаса ёхуд имзоланмаган бўлса.


489-модда. Жиноят кодекси нормаларининг

нотўғри қўлланилиши


Қуйидагилар Жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилиши деб эътироф этилади:

1) Жиноят кодекси Умумий қисми моддаларининг талаблари бузилганлиги;

2) жиноятнинг Жиноят кодексининг қўлланилиши лозим бўлган моддаси (модданинг қисми, банди) ўрнига бошқа моддаси (модданинг қисми, банди) билан тавсифланганлиги;

3) маҳкумга Жиноят кодексининг мазкур моддасида назарда тутилмаган жазо тури ва меъёри тайинланганлиги.


490-модда. Жазонинг адолатсизлиги


Жазо жиноятнинг оғирлигига, маҳкумнинг шахсига номувофиқ бўлса ёки жазо Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган доирадан четга чиқмасдан тайинланган бўлса-да, бироқ тури ёки меъёри бўйича ўта енгил ёки ўта оғир бўлса, адолатсиз ҳисобланади.


491-модда. Моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги

муносабати билан ҳукмни ўзгартириш


Ишни апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисмининг озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги тўғрисидаги тегишли моддаси нормасини қўллаш учун асослар аниқланган тақдирда ҳукмни ўзгартиради.


492-модда. Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган,

жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини

бошқача тарзда яхшилайдиган қонуннинг

қонуний кучга кирганлиги


Агар ишни апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўриб чиқиш давомида Жиноят кодексининг 13-моддасига мувофиқ орқага қайтиш кучига эга бўлган, қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун қонуний кучга кирса, суд ҳукмга зарур ўзгартиришлар киритади ёки ҳукмни бекор қилиб, иш юритишни тугатади.


493-модда. Ҳукмни бекор қилиш ва ишни

биринчи инстанция судига юбориш


Агар ушбу Кодекс 416, 417-моддаларининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар жиноят ишини апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриш чоғида аниқланса, суд прокурорнинг ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг ёхуд маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш ёки бошқа шахсни ишда айбланувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақида ажрим чиқаради.

Ажримни ижро этиш айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорнинг зиммасига юклатилади.

Суд ажрими ушбу Кодекснинг 416, 417-моддаларида белгиланган муддатда бажарилмаган ёки прокурорнинг айбловга қўшимча киритиш ёхуд янги шахсни ишда айбланувчи сифатида иштирок этиш учун жалб этиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулосаси келиб тушган тақдирда, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди суд муҳокамасини жиноят ишида мавжуд бўлган далиллар асосида давом эттиради.

Маҳкумга янги айблов қўйилган ёки янги шахс айбланувчи сифатида иштирок этиш учун ишга жалб этилган тақдирда апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди айблов ҳукмини бекор қилади ва ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборади.

Ишнинг муҳокамаси биринчи инстанция суди томонидан умумий асосларда амалга оширилади.


494-модда. Ҳукмни маҳкумнинг, оқланган шахснинг

аҳволини оғирлаштириш томонга бекор қилиш


Апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди суднинг ҳукмини бекор қилишга ва маҳкумга жазони кучайтирган ёки унга нисбатан эълон қилинган айблов доирасида оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаган ҳолда янги айблов ҳукми чиқаришга ҳақли.

Суднинг айблов ҳукми апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди томонидан фақат прокурорнинг протестига ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг шикоятига кўра, маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирган ҳолда янги ҳукм чиқариш орқали бекор қилиниши мумкин.

Суднинг оқлов ҳукми апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди томонидан фақат прокурорнинг протестига ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг мазкур ҳукмнинг қонунга хилофлиги ва асоссизлиги борасидаги шикоятига кўра, айблов ҳукми чиқарилган ҳолда бекор қилиниши мумкин.


495-модда. Суднинг ҳукмини, ажримини ўзгартириш


Апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди суднинг айблов ҳукмини ёки ажримини ўзгартириш чоғида қуйидагиларга ҳақли:

1) жазони енгиллаштиришга ёки маҳкумга нисбатан енгилроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллашга;

2) маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топишга;

3) жазони ижро этиш муассасаси турини енгилроғига ёки оғирроғига ўзгартиришга;

4) жиноят натижасида етказилган, ўрни қопланиши лозим бўлган моддий зарар миқдорини, шунингдек маънавий зиённи компенсация қилиш миқдорини камайтиришга ёки кўпайтиришга;

5) Жиноят кодексининг 96-моддасига мувофиқ маҳкумга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга;

6) ашёвий далиллар, процессуал чиқимлар тўғрисидаги масалаларни ва бошқа масалаларни ҳал этишга.

Оқлов ҳукмининг оқлов асосларига доир қисми оқланган шахснинг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг шикоятига кўра ўзгартирилиши мумкин.


496-модда. Айблов ҳукмини жиноят ишини

тугатган ҳолда бекор қилиш


Апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидаги ҳолларда айблов ҳукмини бекор қилади ва жиноят ишини тугатади, агар:

1) иш бўйича ушбу Кодекснинг 83-моддасида ҳамда 84-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган асослар аниқланган бўлса;

2) иш бўйича тўпланган далиллар маҳкумни айбдор деб топиш учун етарли бўлмаса ва қўшимча далилларни тўплаш имконияти қолмаган бўлса.


497-модда. Суднинг ҳукми ва ажрими ижро

этилишини тўхтатиб туриш


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси ҳар қандай судининг устидан шикоят (протест) берилган ҳукми ва ажрими ижро этилишини берилган шикоят (протест) кассация ёки тафтиш тартибида ҳал қилингунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли, бундан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан чиқарилган суд қарорлари мустасно. Қонуннинг очиқдан-очиқ бузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу шахслар ишни талаб қилиб олиш билан бир вақтда ҳукмнинг, ажримнинг ижро этилишини то улар юзасидан шикоят (протест) берилгунига қадар кўпи билан уч ойга тўхтатиб туришга ҳақлидир";


22) 497-3-модда:

биринчи қисмининг 3 ва 4-бандлари қуйидаги мазмундаги 3-банд билан алмаштирилсин:

"3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукмлари устидан - айни шу судларга";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция шикоятлари (протестлари) ҳукм чиқарган суд орқали берилади. Шикоят (протест) бевосита апелляция инстанцияси судига берилган тақдирда, мазкур суд уларни ҳукм чиқарган судга ушбу Кодекснинг 497-6-моддасида баён этилган талабларни бажариш учун юборади";


23) 497-4-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"497-4-модда. Ҳукм устидан апелляция шикоятларини

(протестларини) бериш муддатлари";


биринчи қисмидаги "йигирма сутка ичида" деган сўзлар "ўн сутка ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 497-8-модда чиқариб ташлансин;


25) 497-11-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"497-11-модда. Биринчи инстанция судининг

ажрими устидан апелляция тартибида шикоят

бериш ва протест билдириш";


биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иш бўйича биринчи инстанция судининг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ушбу Кодекснинг 497-2-моддасида назарда тутилган шахслар томонидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдирилиши мумкин.

Ҳукм чиқариш билан якунланган суд муҳокамаси чоғида чиқарилган ажрим устидан шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда, иш фақат ҳукм устидан хусусий шикоят (хусусий протест) бериш учун белгиланган муддат тугаганидан кейин апелляция инстанцияси судига юборилади";


26) 497-13, 497-14-моддалар чиқариб ташлансин;


27) 497-19 - 497-25-моддалар чиқариб ташлансин;


28) 497-26-модда:

биринчи қисмининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) ушбу Кодекс 493-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, суднинг айблов ҳукмини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида, 5 - 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда апелляция инстанцияси суди ажрим чиқаради";


29) 497-27 - 497-30-моддалар чиқариб ташлансин;


30) 497-31-модданинг:

олтинчи қисмидаги "ёзма тарзда" деган сўзлар "ёзма шаклда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги "ажрими" деган сўз "ҳукми, ажрими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31) 497-34-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекснинг 497-2-моддасида кўрсатилган шахслар биринчи инстанция судининг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда апелляция тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) беришга ҳақли.

Агар иш бўйича ҳукм чиқарилган, бироқ хусусий шикоят ёки хусусий протест фақат биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган бўлса, суд ҳукм устидан апелляция шикояти, протести бериш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг ишни юқори судга юборади.

Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) апелляция инстанцияси судида иш юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқилади.

Апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:

1) биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни (хусусий протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

2) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга;

3) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва ишни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни ўтказиш учун прокурорга юборишга;

4) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга;

5) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга;

6) биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишга;

7) биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартиришга.

Апелляция инстанцияси судининг биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича чиқарилган ажрими узил-кесилдир, бундан ушбу Кодекснинг 308, 317-моддаларида ва 59-бобида назарда тутилган ҳоллар мустасно";


32) 497-35-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баъзи маҳкумларга дахли бўлган, белгиланган муддатда юборилган апелляция шикояти ёки протести бирор сабабга кўра апелляция инстанцияси судига бошқа маҳкумларнинг жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса ёки ўтказиб юборилган муддат ушбу Кодекснинг 497-5-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан тикланса, шунингдек маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёхуд қонуний вакилининг апелляция шикояти, ушбу маҳкумга доир иш процесснинг бошқа иштирокчиси берган апелляция шикояти ёки апелляция протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди бундай шикоят ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ҳукм, ажрим чиқариши шарт.

Агар ишни қўшимча кўриш чоғида апелляция инстанцияси суди томонидан чиқарилган ҳукм, ажрим илгари чиқарилган ҳукмга, ажримга зид бўлса, протест билдириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун иш тафтиш тартибида протест билдириш ваколатига эга бўлган прокурорга юборилади";


33) 498, 499 ва 500-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"498-модда. Кассация тартибида қайта кўрилиши

мумкин бўлган суд ҳукмлари, ажримлари


Биринчи инстанция судининг ҳукмлари, ажримлари, агар улар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин.

Биринчи инстанция судининг суд муҳокамаси давомида чиқарилган ажримлари устидан ҳукм билан бир вақтда кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин.


499-модда. Биринчи инстанция судининг ҳукми, ажрими

устидан кассация тартибида шикоят беришга

(протест билдиришга) бўлган ҳуқуқ


Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, унинг вакили биринчи инстанция судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари биринчи инстанция судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида протест билдиришга ҳақли.

Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.

Суд томонидан оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.

Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.


500-модда. Кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби


Қонуний кучга кирган ҳукмлар, ажримлар устидан кассация тартибида қуйидагича шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин:

1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан - Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига;

2) ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳукмлари, ажримлари устидан - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига;

3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукмлари, ажримлари устидан - айни шу судларга.

Кассация шикоятлари ва протестлари ҳукмни, ажримни чиқарган суд орқали берилади. Шикоят (протест) бевосита кассация инстанцияси судига берилган тақдирда, суд уни ҳукмни, ажримни чиқарган судга ушбу Кодекснинг 479-моддасида назарда тутилган талабларни бажариш учун юборади";


34) 56-бобнинг 501 - 504-моддалари қуйидаги мазмундаги 501 - 504-3-моддалар билан алмаштирилсин:


"501-модда. Суд ҳукмлари, ажримларини кассация

тартибида қайта кўришга йўл қўйиладиган муддат


Агар шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги ҳақидаги, жазони кучайтириш тўғрисидаги ёхуд маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги қонунни қўллаш тўғрисидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини кассация тартибида қайта кўришга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини кассация тартибида қайта кўришга фақат улар қонуний кучга кирганидан кейин бир йил ичида йўл қўйилади.


502-модда. Ҳукм, ажрим устидан кассация

шикояти (протести) бериш оқибатлари


Кассация шикояти (протести) берилганлиги ҳукмнинг, ажримнинг ижросини тўхтатиб туриш учун асос бўлмайди.

Ҳукм, ажрим чиқарган суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи - тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларни бажариб, бир ойлик муддатда ишни шикоятлар (протестлар) ва уларга доир эътирозлар, шунингдек тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга кассация инстанцияси судига юборади. Мазкур муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан узайтирилиши, бироқ кўпи билан йигирма кунга узайтирилиши мумкин.


503-модда. Кассация шикояти (протести) берилганлиги

тўғрисида хабардор қилиш


Ҳукм, ажрим чиқарган суд кассация шикояти (протести) берилганлиги тўғрисида маҳкумни, оқланган шахсни, уларнинг ҳимоячиларини, қонуний вакилларини, прокурорни, жабрланувчини, унинг вакилини, шунингдек фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, уч сутка ичида хабардор қилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг кўчирма нусхалари юборилади ёхуд ҳукмни, ажримни чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади. Бунда тарафларга уларнинг шикоятга, протестга доир эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи, эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят, протест юзасидан келиб тушган эътирозлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади.

Тарафлар кассация шикоятига, протестига доир эътироз билан бирга янги материалларни алоҳида тақдим этишга ёки уларни талаб қилиб олиш ва текшириш тўғрисида, шунингдек ўзлари кўрсатган жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни судга чақириш ва сўроқ қилиш ҳақида илтимоснома беришга ҳақли.


504-модда. Кассация шикоятини, протестини

ўзгартириш ва унга қўшимча киритиш


Кассация шикояти (протести) берган шахс кассация инстанцияси судининг мажлиси бошлангунига қадар уни ўзгартиришга ёхуд янги важлар билан тўлдиришга ҳақли.

Кассация протестини ўзгартириш ёки унга қўшимча киритиш, жабрланувчининг ёхуд унинг вакилининг кассация шикоятини ўзгартириш ёки унга қўшимча киритиш чоғида маҳкумнинг аҳволини оғирлаштириш тўғрисидаги масала, агар бундай талаб дастлабки кассация шикоятида, протестида кўрсатилмаган бўлса, қўйилиши мумкин эмас.

Кассация шикояти берилганидан кейин жиноят ишини юритишга киришган ҳимоячи шикоятни ўзгартириши ёхуд янги важлар билан тўлдириши, илгари ишда иштирок этган ҳимоячи томонидан берилган шикоят важларига қўшимча асослар тақдим этиши мумкин.


504-1-модда. Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олиш


Ҳукм, ажрим устидан кассация шикояти (протести) берган шахс уни қайтариб олишга ҳақлидир. Юқори турувчи прокурор ҳам протестни қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Маҳкум ўз ҳимоячисининг шикоятини қайтариб олишга ҳақли.

Маҳкумнинг ҳимоячиси, қонуний вакили ўз шикоятини фақат маҳкумнинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.

Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олишга кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар йўл қўйилади.

Шикоят ёки протест, шунингдек уни қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.


504-2-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими

устидан кассация тартибида хусусий шикоят

бериш ва протест билдириш


Биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ажрими устидан ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.

Ҳукм чиқариш билан якунланган суд муҳокамаси давомида чиқарилган ажрим устидан шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда, иш кассация инстанцияси судига юборилади.

Суд муҳокамаси давомида чиқарилган далилларни текшириш тартибига, жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномаларига, эҳтиёт чорасини танлашга, уни ўзгартиришга ёки бекор қилишга, шунингдек суд мажлиси залида тартиб сақлашга тааллуқли ажримлар устидан ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда шикоят бериш ва протест билдириш мумкин эмас. Уларга қарши эътирозлар кассация шикоятига ёки кассация протестига киритилиши мумкин.

Мазкур иш бўйича тараф ҳисобланмаган шахслар суд ажрими устидан, агар ажрим уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, шикоят беришга ҳақлидир.


504-3-модда. Ишни кассация инстанцияси судига

юбориш тўғрисида хабардор қилиш


Биринчи инстанция суди уч сутка ичида жиноят иши кассация инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахсларни хабардор қилади";


35) 505 - 509-4-моддалар чиқариб ташлансин;


36) 509-5, 509-6 ва 509-7-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"509-5-модда. Кассация инстанцияси судининг

мажлисини тайинлаш ва тайёрлаш


Судья кассация шикояти (протести) билан бирга келиб тушган жиноят ишини ўрганиб, суд мажлисини тайинлаш тўғрисида етти суткадан кечиктирмай ажрим чиқаради, унда қуйидаги масалаларни ҳал этади:

1) жиноят ишини кўриб чиқиш жойи, санаси ва бошланиш вақти тўғрисидаги;

2) суд мажлисига тарафларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини чақириш ҳақидаги;

3) ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги;

4) озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг суд мажлисида иштирок этиши ҳақидаги.

Ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч сутка ичида жиноят процесси иштирокчиларига суд мажлисининг жойи, санаси ва бошланиш вақти тайинланганлиги тўғрисида хабар юборилади.

Агар жиноят ишини ўрганиш чоғида биринчи инстанция суди томонидан ушбу Кодекс 503-моддаси иккинчи қисмининг талаби бажарилмаганлиги аниқланса, судья ишни кассация тартибида кўриб чиқишга монелик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш учун ишни шу судга қайтаради.


509-6-модда. Ишни кассация тартибида кўришда

тарафларнинг суд мажлисида иштирок этиши


Жиноят ишини кассация тартибида суд мажлисида кўришда қуйидагилар иштирок этиши шарт:

1) тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор;

2) ҳимоячи - ушбу Кодекснинг 51 ва 52-моддаларида кўрсатилган ҳолларда.

Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари кассация инстанцияси судида ишни кўришда иштирок этишга ҳақли. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг иштирок этиши зарурлиги тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади. Мазкур шахслар суд мажлисида бевосита ёхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали иштирок этиши мумкин.

Кассация тартибида кўрилаётган иш бўйича суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни кўришга монелик қилмайди, бундан суд мажлисида иштирок этиши шарт бўлган шахслар мустасно.


509-7-модда. Жиноят ишини кассация

инстанцияси судида кўриш тартиби


Кассация инстанцияси судининг мажлиси раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай жиноят иши ва кимнинг кассация шикояти (протести) бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, прокурорнинг, ҳимоячининг, суд мажлиси котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг фамилиясини, исмини ва отасининг исмини маълум қилади.

Раислик қилувчи ҳозир бўлган жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтиради ва уларда рад қилишга оид арзлар ҳамда илтимосномалар бор-йўқлигини, улар кассация шикоятида (протестида) баён этилган илтимосномаларни қувватлашини ёки қувватламаслигини аниқлайди. Бундай илтимосномалар мавжуд бўлганда суд улар бўйича ажрим чиқаради.

Ишни кўриш судьялардан бири томонидан биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг, кассация шикоятининг (протестининг) мазмунини қисқача баён этиш билан бошланади.

Судьянинг маърузасидан кейин суд кассация шикояти (протести) берган тарафларнинг маърузаларини ва бошқа тарафнинг эътирозларини эшитади. Бир нечта шикоят мавжуд бўлган тақдирда сўзга чиқиш навбати тарафларнинг фикрлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Агар берилган кассация шикоятлари билан бир қаторда прокурор билдирган кассация протести мавжуд бўлса, сўз биринчи навбатда прокурорга берилади.

Кассация инстанцияси судининг мажлисида иштирок этаётган прокурор кўриб чиқилаётган кассация шикоятлари юзасидан фикрини билдиради, протестда кўрсатилган важларни баён этади.

Суд тарафларнинг фикрларини эшитиб, биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини лозим даражада текшириш заруратидан келиб чиқиб, бевосита суд мажлисида текширилиши лозим бўлган далиллар ҳажмини аниқлаш тўғрисида, суд мажлисига маҳкумни (оқланган шахсни), жабрланувчини, гувоҳларни, экспертларни ва зарурат бўлганда бошқа шахсларни чақириш ҳақида қарор қабул қилади. Шундан кейин суд суднинг мажлисига чақирилган маҳкумни (оқланган шахсни), жабрланувчиларни, гувоҳларни сўроқ қилиш йўли билан далилларни текширишга, шунингдек тарафларнинг илтимосномаси бўйича ҳамда ўзининг ташаббуси билан ҳужжатларни, баённомаларни ва ишга алоқадор бошқа материалларни ўқиб эшиттиришга киришади.

Далилларни текшириш тартиби тарафларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Тарафлар кассация инстанцияси судига кассация шикоятида (протестида) келтирилган важларни тасдиқлаб ёки инкор этиб, қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.

Биринчи инстанция судида сўроқ қилинган гувоҳлар, агар суд буни зарур деб топган бўлса, кассация инстанцияси судида сўроқ қилинади.

Тарафларнинг далилларни, шу жумладан биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далилларни текшириш тўғрисидаги ва суд мажлисига гувоҳларни, экспертларни ҳамда бошқа шахсларни чақириш ҳақидаги илтимосномалари ушбу Кодекс 438-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади. Бунда суд илтимосномани қаноатлантиришни фақат илтимоснома биринчи инстанция суди томонидан қаноатлантирилмаганлигига асосан рад этишга ҳақли эмас.

Биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далиллар (янги далиллар) суд томонидан қабул қилинади, бунда уларни текшириш тўғрисида илтимоснома берган шахс ўзига боғлиқ бўлмаган қайси сабабларга кўра бу далилларни биринчи инстанция судига тақдим этишга имконияти бўлмаганлигини тушунтириб бериши керак.

Кассация инстанцияси суди далилларни текширишга, шу жумладан видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда текширишга ҳақли.

Суд тергови тугаллангач, суд тарафлардан суд терговига қўшимча қилиш юзасидан илтимослари бор-йўқлигини суриштиради. Суд бу илтимосларни ҳал этади ва шундан кейин тарафларнинг музокараларига ўтади.

Суд музокаралари ушбу Кодекснинг 449-моддаси қоидалари асосида ўтказилади, бунда шикоят (протест) берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.

Тарафларнинг музокаралари тамом бўлганидан кейин раислик қилувчи маҳкумга (оқланган шахсга), агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, охирги сўзни беради, шундан сўнг суд қарор чиқариш учун маслаҳатхонага киради.

Кассация инстанцияси судининг қарори ушбу Кодекснинг 497-31-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.

Кассация инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг 473, 497-31-моддалари қоидаларига кўра амалга оширилади.

Кассация инстанцияси судида суд мажлисининг баённомаси юритилади. Суд мажлисининг баённомаси ушбу Кодекснинг 426-моддасида кўрсатилган муддатларда тайёрланиши керак. У билан суд мажлисининг барча иштирокчилари танишишга ҳақли. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан ушбу Кодекснинг 427-моддасида назарда тутилган тартибда мулоҳазалар билдирилиши мумкин";


37) 509-8-модда чиқариб ташлансин;


38) 509-9 - 509-14-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"509-9-модда. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари


Кассация инстанцияси суди жиноят ишини кўриш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) ҳукмни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;

2) айблов ҳукмини бекор қилиш ва оқлов ҳукмини чиқариш ҳақида;

3) айблов ҳукмини бекор қилиш ва янги айблов ҳукмини чиқариш тўғрисида;

4) оқлов ҳукмини бекор қилиш ва айблов ҳукмини чиқариш ҳақида;

5) ҳукмни бекор қилиш ва ишни тугатиш тўғрисида;

6) ушбу Кодекс 493-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, суднинг айблов ҳукмини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш ҳақида;

7) ҳукмни ўзгартириш тўғрисида;

8) шикоят (протест) қайтариб олинган ҳолларда, кассация тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида, 5 - 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради.

Ушбу модда биринчи қисмининг 2 - 4-бандларида назарда тутилган ҳолларда кассация инстанцияси суди кассация ҳукмини чиқаради.


509-10-модда. Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими


Кассация инстанцияси судининг ҳукмида, ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

1) суд ишининг рақами, ҳукм, ажрим чиқарилган сана ва жой;

2) суднинг номи ва таркиби, ишни кўришда иштирок этган прокурор ва бошқа шахслар;

3) кассация шикоятини (протестини) берган шахс;

4) биринчи инстанция судининг устидан шикоят (протест) берилган ҳукми, ажрими қарор қисмининг мазмуни;

5) шикоятнинг (протестнинг), кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этаётган шахслар эътирозларининг ва тушунтиришларининг моҳияти, шунингдек прокурорнинг фикри;

6) шикоят (протест) бўйича кассация инстанцияси судининг қарори.

Шикоят (протест) қаноатлантирилмай қолдирилганда кассация инстанцияси судининг ажримида ҳукм қонуний, асосли ва адолатли деб, биринчи инстанция судининг ажрими қонуний ва асосли деб топилганлигининг, шикоят ёки протест эса қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигининг асослари кўрсатилиши керак.

Ҳукм, ажрим бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, кассация инстанцияси судининг ажримида Жиноят кодексининг ва ушбу Кодекснинг қайси нормалари талаблари бузилганлиги ҳамда бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган суд қарорининг асоссизлиги нимадан иборат эканлиги кўрсатилиши керак.

Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими суднинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланади. Овоз беришда озчилик томонда қолган судья ҳукмга, ажримга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ушбу Кодекс 472-моддасининг талабларига риоя этган ҳолда ёзма тарзда қолдиришга ҳақлидир.

Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва дарҳол қонуний кучга киради.

Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими уни чиқарган судга ёки бошқа судга чиқарилган кундан эътиборан беш суткадан кечиктирмай жиноят иши билан бирга ижро этиш учун юборилади.

Маҳкумни дарҳол қамоқдан ёки озодликдан чеклаш тариқасидаги жазодан озод этиш учун асос бўладиган ҳукм, ажрим, агар маҳкум суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, суд залида ижро этилади. Бошқа ҳолларда ҳукмнинг, ажримнинг кўчирма нусхаси ҳукм, ажрим чиқарилганидан кейин кассация инстанцияси томонидан жазони ижро этиш муассасасининг маъмуриятига ёки маҳкумнинг яшаш жойидаги озодликдан чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш ўз зиммасига юклатилган ички ишлар органига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади.


509-11-модда. Кассация инстанцияси судининг хусусий ажрими


Кассация инстанцияси суди ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда, хусусий ажрим чиқаради.


509-12-модда. Суд ажрими устидан берилган хусусий

шикоятни (хусусий протестни) кўриб чиқиш


Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) кассация инстанцияси судида иш юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқилади.

Кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:

1) биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни (хусусий протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

2) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга;

3) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва ишни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни ўтказиш учун прокурорга юборишга;

4) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга;

5) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга;

6) биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишга;

7) биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартиришга.

Кассация инстанцияси судининг биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича чиқарилган ажрими узил-кесилдир, бундан ушбу Кодекснинг 308, 317-моддаларида ва 59-бобида назарда тутилган ҳоллар мустасно.


509-13-модда. Ишни кассация инстанцияси

судида қўшимча тарзда кўриш


Агар айрим маҳкумларга тааллуқли кассация шикояти ёки протести кассация инстанцияси судига бирор-бир сабабга кўра бошқа маҳкумларга тааллуқли жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса, шунингдек, агар маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг кассация шикояти, ушбу маҳкумга тааллуқли иш процесснинг бошқа иштирокчисининг кассация шикояти ёки протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси суди бундай шикоятни ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ажрим чиқариши шарт.

Агар ишни қўшимча тарзда кўриш чоғида кассация инстанцияси суди томонидан чиқарилган ажрим илгари чиқарилган ажримга зид бўлса, иш протест билдириш масаласини ҳал қилиш учун тафтиш тартибида протест билдириш ваколатига эга бўлган прокурорга юборилади.

Жиноят ишини қўшимча тарзда кўриш тартиби кечикиб келган хусусий шикоятларга ва хусусий протестларга нисбатан ҳам тааллуқлидир.


509-14-модда. Кассация инстанцияси судининг ҳукми,

ажрими устидан шикоят (протест) бериш


Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин";


39) қуйидаги мазмундаги 56-2-боб билан тўлдирилсин:


"56-2-БОБ. СУДНИНГ ҲУКМИ, АЖРИМИ УСТИДАН

ТАФТИШ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ (ПРОТЕСТ) БЕРИШ


510-модда. Тафтиш тартибида қайта кўрилиши

мумкин бўлган суд ҳукмлари, ажримлари


Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судларнинг туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция ва кассация инстанциясида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари кўриб чиқилади.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриб чиқилади:

жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судлар томонидан туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг биринчи инстанция бўйича чиқарилган ва айни шу судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судлар томонидан биринчи инстанция тариқасида кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлар, ажримлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида такроран кўриб чиқилиши мумкин.


511-модда. Ҳукм ва ажрим устидан тафтиш тартибида

шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар


Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.

Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судлари ҳукмларининг, ажримларининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.

Судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судлари ҳукмларининг, ажримларининг оқлаш сабаблари ва асосларига дахлдор қисми устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.

Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судлари ҳукмларининг, ажримларининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.


512-модда. Ҳукмлар, ажримлар устидан тафтиш тартибида

протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация, тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судларининг ҳукмлари ва ажримлари устидан - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган ҳукмлар, ажримлар ҳамда улар бўйича апелляция ёки кассация инстанциясининг чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича суд қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақлидир.


513-модда. Суднинг ажрими устидан тафтиш тартибида

хусусий шикоят (хусусий протест) бериш


Биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанциясида кўриб чиқилган ажрими, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судининг ажрими устидан ушбу Кодекснинг 511 ва 512-моддаларида кўрсатилган шахслар томонидан тафтиш тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.


514-модда. Суд ҳукмлари, ажримларини тафтиш тартибида

қайта кўриб чиқишга йўл қўйиладиган муддат


Агар шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги ҳақидаги, жазони кучайтириш тўғрисидаги ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга фақат у қонуний кучга кирганидан кейин бир йил ичида йўл қўйилади.


515-модда. Тафтиш тартибида шикоят бериш

ва протест билдириш тартиби


Қуйидагилар устидан тафтиш тартибида шикоят берилади ёки протест билдирилади:

1) туман (шаҳар) судларининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан, шунингдек туман (шаҳар) судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан - Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига;

2) ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан, шунингдек ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмлари, ажримлари устидан - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига:

туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган ҳукмлар, ажримлар ва улар юзасидан чиқарилган апелляция ёки кассация инстанциясининг ҳукмлари, ажримлари устидан шикоят (протест) берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига тафтиш тартибида такроран кўриб чиқиш учун протест билдирилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест билдириш учун ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг аризалари (илтимосномалари), шунингдек судьянинг тақдимномаси, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари сабаб бўлади.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган тафтиш тартибидаги шикоятлар ва протестлар ҳукмни, ажримни чиқарган суд орқали берилади. Шикоят ёки протест бевосита Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига берилган тақдирда, суд уларни ҳукмни, ажримни чиқарган судга ушбу Кодекснинг 479-моддасида баён этилган талабларни бажариш учун юборади.

Ушбу моддада белгиланган тартиб тафтиш тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш тартибига нисбатан ҳам татбиқ этилади.


516-модда. Тафтиш тартибида бериладиган, билдириладиган шикоятнинг,

протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) мазмуни


Тафтиш тартибида бериладиган (билдириладиган) шикоятда, протестда (хусусий шикоятда, хусусий протестда) қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) юборилаётган, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суднинг номи;

2) шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган шахс, унинг процессуал мавқеи, унинг яшаш жойи ёки турган жойи тўғрисидаги маълумотлар;

3) ҳукм, ажрим чиқарган суднинг номи, ҳукм, ажрим чиқарилган сана, суд ишининг рақами, шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилаётган ҳукм, ажрим кимга нисбатан чиқарилган бўлса, ўша шахс тўғрисидаги маълумотлар, апелляция, кассация инстанцияси судининг номи;

4) шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) бераётган шахснинг фикрига кўра ҳукмнинг, ажримнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлигига доир важлари, судга қадар иш юритишни ёки суд муҳокамасини амалга ошириш чоғида қарор қабул қилишга таъсир кўрсатган қонуннинг қайси нормалари бузилганлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;

5) шахс ўз талабларини асослаётган далиллар;

6) шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) илова қилинаётган материаллар рўйхати;

7) шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилган сана, шикоят (хусусий шикоят) берган, протест (хусусий протест) билдирган шахснинг имзоси.


517-модда. Ҳукм, ажрим устидан тафтиш тартибида шикоят

(хусусий шикоят) бериш, протест (хусусий протест)

билдириш оқибатлари


Ҳукм, ажрим чиқарган суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи - тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларни бажариб, бир ой ичида жиноят ишини шикоятлар, протестлар (хусусий шикоятлар, хусусий протестлар) ва уларга доир эътирозлар, шунингдек тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга тафтиш тартибида кўрувчи судга юборади. Мазкур муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан йигирма кунга узайтирилиши мумкин.


518-модда. Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар,

Тошкент шаҳар судларига, Ўзбекистон Республикаси

Ҳарбий судига тафтиш тартибида шикоят, протест

(хусусий шикоят, хусусий протест) берилганлиги

тўғрисида хабардор қилиш


Ҳукм, ажрим чиқарган суд тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилиши тўғрисида маҳкумни, оқланган шахсни, уларнинг ҳимоячиларини, қонуний вакилларини, прокурорни, жабрланувчини, унинг вакилини, шунингдек фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни, уларнинг вакилларини, агар шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, уч сутка ичида хабардор қилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) кўчирма нусхалари юборилади ёхуд ҳукмни, ажримни чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади. Бунда тарафларга уларнинг шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) доир эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи, эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади.

Тарафлар тафтиш тартибида бериладиган шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) доир эътироз билан бирга янги материалларни алоҳида тақдим этишга ёки уларни талаб қилиб олиш ва текшириш, шунингдек ўзи кўрсатган жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни судга чақириш ва сўроқ қилиш ҳақида илтимоснома беришга ҳақли.


519-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни,

протестни (хусусий шикоятни, хусусий протестни)

ўзгартириш ва унга қўшимча киритиш


Тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган шахс жиноят ишини тафтиш тартибида суд мажлисида кўриш бошлангунига қадар уни ўзгартиришга ёки янги важлар билан тўлдиришга ҳақли.

Тафтиш тартибидаги протестга (хусусий протестга), жабрланувчининг ёки унинг вакилининг тафтиш тартибидаги шикоятига (хусусий шикоятига) маҳкумнинг аҳволини оғирлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга, агар бундай талаб тафтиш тартибида берилган дастлабки шикоятда, протестда (хусусий шикоятда, хусусий протестда) кўрсатилмаган бўлса, йўл қўйилмайди.

Тафтиш тартибидаги шикоят (хусусий шикоят) берилганидан кейин жиноят ишини юритишга киришган ҳимоячи шикоятни (хусусий шикоятни) ўзгартириши ёки янги важлар билан тўлдириши, илгари ишда иштирок этган ҳимоячи томонидан берилган шикоят (хусусий шикоят) важларининг қўшимча асосларини тақдим этиши мумкин.


520-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни,

протестни (хусусий шикоятни, хусусий протестни)

қайтариб олиш


Тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган шахс ўз шикоятини, протестини (хусусий шикоятини, хусусий протестини) қайтариб олишга ҳақлидир. Юқори турувчи прокурор ҳам протестни (хусусий протестни) қайтариб олишга ҳақли. Маҳкум ўз ҳимоячисининг шикоятини (хусусий шикоятини) қайтариб олишга ҳақли.

Маҳкумнинг ҳимоячиси, қонуний вакили ўз шикоятини (хусусий шикоятини) фақат маҳкумнинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.

Тафтиш тартибида берилган шикоятни, протестни (хусусий шикоятни, хусусий протестни) қайтариб олишга суд маслаҳатхонага киргунига қадар йўл қўйилади.

Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест), шунингдек уни қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.


521-модда. Иш тафтиш инстанцияси судига

юборилганлиги тўғрисида хабардор қилиш


Ҳукм чиқарган суд жиноят иши тафтиш инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларни уч сутка ичида хабардор қилади.


521-1-модда. Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар,

Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий

судида тафтиш тартибида жиноят ишини кўриб чиқиш учун

суд мажлисини тайинлаш ва тайёрлаш


Судья тафтиш тартибидаги шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) билан келиб тушган жиноят ишини ўрганиб, суд мажлисини тайинлаш тўғрисида етти суткадан кечиктирмай ажрим чиқариб, унда қуйидаги масалаларни ҳал этади:

1) жиноят ишини кўриб чиқиш жойи, санаси ва бошланиш вақти тўғрисидаги;

2) суд мажлисига тарафларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини чақириш ҳақидаги;

3) ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги;

4) озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахснинг суд мажлисида иштирок этиши ҳақидаги.

Ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч сутка ичида жиноят процесси иштирокчиларига суд мажлисининг жойи, санаси ва бошланиш вақти тайинланганлиги тўғрисида хабар юборилади.

Агар жиноят ишини ўрганиш чоғида биринчи инстанция суди томонидан ушбу Кодекс 503-моддаси иккинчи қисмининг талаблари бажарилмаганлиги аниқланса, судья ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга монелик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш учун ишни шу судга қайтаради.


521-2-модда. Ишни Қорақалпоғистон Республикаси судида,

вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси

Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўришда тарафларнинг

суд мажлисида иштирок этиши


Жиноят ишини тафтиш тартибида суд мажлисида кўришда қуйидагилар иштирок этиши шарт:

1) тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор;

2) ҳимоячи - ушбу Кодекснинг 51 ва 52-моддаларида кўрсатилган ҳолларда.

Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ишни тафтиш тартибида кўришда иштирок этишга ҳақли. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг иштирок этиши зарурлиги тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади. Мазкур шахслар суд мажлисида бевосита ёхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали иштирок этиши мумкин.

Тафтиш тартибида кўрилаётган иш бўйича суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни кўришга монелик қилмайди, бундан суд мажлисида иштирок этиши шарт бўлган шахслар мустасно.


521-3-модда. Жиноят ишини Қорақалпоғистон Республикаси судида,

вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси

Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўриш тартиби


Жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўрилаётганда суд мажлиси раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай иш ва кимнинг шикояти, протести (хусусий шикояти, хусусий протести) бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, прокурорнинг, ҳимоячининг, суд мажлиси котибининг, шунингдек агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг фамилиясини, исмини ва отасининг исмини маълум қилади.

Раислик қилувчи ҳозир бўлган жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтиради ва уларда рад қилишга оид арзлар ҳамда илтимосномалар бор-йўқлигини, тафтиш тартибидаги шикоятда, протестда (хусусий шикоятда, хусусий протестда) баён этилган илтимосномаларни улар қувватлаши-қувватламаслигини аниқлайди. Бундай илтимосномалар мавжуд бўлган тақдирда суд улар бўйича ажрим чиқаради.

Ишни кўриш судьялардан бири томонидан биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг, тафтиш тартибида берилган шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) мазмунини қисқача баён этиш билан бошланади.

Судьянинг маърузасидан кейин суд тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган тарафнинг маърузасини ва бошқа тарафнинг эътирозларини эшитади. Бир нечта шикоят (хусусий шикоят) мавжуд бўлган тақдирда сўзга чиқиш навбати тарафларнинг фикрлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Агар берилган тафтиш тартибидаги шикоятлар (хусусий шикоятлар) билан бир қаторда прокурорнинг тафтиш тартибида билдирилган протести (хусусий протести) мавжуд бўлса, сўз биринчи навбатда унга берилади.

Тафтиш инстанцияси судининг мажлисида иштирок этаётган прокурор кўриб чиқилаётган тафтиш шикоятлари (хусусий шикоятлар) юзасидан фикрини билдиради, протестда (хусусий протестда) кўрсатилган важларни баён этади.

Суд тарафларнинг фикрларини эшитиб, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судлари ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги лозим даражада текширилишини таъминлаш заруратидан келиб чиқиб, бевосита суд мажлисида текширилиши лозим бўлган далиллар ҳажмини аниқлаш тўғрисида, суд мажлисига маҳкумни (оқланган шахсни), жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни ва, зарурат бўлганда, бошқа шахсларни чақириш ҳақида қарор қабул қилади. Шундан кейин суд суднинг мажлисига чақирилган маҳкумни (оқланган шахсни), жабрланувчиларни, гувоҳларни сўроқ қилиш йўли билан далилларни текширишга, шунингдек тарафларнинг илтимосномасига кўра ҳамда ўз ташаббуси билан ҳужжатларни, баённомаларни ва ишга алоқадор бошқа материалларни ўқиб эшиттиришга киришади.

Далилларни текшириш тартиби тарафларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Тарафлар тафтиш инстанцияси судига тафтиш тартибида берилган шикоятда, протестда (хусусий шикоятда, хусусий протестда) келтирилган важларни тасдиқлаб ёки инкор этиб, қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.

Биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида сўроқ қилинган гувоҳлар, агар суд зарур деб топса, ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида сўроқ қилинади.

Тарафларнинг далилларни, шу жумладан биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан текширилмаган далилларни текшириш тўғрисидаги ва суд мажлисига гувоҳларни, экспертларни ҳамда бошқа шахсларни чақириш ҳақидаги илтимосномалари ушбу Кодекс 438-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади. Бунда суд илтимосномани қаноатлантиришни фақат у биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан қаноатлантирилмаганлигига асосланиб рад этишга ҳақли эмас.

Биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан текширилмаган далиллар (янги далиллар) суд томонидан қабул қилинади, бунда уларни текшириш тўғрисида илтимоснома берган шахс бу далилларни ўзига боғлиқ бўлмаган қандай сабабларга кўра биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судига тақдим этиш имконияти бўлмаганлигини тушунтириб бериши керак.

Ишни тафтиш тартибида кўраётган суд далилларни текширишга, шу жумладан видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда текширишга ҳақли.

Суд тергови тугаллангач, суд тарафлардан уларда суд терговига қўшимча қилиш юзасидан илтимосномалари бор-йўқлигини суриштиради. Суд бу илтимосномаларни ҳал этади, шундан кейин тарафларнинг музокараларига ўтади.

Суд музокаралари ушбу Кодекс 449-моддасининг қоидалари асосида ўтказилади, бунда шикоят (протест) берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.

Тарафларнинг музокаралари тамом бўлганидан кейин раислик қилувчи маҳкумга (оқланган шахсга), агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, охирги сўз беради, шундан кейин суд қарор чиқариш учун маслаҳатхонага киради.

Ишни тафтиш тартибида кўраётган суднинг қарори ушбу Кодекснинг 497-31-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.

Тафтиш инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг 473, 497-31-моддалари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Тафтиш инстанцияси судида суд мажлисининг баённомаси юритилади. Суд мажлисининг баённомаси ушбу Кодекснинг 426-моддасида кўрсатилган муддатларда тайёрланиши керак. У билан суд мажлисининг барча иштирокчилари танишишга ҳақли. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан ушбу Кодекснинг 427-моддасида назарда тутилган тартибда мулоҳазалар билдирилиши мумкин.


521-4-модда. Жиноят ишини тафтиш тартибида

кўриб чиқувчи Қорақалпоғистон Республикаси судининг,

вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон

Республикаси Ҳарбий судининг ваколатлари


Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, унинг натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз қолдириш, тафтиш тартибида берилган шикоятни, протестни эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;

2) апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини бекор қилиш ва биринчи инстанция судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;

3) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва айблов ёки оқлов ҳукми чиқариш тўғрисида;

4) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва ишни тугатиш тўғрисида;

5) ушбу Кодекс 493-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида;

6) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгартириш тўғрисида;

7) шикоят, протест қайтариб олинган тақдирда, тафтиш тартибидаги ишни юритишни тугатиш тўғрисида.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида, 4 - 7-бандларида назарда тутилган ҳолларда ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд ажрим чиқаради.

Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд ҳукм чиқаради.

Жиноят ишини тафтиш тартибида кўрувчи Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда хусусий ажрим чиқаради.


521-5-модда. Суднинг ажрими устидан берилган хусусий

шикоятни (хусусий протестни) кўриб чиқиш


Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят, хусусий протест ушбу Кодекснинг 521-3-моддасида белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилади.

Тафтиш инстанциясининг суди ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:

1) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни (хусусий протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

2) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга;

3) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва ишни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни ўтказиш учун прокурорга юборишга;

4) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга;

5) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга;

6) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишга;

7) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини ўзгартиришга.


521-6-модда. Ишни тафтиш тартибида кўрувчи

Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар,

Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси

Ҳарбий судининг ҳукми, ажрими


Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукмида, ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

1) суд ишининг рақами, ҳукм, ажрим чиқарилган сана ва жой;

2) суднинг номи ва таркиби, ишни кўришда иштирок этган прокурор ва бошқа шахслар;

3) тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган шахс;

4) устидан тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилган ҳукмнинг, ажримнинг қарор қисми мазмуни;

5) шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) тафтиш инстанцияси суд мажлисида иштирок этаётган шахслар эътирозларининг ва тушунтиришларининг моҳияти, шунингдек прокурорнинг фикри;

6) ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг қарори.

Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) қаноатлантирилмай қолдирилган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ажримида биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукми қонуний, асосли ва адолатли деб, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси судининг ажрими қонуний ва асосли деб топилганлигининг, шикоят ёки протест (хусусий шикоят, хусусий протест) эса қаноатлантирилмасдан қолдирилишининг асослари кўрсатилиши керак.

Ҳукм, ажрим бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ажримида Жиноят кодексининг ва ушбу Кодекснинг қайси нормалари талаблари бузилганлиги ва бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган суд қарорининг асоссизлиги нимадан иборат эканлиги кўрсатилиши керак.

Ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ҳукми, ажрими суднинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланади. Овоз беришда озчилик томонда қолган судья ҳукмга, ажримга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ушбу Кодекснинг 472-моддаси талабларига риоя этган ҳолда ёзма шаклда қолдиришга ҳақлидир.

Ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ҳукми, ажрими суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва дарҳол қонуний кучга киради.

Ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ҳукми, ажрими уни чиқарган судга ёки бошқа судга чиқарилган кундан эътиборан беш суткадан кечиктирмай жиноят иши билан бирга ижро этиш учун юборилади.

Маҳкумни дарҳол қамоқдан ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазодан озод этиш учун асос бўладиган ҳукм, ажрим, агар маҳкум суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, суд залида ижро этилади. Бошқа ҳолларда, ҳукмнинг, ажримнинг кўчирма нусхаси ҳукм, ажрим чиқарилганидан кейин тафтиш инстанцияси суди томонидан жазони ижро этиш муассасасининг маъмуриятига ёки маҳкумнинг яшаш жойидаги озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш ўз зиммасига юклатилган ички ишлар органига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади.


521-7-модда. Ишни тафтиш инстанцияси судида

қўшимча тарзда кўриш


Агар айрим маҳкумларга тааллуқли тафтиш тартибида берилган шикоят ёки протест бирор-бир сабабларга кўра ишни тафтиш тартибида кўрувчи судга бошқа маҳкумларга тааллуқли жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса, шунингдек агар маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг тафтиш тартибида берилган шикояти, ушбу маҳкумга тааллуқли иш процесснинг бошқа иштирокчисининг тафтиш тартибида берилган шикояти ёки протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд бундай шикоятни ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича тегишли қарор чиқариши шарт.

Агар ишни қўшимча тарзда кўриш чоғида ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд томонидан чиқарилган ҳукм, ажрим (қарор) илгари чиқарилган ҳукмга, ажримга (қарорга) зид бўлса, протест билдириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун иш тафтиш тартибида протест билдириш ваколатига эга бўлган прокурорга юборилади.

Жиноят ишини қўшимча тарзда кўриш тартиби кечикиб келган хусусий шикоятларга ва хусусий протестларга нисбатан ҳам тааллуқлидир.


521-8-модда. Жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида

тафтиш тартибида текшириш учун талаб қилиб олиш


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибида берилган шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) бўйича жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар тафтиш тартибида протест (хусусий протест) киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишни суддан ўз ваколатлари доирасида талаб қилиб олишга ҳақли. Ишларни талаб қилиб олишга ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятлари, шунингдек судьянинг тақдимномаси, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари сабаб бўлади.


521-9-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни,

протестни (хусусий шикоятни, хусусий протестни)

кўриб чиқмасдан қайтариш


Тафтиш тартибида берилган шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмасдан қайтарилади, агар:

1) тафтиш тартибида берилган шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) ушбу Кодекснинг 515-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;

2) тафтиш тартибида берилган шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) ушбу Кодекснинг 511, 512-моддаларида кўрсатилган шахслар томонидан берилмаган бўлса;

3) иш Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибида кўрилмаган бўлса;

4) Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида биринчи инстанция бўйича кўриб чиқилган ишлар апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган бўлса;

5) тафтиш тартибида берилган шикоятни, протестни (хусусий шикоятни, хусусий протестни) қайтариб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган шахс такроран умумий асосларда мурожаат қилишга ҳақлидир.


521-10-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов

ҳайъатига келиб тушган тафтиш тартибида берилган

шикоятлар (хусусий шикоятлар) бўйича қабул

қилинадиган қарорлар


Тафтиш тартибида берилган шикоят (хусусий шикоят) унга илова қилинган материаллар билан бирга, зарур бўлган ҳолларда эса жиноят иши талаб қилиб олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан ўрганиб чиқилади.

Шикоятни (хусусий шикоятни) ўрганиб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси ўз ажрими билан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида;

2) шикоятни (хусусий шикоятни) иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида.

Тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) берган шахсга қабул қилинган қарор ҳақида уч сутка ичида хабар қилинади.


521-11-модда. Суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида

тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар

мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажрим


Суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

1) ажрим чиқарилган жой ва сана;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;

3) тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) берган шахс ҳақидаги маълумотлар;

4) ҳукм, ажрим чиқарган биринчи инстанция, апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судининг номи, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судининг ҳукми, ажрими чиқарилган сана;

5) тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (хусусий шикоятнинг) мазмуни;

6) тафтиш тартибидаги шикоятни (хусусий шикоятни) кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш сабаблари ва асослари.

Суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) берган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига, унинг ўринбосарига шикоят қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбосари тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) берган шахснинг шикоятига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқаришга ва шикоятни (хусусий шикоятни) жиноят иши билан бирга тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишга ҳақлидир.


521-12-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни

(хусусий шикоятни)  Ўзбекистон  Республикаси  Олий

судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига

кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисидаги ажрим


Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибида берилган шикоятни (хусусий шикоятни) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

1) ажрим чиқарилган жой ва сана;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;

3) тафтиш тартибида шикоятни (хусусий шикоятни) берган шахс ҳақидаги маълумотлар;

4) ҳукм, ажрим чиқарган биринчи инстанция, апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судининг номи, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судининг ҳукми, ажрими чиқарилган сана;

5) тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (хусусий шикоятнинг) мазмуни;

6) тафтиш тартибидаги шикоятни (хусусий шикоятни) кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш сабаблари ва асослари;

7) ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқиш жойи ва санаси.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибида берилган шикоятни (хусусий шикоятни) ўзи чиқарган ажрим билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига жиноят иши билан бирга ўтказади.


521-13-модда. Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест)

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича

судлов ҳайъатига тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун

киритилганлиги тўғрисида хабардор қилиш


Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакиллари, прокурор, жабрланувчи ёки унинг вакили, шунингдек фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари иш тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун юборилганлиги тўғрисида, агар шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, уч сутка ичида хабардор қилинади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) кўчирма нусхаси юборилади ёхуд тафтиш инстанцияси судининг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади. Бунда тарафларга уларнинг шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) доир эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи, эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади.

Тарафлар тафтиш тартибида берилган шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) доир эътироз билан бирга янги материалларни алоҳида тақдим этишга ёхуд уларни талаб қилиб олиш ва текшириш тўғрисида, шунингдек ўзлари кўрсатган жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни судга чақириш ва сўроқ қилиш ҳақида илтимоснома беришга ҳақли.


521-14-модда. Жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида

тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун тайёрлаш


Жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) билан бирга келиб тушганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилганлиги тўғрисида маҳкумни, оқланган шахсни, унинг ҳимоячисини, қонуний вакилини, прокурорни, жабрланувчини, унинг вакилини, шунингдек фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни, уларнинг вакилларини, агар шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, ишни кўриб чиқиш бошланишидан камида уч сутка олдин хабардор қилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) кўчирма нусхаси юборилади ёхуд тафтиш инстанцияси судининг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабар қилинади. Бунда тарафларга уларнинг шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш ҳуқуқи, эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар бажарилганидан кейин маҳкум, оқланган шахс, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, прокурор, жабрланувчи, унинг вакили, шунингдек фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, агар шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, иш тафтиш тартибида кўриладиган вақт ҳақида ишни кўриб чиқиш бошланишидан камида уч сутка олдин хабардор қилинади.


521-15-модда. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг

Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида

кўришда тарафларнинг суд мажлисида иштирок этиши


Жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида суд мажлисида кўришда қуйидагилар иштирок этиши шарт:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор;

ҳимоячи - ушбу Кодекснинг 51 ва 52-моддаларида кўрсатилган ҳолларда.

Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ишни тафтиш тартибида кўришда иштирок этишга ҳақли. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг ишни кўришда иштирок этиши зарурлиги тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади. Мазкур шахслар суд мажлисида бевосита ёхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали иштирок этиши мумкин.

Тафтиш тартибида кўрилаётган иш бўйича суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни кўришга монелик қилмайди, бундан ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шахслар мустасно.


521-16-модда. Жиноят ишини тафтиш тартибида

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари

бўйича судлов ҳайъатида кўриш тартиби


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида жиноят ишини тафтиш тартибида кўришда суд мажлиси раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай жиноят иши ва кимнинг тафтиш тартибидаги шикояти (протести) бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, прокурорнинг, ҳимоячининг, суд мажлиси котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг фамилиясини, исмини ва отасининг исмини маълум қилади.

Раислик қилувчи ҳозир бўлган жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтиради ва уларда рад қилишга оид арзлар ҳамда илтимосномалар бор-йўқлигини, улар тафтиш тартибидаги шикоятда, протестда баён этилган илтимосномаларни қувватлаши-қувватламаслигини аниқлайди. Бундай илтимосномалар мавжуд бўлганда суд улар бўйича ажрим чиқаради.

Ишни кўриш судьялардан бири томонидан биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг, тафтиш тартибида берилган шикоятнинг ёки протестнинг мазмунини қисқача баён этиш билан бошланади.

Судьянинг маърузасидан кейин суд тафтиш тартибида шикоят (протест) берган тарафнинг маърузасини ва бошқа тарафнинг эътирозларини эшитади. Бир нечта шикоят мавжуд бўлган тақдирда, сўзга чиқиш навбати тарафларнинг фикрлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Агар тафтиш тартибида берилган шикоятлар билан бир қаторда прокурорнинг тафтиш тартибида билдирилган протести мавжуд бўлса, сўз биринчи навбатда унга берилади.

Тафтиш инстанцияси судининг мажлисида иштирок этаётган прокурор кўриб чиқилаётган тафтиш тартибида берилган шикоятлар юзасидан фикрини билдиради, протестда кўрсатилган важларни баён этади.

Тарафлар ўз важларини баён этиш билан бирга тафтиш тартибида берилган шикоятда (протестда) келтирилган важларни тасдиқлаб ёки рад этиб судга қўшимча материалларни тақдим этишга ҳақли.

Қўшимча материаллар тақдим этилган ҳолларда, суд тарафларга улар билан танишиб чиқиш ва ўз важларини баён этиш имконини беради.

Жиноят ишини тафтиш тартибида кўришда суд ушбу Кодекс 483-моддасининг учинчи қисмига амал қилган ҳолда тўлиқ ёки қисман суд терговини ўтказишга ҳақли.

Суд тергови якунланганидан сўнг суд тарафларнинг музокараларига ўтади.

Суд музокаралари ушбу Кодекснинг 449-моддаси қоидалари асосида ўтказилади, бунда шикоят (протест) берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.

Тарафларнинг музокаралари тамомланганидан кейин раислик қилувчи маҳкумга (оқланган шахсга), агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, охирги сўз беради, шундан сўнг суд қарор чиқариш учун маслаҳатхонага киради.

Тафтиш инстанцияси судининг қарори ушбу Кодекснинг 497-31-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.

Тафтиш инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг 473, 497-31-моддалари қоидаларига кўра амалга оширилади.

Тафтиш инстанцияси судида суд мажлисининг баённомаси юритилади. Суд мажлисининг баённомаси ушбу Кодекснинг 426-моддасида кўрсатилган муддатларда тайёрланиши керак. У билан суд мажлисининг барча иштирокчилари танишишга ҳақли. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан ушбу Кодекснинг 427-моддасида назарда тутилган тартибда мулоҳазалар билдирилиши мумкин.


521-17-модда. Ишни тафтиш тартибида кўриб чиқувчи

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари

бўйича судлов ҳайъатининг ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз, тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;

2) айрим суд қарорларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд қарорларидан бирини ўз кучида қолдириш тўғрисида;

3) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва айблов ёки оқлов ҳукми чиқариш тўғрисида;

4) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;

5) ушбу Кодекс 493-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида;

6) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгартириш тўғрисида;

7) шикоят (протест) қайтариб олинган тақдирда, тафтиш тартибидаги ишни юритишни тугатиш тўғрисида.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида, 4 - 7-бандларида назарда тутилган ҳолларда ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд ажрим чиқаради.

Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд ҳукм чиқаради.

Жиноят ишини тафтиш тартибида кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда хусусий ажрим чиқаради.


521-18-модда. Суд ажрими устидан берилган хусусий

шикоятни (хусусий протестни) кўриб чиқиш


Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) ушбу Кодекснинг 521-1-моддасида белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилади.

Тафтиш инстанцияси суди ишни биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримлари устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:

1) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни, хусусий протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

2) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга;

3) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва ишни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни ўтказиш учун прокурорга юборишга;

4) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга;

5) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга;

6) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судининг хусусий ажримини бекор қилишга;

7) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини ўзгартиришга.


521-19-модда. Жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб

чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят

ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми, ажрими


Жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми, ажрими ушбу Кодекснинг 521-6-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ чиқарилади ва суднинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланади. Овоз беришда озчилик томонда қолган судья ҳукмга, ажримга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ушбу Кодекс 472-моддасининг талабларига риоя этган ҳолда ёзма шаклда қолдиришга ҳақли.

Жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми, ажрими суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва дарҳол қонуний кучга киради.

Ишни тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми, ажрими ушбу Кодекс 521-6-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида белгиланган тартибда ижро этилади.


521-20-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига

тафтиш тартибида протест (хусусий протест) билдириш

тўғрисидаги илтимосномага қўйиладиган талаблар


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига тафтиш тартибида протест (хусусий протест) билдириш тўғрисидаги илтимосномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) илтимоснома юборилаётган тегишли ваколатли шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

2) илтимоснома берган шахс, унинг процессуал мавқеи, яшаш жойи ёки турган жойи тўғрисидаги маълумотлар;

3) суд ишининг рақами, биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг номи, ҳукм, ажрим чиқарилган сана;

4) илтимоснома берган шахснинг фикрига кўра ҳукмнинг, ажримнинг нотўғрилиги ва унинг илтимосининг моҳияти нимадан иборат эканлигига доир важлари, судга қадар иш юритишни ёки суд муҳокамасини амалга ошириш чоғида қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатган Жиноят кодексининг ва ушбу Кодекснинг қайси нормалари бузилганлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосномасининг мазмуни;

5) илтимоснома берган шахс ўз талабларини асослаётган далиллар;

6) илтимосномага илова қилинаётган материаллар рўйхати;

7) илтимоснома берилган сана, уни берган шахснинг имзоси.


521-21-модда. Ишни Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида

такроран кўриш


Тафтиш инстанцияси суди жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг ушбу Кодекснинг 485-моддасида назарда тутилган асосларга кўра билдирилган протести (хусусий протести) бўйича тафтиш тартибида такроран кўриб чиқади.

Ишни тафтиш инстанцияси судида такроран кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида ушбу бобда баён этилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Ишни тафтиш тартибида такроран кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати ушбу Кодекснинг 521-17-моддасида назарда тутилган ваколатларга эга бўлиб, ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра ҳукм ёки қарор чиқаради.

Ишни тафтиш тартибида такроран кўриб чиқиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан чиқарилган ҳукм, қарор узил-кесилдир, бундан ушбу Кодекс 485-моддасининг 6 ва 7-бандларида ҳамда 521-7-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно";


40) 524-модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларидаги "кассация" деган сўз "тафтиш" деган сўз билан алмаштирилсин;


41) 525-модданинг биринчи қисмидаги "кассация" деган сўз "тафтиш" деган сўз билан алмаштирилсин;


42) 527-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб, тафтиш инстанцияси суди қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

1) суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судига юбориш тўғрисида;

2) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш ва ишни ушбу Кодекснинг 416, 417-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда прокурорга юбориш тўғрисида;

3) агар янги тергов ишини юритишга ёки жиноят ишини судда кўришга зарурат бўлмаса, суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисида;

4) янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлашни рад этиш тўғрисида.

Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала бўйича тафтиш инстанцияси суди ажримининг кўчирма нусхаси прокурорга ва аризачига юборилади. Ажримнинг кўчирма нусхаси бошқа манфаатдор шахсларга уларнинг илтимосига кўра юборилади";


43) 59-боб қуйидаги мазмундаги 546-1-модда билан тўлдирилсин:


"546-1-модда. Суднинг ҳукмини, ажримини ва қарорини

ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш

тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят

бериш ва хусусий протест билдириш


Суднинг ҳукмини, ажримини ва қарорларини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим суд томонидан ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.

Суднинг ажрими устидан ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.

Кассация инстанциясининг суд ҳукмини, ажримини ва қарорини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрими устидан ушбу Кодекснинг 511 ва 512-моддаларида кўрсатилган шахслар томонидан тафтиш тартибида хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдирилиши мумкин".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 сентября











































































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск