ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни "hrm.argos.uz" электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.09.2023 й. 492-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 22 сентябрдаги

492-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика ва маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органларида инсон ресурсларини

бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни

"hrm.argos.uz" электрон платформасида

шакллантириш ва юритиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Мазкур Низом республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида (кейинги ўринларда - давлат органлари) инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни "hrm.argos.uz" электрон платформасида (кейинги ўринларда - электрон платформа) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

Давлат органларида инсон ресурсларини бошқаришга мўлжалланган мавжуд электрон дастурлар электрон платформа билан интеграция қилинган ҳолда юритилиши мумкин.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда - "ЯММТ" ИДАК) - ахборот ресурслари, технологиялар ва алоқа воситаларининг ташкилий жиҳатдан тартибга солинган мажмуи бўлиб, меҳнат шартномалари ва ходимларнинг иш стажига оид маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича ахборот тизими;

Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (кейинги ўринларда - "vacancy.argos.uz") - давлат органларидаги вакант лавозимларни эгаллаш бўйича танловларни амалга ошириш бўйича марказлашган ягона электрон тизими;

"samaradorlik.uz" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - samaradorlik.uz) - бошқарувнинг турли даражадаги раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими;

ташкилот кабинети - давлат органларининг инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантириш ва юритиш учун электрон платформадаги саҳифаси.


3. Давлат органларининг ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва уларга ишлов бериш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини автоматик тарзда баҳолаш, кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш, раҳбар кадрлар учун белгиланган захираларни шакллантириш ҳамда инсон ресурсларини бошқаришга оид бошқа фаолияти электрон платформада амалга оширилади.

Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлари ва ҳужжатларини электрон платформада шакллантириш ва юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

Давлат органи ҳисобланмайдиган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) билан келишилган ҳолда электрон платформадан фойдаланиши мумкин.


4. Электрон платформага белгиланган тартибда уланган давлат органларига инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантириш ва юритиш имконини берувчи ёпиқ бўлим ҳисобланган ташкилот кабинети яратилади.


5. Электрон платформадан фойдаланиш ва уни юритиш электрон рақамли имзо калити (кейинги ўринларда - ЭРИ калити) орқали, ахборот алмашинувлари эса Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.


6. Давлат органларининг ходимлари тўғрисидаги статистика маълумотлари электрон платформа орқали шакллантирилади ва юритилади.



2-БОБ. ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАДА РЎЙХАТДАН

ЎТИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ

            

7. Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантириш ва юритиш учун юридик шахс мақомидаги давлат органлари электрон платформадан фойдаланувчи ҳисобланади.


8. Барча фойдаланувчилар электрон платформада шахсий ЭРИ калити орқали рўйхатдан ўтади, бунда:

давлат органи раҳбари шахсий ЭРИ калити ёрдамида давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси масъул ходимини белгилаб, унга электрон платформадан фойдаланиш имкониятини беради;

инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходими шахсий ЭРИ калити ёрдамида электрон платформада маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантиради ҳамда юритади.


9. Давлат органининг ташкилот кабинетидаги маълумотлари электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграцион платформаси орқали автоматик тарзда шакллантирилади.


10. Электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграцион платформаси орқали шакллантирилган маълумотларга қўшимча киритиш, уларни таҳрир қилиш ва тўлдириш инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


11. Агентлик давлат органларининг инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлари ва ҳужжатларини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан, ички идоравий ҳужжатлар (буйруқ, қарор ва фармойиш) лойиҳаларини электрон платформада ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш жараёнларининг доимий мониторингини юритади.


12. "Uzinfocom" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ (кейинги ўринларда - оператор) электрон платформани жорий этиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни янада такомиллаштириш, шунингдек, унинг узлуксиз ва хавфсиз ишлаши учун масъул ҳисобланади.



3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАДА ТАРКИБИЙ

ТУЗИЛМА, ШТАТЛАР ВА ЛАВОЗИМЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ТАҲРИР ҚИЛИШ

          

13. Электрон платформада давлат органи тузилмасини унинг штат жадвалига мувофиқ бўлинмалар ва иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали шакллантирилади. Бунда ҳар бир лавозим алоҳида яратилади.


14. Давлат органининг тузилмасида:

давлат органининг барча бўлинмалари тўғрисидаги маълумотлар (алоҳида юридик шахслар бундан мустасно);

давлат органининг тасдиқланган штат жадвали (давлат сири ёки қонун ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган маълумотлар ҳисобланган штат жадвали бундан мустасно);

сиёсий, бошқарув, ёрдамчи, ишлаб чиқариш ва техник ходимлар билан биргаликда давлат органидаги барча иш ўринлари, шу жумладан, бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.


15. Давлат органининг бўлинмалари ҳақидаги маълумотлар бўлинма номи ёзилган махсус шаклни тўлдириш орқали киритилади.


16. Иш жойи ҳақидаги маълумотлар штат жадвалига мувофиқ лавозим номи ёзилган махсус шаклни тўлдириш орқали ва ходимларнинг иш ҳақи, ставка ҳажми ва лавозимга қўйилган малака талаблари, малака даражаси, лавозим гуруҳи ва тоифаси, шу жумладан, меҳнат шароитлари ва лавозим вазифаларини кўрсатган ҳолда киритилади.



4-БОБ. ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАДА ДАВЛАТ

ОРГАНЛАРИНИНГ ИЧКИ ИДОРАВИЙ

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЮРИТИШ


17. Электрон платформада давлат органларининг ички идоравий ҳужжатлари (буйруқ, қарор ва фармойиш) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда фақат электрон платформада шакллантирилади ва қабул қилинади.


18. Ички идоравий ҳужжат лойиҳаси инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси томонидан электрон платформада ишлаб чиқилади ҳамда тегишли таркибий тузилма раҳбарлари билан келишилади.

Электрон платформа орқали қабул қилинган ички идоравий ҳужжатлар ижрога қаратиш учун "edo.ijro.uz" ахборот тизимига автоматик тарзда юборилади.


19. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат сири ҳисобланган маълумотларни ўз ичига олган ички идоравий ҳужжатларни электрон платформа орқали қабул қилиш (чиқариш)га йўл қўйилмайди ҳамда шахсга доир маълумотларга ходимларнинг розилиги билан ишлов берилади.

Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари махфий тоифага кирмайдиган ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил равишда ушбу тоифага киритиш тақиқланади.



5-БОБ. ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАНИ

БОШҚА ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ

БИЛАН ЎЗАРО ИНТЕГРАЦИЯ ҚИЛИШ


20. Электрон платформада давлат органларининг ахборот тизимлари билан ахборот алмашинуви Агентлик томонидан тасдиқланган технологик йўриқнома асосида оператор томонидан амалга оширилади.


21. Давлат органларининг вакант лавозимларини эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнлар электрон платформа ва "vacancy.argos.uz" ахборот тизимининг ўзаро интеграциялашуви асосида амалга оширилади.


22. Давлат органи ходимининг фаолияти самарадорлигини автоматик тарзда баҳолаш жараёнлари электрон платформа ва "samaradorlik.uz" ахборот тизимларни ўзаро интеграция қилиш асосида амалга оширилади.


23. Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари томонидан электрон платформага киритилган:

давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари ва уларга қўшимча битимлар, меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши ҳамда вакант иш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар "ЯММТ ИДАК" электрон тизимига,

ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур бўлган маълумотлар "UzASBO" дастурий мажмуасига автоматик тарзда юборилади.


24. Давлат органларининг белгиланган раҳбарлик лавозимлари учун кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш жараёни электрон платформа орқали амалга оширилади.

Кадрлар захирасига киритилган ходимларнинг шахсий маълумотлари электрон платформа ва "zaxira.argos.uz" платформасининг ўзаро интеграциялашуви асосида юритилади.


25. Электрон платформага маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши, тўғрилиги ҳамда тўлиқлиги бўйича давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг масъул ходимлари жавобгар ҳисобланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

            

26. Оператор электрон платформанинг ишлаши, ахборот хавфсизлигининг таъминланиши, тизимдаги шахсга доир маълумотларга рухсатсиз киришнинг олдини олиш учун масъул ҳисобланади.

Шахсга доир маълумотлар шахсга доир маълумотлар тўғрисида қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади.


27. Давлат органлари раҳбарлари давлат органларининг инсон ресурсларини бошқаришга оид фаолиятини электрон платформада юритиш бўйича ушбу Низом талабларига риоя қилиниши учун шахсан масъулдирлар.


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

      




Низомга

ИЛОВА



Республика ва маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органларида инсон ресурсларини

бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни

"hrm.argos.uz" электрон платформасида

шакллантириш ва юритиш

СХЕМАСИ

              

      

Босқичлар

       


     

Масъуллар

     


      

Чора-тадбирлар

     


       

Муддатлар

         








1-босқич


Тизим оператори


          

1. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини (кейинги ўринларда - давлат органлари) "hrm.argos.uz" электрон тизимидан рўйхатдан ўтказиш.


2. Давлат органи раҳбарларини "hrm.argos.uz" электрон тизимида авторизациядан ўтказиш.


3. "hrm.argos.uz" электрон тизимида ҳар бир давлат органига Ташкилот кабинетини яратиш.

         


Заруратга кўра








2-босқич


Давлат органи

раҳбари


        

1. Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзони (ЭРИ) олиш.


2. ЭРИ орқали "hrm.argos.uz" электрон тизимида рўйхатдан ўтиш.


3. Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси масъул ходимини белгилаб, унга электрон платформадан фойдаланиш имкониятини бериш.

         


1 кун муддатда








3-босқич


Инсон ресурсларини

ривожлантириш ва

бошқариш бўлинмаси

раҳбари


           

1. Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзони (ЭРИ) олиш.


2. ЭРИ орқали "hrm.argos.uz" электрон тизимида рўйхатдан ўтиш.


3. Давлат органининг таркибий тузилма, штатлар ва лавозимлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тизимда шакллантириш ва юритиш.

          


3 кун муддатда








4-босқич


Инсон ресурсларини

ривожлантириш ва

бошқариш бўлинмаси

раҳбари


         

1. Давлат органининг ташкилот кабинетидаги ходимлар тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграцион платформаси орқали шакллантириш.


2. "hrm.argos.uz" электрон тизимидаги электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграцион платформаси орқали шакллантирилган маълумотларга қўшимча киритиш, уларни таҳрир қилиш ва тўлдириш.

             


5 кун муддатда

           

                

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 сентябрь

















































































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск