Кадровый Консультант
Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Делопроизводство, документооборот /Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни "hrm.argos.uz" электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.09.2023 й. 492-сон қарорига 1-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 22 сентябрдаги
1-ИЛОВА
Республика ва маҳаллий ижро этувчи
ҳокимият органларида инсон ресурсларини
бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни
"hrm.argos.uz" электрон платформасида
шакллантириш ва юритиш
тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида (кейинги ўринларда - давлат органлари) инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни "hrm.argos.uz" электрон платформасида (кейинги ўринларда - электрон платформа) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Давлат органларида инсон ресурсларини бошқаришга мўлжалланган мавжуд электрон дастурлар электрон платформа билан интеграция қилинган ҳолда юритилиши мумкин.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда - "ЯММТ" ИДАК) - ахборот ресурслари, технологиялар ва алоқа воситаларининг ташкилий жиҳатдан тартибга солинган мажмуи бўлиб, меҳнат шартномалари ва ходимларнинг иш стажига оид маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича ахборот тизими;
Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (кейинги ўринларда - "vacancy.argos.uz") - давлат органларидаги вакант лавозимларни эгаллаш бўйича танловларни амалга ошириш бўйича марказлашган ягона электрон тизими;
"samaradorlik.uz" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - samaradorlik.uz) - бошқарувнинг турли даражадаги раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими;
ташкилот кабинети - давлат органларининг инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантириш ва юритиш учун электрон платформадаги саҳифаси.
3. Давлат органларининг ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва уларга ишлов бериш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини автоматик тарзда баҳолаш, кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш, раҳбар кадрлар учун белгиланган захираларни шакллантириш ҳамда инсон
...