ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2023 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.09.2023 й. ПФ-164-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.09.2023 й.

N ПФ-164



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда туристик имкониятлардан самарали фойдаланиш, ушбу соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига шароитлар яратиш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш, шунингдек, истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, туризм соҳасига маҳаллий ва чет эл инвестицияларини жалб этиш самарадорлигини ошириш, хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, маданий алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини ошириш талаб этилмоқда.

Бўстонлиқ туманининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш, ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ва янгилаш, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархи асоссиз оширилишининг олдини олиш, шунингдек, мамлакатимиз маданияти ва санъатини, туризм салоҳиятини халқаро майдонда намойиш этиш ва уни тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги шартномани (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармасини "Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси бошқарувига ўтказиш;

Маданият вазирлигини Ўзбекистон РеспубликасинингХалқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзолик бўйича мажбуриятларини бажариш учун масъул этиб белгилаш;

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида уларнинг асоссиз оширилишининг олдини олиш юзасидан қўшимча ваколатлар бериш;

давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш ва ижро органи аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 28 сентябрдаги

ПФ-164-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги "Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6053-сон Фармонида:


а) 2-банд "а" кичик бандининг давлат тилидаги матнидаги "эркин туристик" сўзлари "туристик-рекреацион" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғарма 2023 йил 10 октябрга қадар "Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси бошқарувига ўтказилсин";

иккинчи-ўн биринчи хатбошилар тегишинча учинчи-ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "ер участкаларини" сўзлари "ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) Туризм қўмитаси ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасининг ("чиқиш туризми" йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагентлар томонидан захира қилинадиган маблағлар бундан мустасно) вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларда кўрсатилган мақсадлар учун йўналтирилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида"ги ПФ-101-сон Фармонининг 16-банди ва Фармонга 9-илованинг 26-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-145-сон Фармонининг 6-банди "а" кичик бандида:

биринчи ва бешинчи хатбошилардаги "асосий озиқ-овқат маҳсулотлари" сўзлари "ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "озиқ-овқат маҳсулотларининг" сўзлари "ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармони билан тасдиқланган Рақамлаштириш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси"нинг 50-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

50.

2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат бериш чораларини кўриш. Бунда:



Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

-

Электрон тижорат соҳасини ривожлантириш орқали савдо айланмаси ҳажмини ошириш, шунингдек, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш учун шароит яратилади.




1) айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси, шунингдек, ушбу тартибни амалга ошириш учун зарурий механизмларни жорий этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;


2023 йил

ноябрь







2) қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

декабрь




".

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4755-сон қарорига 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 19 июндаги

ПҚ-4755-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси маъмурий кенгаши

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Маъмурий кенгаш раиси


2. А.А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Маъмурий кенгаш раиси ўринбосари


3. Ш.Ж. Тўхтабоев

-

Бош прокурор ўринбосари


4. Б.И. Закиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


5. Б.Ф. Исламов

-

тоғ-кон саноати ва геология вазири


6. Ш.Д. Кудбиев

-

Солиқ қўмитаси раиси


7. Ф.Ж. Пулатов

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


8. Ж.Ҳ. Бабажанов

-

Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари


9. Ж.И. Ахмедов

-

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳокими


10. У.Р. Шадиев

-

Туризм қўмитаси раиси, Маъмурий кенгаш масъул котиби


         

Изоҳ:

Маъмурий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

Маъмурий кенгаш раисига Маъмурий кенгаш таркибига янги аъзоларни киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идоралар экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқи берилади".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатида:


а) 21-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

21.

Маданият вазирлиги

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларининг гуманитар ҳамкорлиги бўйича давлатлараро жамғармаси


";

Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)


б) 48-позициянинг "Тўловчилар номи" устунидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва "яшил" ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси 61-позициясининг "Ижро муддати" устунидаги "2023 йил июль" сўзлари "2023 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 сентябрь

















































Время: 0.1326
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск