ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Иқтисодиёт ислоҳотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2023 й. 514-сон "Яшил" иқтисодиётга ўтиш жараёнини бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2023 й.

N 514




"ЯШИЛ" ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШ ЖАРАЁНИНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва "яшил" ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасининг 58-бандида:

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига "яшил" иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш вазифасини юклаш;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларида "яшил" иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинмаларни белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари раҳбарлари икки ҳафта муддатда тегишли қарор ва/ёки буйруқлар асосида:

амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига "яшил" иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш вазифаси юкланишини;

мавжуд штат бирликлари доирасида "яшил" иқтисодиёт масалалари билан шуғуллаиишга масъул бўлинма белгиланиши,

шунингдек, унинг мақсад ва вазифаларини назарда тутувчи низоми тасдиқланишини таъминласин.


3. Белгилансинки, "яшил" иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш вазифаси юкланган раҳбар ўринбосарлари томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки хўжалик бирлашмаси фаолиятига оид "яшил" иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш;

тегишли соҳа ва ишлаб чиқариш тармоқларининг табиий ресурслардан барқарор ва самарали фойдаланиш тамойилларига риоя этишини таъминлаш;

иқтисодиёт соҳасининг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига нисбатан барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш;

иқтисодиёт тармоқларининг "яшил" ва кам углеродли ривожланишга қаратилган чора-тадбирлариии амалга ошириш, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадор технологияларни жорий қилиш;

"яшил" инновацияларни жорий этиш ва ушбу соҳага инвестицияларни жалб қилиш чораларини кўриш;

тармоқ ташкилотларининг барқарор ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида "яшил" иқтисодиётга ўтишга қаратилгаи режаларини амалга ошириш ва ривожлантириш истиқболлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

энергия ва ресурс самарадорлигини ошириш ҳамда кам чиқиндили маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш сектори ўртасида интеграцияни таъминлаш;

узоқ муддатли истиқболда барқарор иш ўринларини яратиш учун "яшил" иқтисодиётга ўтиш даврида ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг "яшил" ўсиш бўйича салоҳиятиии ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш.


4. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, "яшил" иқтисодиёт фаолияти соҳасида уч йилга мўлжалланган "йўл харитаси"ни тасдиқласин;

ҳар йили 1 февралга қадар "яшил" иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинмаларнинг йиллик ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб борсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Жаҳон банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган Миллий иқлим ва ривожланиш ҳисоботи (Country Climate and Development Report - CCDR) якунлангандан сўнг ҳисоботда келтирилган таҳлиллардан келиб чиқиб, тегишли вазирликлар ва идораларга кўрсатма ва тавсиялар юборилишини таъминласин;

уч ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг ижроси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган маълумот киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 сентябрь







































Время: 0.1797
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск