ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2023 й. 492-сон "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2023 й.

N 492




РЕСПУБЛИКА ВА МАҲАЛЛИЙ ИЖРО

ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИДА

ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармонига мувофиқ давлат органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни "hrm.argos.uz" электрон платформасида (кейинги ўринларда - электрон платформа) юритиш тартибини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида (кейинги ўринларда - давлат органлари) инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатлар электрон платформада шакллантирилади ва юритилади (ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундан мустасно);

давлат органлари электрон платформани жорий қилиш ва юритиш бўйича сарф-харажатларни ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширади.


3. Қуйидагилар:

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни "hrm.argos.uz" электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"hrm.argos.uz" электрон платформасини республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумот ва ҳужжатлар электрон платформа орқали қуйидаги электрон тизимларга автоматик тарзда юборилади:

давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари ва уларга қўшимча битимлар, меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши ҳамда вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига;

қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун "edo.ijro.uz" ахборот тизимига;

ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур бўлган маълумотлар "UzASBO" дастурий мажмуасига.


5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 2023 йил 1 ноябрга қадар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда электрон платформа доирасида Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ (vacancy.argos.uz) порталининг янги талқинини ишлаб чиқиш;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда электрон платформага киритилган маълумотлар автоматик тарзда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига юборилишини таъминлаш учун тизимларни ўзаро интеграция қилиш;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда давлат органлари ходимларининг иш ҳақини автоматик тарзда ҳисоблашни таъминлаш учун электрон платформани "UzASBO" дастурий мажмуасига интеграция қилиш чораларини кўрсин.


6. Давлат органлари раҳбарлари:

2023 йил 1 октябрга қадар давлат органларининг марказий аппарати, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларини электрон платформага улаш;

2023 йил 1 декабрга қадар давлат органлари электрон платформага уланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича "Uzinfocom" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ - электрон платформа оператори билан шартномалар тузиш чораларини кўрсин.

Электрон платформа оператори ва Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг ўзаро келишувига асосан электрон платформага уланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартнома асосида келиб тушган маблағларнинг бир қисми Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиб берилиши мумкин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 22 сентябрдаги

492-сон қарорига

2-ИЛОВА



"hrm.argos.uz" электрон платформасини

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият

органларида жорий этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

          

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

            

Ижро

муддати

         

Ижро учун масъуллар

     

1.

"hrm.argos.uz" электрон платформасини ишга тушириш билан боғлиқ қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини "hrm.argos.uz"да рўйхатдан ўтказиш;

масъул шахсларни "hrm.argos.uz"да авторизациядан ўтказиш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан "hrm.argos.uz"да ташкилот кабинетини очиш бўйича "UZINFOCOM" давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖга мурожаат қилиш ҳамда кабинетга киришни таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2023 йил

сентябрь

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, "Uzinfocom" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ


2.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан "hrm.argos.uz" электрон платформасида ишлаш бўйича ўзларининг масъул ходимларини расмий ҳужжат (қарор, фармойиш, буйруқ ёки бошқа ҳужжат) билан бириктирилишини таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2023 йил

сентябрь

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2023 йил

октябрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4.

"hrm.argos.uz" электрон платформасида қабул қилинаётган инсон ресурсларини бошқаришга оид ички идоравий ҳужжатларни интеграциялашув натижасида "edo.ijro.uz" ахборот тизими орқали ижрочи ва манфаатдор ташкилотларга етказиш имкониятини яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2023 йил

ноябрь

"Uzinfocom" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги


5.

"hrm.argos.uz" электрон платформасида қабул қилинаётган инсон ресурсларини бошқаришга оид ички идоравий ҳужжатлар билан ходимларни электрон тарзда таништириш имкониятини яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2023 йил

ноябрь

"Uzinfocom" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги


6.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходимларини "hrm.argos.uz" электрон тизимида ишлаш бўйича ўқитиш юзасидан семинарлар ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2023 йил

октябрь-

ноябрь

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, "Uzinfocom" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

"hrm.argos.uz" электрон платформасида ишлаш юзасидан видеодарслар ва қўлланмалар тайёрлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2023 йил

октябрь

"Uzinfocom" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги


8.

Тизимда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, қабул қилинган ички идоравий ҳужжатларда йўл қўйилган техник хатоликларни, ушбу хатоликларга йўл қўйган ташкилот раҳбарларининг хатига асосан ички идоравий ҳужжатлар мазмунини ўзгартирмаган ҳолда уларни бартараф этиш чорасини кўриб бориш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий

"Uzinfocom" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги


           

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 сентябрь















































































Время: 0.0423
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск