Кадровый Консультант
Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2023 й. 456-сон "Транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.09.2023 й.
N 456
ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ
БОШҚАРИШ ЁКИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ
ҲАРАКАТЛАНИШИНИ БОШҚАРИШ БИЛАН
БЕВОСИТА БОҒЛИҚ ИШЛАР, КАСБЛАР
ВА ЛАВОЗИМЛАР РЎЙХАТИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Транспорт соҳаси ходимларининг меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, транспорт воситаларини бошқариш билан боғлиқ ишлар, касблар ва лавозимларни аниқ белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 500-моддасида транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2023 йил 9 сентябрдаги
456-сон қарорига
ИЛОВА
Транспорт воситаларини бошқариш
ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини
бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар,
касблар ва лавозимлар
РЎЙХАТИ
Т/р
|
МХСК-08 бўйича коди
|
Ишлар, касблар ва лавозим номлари
|
I. АВТОМОБИЛЬ, ШАҲАР ЕР УСТИ ЭЛЕКТР ТРАНСПОРТИ, САНОАТ ТРАНСПОРТИ, ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ
|
||
Ишлар |
||
Ушбу бўлимда кўрсатилган касблар ва лавозимлар бўйича бажариладиган ишлар |
||
Касблар |
||
1. |
8322 |
Автомобиль ҳайдовчиси |
2. |
8322 |
Автомобиль ҳайдовчиси (енгил) |
3. |
8332 |
Автомобиль ҳайдовчиси (юк ташувчи) |
4. |
8332 |
Ҳайдовчи-устоз (йўриқчи) |
5. |
8322 |
Автомобиль ҳайдовчиси-экспедитор |
6. |
8331 |
Автобус ҳайдовчиси |
7. |
8321 |
Аэронас ҳайдовчиси |
8. |
8341 |
Вездеход ҳайдовчиси |
9. |
7231 |
Синовчи-ҳайдовчи |